This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилдаги илк стипендия дастурини эълон қилди
Ушбу стипендия илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун берилади.
Ариза топшириш муддати: 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар
Квота: 420 ўрин
➖ Батафсил маълумот
Онлайн ҳужжат топшириш учун:
➡️ http://admission.eyuf.uz/
👉 @xushnudbek 👈

👍686
Айни пайтда Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги муносабати билан йиғилганларни, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини самимий табриклади.

👍1.4K
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди:
«Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.
Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Шу кунларда мен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилдим. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирдим.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошман.
Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда.
Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман», — деди давлатимиз раҳбари.

👍1.82K
Назарбекда мактаб ва боғча учун ажратилган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилгани аниқланди
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Назарбек ҚФЙда боғча қурилиши лозим бўлган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.
11 январь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова бу борада келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳолатни бевосита жойида ўрганган.
Натижада Назарбек ҚФЙдаги мактаб ва боғча учун мўлжалланган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилиб, суд қарори бўлишига қарамасдан, қурилиш ишлари бошлангани маълум бўлган.
Қурилиш ишлари ноқонуний деб топилиб, вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, бу масала тегишли тартибда қайта кўриб чиқилиши, ушбу ҳудудда мактаб ва боғча ташкил этилиши таъкидланган.

👍641
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Жумладан:
II даражали «Шон-шараф» ордени билан
Батиров Хасан Арзудинович — Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони
Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович — Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи
«Мардлик» ордени билан
Азизов Улуғбек Уктамович — Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати Академияси бошлиғи
Кулдашев Абдулла Хамидуллаевич — Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари
Салиев Муталибджон Обиджонович — Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
«Дўстлик» ордени билан
Атамухамедов Акбар Хамидович — Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбли бошлиғининг ўринбосари
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Аллабергенова Нилуфар Анваровна — Тошкент шаҳри Яккасарой тумани прокурори
Мамаюсупов Сарвар Дехканович — Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари
Рўзиев Учқун Холбоевич — Олий суд судьяси
Эргашев Восиджон Ёкубович — Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғи
Тўлиқ рўйхат мана бу ерда:
http://uza.uz/posts/337135
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

👍900
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Вообше дупл бўп қобманде»
Ўтган ҳафта Юнусободда ғирт маст фуқаро А.А. “Malibu”да ЙҲХ ходимлари талабига бўйсунмай, қочиб кетганди. Унга нисбатан ўқ-отар қурол ҳам қўлланганди.
Ушбу фуқарога нисбатан илгари 2 марта транспорт ҳаракати қоидаларини бузишга оид жиноят иши қўзғатилган экан. Аммо 2 сафар ҳам жазо берилмаган (бири ярашув, бири амнистия).
У ўтган йили қизилда ўтиш, рухсатсиз тонировка, нотўғри қувиб ўтиш каби кўплаб қоидабузарликлари учун 7,9 млн сўм жарима тўлаган.
Бу сафар унга ҳокимият вакилига бўйсунмаслик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча жазо номаълум.
Никита Макаренко бу ҳолатга «биз дунёдаги энг либерал давлатмиз, ҳамма нарсани кечириб кетавермиз» деб сарказм қилмоқда. Унинг фикрича, маст рулга ўтирганларни 3 ёки 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак. Қоидабузарлик йиғилиб, охири узоқ муддатга "правани лишать" қиладиган тизим керак. Улар қайта ўқиб, имтиҳондан ўтишсин. Ҳозиргидек "пулни тўлаб, билганингни қил" деган принципни йўқотайлик, деяпти.

👍1.62K
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди, дея ЎзА хабар бермоқда.
Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилди:
➖агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
➖ муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти;
➖педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи Университетнинг Ургут филиали.
Самарқанд давлат университетида Трансформация офиси ташкил этилди ва у Университетни комплекс ривожлантириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга киритишга масъул этиб белгиланди.

👍764
⚡️Шавкат Мирзиёев Лукашенконинг сўзларига жавоб берди:
«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.
Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.
Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», — деди давлатимиз раҳбари.

👍8.31K
Бугун, 14 январь - Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни!
Негадир шу кунни эркаклар байрамидек қабул қиламиз. Аслида бу кун жинсидан қатъи назар Ватанини жонидан ортиқ кўрувчи, юртининг шаъни, тотувлигини ҳимоя қилишга доим тайёр бўлган ҳар бир фуқаронинг байрамидир.
Шу ўринда юртимиз тинчлиги учун ҳормай-толмай хизмат қилаётган мард ва жасур ҳимоячи-ҳарбийларни байрам билан чин қалбдан табриклайман!
Сизлар борлигингиз учун кўнгилларимиз хотиржам, тунларимиз эса осуда. Раҳмат Сизларга!
Ура! Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!

