Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси Киевдан вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди — ТИВ расмий вакили


👉 @xushnudbek 👈
👍618
Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаб, самимий истакларини билдирдилар.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.14K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизлар. Биз Умра сафарини якунлаб, юртимизга соғ-омон қайтиб келдик, Аллоҳга шукр. Барчангизга дуоларингиз учун раҳмат. Мен ҳам яқинларим қаторида каналимизнинг барча обуначилари ҳаққига ҳам дуолар қилдим. Чунки сизлар ҳам аллақачон мен учун қадрдонсизлар.

Сафар давомида ибодатлардан ортиб, вақтимиз ва имконимиз бўлмаганлиги учун Умра ҳақида кўп ёза олмадим. Энди сафар таассуротлари ҳақидаги айрим маълумотларни Сизлар билан ўртоқлашиб боришга ҳаракат қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
👍3.09K
Зоминдаги автоҳалокатда 8 киши вафот этди, 1 киши оғир аҳволда

Кеча KIA ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида 2 киши воқеа жойида, 6 киши шифохонада вафот этган. KIA ҳайдовчиси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Аллоҳ барчамизни балолардан асрасин.

Бу воқеа фонида Комил Алламжонов Тошкент имтиҳон маркази ҳақида маълумот берди. Бугунгача 2406 киши имтиҳонга келган, шундан 347 кишигина ўта олган. Қолган 2059 нафар фуқаро йиқилган.

«Жуда кўпчилик масалани осон йўлини қидиряпти (ўрганиб қолганда). 100 доллардан 500 долларгача ходимларимизга пора бермоқчи бўлганлар қанча. Энди коррупциянинг (миллионлаб долларлар) миқдорини тассавур қилинг. Шунинг учун ҳам охирги пайтларда мен ҳақимда заказ мақолалар кўп чиқди. Наҳотки ўқиб келиш шунчалик қийин? Ўқисангиз эртага ўзингизга яхшику. Машинада эртага ота-онангиз, фарзандларингизни олиб юрасиз. Рулда билимли одам бўлгани яхшими ёки қоидаларни билмайдиган одам? Бу фақат фойдаку. Ўқигингиз келмаса машина ҳайдагингиз ҳам келмасин»,- деб ёзади Алламжонов.


👉 @xushnudbek 👈
😢1.73K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг “Биринчи канал”и жонли эфирида телеканал муҳаррири Марина Овсянникова урушни тўхтатишни ва пропагандага ишонмасликни сўраб плакат кўтариб чиқди.

Ҳозирда у қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.19K
Forwarded from Xushnudbek.uz
❓Наврўз байрамида барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам оладими?

✅ ЖАВОБ
: Йўқ, барча эмас. Фақат 5 кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет 5 кун дам олишади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга эса кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади.

Изоҳ:

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 22-23 март кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан:

➖ 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
➖ 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.

Бунда қуйидагича бўлади:

19 март, шанба
— 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.


👉@xushnudbek👈
👍1.68K
Туркманистонда навбатдан ташқари бўлиб ўтган президентлик сайловида Арқадағнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз тўплаб, 7 йилга президент этиб сайланди.


👉 @xushnudbek 👈
😁1.88K
Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК КОРОНАВИРУС ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ! Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.…
Ўзбекистонда коронавирус аниқлангани расман эълон қилинганига 2 йил тўлди.

2020 йил 15 март куни Франциядан қайтган юртдошимизда коронавирус аниқлангани маълум қилинган ва 16 мартдан боғча, мактаб, лицей, ОТМларга таътил берилган, Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тақиқланган эди.

Ҳозир эсласак, худди тушга ўхшайди. Ҳаммаёқ тақа-тақ ёпилганди, уйдан чиқишга қўрқиб ўтирардик. Ўша пайтда қилган айрим ишларимиз ҳозир ҳатто кулгили туюлади. Лекин у пайтда ҳеч ким ҳазиллашмасди, ҳамма ҳаёти учун кўринмас душманга қарши курашганди.

