Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
Очиғини айтганда, Қозоғистондаги воқеалар фонида ҳеч қандай меҳнат таътили бўлмади, деб ҳисоблаш ҳам мумкин. Чунки 5 январда Президент таътилга чиққани хабар берилганди, лекин кеча — 6 январь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Тожикистон ва Туркия Президентлари билан телефон орқали суҳбатлашиб, қўшниларимиздаги вазиятни муҳокама қилди. Бугун, 7 январдан эса давлат раҳбари қисқа таътилдан қайтгани эълон қилинди.
Қисқа таътил — 1 кунлик таътил бўлди.
👉@xushnudbek👈

👍3.29K
❗️Олий таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди
Талабалар учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани, бунда талабаларнинг темир йўл ҳамда авиачипталари бошқа муддатга бепул алмаштириб берилиши, шунингдек 50 фоизлик чегирмалар муддати 24 январга қадар белгилангани ҳақида хабарингиз бўлса керак.
Афсуски, бугун айрим ҳудудлардаги темир йўл кассаларида билетини алмаштирмоқчи бўлган талабаларнинг катта навбатлари юзага келган. Чунки қайтиш учун билет олган деярли ҳамма талаба жой тугаб қолмасидан олдинроқ алмаштириб қолиш мақсадида кассаларга боришган. Албатта бунақа пайтда бунча инсонга бирдек хизмат кўрсатишнинг жисмоний имкони йўқ ва турнақатор навбатлар ҳосил бўлиши табиий.
Шунга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди. Мурожаатларнинг асосий мазмуни қуйидагича:
✅ Қайтиш чипталари ҳаммага етади ва тугаб қолмайди, хавотир олманг;
✅ Агар мабодо зарурият туғилса қўшимча рейс ҳамда вагонлар қўшилади;
✅ 24 январгача ҳали 17 кун вақт бор ва алмаштиришга бемалол улгуришади, айнан 1 кунда ва 1 вақтда ҳамма алмаштириш учун келиши шарт эмас;
✅ шаҳар ва туманлардаги темир йўл кассаларида ҳам чипталарни алмаштириш мумкин, айнан вилоят марказларидаги кассаларга келиш шарт эмас;
✅ барча кассалар кечаю кундуз ишлайди, агар кундуз куни навбат жуда кўп бўлса, кечки пайт бемалол пайтида келсангиз ҳам бўлади.
P.S.: билетларни онлайн алмаштириш имкониятини ҳам йўлга қўйишганда зўр бўларди, шунда ўз-ўзидан навбатлар ҳам кескин камаяр эди. Майли, балки шу кунларда бунақа тизимни қилишга улгуришмас, лекин қачондир бўлиши керакку. Талабаларнинг базаси бор, барча шахсий маълумотларни электрон олиш имконияти бор, фақат қоғозбозликдан қутилиш учун озгина хоҳиш ва қатъият керак холос.

👍2.28K
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халққа учинчи бор мурожаат билан чиқди. Унинг айтилишича, бандитларни огоҳлантиришсиз отишга буйруқ берган. Террористлар билан ҳеч қанақа музокара ўтказилмайди. Ким таслим бўлмаса, йўқ қилинади.
Шунингдек, у ўз мурожаатида бир нечта давлатлар раҳбарларига, жумладан Ўзбекистон Президентига қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

👍2.42K
Эртага барча учун иш куни
Эртага, 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам ИШ КУНИ бўлади.
6 кунликлар учун шанба шундоқ ҳам иш куни эканлиги тушунарли. 5 кунликлар учун эса шанба дам олиш куни 4 январь — сешанба кунига кўчирилган эди. Шунинг ҳисобига энди улар эртага ишлаб бериши керак бўлади.

👍1.27K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Талабалар учун авиачипталар ҳам бепул алмаштириб берилади. Қўшимча рейслар ҳам қўйилади.
Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ раиси ўринбосари Шуҳрат Худойқулов Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилди.
Маълум қилинишича:
✅ 10 январгача харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади;
✅ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиарейсларга 50% чегирма муддати узайтирилди;
✅ Бундан ташқари авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейслар амалга оширади.

👍844
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келгусида талабаларга имтиёзли чипталарни ҳам онлайн сотиб олиш имкони яратилади
Ҳозирда имтиёзли (чегирмали) чипталарни онлайн сотиб олишнинг имкони йўқ. Бунинг учун талабалар ёки аҳолининг бошқа имтиёзли тоифаси албатта кассаларга бориши, керакли маълумотномаларни шахсан топшириши керак бўлади. Бу эса ўз навбатида овогарчиликлар ва катта навбатларни келтириб чиқаради.
ХПК сессиясида шу ҳақда ҳам савол берилди. Бу саволга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлим бошлиғи Фозил Шарипов жавоб берар экан, ҳақиқатдан ҳозирда имтиёзли чипталарни сотиб олиш, муддатини ўзгартириш ёки қайтаришнинг онлайн имкони йўқлигини таъкидлаб, лекин келгусида электрон чипта сотиш тизимига босқичма-босқич мана шундай функцияни қўшиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Лекин бу айнан қачон бўлишига аниқлик киритилмади.
Умид қиламизки, мутасаддилар кўп чўзмасдан, бюрократияни бир четга суриб, чегирмали чипта сотиш тизимини ҳам электронлаштира олишади. Бунинг техник ечимини топиш мумкин ва бу унчалик қийин иш эмас.

