Xushnudbek.uz
Бехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди 2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.…
⚡️РАСМАН:
Президентнинг тегишли фармони (ПФ–7-сон, 11.11.2021 й.) билан Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
P.S.: эътиборли жиҳати Президент фармони рақамлари инаугурациядан кейин янгидан, яна 1 дан бошланибди.
👉 @xushnudbek 👈

Абдулла Арипов «Бавария» мухлиси
Бугун Германиянинг Бавария федерал ери Бош вазири Маркус Зёдер ўзининг Instagram'даги профилига юқоридаги суратни жойлаштирди. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иккаласи «Бавария» футбол жамоаси либосини ушлаб тургани тасвирланган.
«Марказий Осиёдан Баварияга халқаро ташриф: Ўзбекистон Бош вазири ҳамда "Бавария" жамоаси мухлиси Абдулла Арипов билан суҳбат. Бавария алоқаларни яхши йўлга қўйган. Ўзбекистон ишончли халқаро ҳамкор, жумладан Афғонистондан эвакуация пайтида Бундесверни қўллаб-қувватлади», — дея сурат остига изоҳ қолдирган Маркус Зёдер.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлиб турибди.

«Яшил макон» лойиҳаси давом этаётган бир пайтда Бўстонлиқда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди
Ижтимоий тармоқлар орқали Бўстонлиқ туманида кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
❌ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Оқтош қишлоғи ҳудудида ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесиб ташланган.
⛔️ Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
✅ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўша гап. Ит бўлур, эшшак бўлур, бўлмас сира одамий…

👍2
Юридик техникумлари тест натижалари эълон қилинди
Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2021/2022 ўқув йили учун кириш тест синовлари ўтказилган эди.
Тест синовларида муваффақиятли қатнашиб, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентлар тест синовлари қайдномасини қуйидаги илова орқали билиб олиши мумкин:
➡️ натижаларни юклаб олиш
Давлат гранти асосида ўқишга тавсия қилинган кўзи ожиз абитуриентларнинг танлов қайдномаси:

Шавкат Мирзиёев «Туркий давлатлар ташкилоти» саммитида иштирок этди
✅Президент қуйидаги асосий таклифларни илгари сурди:
➖Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
➖ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш;
➖БМТ билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш;
➖«Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш;
➖2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.
❗️Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазиятга ҳам эътибор қаратиб, ушбу мамлакат гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик кераклигини ҳам таъкидлади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак, ҳурматли тиббиёт тизими ходимлари!
Илоҳим, машаққатли ва бугунги кунда ҳаттоки хавфлига айланган меҳнатларингизга Аллоҳ ўзи куч-қувват берсин.
Коронавирус пандемияси пайтида касбий бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг охиратлари обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.
Барча тиббиёт ходимларига чексиз раҳмат! Борингизга шукур!

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилмоқда
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрь кунлари эса республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
16-17 ноябрда баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.
16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

Энди қоғоз журнал, рейтинг дафтарча бўлмайди, талаба гувоҳномаси ID картага алмаштирилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов шанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида асосий эътиборни олий таълим тизимини рақамлаштириш масаласига қаратди.
«Бугундан ректорлар киришиши керак, Ўзбекистон олий таълим тизимида журнал, рейтинг дафтарча қоғоз кўринишда бўлмайди. Талаба гувоҳномасини ҳам ID картага ўтказиш ва унда барча маълумотлар сақланиши бўйича бюджет лойиҳаси ўтди. Бу ҳам муҳокамада ҳозир», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳар бир факультетга кирганда кўзга ташланиб турувчи, A1 ва А2 форматдаги ўқув проректори тасдиқлаган дарс жадвали — бу кўрсаткич эмас.
«Вазир, масъуллар борганида талабанинг қўлидан смартфонини олиб, уни иловада кўрсатиб бериши, дарс жадвали унинг телефонида бўлиши керак», — деди у.
Вазир шунингдек, хорижлик ҳамкасблари олдида ҳижолат бўлаётганини, чет эллик ҳамкасблари олдида — буни энди жорий қилаяпмиз дейишга уялаётганини ҳам таъкидлаган.
«Бу 10−15 йил олдин Европа, Ғарбда, Шарқда қилинган нарса. Лекин ҳечдан кўра кеч», — деган у.

