Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимининг расмий қисмида нутқ сўзламоқда. Жумладан, завод имкониятлари ҳақида шундай деди:
«Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар (авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ) тайёрланади.
Натижада йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади», — деди давлат раҳбари.
Бунга асослар қуйидагича:
✅ бу ерда чиқарилган авиакеросин бошқа заводларникига нисбатан жуда тоза ва сифатли, энг замонавий самолётларга мўлжаллангани учун, унга ҳамиша талаб юқори;
✅ заводда чиқариладиган дизель ёқилғиси камида Евро-6 стандартларига жавоб беради, минтақамизда бундай тоза маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона умуман мавжуд эмас;
✅ натижада Ўзбекистонда авиация хабларини ташкил қилиш ҳамда юк ташишда хизмат қиладиган йирик логистика компанияларини ривожлантириш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈

👍6
«Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди, дейишганди»
Шавкат Мирзиёев завод қурилиши бошланганда, бунга шубҳа билан қарашгани ҳақида шундай деди:
«Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди. «Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди» дейишганди.
Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.
Айниқса, коронавирус пандемияси даврида 10 мингдан ортиқ ишчи карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган, GTL заводи қурилишида муносиб иштирок этган барча мутахассислар, фидойи қурувчи, муҳандис ва лойиҳачилар, ҳурматли хорижий ҳамкорларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман».

👍9
«Авиакеросин қимматлиги учун Тошкентга эмас, Чимкентга қўнганмиз» — Алексей Матвеев
Uzbekistan GTL заводи очилишида хорижий ҳамкорлар ҳам сўзга чиқди. Жумладан, “Газпромбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев ўз бошидан ўтган воқеани гапириб берди.
— Ушбу завод аҳамияти ҳақида кўп гапириш мумкин. Хусусан, завод ишга тушиши натижасида авиакеросин нархи сезиларли арзонлаши кутилмоқда. Ҳозир ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистонда авиакеросин муаммоси бор. Биргина мисол, ўзим ҳам шу муаммога дуч келганман. Бир сафар узоқроқ парвозни амалга ошираётгандик, Москвагача қўнмасдан, узлуксиз учишнинг иложи йўқ эди. Ўртада ёқилғи қуйиш учун қаергадир тўхташимиз керак бўлди.
Қарасам, биз Чимкентга қўндик. Албатта, Чимкентни ерга уриш ниятим йўқ, аммо ҳар томонлама Тошкентга қўниш яхшироқ эди, деб ўйладим. Чунки катта шаҳар, турли фавқулодда вазиятларда инфратузилма яхшироқ, самолёт билан бирор носозлик юзага келса, таъмирлаш имкони юқори, халқаро рейсларга қулай ва ҳ.к. Аммо нега Тошкентга эмас, Чимкентга қўндик, деб сўрасам, жавоб оддий бўлган: «Чунки Тошкентда авиакеросин қиммат!».
Бу биттагина мисол холос, бунақа воқеалар яна кўп бўлганига ишонаман. Uzbekistan GTL заводи эса шу каби муаммоларни бартарафга этишга ёрдам беришига ишонаман, — деди Алексей Матвеев.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи фаолиятига старт берди. Завод 2022 йил 1 мартдан бошлаб тўлиқ режимда ишлашга ўтади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍4
⚡️Талабалар учун яхши хабар: бугундан барчага қишки таътилга рухсат берилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши 2021 йилнинг 25 декабрга кўчирилди. Яъни бугундан барчага таътилга рухсат берилди.
Шу сабабли талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи муддати ҳам 25 декабрдан эътиборан қўлланадиган бўлди.

👍10
Xushnudbek.uz
⚡️Талабалар учун яхши хабар: бугундан барчага қишки таътилга рухсат берилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши 2021 йилнинг…
❗️Тўлдириш: қишки таътилнинг тугаш муддати ўзгармаган
ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътилнинг тугаш санаси ўзгармаган — 2022 йил 10 январь этиб белгиланган.
Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.
Демак, бошқача айтганда, қишки таътил муддати узайтириб берилди.
P.S.: бу мактаб ўқувчиларига тааллуқли эмас. Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади ва 10 январь куни тугайди.

❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунлари машҳур саёҳатчи-блогер Антон Птушкиннинг Норвегия ҳақидаги видеосини томоша қилдим. Тўғриси, ушбу мамлакатнинг жуда кўп жиҳатлари ҳайрон қолдирди, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигига бўлган муносабат.
Бу ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3000 евродан зиёд маблағ сарфлаш керак. Имтиҳонлари ҳам жуда қийин.
Ва яна Норвегияда тезликни оширганлик учун ақл бовар қилмас жарималар солинаркан. Масалан, белгиланган тезликни соатига 20 км.га оширсангиз, 1000 евро жарима тўлаш керак. Ёки 1 кун қамоқда ётасиз.
Ҳозир Норвегия ва Ўзбекистондаги нархларни солиштирмоқчи эмасман. Йўқ, асло. Чунки аҳоли даромади катта фарқ қилади. Бу ерда бошқа принцип муҳим.
Қайси давлатда одамлар қанча даромад олаётганидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қийин ва йўл қоидабузарлиги учун жарималар ўша давлат учун қиммат бўлиши керак.
Норвегияда ҳам 1000 евро қимматлик қилади, шу сабаб кўпчилик қамоқда ўтиришни танлайди. Натижада қамоқларда жой йўқ, қоидабузарлар ойлаб навбат кутаркан.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга бериладиган бир марталик 800 минг сўмлик моддий ёрдам ва Президент табригини тарқатиб чиқмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨🚗 Қалин қор ёғгани туфайли Китоб туманидаги “Тахтиқорача” довони вақтинча ёпилди.
Шунингдек, “Қамчиқ” довонида ҳам қор ёғмоқда, лекин довон ёпилмаган.
Ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишларини илтимос қиламиз.
Видеода “Қамчиқ” довонини қордан тозалаш ишлари (ФВВ).