Шунақа нарсаларни ўз кўзимиз билан кўрдига, товба?

❓Коронавирус Ўзбекистонга кириб келгани ва карантин эълон қилинганини айтишганда, сиз қандай ҳолга тушгансиз? Пандемия ҳаётингизга қандай ўзгаришлар олиб келди?

Келинг, шуларни биргаликда ёдга оламиз.


👉 @xushnudbek 👈
😢2.32K
⚡️Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди

Украинадан қайтган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.02K
Xushnudbek.uz
Туркманистонда навбатдан ташқари бўлиб ўтган президентлик сайловида Арқадағнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз тўплаб, 7 йилга президент этиб сайланди. 👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни муҳим сиёсий тадбир - Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, Туркманистоннинг сайланган Президенти Сердар Бердимуҳамедовни эса сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.15K
Xushnudbek.uz
⚡️Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди Украинадан қайтган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда. Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга…
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг маълум қилишича, бугунги кунда Украинада ўқиётган 500 нафарга яқин талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш бўйича мурожаат қилган. Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан мурожаатлар ўрганилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍824
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇿Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 та ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилди

5️⃣0️⃣ 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

👩🏻‍🎓бакалавриат таълим дастури учун 10 нафар;

🧑🏻‍🎓магистратура
таълим дастури учун 30 нафар;

👨🏻‍🎓докторантура
таълим дастури учун 10 нафар стипендиялар ажратилди.

➖ Танловда иштирок этиш учун аризалар 15 мартдан – 15 майга қадар admissionfrance.eyuf.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

➖ Номзодларнинг ўзбек, француз ва инглиз тилларини билиш даражаси махсус комиссия томонидан баҳоланади. Хорижий тил билиш даражаси — CEFR B2.

➖ Май-июнь ойларида
номзодлар билан мотивация ва мутахассислиги бўйича суҳбат ўтказилади.

➖ Ўқиш жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланади.

Батафсил - https://eyuf.uz/site/view?id=686


👉 @xushnudbek 👈
👍715
Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилмоқда, учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1K
Ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшда вафот этди.

Бу ҳақда @uzauz хабар бермоқда.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


👉 @xushnudbek 👈
😢6.52K
Ўзбекистон 16 мартдан хорижий сайёҳларга очилмоқда

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:

➖ эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат бўлмаган тақдирда, камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига манфий ПЗР тест натижаси керак. Агар на вакцина, на тест маълумотномаси бўлса, унда чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши талаб этилади;

➖ Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;

➖ Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

✅ Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.24K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан ҳаётда мувозанатни йўқотиб, йиқилишинг мумкин, бундан ҳеч ким кафолатланмаган. Ўшанда кимлардир сени устингдан сакраб ўтиб кетишади, балки аллакимлар сени оёғи билан босиб ўтиши ҳам мумкин. Аммо бу - ҳаёт тугади, дегани эмас.

Йиғлаб, ўксиниб ётавермасдан, ўзингни қўлга ол, ўрнингдан тур ва аввалгидан ҳам кучлироқ бўл. Шунда маррага биринчи бўлиб келасан. Умидингни сўндирма.

Ҳаракатда баракат, деб бежиз айтишмаган.


👉 @xushnudbek 👈
👍3.02K
Пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан ишдан бўшатиш тартиби бекор қилиниши мумкин

Амалдаги қонунчиликка кўра, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга асос бўлади. Иш берувчининг бу ҳуқуқи Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандида белгиланган.

Шавкат Мирзиёев кеча, 15 март куни имзолаган қарорга мувофиқ ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланиши кутилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига икки ой муддатда Меҳнат кодексининг ушбу бандини бекор қилишни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Бу нима дегани?

Аслида ходимларнинг пенсия ёшига етгани учун иш берувчи томонидан бўшатиб юборилишига оид тартиб 2010 йилда қонунчиликка киритилган. Бунақа тартиб илгари бўлмаган. Буни киритишдан мақсад, шу йўл билан тезроқ янги иш ўринларини бўшатиш ва шу орқали "фалон кишини ишга жойлаштирдик, янги иш ўрни очдик" деган статистикани яхшилаш бўлган. Ўзи умуман 2010 йилларда бюджет пулини иқтисод қилиш учун пенсионерлар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва кам таъминланганларга қарши "уруш" очилган ва ўша даврда кўплаб адолатсиз қарорлар қабул қилинган эди.