Қарши шаҳрида "Журналист ва блогерлар боғи" бунёд этилмоқда
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Қарши шаҳрининг "Шаршара" чорраҳасида "Журналист ва блогерлар боғи" учун жой ажратилиб, илк манзарали кўчатлар экилди. Баҳор ойлари мевали дарахт кўчатлари экиш учун ҳам жой тайёрланди.
Қашқадарёлик журналист ва блогерларнинг кўчат экиш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қатнашди ва фотомухбирлик вазифасини бажарди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби бизнес ва тадбиркорлик бўйича республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган кадрларни халқаро талаблар даражасида тайёрлаш мақсадида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» (Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик) магистратура мутахассислигига 2021/2022 ўқув йили учун қабул эълон қилади.
⠀
Таълим шакли – кундузги
Ўқиш муддати – 1 йил
Магистратура босқичига кириш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 15 декабрь санасига қадар фақат Онлайн тарзда Олий мактаб веб-сайти орқали қабул қилинади.
Олий мактаб магистратурасига турдош бўлмаган бакалавриат йўналишларини тамомлаган номзодлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
⠀
☎️ +998 (71) 2390304
Батафсил | ҳужжат топшириш
®️
⠀
Таълим шакли – кундузги
Ўқиш муддати – 1 йил
Магистратура босқичига кириш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 15 декабрь санасига қадар фақат Онлайн тарзда Олий мактаб веб-сайти орқали қабул қилинади.
Олий мактаб магистратурасига турдош бўлмаган бакалавриат йўналишларини тамомлаган номзодлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
⠀
☎️ +998 (71) 2390304
Батафсил | ҳужжат топшириш
®️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қоидабузарларни видеога олиб юбориш чақимчилик эмас»
Кун.уз нашри Ислом динида йўл ҳақлари, йўл қоидаларига амал қилишнинг ҳукми мавзусида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат қурди.
Унда йўл ҳаракати фиқҳи бўйича жуда муҳим маълумотлар берилган, барчага кўришни тавсия қиламан.
📹 https://youtu.be/8FwomyFbEvE
Жумладан, кўп мунозараларга сабаб бўладиган мавзу — қоидабузарларнинг видеосини тегишли органларга юбориш масаласида ҳам имом Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ўз муносабатини билдирган. Унга кўра Ислом дини қоидалари бўйича:
✅ Қоидабузарларнинг видеосини юбориш чақимчилик эмас. Бу жамоатчилик назоратидир. Омманинг ҳақига зид иш қилинганда, жамоатчиликнинг вакили сифатида буни беминнат (пул учун эмас) етказиш, иншаллоҳ, жоиз ҳисобланади.
❌ Аммо қоидабузарларни видео/расмга олиб юборишни ўзига касб қилиб олиш ва бунинг ортидан тирикчилик қилиш мумкин эмас. Бу ҳалол касб ҳисобланмайди.

👍3
10 ойда қарийб 2 минг киши йўлларимизда ҳалок бўлди
ЙҲХББ маълумотига кўра, йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида жами 7681 та ЙТҲ содир бўлган.
Уларда 1964 киши вафот этган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган.
✅ Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт ҳодиси Фарғона вилоятида содир бўлган – 1173 та.
➖Тошкент вилоятида 1023 та;
➖Тошкент шаҳрида 842 та;
➖Наманган вилоятида 830 та;
➖Самарқанд вилоятида 825 та.
⛔️ Шунингдек, ЙТҲларнинг 7479 тасини эркак ҳайдовчилар, 202 тасини эса аёл ҳайдовчилар содир этган.
🌞🌛Кундуз куни 5187 та, тунда 2497 та ЙТҲ содир бўлган.
P.S.: яна ўша эски гапларни такрорлашга мажбурман: тезроқ ушбу фожиаларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш керак. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги имтиҳон тизимини яхшилашдан тортиб йўллар сифатини оширишгача, ўқитишдан тортиб, ҳаммаёқни камералаштиришгача ва ҳ.к. комплекс ишларга жуда муҳтожмиз.

10 ойда қарийб 2 минг киши йўлларимизда ҳалок бўлди ЙҲХББ маълумотига кўра, йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида жами 7681 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 1964 киши вафот этган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган. ✅ Ҳудудлар кесимида энг кўп йўл-транспорт…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки фожиа кўламини тасаввур қилиш учун: агар йил давомида йўл-транспорт ҳодисаларидан вафот этган салкам 2 минг нафар юртдошларимиз битта қабристонга кўмилганда, қабристон катталиги камида мана шундай кўринишда бўларди.
Маълумот учун: коронавирус пандемияси бошланган даврдан буён Ўзбекистон расмий ўлим кўрсаткичи 1358 тани ташкил қилган. Йўлларимизда эса 2020 йили 1962 нафар инсон, 2021 йилнинг 10 ойида 1964 нафар (20 ойда қарийб 4 минг) инсон ҳалок бўлди.
P.S.: ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Барчамизни Ўзи фалокатлардан асрасин, илоҳим.