👎3
Xushnudbek.uz
🌨🚗 Қалин қор ёғгани туфайли Китоб туманидаги “Тахтиқорача” довони вақтинча ёпилди. Шунингдек, “Қамчиқ” довонида ҳам қор ёғмоқда, лекин довон ёпилмаган. Ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишларини илтимос қиламиз. Видеода “Қамчиқ” довонини қордан тозалаш ишлари (ФВВ).…
✅ "Тахтиқорача" довони автомобиллар ҳаракати учун очилди. Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланган.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍4
35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайдиган бўлди
Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди (тўлиқ рўйхат).
✅ Молиявий мустақиллик ОТМларнинг қуйидаги ваколатлари бўйича берилмоқда:
➖ тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
➖ талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
➖ ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
➖ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан тўғри харид қилиш ва ҳ.к.
❌ 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларида васийлик кенгашлари тугатилади.
✅ Уларнинг ўрнида таркибининг камида 70 фоизи тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз ОТМларнинг Кузатув кенгашлари ташкил этилади.
✅ Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағларини сарфлашга рухсат берилди.
❗️2023 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.

👍15
4 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
Бугун Шавкат Мирзиёев Латвия Республикаси элчиси Рейнис Трокша, Венгрия элчиси Дьюла Ковач, Франция Республикаси элчиси Орелия Бушез ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги элчиси Юсуф ал-Утайбийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Давлатимиз раҳбари янги тайинланган элчиларни мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.

❗️ “Қишки перевод” ҳақида расмий маълумот
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баҳорги семестрда узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ИШЧИ ГУРУҲЛАРИ фаолияти йўлга қўйилганини маълум қилди.
⏳ Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2022 йилнинг 20 январь кунига қадар (шу куни ҳам) соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба ва байрам муносабати билан белгиланган саналар – дам олиш куни; шанба — соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
✅ Низомга кўра, талабалар ўқув йилининг ўртасида қуйидаги узрли сабаблар бўлсагина ариза топширишлари мумкин:
1️⃣ республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда;
2️⃣ турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
3️⃣ ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.
⚠️БУ МУҲИМ: ушбу ҳолатлар фақатгина 2021/2022 ўқув йили мобайнида бўлган бўлиши керак. Бошқача айтганда 2021 йил сентябрь-декабрь ойларида яшаш жойи ўзгарган, турмушга чиққан, ҳарбий хизмат жойи ўзгарган ёки хориждаги ДАВЛАТ ХИЗМАТИдан қайтган бўлиши лозим. Масалан, ўтган йили турмушга чиққан бўлсаю, энди ўқишни кўчирмоқчи бўлса, қоида тариқасида, ўқув йили ўртасида рухсат берилмайди.
❗️ Юқоридаги ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар “қишки перевод”дан фойдалана олмайди, улар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
🏢 Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита муайян ОТМга тақдим этилади.

👍32
Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍6
Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди
Бу ҳақда Халқаро Нотариуслар Иттифоқи Ассамблеяси қарор қабул қилди.
Иттифоқ аъзолигига кириш учун давлатлар нотариат тизими қуйидаги юқори стандартларга жавоб бериш талаб этилади:
➖ тизимда нодавлат нотариуслар (хусусий нотариуслар) фаолиятининг мавжудлиги;
➖ нотариат соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лотин нотариал моделига мувофиқ бўлиши;
➖ мулкчиликка оид миллий қонунчилик ҳужжатларининг халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларига мутаносиб бўлиши ва бошқалар.
Ўзбекистонда 2020 йилдан хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг, аъзолик учун ариза берилган эди. Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари махсус делегация Ўзбекистонга келиб, бизнинг нотариат тизимимизни тўлиқ ўрганиб кетгач, ижобий баҳо берилди ва Иттифоқ Ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистонни Иттифоқ аъзолигига қабул қилди.
Бугунги кунда Иттифоққа 90 дан ортиқ давлатлар аъзо.

🎉5
Xushnudbek.uz
Статистика қўмитаси ўзи шунча йиллардан буён эплолмаётган ишни қилган orginfo.uz сайти асосчиси устидан шикоят киритибди. Айблов эса асоссиз. Бу қанақа сайт? Интернетда orginfo.uz деган сайт бор. Унда корхона, ташкилотлар ва МЧЖлар, уларнинг таъсисчилари…
Статқўм шикоят қилган дастурчининг иши ёпилди
Статистика қўмитаси orginfo.uz сайтини яратган дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан шикоят киритгани ва кейинчалик унга нисбатан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) бўйича асоссиз маъмурий иш очилгани ҳақида ёзгандик.
Ана ўша иш бўйича Асака туман ИИБ янги қарор қабул қилибди. Дастурчининг ҳаракатларида жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари топилмаган ва унга нисбатан очилган иш тугатилган.
Статистика қўмитаси ва дастурчи ҳам ўзаро музокара олиб бориб, келишиб олишибди. Буни вақтлироқ қилса ҳам бўларди, ўртада қўмита ўз номига бир дунё танқид орттириб олгани қолди.
Жамоатчиликнинг бефарқ бўлмагани туфайли очиқлик ва шаффофликни таъминловчи яхши бир лойиҳа сақлаб қолинди.