Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун юртимизга 500 минг 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 млн 536 минг 768 дозани ташкил қилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.49K
Қишки таътил вақтида ўқувчиларни мактаблардаги тўгараклар ёки тадбирларга чақириш тақиқланади — ХТВ

Вазирликнинг маълум қилишича, узайтирилган таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар (онлайн тўгарак ва танловлар бундан мустасно), шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Шунингдек, бугундан бошлаб “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.41K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Талабалар учун онлайн таълим жорий этиладими?

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди. Унга кўра:

✅ 24 январдан барча талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади. Талабаларни онлайн таълимга ўтказиш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ ва режалаштирилмаяпти;

✅ Сессия жараёнлари 11 январдан нима бўлиши керак бўлган бўлса, 24 январдан ҳам худди шу режа асосида одатий тарзда ўтказилаверади.


👉 @xushnudbek 👈
👍3.32K
Бугун Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.85K
❗️Хусусий мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди. Бу сафар тавсия эмас, талаб.

Республика махсус комиссияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини узайтириш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Демак, нодавлат таълим ташкилотларида ҳам 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

Бунгача ушбу масала тавсия сифатида билдирилган, шу сабабли айрим хусусий мактабларда бугундан дарс жараёнлари бошланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.62K
Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, лекин бу хавотирли сигнал

КХШТ (ОДКБ)нинг бугунги йиғилишида Лукашенко Қозоғистонда нотинчликни келтириб чиқарган ташқи кучларнинг назари Ўзбекистонга ҳам қаратилгани ҳақида гапирди.

“Қозоғистондаги воқеалар сабоқ бўлиши керак деганимиз, кечирасиз-у, ҳаммадан ҳам аввал Ўзбекистонга тааллуқли. Агар сабоқ олинмас экан, биздаги маълумотларга қараганда, уларнинг нигоҳи Ўзбекистонга ҳам қаратилган”, – деди у.

Бу гаплар албатта сафсата, лекин барибир одамнинг асабига тегади. Ким киму, ҳар ҳолда Ўзбекистонни огоҳлантириш Лукашенконинг иши эмас. Аксарият халқи “йўқол” деб эътироз билдириб турган Президентни бугун бизга ақл ўргатиши кулгили.

Яна бир қизиқ томони, хўп, айтайлик жаноб Лукашенкода Ўзбекистонга бўладиган келгусидаги ҳужумлар ҳақида маълумот бор экан, унда нима учун уларни Ўзбекистонга тақдим этмасдан, қанақадир ҳарбий ташкилот мажлисида популистик чиқишлар қиляпти? Агар у бизга дўст экан, унда бу маълумотларни энг аввало Ўзбекистонга айтиши керак эди-ку. Ахир 28 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан кўришганди, нега бу таҳдид ҳақида бир оғиз айтмаган?

Кўряпсизми, бу ўйинлар ортида умуман бошқа гап бор. Буларнинг барчасини Ўзбекистонни КХШТ ҳарбий ташкилотига аъзо қилиш учун босим ва керак бўлса таҳдид, деб қабул қилиш мумкин. Илгари бунга яширин даъватлар қилинган бўлса, энди сурбетларча таҳдидга ўтишмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.3K
Xushnudbek.uz
Лукашенко Ўзбекистонни огоҳлантирди. Унинг гаплари сафсата, лекин бу хавотирли сигнал КХШТ (ОДКБ)нинг бугунги йиғилишида Лукашенко Қозоғистонда нотинчликни келтириб чиқарган ташқи кучларнинг назари Ўзбекистонга ҳам қаратилгани ҳақида гапирди. “Қозоғистондаги…
❓Ўзбекистон КХШТ (ОДКБ)га аъзо бўладими?

Юқоридаги гап-сўзлардан қандай хулоса қилиш мумкин?

Энг аввало ҳиссиётларга берилмаслик, аммо совуқ мия билан реал хавфни ҳис қилишимиз керак.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси ҳамда ҳарбий доктринасига кўра, биз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаймиз, уларда иштирок этмаймиз ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди. Бу қонунларимиз билан мустаҳкамланган. Буни популист “дўстларимиз” ҳам яхши билишади.

Учинчидан ва энг асосийси провокацияларга берилмаслигимиз керак. Ўзини бизга ғамхўрдек кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганларнинг ўзи барчасининг бошида туриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бунақа вақтда бизга фақат ва фақат бирдамлик керак.

