Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Юқорида 3 та расмни кўриб турибсиз.

1-расм:

2012 йили Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири ва шахматнинг ашаддий ихлосманди Эркин Воҳидов болалар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган 8 яшар Нодирбек Абдусатторов билан. Кеча, 28 декабрь куни, севимли шоиримизнинг 85 йиллик юбилейи эди. Нодирбек бу юбилейга тарихий совға берди, десак муболаға бўлмас. Эркин Воҳидовнинг руҳлари ҳам шод бўлсин, илоҳим.

2-расм:

2015 йили шахмат бўйича жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен 11 яшар ёшгина болакай билан расмга тушмоқда. Лекин у билмайдики, орадан 6 йил ўтиб, мана шу болакай унинг узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига чек қўйиб, жаҳон чемпионига айланишини!

3-расм:

2021 йили «Заковат» интеллектуал клуби ўтказган «Zakovat Gambit» турнирида Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлиб, 50 млн сўмни қўлга киритган эди! Юртимизда ақлли ёшларимиз кўпаяверсин, илоҳим!


👉 @xushnudbek 👈
👍36
Xushnudbek.uz
Ваниҳоят: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги…
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинибди.

Қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.

Депутат Расул Кушербаев ушбу қонун лойиҳаси ҳақида шундай фикр билдирди:

«Қонун лойиҳасида камчиликлар борлиги, бутун бошқарув тизими тўлиқ қамраб олинмагани ҳақида фикрлар билдириляпти. Шахсан мен ҳам бу фикрларга қўшиламан. Бироқ яна бир масала – биз бундай қонунни қабул қилишда анча кеч қолдик.

Шу боис, ҳозирги ҳаракатларни бу йўлдаги дадил ва бошланғич қадам сифатида қараб, тезроқ қонунни қабул қилиш керак, деб ҳисоблайман», - деб ёзди Кушербаев.


👉@xushnudbek👈
👍19
Бугун блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Варшава шаҳрида FIDE томонидан рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари ташкил этилмоқда. Кеча рапид, яъни тезкор шахматда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлганидан хабарингиз бор.

Бугун блиц турнир старт олади. Бугун 12 та, эртага 9 та ўйин, жами 21 та тур ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

🇺🇿Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этади. Ҳамюртларимизга омад тилаймиз!

Турнирни мана бу ердан кузатишингиз мумкин.

Изоҳ: рапид турнирда ҳар бир иштирокчига жами 15 дақиқа ва ҳар бир юриш учун қўшимча яна 10 сония қўшиб берилади, блиц турнирда эса жами 3 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 2 сония қўшиб берилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍22
Ҳиндистонда қизиқ воқеа рўй берди, деб хабар бермоқда Lenta нашри. Очиқ далада ташлаб кетилган чақалоқни она ит ва унинг болалари туни билан қўриқлаб, иситиб чиқишибди. Чақалоқ тунги совуқда музлаб қолиши мумкин эди, лекин кучукчалар онаси билан бирга чақалоққа ёпишиб, эрталабгача бирга ётишган.

Эрталаб чақалоқ йиғисини қишлоқ аҳолиси эшитиб қолган ва ташландиқ болани топишган. Одамлар бу воқеани «мўъжиза» деб аташмоқда.

Ҳа, албатта, чиндан ҳам бу ҳодиса Яратганнинг мўъжизаси. Баъзан ҳайвонлар айрим одамлардан яхшироқ бўлиши мумкин.

Болаларни асрайлик.


👉 @xushnudbek 👈
😢25
Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланганди.

ДХХ ҳамда прокуратура органларининг ўрганишича, мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод-Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилиш нотўғри лойиҳалаштирилгани сабабли чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍20
⚡️Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари 7 йилу 6 ойга қамалди

Жиззахдаги қурилиш соҳаси машмашалари ортидан вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ва унинг бир қатор қариндошлари ҳамда бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С.Аширматов раислигида кўриб чиқилган жиноят иши натижасида суд қуйидагича ҳукм қилди:

Акрам Раҳмонкулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184-моддаси 3-қисми (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (мансаб сохтакорлиги) ва 243-моддасида (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 млн 500 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд ҳукми билан Акбар Раҳмонқулов (“Ж-Қурувчи” МЧЖ директори), Алишер Раҳмонқулов (“Ravon Yo'l Invest” МЧЖ, “Согдиана пипепласт” МЧЖ ва “Жиззах савдо люкс” МЧЖлар директори), Аброр Раҳмонқулов (“Zenatkor Sayhan Kon Sanoat” МЧЖ директори), Адҳам Раҳмонқулов (“Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ директори) ва яна 20 дан ортиқ шахсларга турли жазолар тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
👍31
Xushnudbek.uz
Ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими шаффофлашади. Бу нима беради? ИИВ ЙҲХББ кеча ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими хусусий секторга ўтиши, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши…
​❗️ЙҲХББ огоҳлантирмоқда: ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш учун ҳали ҳам кеч эмас, кейин ҳар қанча эътироз қилманг, бефойда бўлади

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (халқ тилида - республика ГАИ) иккинчи бор огоҳлантириш билан чиқди. Биринчи огоҳлантириш ҳақида мана бу ерда ёзгандик.

