Бир муаммо бошқасини инкор қилмаслиги керак
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳозирги ялпи мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу жуда муҳим қонун. Чунки гап бу ерда фуқаролар, айниқса ёшлар саломатлиги ҳақида кетмоқда.
Аммо YouTube'даги изоҳларга қарасак, аксарият изоҳ қолдираётган инсонлар учун бу жуда майда масала. "Муҳокама қилгани бошқа гап йўқми, бошқа муаммо қуриб қолдими" — одамларнинг ҳар доимги шаблон гапи. Инсонлар фақат ўз муаммосини эшитишни хоҳлайди, бошқаларнинг дарди, ҳаттоки у бутун халқ билан боғлиқ муаммо бўлса ҳам, унчалик қизиқ эмас. Шу янгамга, шу поччам, дермиди...
Албатта, 10-15 нафар инсонларга қараб, ҳаммага баҳо бериш нотўғри. Барчадан бир хил фикрлашни кутиш ҳам нотўғри. Лекин бир муаммо, бошқасини инкор қилмаслиги керак ва фаол жамият вакиллари имкон қадар бу каби муҳим масалаларга бефарқ бўлмаса яхши бўларди.
👉@xushnudbek👈

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи мажлисидан илк эфирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/TcUvg3H5yEA
Шахсан менга муҳокамалар ёқди. Қонун лойиҳалари муҳокамалари кўпчилик тасаввур қилганидан кўра фаолроқ бўлар экан. Шунақа жонли эфирлар доимий бўлса, депутатлар ҳам анча кўникиб, муҳокамалар пишиқроқ бўлиб борса керак.
👉 @xushnudbek 👈

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига айрим солиқлардан 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
❗️Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди, дея хабар бермоқда Расул Кушербаев.

Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, cаммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Адлия вазирлиги жорий йилги «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди. Булар:
● Дониёр Ғаниев – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати;
● Муҳримхон Аъзамхўжаев – “Daryo” нашри бош муҳаррири, блогер;
● Азиза Умарова – блогер, иқтисодчи ва сиёсатшунос;
● Зафарбек Солижонов – блогер, ҳуқуқшунос;
● Дилшод Ашуров – Нотариал Палата раиси;
● Наима Ядигарова – Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи;
● Умидбек Ҳакимов – Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи;
● Исатай Алдабергенов – Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи;
● Акмалбек Алимов – Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи;
● Нилуфар Назарова – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори ўринбосари;
● Муҳайё Ахмедова – Янгиҳаёт туманидаги 303-мактаб ўқитувчиси;
● Леонид Хван – Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг бўлим бошлиғи;
● Нуриддин Муродов – Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари.

👍1
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ТДТУ Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги Институтда ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича Институт дипломи берилади.
Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 “а”-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилди.

Uza.uz
Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и
👍2
Ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими шаффофлашади. Бу нима беради?
ИИВ ЙҲХББ кеча ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими хусусий секторга ўтиши, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилганини маълум қилди.
Бу нима дегани?
Ҳозирда ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш энг осон бўлган давлатлардан бири. Бу осонлик кўпроқ коррупция устига қурилган тизим туфайли. Бу худди институтга кирган ҳар бир талаба ўқиса ҳам, ўқимаса ҳам якунда албатта диплом олишига ўхшайди. Имтиҳонга кирганлар якунда албатта ҳайдовчилик гувоҳномасини олади, ҳайдашни билган ёки билмаганидан қатъи назар.
Бу эса имтиҳонГАЧА ва имтиҳондан КЕЙИНги қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради:
Имтиҳонгача — автомактабларнинг асосий рақобати сифат учун эмас, фақат нарх ва одатда ГАИ билан “ўртакашлик”ка қараб шаклланган.
Имтиҳондан кейин — малакасиз ҳайдовчилар туфайли йўлларда автоҳалокатлар ва асаббузарликлар кўп.
Агар ҳайдовчилик имтиҳонлари шаффоф ва коррупциядан холи бўлса, яъни пул ёки таниш-билиш орқали “права” олишни имкони бўлмаса, автомактаблар бозори сифат босқичига чиқади. Энди автомактаблар қанчалик “решала” эканлиги билан эмас, балки қанчалик ўқувчиларини яхши ўқитиб, имтиҳондан ўтказаётгани билан мақтанишни бошлайдилар. Бу эса ўз-ўзидан йўлларда малакали ва маданиятли ҳайдовчилар сони кўпайишига олиб келади.
Хавотирлар нимада?
Энг қизиғи хабар сўнггида ЙҲХББ автомактаблар маъмуриятига мурожаат қилиб, ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўради. Нега бўлғуси ҳайдовчиларга эмас, айнан автомактабларга мурожаат қилинди?
Сабаби оддий.
Агар имтиҳон тизими шаффофлашса, ўз-ўзидан жуда кўпчилик имтиҳондан йиқилишни бошлайди. Хориждаги танишларимиздан кўп эшитганмиз, агар етарли малакаси бўлмаса, керак бўлса 10 марталаб имтиҳон топширади, арзимаган хатолар учун ҳам йиқилади.
Энди тасаввур қилинг, бизда ҳам оммавий имтиҳондан йиқилишлар бошланса, аҳолининг катта эътирози автомактабларга қаратилади. Яхши ўқитмаганлигидан, ёки бошидаги "ваъдалари" бажарилмаганидан шикоят қилишади. Натижада янги имтиҳон марказларига нисбатан “аввалги тизим яхши эди” деган мазмунда турли провокациялар ҳам бўлиши мумкин. Чунки сифатли ўқитиш осон ва арзон эмас, айримларга ундан кўра аввалгидек келишиб яшаган маъқул кўринади.
Шу сабабли ЙҲХББ автомактабларни олдиндан огоҳлантирмоқда: ўқувчиларни ҳозирда яхшилаб ўқит, эртага қийналиб юрма, дегандек.
Лекин бир нарса аниқки, бу каби шаффоф тизим ҳақиқий автомактаб ва фидойи автоинструкторларга катта фойда олиб келади. Чунки имтиҳонда фақат билим талаб қилинишни бошлагандан кейин, уларнинг обрўси ошиб кетади, бозорда талаб ошади.
Танганинг бошқа томони
Ушбу тизим ҳақиқатда яхши ишлаши учун, имтиҳон оладиган хусусий марказларга лицензия бериш масаласи ҳам жиддий назорат қилиниши керак. Агар соҳада тажрибаси ёки етарли технологияси бўлмаган дуч келган одам имтиҳон маркази очиб кетаверса, унда Али Хўжа, Хўжа Али бўлади, ҳеч нарса ўзгармайди. Айни мана шу масалада Ҳукумат қатъий позиция кўрсатиши керак. Йўқса, барчаси бефойда бўлади, худди хусусий "техосмотр" тизими каби.
Тўғри, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, булар шунчаки ИМҲО холос. Янги имтиҳон тизими қай даражада кутилган натижани беришини биргаликда кузатамиз.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Анҳор Локомотив» истироҳат боғида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, АТ «Алоқабанк» ва Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ҳамкорликда ташкил қилган «Асал байрами» кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Асал ишқибозлари учун ушбу ярмарка 10 декабргача давом этади.
Telegram | Facebook | Instagram |Sayt | YouTube
®️