Тўртинчидан, ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон Ўзбекистон ҳудудига бегона давлатларнинг армияси киритилишига йўл қўймаслигимиз, бунга ҳеч қандай имкон қолдирмаслигимиз лозим ва лобуд! Қўшни Қозоғистон тақдири бизга хулоса қилиш учун дарс бўлиши керак. Айниқса эски империалистик мақомини қайта тиклаш йўлида ҳеч нарсадан, ҳаттоки бошқа давлатлар ҳудудини эгаллашдан ҳам тап тортмайдиганларнинг аскарларини Ўзбекистоннинг бир қарич ҳудудига ҳам қадам бостирмаслигимиз шарт!

Худога шукрки, Ўзбекистон шу пайтгача барча катта-кичик муаммоларини ўзининг ҳарбий кучи билан ҳал қилиб келган. Сариосиё, Янгиобод воқеаларида ҳам, 16 февраль ёки Андижон воқеаларида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганмиз. Энг аввало бирор кўнгилсизлик бўлмасину, лекин бўлган тақдирда ҳам, Худо хоҳласа келгусида ҳам ҳарбий қудратимиз етади.

Бизга КХШТга ўхшаган “Троя оти”нинг кераги йўқ!


👉 @xushnudbek 👈
👍5.35K
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманида Cobalt машинаси пиёдани узоққа учириб юборгани акс этган видео тарқалди (кайфиятингизни бузмаслик учун видеони эълон қилиб ўтирмадим). Афсуски, пиёдалар билан боғлиқ бу каби ҳалокатлар тез-тез учрайди. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда камида қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари керак.

❗️Ҳайдовчилар пиёдалар йўлкаси яқинида тезликни камайтириши ва пиёдаларга албатта йўл бериши;

❗️пиёдалар эса фақат белгиланган жойлардан йўлни кесиб ўтиши ва йўлдан югуриб ўтмаслиги керак.

Бир пайтлар пиёдалар учун ўлим хавфи бор тузоқлар ҳақидаги роликни ўзбек тилига таржима қилгандим. Ўша роликда бу ҳақда аниқ мисоллар келтирилган.

Роликнинг тўлиқ версияси: https://t.me/xushnudbek/2293

Кўринг. Хулоса қилинг. Дўстларингизга ҳам юборинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍917
Forwarded from bakiroo
Токаев янги ижтимоий шартнома зарурияти ҳақида гапирди

Қозоғистон раҳбари ўтган 10 кун давомида биринчи марта Назарбоев шахсини эслаб ўтган.

Токаевга кўра, айнан Назарбоев туфайли жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам бой одамлар қатлами пайдо бўлган.

Шунингдек, Токаев мамлакат бойларининг ижтимоий масъулиятига ҳам тўхталган ва жамият билан бўлишиш тезисларини очиқлаган.

Қозоғистон мисолида ўзлаштиришимиз лозим бўлган яна битта дарс шуки, ҳаддан ташқари бойлар ва ҳаддан ташқари қашшоқлар бир жамиятда мувозанатли ҳаёт кечира олиши мумкин эмас. Мамлакат бойликлари ва ресурслари тақсимоти ижтимоий адолат тарозиси билан тақсимланиши ва ижтимоий тенгсизликни тийиб туриш принциплари устига қурилиши керак.

Образли айтганда, саройлар ва харобалар кўп муддат давомида ёнма-ён мавжуд бўла олмайди. Катта эҳтимол, вазият ижтимоий мувозанат томон ўзгартирилмаса, саройлар ҳам харобага айланади. Акси эмас.
👍1.29K
❗️Россияда тезликни ошириш ёки қарама-қарши йўналишда юриш учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди

10 январдан кучга кирган қонунга кўра, Россия Жиноят кодекси янги модда билан тўлдирилди. Унга кўра, муқаддам белгиланган тезликни 60 км/соатдан кўпроққа ошириб ҳайдагани ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани (встречка) учун маъмурий жавобгарлик қўлланган ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар ушбу ҳуқуқбузарликларни иккинчи бор такроран содир этса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда қоидабузар шахсларга қуйидаги жиноий жазолардан бири белгиланиши мумкин:

✅ 200 минг рублдан 500 минг рублгача жарима (29 млн сўмдан 44 млн сўмгача);

✅ 1 йилдан 2 йилгача ойлик иш ҳақи миқдорида жарима (3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга);

✅ 480 соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш (3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга);

✅ 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга);

‼️ 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бирга).