Ходимнинг ёшини рўкач қилиб, ишдан бўшатиш айнан мана шундай адолатсиз қарорлардан бири бўлган. Бунинг номини меҳнат соҳасида камситиш дейишади.

Албатта, бу ерда жамият 2 қутбга бўлинади. Кимлардир пенсионерлар ёшларга ўрин берсин, бўлди-да энди, дейишади. Кимлардир эса, шунчаки пенсия ёшини (эркаклар учун 60, аёллар учун 55 ёш) рўкач қилиб, катта тажриба ва малакага эга бўлган кадрларни йўқотиб қўямиз, уларнинг ўрнига ҳали ҳеч вақони билмайдиганлар келяпти, дейишади. Иккала томоннинг фикрида ҳам жон бор аслида.

Аммо Меҳнат кодексининг 6-моддасида ходимнинг ёшига қараб меҳнатга оид муносабатларда камситиш тақиқланиши аниқ ёзиб қўйилган. "Сиз пенсия ёшига етдингиз, демак энди ишлашга ҳаққингиз йўқ, сизни ишдан бўшатдим" дейиш ҳам айнан ходимни ёшига қараб камситиш ҳисобланади.

Меҳнат кодексидаги бу камситиш хорижий экспертлар томонидан ҳам кўп бора таъкидланган ва Ўзбекистонга берилган тавсияларда буни бекор қилиш кераклиги айтилар эди.

Кўпчиликда савол туғилиши табиий: ушбу қоида бекор қилинса, энди ходим 90-100 ёшга кирганда ҳам ишлаб юраверадими, уни ишдан бўшатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

Бу ерда ходимнинг ёшига эмас, қай даражада ўз ишига лаёқатли эканлигига эътибор қаратилади. Агар ходим кексайгани сабабли ўзига юклатилган вазифани бажара олмаётган бўлса, унда уни бемалол ишдан бўшатиш мумкин. Буни ҳеч ким тақиқламайди. Аммо ўз вазифасини лозим даражада уддалаётган ходимни шунчаки ёшини сабаб қилиб, ишдан бўшатиш нотўғри, албатта.

Хуллас, 2010 йилда киритилган ва Меҳнат кодекси талабларининг ўзига зид бўлган ушбу банд тез орада бекор қилиниши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.42K
Forwarded from Xushnudbek.uz
🚗🚕Ҳайдовчилар диққатига!

❓31 мартгача эски ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳамма алмаштириши керакми?

✅ ЖАВОБ:
Йўқ, ҳамма эмас! Фақат 2010 йилгача “права” олганлар 31 мартгача алмаштириши керак. 2010 йилдан кейин олганларга ҳали бемалол вақт бор.

Муддатлар қуйидагича:

➖ 2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
➖ 2010 – 2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
➖ 2013 – 2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябргача;
➖ 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.

Бу ерда яна ҳам батафсил

❗️Аммо кўпчилик 31 мартгача ҳамма алмаштириши керак ўйламоқда ва натижада катта навбатлар ҳосил бўляпти. Агар иложи бўлса, ҳозирча 2010 йилдан кейин эски “права” олганлар алмаштириш учун бормай туришса, яхши бўларди. Бу шунчаки тавсия.

‼️
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас. 31 мартдан кейин ҳам шарт бўлмайди. Агар кимдир “31 мартдан кейин имтиҳон олишаркан, ўшанчун улгуриб қолиш керак”, деган бўлса бекорларни айтибди.


👉@xushnudbek👈
👍902
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов докторантлар учун ҳам худди талабалардек ижара тўловларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш, аввал мавжуд бўлган “аспирантлар уйи” тизимини яна қайта тиклаш каби таклифларни билдирди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.51K