👍1.5K
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига 30 йил!
Бугун, 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
Бундан роппа-роса 30 йил олдин, 1992 йил 8 январь куни, Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилган эди.
Юртимизда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни олиб борувчи барча жонкуяр ва фидойи инсонларни ушбу касб байрам билан чин қалбдан табриклайман!
Қонун устуворлиги қоғозларда эмас, амалда таъминланиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишларингизга тилакдошман!
Прокуратура органларининг яхши томонга ўзгараётгани, ғўддайган ва коррупционер эмас, халқчил ва ҳалол прокурорлар кўпаётгани бардавом бўлсин.
Озодбек Назарбеков ижросидаги юқоридаги қўшиқ прокуратура органлари ходимларига бағишланади.
👉 @xushnudbek 👈

👍859
Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ҳам совға қилинганидан хабарингиз бор.
Кеча энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-онасига Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилибди.
Тез кунларда тегишли расмиятчилик ишлари якунланиб, Нодирбек Абдусатторовнинг оиласи ушбу хонадонга кўчиб киришлари мумкин бўлади.

👍3.75K
Хорижий тиллардан сертификат олган ёшлар диққатига!
2022 йил 1 январдан бошлаб араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушди.
Аввалроқ (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилаётган эди. Бугунги кунгача жами 2833 нафар ёшларга қоплаб берилган.
Эндиликда улар сафига яна юқоридаги 13 та имтиҳон тизими ҳам қўшилди.

👍1.95K
Эски хабарларга ишонманг!
Қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилди, деган ширин ёлғонни бу йил ҳам яна тарқатишмоқда. Бу ёлғонга ишонишни чин дилдан хоҳлайдиганлар ҳам анчагина, шу сабабли улар бу хабарни бир-бирига тарқатиб, мазза қилишмоқда.
Нима ҳам дердим, олдидан чиққан ҳар қанақа хабарга ишониб кетаверадиган,
текшириб кўришни билмайдиган содда инсонлар бор экан мана шунақа ёлғон хабарларни тарқатадиганлар ҳам бўлаверади. Сиз ўзингизни бу каби ёлғонлардан сақламас экансиз, сизни ўзгалар ҳимоя қилмайди.
Айтганча, қўшни давлатлардан имтиҳонсиз ўқишни кўчириш акцияси фақат бир марта — 2020 йил айни пандемия бошланган даврда эълон қилинган эди. Бошқа бунақа бўлмаса керак (бўлмасин ҳам). Лекин кимлардир бундан манфаатдорми, ким билсин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам шу эски хабарни тарқатишдан чарчашмаяпти.

👍2.51K
❗️Мактабларда ҳам қишки таътил узайтирилди
Халқ таълими тизимидаги мактабларда қишки таътил кунлари 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими тизимидаги мактабларда қишки таътил кунлари 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
👍4.63K
⚡️Тезкор хабар: Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди
Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

😱4.34K
Xushnudbek.uz
⚡️Тезкор хабар: Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. 👉 @xushnudbek 👈
❗️Эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда
Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

👍1.78K
Xushnudbek.uz
⚡️Тезкор хабар: Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. 👉 @xushnudbek 👈
💉Вакцина олмаган ходимлар ишхонага қўйилмайди. Талабаларни эмлаш тадбирлари кучайтирилади
Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қатъий чора кўрилади.
👨🏻🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланди.

👍2.13K
Бугун Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли Чимёндаги тоғ марказига пресс-тур ташкил қилинди. Бир гуруҳ журналист ва блогерларга тоғ маркази имкониятлари таништирилди, аскарларнинг ҳарбий ўқув машғулотларини бевосита кузатиш имкони бўлди.
Ўзбекистонда тоғли чегара ҳудудлари ҳам кўп, бу эса ҳарбийларимиздан туну кун доимий ҳушёрликни ва жанговор тайёргарликни талаб этади. Бизку нари борса 300-400 минг обуначиларимизни ўйлаб бирор нарса ёзармиз, лекин ҳарбийлар эса 35 млн аҳоли тинчлиги ва осойишталигининг масъулиятини елкасида кўтариб юришади. Бу айтишгагина осон, аслида бунинг машаққатини фақат ҳарбийларнинг ўзларигина яхши ҳис қила олишади.
Тоғ марказидаги шароитлар ва қурол-яроғлар бизда катта таассурот уйғотди. Айрим ҳамкасбларимиз чанғи ва отларда юриб, ўзларини ҳарбийлардек ҳис қилиб кўришди.

👍1.88K
Қалай, универсал солдатга ўхшабманми😂 “Қуролимиз” доим ўзимиз билан :)
Ҳазил ўз йўлига. Илоҳим, Ватанимиз тинчлигининг ҳимоячиларига Аллоҳ куч-қувват берсин. Тунлари хотиржам ухлаётганимиз учун ҳам уларга раҳмат.
Ҳа, энди биз фақат расм тушишни қотирамиз холос…

👍6.85K