Шунингдек, худди шу янги киритилган модданинг иккинчи қисмига кўра, аввал шу жинояти учун судланган шахс яна бир бор белгиланган тезликни 60 км/соат ва ундан кўп миқдорида оширган ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган бўлса, унда янада оғирроқ жиноий жавобгарлик белгиланди (73 млн сўм эквивалентида жарима ёки 6 йилгача муайян ҳуқуқни чеклаб, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

ℹ️ Берилган изоҳга кўра, қоидабузар ҳайдовчиларнинг 40 фоизи маъмурий жавобгарликдан тўғри хулоса чиқармайди ва улар такрор яна ўша қоидаларни бузишади. Бундан ташқари ҳар ўнинчи ҳайдовчи такроран ўта қўпол қоидабузарликни содир этади.

Бизда ҳам шу каби оғир қоидабузарликлар учун жазоларни кучайтиришни ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.09K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент кимё-технология институти келгусида «супер-контракт»дан воз кечмоқчи

Бу ҳақда институт ректори Ботир Усмонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Биз кейинги йилдан бошлаб супер-контрактга талаба қабул қилишдан воз кечишга ҳаракат қиламиз. Чунки биз таълим сифатига асосланган «бренд» яратишни мақсад қилганмиз. Шу боис фақат иқтидорли ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келадиган номзодларни талабаликка қабул қиламиз», — дея таъкидлаган ректор.

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган институтда кейинги ўқув йилидан тўлов-контракт миқдори ошиши мумкин. Аммо бу фақат янги қабул қилинадиган 1-курс талабаларига тааллуқли бўлади. Институтнинг 2-4-курс талабаларида контракт миқдори ўзгармайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍3.13K
Бугун фойдали иккита китобнинг тақдимотида қатнашдим.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Йўл ҳаракати фиқҳи” китоби тақдимоти ўтказилди.

Иккала китоб ҳам жуда муҳим ва фойдали. Айниқса “Йўл ҳаракати фиқҳи” китобини имкон қадар кўпроқ одам ўқиши керак. Бу китоб ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам бирдек фойдали бўлади. Айниқса, ҳар йили йўлларимизда минглаб инсонлар ҳалок бўлаётган бир пайтда китобнинг зарурияти жуда сезилади.

Мазкур китобда Қуръон ва ҳадисларда йўл ҳаракатига оид келган ҳукм ва одоблар, исломда транспорт воситаларига муносабат, ҳайдовчиликнинг шартлари ва шу мавзуга оид бошқа фиқҳий маълумотлар ўрин олган.

❗️Барчага ушбу китобни албатта ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

👉 Онлайн буюртма бериш

👉 Телеграм орқали буюртма бериш

Ҳажми: 304 бет
Нархи: 33 000 сўм


👉 @xushnudbek 👈
👍2.1K
❗️Давлат боғчаларида байрам тадбирлари ўтказиш тақиқланди

Мактабгача таълим вазирлигининг хабар беришича, давлат боғчаларида карантин чоралари кучайтирилади. Жумладан:

➖байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

➖ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

➖ йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

➖ мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.24K
Баттар бўлинг😉

Телеграмда қишки таътил 9 мартга қадар узайтирилгани ҳақида хабар тарқалибди. Хабар тагига мени каналимнинг манзилини қўйиб қўйишибди.

Бу хабарнинг рост ёки ёлғонлигини каналимга кириб осонгина текшириб кўриш мумкинлигига ҳам айрим талабаларнинг ақли етмаяпти. Яна булар замонавий талабамиш, хеҳ, ўргилдим.

Нима ҳам дердим, ким шу хабарга ишониб юрган бўлса — БАТТАР БЎЛИНГ! Сизга бу ҳам кам.

Олдидан чиққан хабарни ҳовлиқиб ҳаммага тарқатиб юрадиганларга ҳам шу гап.

P.S.: бу хабар, катта эҳтимол билан, қишки таътил узайтирилиши муносабати билан 14 январда совғасиз қоладиган йигитларнинг 8 мартда ҳам совға бермайдиган бўлдик, деган мазмундаги ҳазили бўлган. Аммо ким нима деса ишониб кетаверадиган лақмаларга буни ҳазиллигини тушунтириб бўлармиди?

Кўп эмас, озгина мустақил фикрингиз бўлсин, барака топгурлар.


👉 @xushnudbek 👈
😁11.1K
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ҚҚСдан озод этилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги мажлисида Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳага кўра, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланма 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу имтиёзлар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб киришда ҳам қўлланилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.34K