Гап шундаки, яқинда ҳайдовчилик ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни олиш тизими тубдан ўзгариши кутилмоқда. Президент қарори асосида бу ҳуқуқ хусусий секторга ўтказилади ва инсон омилидан холи, тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали имтиҳонлар олинишни бошлайди.

Ўтган сафар ЙҲХББ автомактаблар маъмуриятини огоҳлантириб, ўқувчиларини яхшироқ ўқитишлари кераклигини айтганди. Бу сафар урғуни кўпроқ фуқароларга қаратишибди. Яъни агар сиз ҳайдовчи бўлмоқчи бўлсангиз, унда ҳали ҳам кеч эмас, чин дилдан ўқинг, автомобиль бошқаришни яхшилаб ўрганинг, малакангизни оширинг, агар мабодо ўқимасдан, коррупция йўли билан "права" оламан деб ўйлаб юрган бўлсангиз, адашасиз, имтиҳонлардан йиқилганингиздан кейинги эътирозларингиз бефойда бўлади, дейишмоқда.

Ўтган сафарги постимизда ҳам янги тизим ҳақиқатдан шаффоф ва адолатли ташкил қилинса, бундан жамият учун жуда катта фойда бўлиши, лекин шу ўринда имтиҳонлардан кўпчилик ўтолмагандан кейин, ўз-ўзидан эътирозлар ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик. Балки шунинг учун бўлса керак, ЙҲХББ олдиндан бир неча бор огоҳлантириш бериб қўймоқда. Эртага одамлар орасида «нимага бизга бу ҳақда айтмагандинглар, билганимизда ўқиган бўлардик» деган эътирозлар пайдо бўлмаслиги учун.


👉 @xushnudbek 👈
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♟Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионатига бироздан сўнг старт берилади. Ҳамюртларимизнинг рақиблари аниқ бўлди.

🇺🇿Жаҳонгир Воҳидов — Левон Аронян (онлайн кўриш)
Марцин Тазбир — 🇺🇿Нодирбек Абдусатторов (онлайн кўриш)
Салим Салоҳ — 🇺🇿Жавоҳир Синдоров (онлайн кўриш)
Лима Дарси — 🇺🇿Шамсиддин Воҳидов (онлайн кўриш)

Бугуннинг ўзида 12 та ўйин ўтказилади. 1-тур Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

❗️Унгача эса, Нодирбекнинг кечаги тарихий ғалабасидан ҳаяжонли лавҳани яна бир бор томоша қилиб туринг. Ажойиб!


👉 @xushnudbek 👈
👍19
Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга табрик йўллади! Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта…
Президент фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍21
Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг 8 та тури ортда қолди. Ҳозирча ҳамюртимиз 16 ёшли Жавоҳир Синдоров 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда!

Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидовда 4,5 очкодан, Жаҳонгир Воҳидовда 4 очко бор.

Амалдаги шахмат тожининг эгаси Магнус Карлсен 6 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ижтимоий тармоқларда «иккала йўналишда ҳам ёш ўзбек генийлари чемпион бўлса, зўр бўларди» деган муҳокамалар пайдо бўла бошлади. Лекин ҳозирча бу гапларга бироз вақтли. Ҳали олдинда яна 13 та ўйин бор.

Йигитларимизга, айниқса пешқадамлик қилаётган Жавоҳирга омад тилаймиз ва дуо қилиб турамиз. Аллоҳ юзини ёруғ қилсин.


👉 @xushnudbek 👈
👍25
❗️Бугун йилнинг охирги иш куни! Эртадан барча 5 кунлик дам олишга чиқади

Президентнинг тегишли фармонларига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

🗓 Демак, бугун 2021 йилнинг энг сўнгги иш куни.

Эртадан бошлаб барча ходимлар 5 кунлик дам олишга чиқади:

✅ 31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

✅ 1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

✅ 2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

✅ 3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

✅ 4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍44
Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг 12 та тури ортда қолди. Ҳозирча Левон Аронян 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

16 яшар ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоровда 8,5 очко бор ва у қўшимча кўрсаткичлар билан 5-ўринда қайд этилган.

Бугун яна 9 та ўйин ўтказилади ва жаҳон чемпиони номи маълум бўлади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. 13-турда Жавоҳирнинг рақиби — ҳиндистонлик Аржун Эргайси.

Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко, Шамсиддин Воҳидов 6 очко ва Жаҳонгир Воҳидов 5,5 очко тўплаган.