👍2.43K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Лукашенкога жавоби: “Етарли куч ва салоҳиятга эгамиз!”
Видео манбаси
👉 @xushnudbek 👈
Видео манбаси
👉 @xushnudbek 👈
👍2.65K
16 февраль воқеаларида қатнашиб, қидирувда бўлган шахс 23 йилдан кейин ушланди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.
Хусусан, 1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.
Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.
“У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2.52K
2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍2.16K
Кўпчилик иш сўрайди. Менга маъқул бирор иш бўлса, айтарсиз, дейишади. Ҳа, тўғри, бугунги кунда иш топиш осон эмас, муносибини топиш ундан ҳам қийин. Лекин ҳаракат қилса, топиш мумкин.
Масалан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайтида давлат ташкилотларидаги вакант жойлар ҳақида маълумотлар бор. Ушбу вакант жойларга онлайн ариза юбориш ҳам мумкин. Бугунги маълумот бўйича сайтда 1 минг 798 та вакант ўрни ҳақида эълон бор экан.
Мисол учун, мана бу саҳифада Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эълон қилган 30 та вакансия ўрни ҳақида маълумот олишингиз ва маъқул келса, ҳужжат топширишингиз мумкин. Хусусан, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 12 та вакант жой эълон қилган, улардан 3 таси бошқарма бошлиғи, 4 таси шуъба мудири, 4 таси бўлим мудири, 1 та бош мутахассис лавозимига.
Шу портал орқали бугунгача 6 минг 526 киши ишга кирибди-ку, балки сизда ҳам ўхшаб қолар.

👍1.21K
Ўзбекистон армиясида 194 та самолёт, 89 та вертолёт, 420 та танк, 1215 та ҳарбий зирҳли машиналар бор экан.
Манба
👉 @xushnudbek 👈
Манба
👉 @xushnudbek 👈
👍3.55K
Яна бир фирибгарлик ҳақида. Эски усул, қурбонлар эса ҳалиям кўп
Текин нарса деса лаққа ишонадиган содда одамларимиз, афсуски, ҳалигача кўп. Бундан эса фирибгарлар мазза қилишади.
Мана бу схема оддий: номаълум одам хат ёзиб, Click компанияси (ёки мижози кўп бошқа исталган компания) акция ўтказяпти, ғолиб бўлдингиз, сизга пул берамиз, пулни олиш учун мана бу сайтга киринг дейди.
Сайт эса сохта бўлади, одамлар click-uz деган ёзувни кўриб ишонади, уни давомидаги .tk ни кўрмайди.
Сайтга кириб, пластик карта рақами, амал қилиш муддати, телефон номерини киритади. Кейин келган SMSни ҳам ёзади. Қарабсизки, фирибгарлар тезда пластикдаги барча пулни ечиб олишади. Қўшимчасига банкдан онлайн қарз олиб, уни ҳам ечиб олишади.
❗️УНУТМАНГ
Сизга пул ўтказиш учун ҳеч қачон пластик картанинг амал қилиш муддати ёки SMS-код керак бўлмайди.
Кимдир ёки қайсидир сайт сизга пул ўтказиш учун амал қилиш муддати ва SMSни сўрадими, билингки, у фирибгар!
Текин пул топиш албатта ёқимли, аммо сал ақлни ҳам ишлатинг.

👍1.58K
Муҳаммадиев Улуғбек Исломович Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
👉 @xushnudbek 👈
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
👉 @xushnudbek 👈
👍1.1K
❓Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?
Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади.
Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта савол пайдо бўлади: «Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?» (лекин таълим сифати ҳозирча кўпчиликни қизиқтирмайди)
Ҳозир сизга қайси ОТМнинг дипломи бизда ўтиш ёки ўтмаслигини бировлардан сўрамасдан ҳам мустақил аниқлашнинг осон йўлини ўргатмоқчиман.
Ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг расмий сайтида лицензия олган хусусий ОТМлар рўйхати бор:
https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari
Бирор янги ОТМ эълонига дуч келсангиз, мана шу саҳифага кириб, рўйхатдан текшириб кўринг.
Бугунги кунда 34 та нодавлат/хусусий ОТМда лицензия бор. Агар бирор қинғир иши учун суд қарори орқали фаолияти тўхтатилмаса ёки лицензияси қайтариб олинмаса, уларнинг дипломи Ўзбекистонда ўтади.

👍1.45K