Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Электрда муаммо борлиги учун газ ишлаб чиқариш камайди, газ ишлаб чиқаришда муаммо борлиги учун электр ишлаб чиқариш камайди — Энергетика вазирлиги

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, - дейилади вазирлик баёнотида.


👉 @xushnudbek 👈
👎1.68K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият изга тушгунча газ “заправкалар”га чекловлар ўрнатилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова маълум қилди.

Ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда Иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига йўналтирилади.

Шу сабабли бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бундан ташқари ижтимоий аҳамияти камроқ бўлган бошқа юридик шахсларга ҳам газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, шу сабабли вазиятни тўғри тушунасиз деган умиддамиз, демоқда вазирлик.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.27K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 26 январь - божхона органлари ходимлари куни.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!

Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни 2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
👍888
Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти- Шавкат Мирзиёев

-
Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур.

Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди, - деди президент. - Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?

Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.9K
Шавкат Мирзиёев кечаги электр энергия таъминоти узилиши бўйича муносабат билдирди

"...Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим.

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак.

Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", - деди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.17K
Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

- ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш;

- жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик;

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш;

- бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;

- деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш.

- яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш.


👉 @xushnudbek 👈
👍979
Президент таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарларига топшириқлар берди:

- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;

- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;

- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар
турар жойлари
ни барпо этиш;

- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;

- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.57K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент тилидан “аччиқ” ҳақиқатлар!!! Барча автомактабларга сўнгги огоҳлантирув.

Ҳақиқатдан ҳеч кимга сир эмас, автомактабларда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун деярли ўқитишмайди. Нега?

Сабаби оддий. Чунки кейинги босқич, яъни “права” учун имтиҳон тизими коррупциялашган ва расво. Бунақа шароитда аксарият автомактаблар сифатли таълим беришга ҳаракат қилмайди. Чунки сифатли таълим қиммат бўлади, бозорда эса “ўртакаш” автомактаблар камгина пул эвазига ўқитмасдан, пора орқали ГАИ билан ўзи гаплашиб, “права” олиб беради.

Демак, Президент куюнганича бор. Энг аввало имтиҳон тизимини шаффоф ва корруциясиз қилиш керак, кейин автомактаблар устидан ҳам қатъий назорат ўрнатиш лозим.

Буларнинг барчаси энг аввало инсонлар ҳаёти учун қилинаётганини унутмаслик керак.

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага энг аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.88K
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлади — Энергетика вазирлиги.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.88K
Тошкентдаги барча қозонхоналар ишлаяпти, аммо газ босимининг пастлиги сабаб хонадонларга етарли иссиқликни беролмаяпти — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
😢697
53 млн сўмга «Малибу» олса бўладими? Бўлади. Шахмат федерацияси раҳбарлари буни уддалашибди.

Кун.уз нашрининг ёзишича, Шахмат федерацияси ўз ихтиёридаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган «Малибу» русумли автотранспорт воситасини 2021 йил январь ойида «Марказий шахмат клуби» МЧЖга 53,5 миллион сўмга сотган.

❗️Энг қизиғи, «Марказий шахмат клуби» МЧЖ директори Ҳусан Турдиалиев бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди. Тасодифни қаранг.

«Малибу»ни сотиб олган МЧЖ таъсисчиларидан бири Жаҳонгир Камолов эса Шахмат федерациясининг IT-менежери ҳисобланади. Яна битта тасодиф, шундай эмасми?

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Шахмат федерацияси 2021 йил январь ойида жами 1,86 млрд сўм миқдоридаги маблағларни яна ўша «Марказий Шахмат Клуби» МЧЖга ҳомийлик асосида БЕҒАРАЗ ўтказиб берган. «Марказий Шахмат Клуби» МЧЖ бу пулларни нима қилган, деб қизиқяпсизми? МЧЖ бу пулларнинг 1 млрд сўмдан ошиқ қисмини 6 нафар жисмоний шахснинг пластигига (!) туширган. Турли хизматларни қилди, деган важ билан.

Ўша пластигига пул олган 6 киши орасида Ҳусан Турдиалиевнинг қизи Т.Турдиалиева ҳам бор.

Бундан ташқари бозорда тахминан 7 млн сўм турадиган ноутбукларни 15 млн сўмдан ҳисоблаб сотиб олинган.

Э, қойил лекин. Любая бизнес хараша!


👉 @xushnudbek 👈
👍1.78K
Шахмат федерацияси билан боғлиқ машмашалар биринчиси эмас. Аввалроқ Гулруҳбегим Тоҳиржонова Федерациядаги қинғир ишлардан қочиб, АҚШ номидан мусобақаларда қатнашишни бошлаганини маълум қилганди.

Дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири Жавоҳир Синдоров ҳам агар бунақа ишларда давом этса, Федерациядан чиқиб кетишини айтганди.

Эътиборли томони, Шахмат федерацияси раҳбарияти 2021 йил 12 ЯНВАРЬ куни Синдоровга жавоб берар экан, биз «олтин балиқча» эмасмиз, оддий жамоат ташкилотимиз деб, ўта хунук муносабат билдирганди. Ва худди ўша 12 ЯНВАРЬ куни Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдиалиев директорлик қиладиган МЧЖга салкам 1 млрд 800 млн сўм пул беғараз ўтказиб берилган.

Бўлди, тушундик. Сизлар иқтидорли шахматчиларни рағбатлантиришга келганда оддий бир жамоат ташкилотисиз, лекин ўзларингизга келганда ҳақиқий «олтин балиқча»сиз!

"Малибу" ва салкам 2 млрд сўм воқеасини тегишли идоралар текшириб кўрармикин? Ёки ёпиқлик қозон, ёпиқлигича қолиб кетадими?


👉 @xushnudbek 👈
👍2.37K
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси сўнгги пайтларда тадбиркорларни ташвишга солаётган масала юзасидан ахборот хати эълон қилди.

Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

➖ раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

➖ ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

➖ солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

➖ охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

➖ ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍429
Xushnudbek.uz
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси сўнгги пайтларда тадбиркорларни ташвишга солаётган масала юзасидан ахборот хати эълон қилди. Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:…
Мол-мулк солиғи бўйича

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍473
Бугун соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган — Энергетика вазирлиги

27 январь, соат 14:00 ҳолатига:

1. Андижон вилояти — 89%

2. Наманган вилояти — 91%

3. Фарғона вилояти — 91%

Қолган барча ҳудудларда 100% электр таъминоти тикланган, деб маълумот бермоқда вазирлик.


👉 @xushnudbek 👈
👍3.08K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг велоспорт жамоаси Eurosport'да намойиш этилмоқда

Ўзбекистоннинг велоспорт жамоаси учун тайёрланган реклама роликлари Eurosport телеканали орқали Европа, Яқин Шарқ ва Россия каби 50 дан зиёд мамлакатларда турли тилларда эфирга узатилмоқда.

Кадрларда пойтахтнинг кўзга кўринган иншоотлари ва йирик объектларни учратиш мумкин.


👉@xushnudbek👈
👍1.37K
Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг номи ўзгармоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқишган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг номланиши унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс деб ўзгартирилмоқда.

Шунингдек, маънан эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексдан чиқарилмоқда.

12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


👉@xushnudbek👈
👍654
“Соғлом турмуш тарзи” платформаси учун 100 миллиард сўм ажратилади

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳ: ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед учун ўйинлар ҳали бошланмади. Ҳозирда 1hls платформасига дастурчилар томонидан ўзгаришлар киритилиб, янги рағбатлантириш тизимига мослаштирилмоқда. Ушбу техник жараёнлар бироз вақт талаб этади. Ютуқли ўйинлар бошланишидан аввал яна алоҳида хабар берилади. Лекин унгача ҳам пиёда юришдан тўхтаб қолманг, бу энг аввало ўз саломатлигингиз учун фойдали.



👉 @xushnudbek 👈
👍2.64K
Очиқлик сари яна бир қадам: Ўзбекистонда расман авиаспоттинг учун рухсат берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№43, 26.01.2022й.) билан, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг, яъни самолётлар парвозини кузатиш ва фото, видео тасвирга олишга рухсат берилади.

Барча халқаро аэропортларда авиаспоттерлар учун махсус кузатиш майдончалари ташкил этилади. Профессионал ҳамда ҳаваскор авиаспоттерлар орасида ҳар чораклик ва ҳар йилги танловлар ўтказилади.

Туризм ва спорт вазирлиги олинган фотосуратларни GettyImages, Flickr, Shutterstock, Depositphotos каби машҳур онлайн платформаларга жойлашга ёрдам беради.

Фото манбаси


👉 @xushnudbek 👈
👍1.15K
Бир қатор соҳаларга ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

👉🏻 чакана савдо ва умумий овқатланиш;
👉🏻 меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
👉🏻 автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
👉🏻 транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
👉🏻 компьютер хизматлари;
👉🏻 маиший техникани таъмирлаш;
👉🏻 агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
👉🏻 кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

❗️Бу муҳим!

1️⃣ мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

2️⃣ юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

P.S.: ҳозирда ижтимоий солиқ ставкаси 12%.


👉 @xushnudbek 👈
👍892
Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.33K