Бугунги ўйинларда барчасига омад тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
👍40
Президентнинг тегишли қарори билан Муҳаммадиев Актам Зайниддинович адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, вазирнинг аввалги ўринбосари Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
👍29
Ўзбекистонда яна бир янги университет ўз фаолиятини бошлади

Тошкент амалий фанлар университети 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилади.

Ўқиш 2022 йил февралда бошланади ва 2022 йил сентябргача давом этади. Шу тариқа, талаба 2022 йил октябрь ойида иккинчи курсга ўтиш имкониятига эга бўлади.

✅ Таълим йўналишлари:

🔘 Иқтисодиёт факультети:
Умумтаълим 1-курсдан сўнг талабалар 2-курсдан қуйидаги йўналишларни танлаши мумкин:
- Молия;
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
- Банк иши;
- Иқтисодиёт.

🔘 Педагогика ва психология факультети:
Умумтаълим 1-курсдан сўнг талабалар 2-курсдан қуйидаги йўналишларни танлаши мумкин.
- Педагогика ва психология;
- Бошланғич таълим;
- Мактабгача таълим.

Ҳужжатлар 2022 йил 28 январгача онлайн қабул қилинади.

⭕️ Университетда ўқитиш ўзбек ва рус тилларида амалга оширилади.

📞 Маълумот учун телефонлар:
+998 (71) 200 05 40

📩Қабул:
https://utas.uz/admission

📍 Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гавҳар кўчаси, 1-уй.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
®️
👍85
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ, Арзиев Фарҳод Нуритдинович Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

У бунга қадар ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хитойдаги аввалги элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири этиб тайинланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
👍37
Тайинлов: Экопартиядан Экоқўмитага

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Нарзулло Обломурадовни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади.

У бугунга қадар Экопартия раиси эди.


👉 @xushnudbek 👈
👍26
​Байрам кунлари касалхоналар туну кун ишлайди

31 декабрдан 4 январгача белгиланган дам олиш (байрам) кунлари даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

Жумладан:
✅ 995 та оилавий поликлиника;
✅ 858 та оилавий шифокор пункти;
✅ туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;
✅ ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари;
✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;
✅ унинг ҳудудлардаги 13 та филиали;
✅ 238 та туғруқ муассасаси;
✅ 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Шунингдек, республика бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун масъул бўлади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.


👉 @xushnudbek 👈
👍40
Блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Жавоҳир 8-ўринни эгаллади.

Кеча шахматнинг блиц йўналишида жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Пешқадамлик учун кураш олиб борган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 13,5 очко билан 8-ўринни эгаллади. Гарчи у совриндорлар қаторига кира олмаган бўлса-да, лекин 16 ёшли ўспирин учун бу ҳам катта натижа. Турнир жадвалида Магнус Карлсендек гигантлардан юқорироқда туриш ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

Умид қиламизки, Жавоҳир ўз устида тинимсиз ишласа, худди ўртоғи Нодирбек каби тез орада жаҳон чемпиони бўла олади. Балки Каспаров-Карпов жуфтлигидек мутлоқ шахмат тожи учун икки ўзбек курашадиган даврларни кўриш ҳам насиб қилар, Худо хоҳласа.

Блиц-шахмат жаҳон чемпионатида ғолибликни франциялик Максим Вашье-Лаграв қўлга киритди. У тай-брекда польшалик Ян-Кшиштоф Дудани мағлуб этди. 3-ўринни Алиризо Фирузжа эгаллади. Карлсен 12-ўриндан жой олди.

Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 12 очко, Жаҳонгир Воҳидов 10,5 очко жамғарди.


👉 @xushnudbek 👈
👍68
🇺🇿Нодирбек Абдусатторов шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради

Кеча шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда рапид бўйича тарихдаги энг ёш жаҳон чемпиони шоҳсупа тепасига кўтарилди ва кубок ҳамда медални қабул қилиб олди. Унинг шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Бошловчи маросим сўнггида шундай деди:
“Нодирбек Абдусатторов — бу номни эслаб қолинг!”

Барча совриндорлар рўйхати:

Рапид бўйича

1. 🇺🇿 Нодирбек Абдусатторов
2. 🇷🇺 Ян Непомняший
3. 🇳🇴 Магнус Карлсен

Аёллар
1. 🇷🇺 Александра Костенюк
2. 🇰🇿 Бибисара Асаубаева
3. 🇷🇺 Валентина Гунина

Блиц бўйича

1. 🇫🇷 Максим Вашье-Лаграв
2. 🇵🇱 Ян-Кшиштоф Дуда
3. 🇳🇱 Алиризо Фирузжа

Аёллар
1. 🇰🇿 Бибисара Асаубаева
2. 🇷🇺 Александра Костенюк
3. 🇷🇺 Валентина Гунина


👉 @xushnudbek 👈
👍149