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи белгиланди
Президент имзолаган қарорга мувофиқ маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади.
✅ Масалан:
➖ хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида (4 млн 932 минг сўм);
➖ хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - 6,5 баравари миқдорида (5 млн 343 минг сўм);
➖ хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - 7 баравари миқдорида (5 млн 754 минг сўм) бўлади.
❗️Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

👍4
❓Савол: контрактни 4 га бўлиб тўлаш имкони ҳозир ҳам борми? Институтимизда контракт тўламаган талабларни дарсга киритишмаяпти. Талабалар дарсга келса "НБ" қўйишяпти. Оралиқ назоратларга ҳам киритишмаяпти. Контактни 4 га бўлиб тўлаш имкони борку, десак шартномада ундай гап йўқ дейишяпти. Илтимос, шунга аниқлик киритиб берсангиз.
✅ ЖАВОБ: Ҳа, 4 га бўлиб тўлаш мумкин.
Ушбу мурожаатда қайд этилган масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов билан боғланиб, изоҳ олишга ҳаракат қилдим.
Берилган изоҳга кўра, Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМ талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган.
Давлат қабул комиссияси билан келишилган ҳолда тўловларни амалга ошириш муддати қуйидагича белгиланган:
— белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;
— белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказишга рухсат берилган.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кун ҳолатига 50% тўлов талаб қилишаётгани амалдаги тартибга зид. Аммо талабалар бугунги кунгача камида 25% тўловни амалга оширишлари керак эди.
Агар сизда ҳам шу масала бўйича муаммо юзага келаётган бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин. Тегишли мутасаддилар билан боғланиб, аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.

👍10
«Насаф» — Ўзбекистон кубоги соҳиби!
Ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ 1 киши кам бўлиб қолган ва ҳисобда ортда қолаётган «Насаф» ирода кўрсата олди ва «Пахтакор»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўз тарихида 2-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган «Насаф» келгуси мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида иштирок этадиган бўлди.
«Насаф»нинг барча мухлисларини ва қашқадарёликларни ушбу ғалаба билан табриклайман!
👉 @xushnudbek 👈
Ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ 1 киши кам бўлиб қолган ва ҳисобда ортда қолаётган «Насаф» ирода кўрсата олди ва «Пахтакор»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўз тарихида 2-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган «Насаф» келгуси мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсида иштирок этадиган бўлди.
«Насаф»нинг барча мухлисларини ва қашқадарёликларни ушбу ғалаба билан табриклайман!
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек дубляж мактабининг ёрқин вакилларидан бири Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этибди. Санжар акадан унутилмас ва умрбоқий санъат мерос қолди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
👉@xushnudbek👈
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
👉@xushnudbek👈
👍4
Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 6 декабрга мўлжалланган.
👉 @xushnudbek 👈
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 6 декабрга мўлжалланган.
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПҲ инспекторлари смарт-алкотестрлардан фойдаланмоқда
Текширув вақтида ҳайдовчини суратга оладиган янги намунадаги алкотестердан фойдаланиш бошланди.
Ҳозирча бундай қурилмалар республика бўйича 150 та мавжуд.

Тошкент метросида тиғиз вақтларда поездлар оралиқ интерваллари максимал даражада қисқартирилади
Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунинг учун поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқилади ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик яна бир партияси олиб келинди
Шундай қилиб, юртимизга жами 43 млндан ортиқ 6 хилдаги вакцина олиб келинди, улардан 35 млнга яқини ишлатилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи хроникаси:
— эрта тонгда Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйилди;
— Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди;
— сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди;
— Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди;
— самарали музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди;
— ОАВ вакиллари учун брифингда Президентлар музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар;
— Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди;
— Президентлар Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашди;
— Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюрди;
— Шу билан Қозоғистонга давлат ташрифи якунланди.