😱2
Давлат хизматига ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган янги қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматчисига ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётгани ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун муддат ичида давлат ташкилоти раҳбарига бу ҳақда хабар бериши керак бўлади.
❌ Шунингдек, ўзаро қариндошларнинг (ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ҳамда шунга ўхшашлар), бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмалар бири иккинчисига бевосита бўйсинувида ёки унинг назорати остида бўлганда хизмат қилишига йўл қўйилмайди.
⛔️ Бундай ҳолат меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг аниқланганда, иш берувчи ушбу ходимлардан бирини, бири иккинчисига бевосита ёки унинг назорати остида бўлмаган аввалгисига тенг бошқа ишга ўтказиш чораларини кўриши шарт.
❗️Қонунга амал қилинмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этиляпти. Бунда:
қариндоши билан бирга ишлаётгани ҳақида хабар бермаслик учун — 5,4 млн сўмгача;
қариндошларни бошқа ишга ўтказмаганлик учун — 8,1 млн сўмгача жарима белгиланиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
✅ Унда қуйидагилар таъкидланди:
➖оилавий тадбиркорлик, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун 13 трлн сўм берилади;
➖ пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади. Мева-сабзавот лойиҳаларига 100 млн доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 трлн сўм ресурс йўналтирилади;
➖ аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан фойдаланиш учун 100 млн доллар йўналтирилади;
➖ томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилиши таъминланади.

❗️2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилиниши мумкин
Молия вазирлиги 2022 йилги давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа иловасида 2022 йил учун автотранспорт йиғимларининг ставкалари жадвали ҳам бор. Мазкур жадвалда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланган. Демак, ушбу йиғим тўлиқ бекор қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, депутат Дониёр Ғаниев Молия вазирлигидаги манбаларига таяниб, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартиришга асосан автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб арзонлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди (қонун чиқарувчи ҳокимият вакили ижро ҳокимиятидан маълумот олиб, қонундаги ўзгариш ҳақида хабар беришининг ўзи жуда ажойиб).
Ҳозирда нотариусда тўланадиган давлат божи от кучига қараб 10 баробаргача (2 млн 700 минг сўм) эди.
✅ Хуллас, бу дегани машинани нотариусда олди-сотди қилиш кейинги йилдан машина тури ва ёшидан қатъи назар тахминан 1 ярим миллион сўм атрофида бўлиши кутилмоқда (ГАИ харажатлари билан). Ҳозирда машинанинг от кучи ва йилига қараб ўртача 4,5 млн сўмдан (Спарк) 10 млн сўмгача (Каптива) боради.
Бир пайтлар жонажон монопол заводимизни қўллаб-қувватлаш учун (иккиламчи бозорни ўлдириш орқали) жорий этилгани айтиладиган ушбу отнинг калласидай тўловлар сабаб одамлар машинани олди-сотди қилмасдан 810 минг сўмга "генеральная доверенность" расмийлаштирарди. Бу эса амалиётда жуда кўплаб муаммоларни ва низоларни келтириб чиқараётганди. Виждонсиз одамларнинг касрига ўз машинасидан ажралиб қолганлар ҳам афсуски йўқ эмас. Мазкур қонун лойиҳалари кучга кирса, юқоридаги муаммолар анча ечим топса керак.

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович тайинланди.
Ушбу лавозимда илгари Рустам Иноятов ишлаб келаётган эди.
Бахтиёр Исломов бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари эди.
👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович тайинланди.
Ушбу лавозимда илгари Рустам Иноятов ишлаб келаётган эди.
Бахтиёр Исломов бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари эди.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча INNO технопаркида ёшлар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси томонидан ташкиллаштирилган «TechnoWays» технологик ривожланиш марафонининг республика босқичи бошланди.
Янгича форматда ташкил қилинаётган тадбир 24 ноябргача давом этади. Марафонда ёшлар замонавий технопаркнинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз инновацион ғоялари устида иш олиб боришади. Иштирокчилар учун турли хил «Иннотур» сайёҳатлари уюштирилади.
Марафон якунида иштирокчилар орасидан 8 нафар энг зўр ғоя муаллифлари танлаб олинади ва уларнинг ҳар бирига пул мукофотлари берилади.
«TechnoWays» технологик ривожланиш марафонининг республика босқичи ғолиблари 22-27 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «InnoWeek.Uz-2021» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдирланади.