Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташланди
Натижа қуйидагича:
1️⃣🔥«Челси» - «Реал Мадрид»
2️⃣«Манчестер Сити» - «Атлетико Мадрид»
3️⃣«Вильярреал» - «Бавария»
4️⃣«Бенфика» - «Ливерпуль»
Дастлабки ўйинлар 5/6 апрель кунлари, жавоб учрашувлари эса 12/14 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Ярим финал жуфтликлари юқоридаги суратда кўрсатилган.
👉 @xushnudbek 👈

👍1.8K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи тумани иккига ажралди. Кўкдала тумани ташкил этилди
Айтганча, 17 март куни сенаторлар Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Чироқчи туманига 1926 йилда асос солинган бўлиб, аҳолиси 420 минг кишини, умумий ер майдони 2,8 минг км2 ни ташкил этади.
Туманда 230 та боғча (45 минг тарбияланувчи), 234 та мактаб (93 минг ўқувчи) ҳамда 8 та оилавий поликлиника бор.
Янги ташкил этилган Кўкдала туманига 176,3 минг нафар аҳоли, яъни 32 та маҳалла ўтказилди.
Туман маркази этиб унинг марказини Еттитом шаҳарчаси белгиланди.

👍1.16K
Халқаро пресс-клуб жамоаси Умра зиёратига бағишланган туркум дастурларни эфирга узатиб келмоқда.
Қуйида ана шундай дастурлардан бирини томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/t5oZrN9ZI_w
Дастур давомида Умра сафари ҳақида маълумотлар, Макка ва Мадина шаҳарлари, муқаддас қадамжолар тўғрисида қизиқ фактлар, шунингдек ўзбекистонлик зиёратчиларнинг муносабатларини тинглашингиз мумкин.

YouTube
XPK MASOFADA: UMRA 3-KUN, MAKKAYU MUKARRAMA TAASUROTLARI 15/03/2022
👍499
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сайловчилардан бўлаётган мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар учун имтиҳон олувчи «Тошкент имтиҳон маркази» фаолияти ва давлат имтиҳон марказлари ёпилишида истеъмолчилар ҳуқуқлари масаласида Монополияга қарши курашиш қўмитасига “депутатлик сўрови” киритган экан.
Қўмитанинг депутатга берган жавобида айтилишича, Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сонли қарорнинг 1-банди, тўртинчи хатбошида тегишли ҳудудларда давлат функциялари ўтказилаётган соҳаларда етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар мазкур функцияларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Бироқ шунга қарамай ҳозирги кунда республиканинг баъзи ҳудудларида (Қашқадарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 6 та) Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш марказлари фаолияти тўхтатилган.
Шунингдек, Қўмита Президент қарорида айнан бир ташкилотга эксклюзив ҳуқуқлар берилмагани ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган барча тадбиркорлик субъектларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни олиш ҳуқуқи берилганини алоҳида таъкидлаган.
Хулоса:
1) бирор ҳудудда давлат хизмати тўхтатилиб, фақат хусусийга ўтказилаётганда аввал кўрсатилаётган хизматлар кўлами кам бўлмаслиги керак;
2) Етарли миқдор бўлмасидан хизматлар тўхтатилган ҳудуд 3 та: Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилояти.
Кушербаевнинг ушбу постига «Тошкент имтиҳон маркази» асосчиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдирибди. Унинг айтишича, Тошкент шаҳрида ишга туширилган автоматлаштирилган имтиҳон маркази Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига тўлиқ мос равишда фаолият юритмоқда. Сабаби илгари Тошкентда давлат имтиҳон марказлари кунига 400 кишидан имтиҳон олган. Янги марказ эса кунига 800 дан ортиқ талабгордан имтиҳон олиш қувватига эга. Ва шу пайтгача бир кунда 200 киши ҳам келмабди.
Фаолияти тўхтатилган вилоятларга эса «Тошкент имтиҳон маркази»нинг алоқаси йўқ. Барибир талабгорлар Қашқадарё ёки Сурхондарёдан келиб, фақат билим талаб қилинадиган Тошкентда имтиҳон топширмайди.
Комил Алламжонов муносабатининг сўнггида Расул Кушербаевнинг ишларига омад тилаб, уни замонавий имтиҳон марказига таклиф қилган. Марказда кўпчилик билими етарли бўлмагани учун имтиҳондан ўта олмаётганини, шу сабабли депутатдан сайловчиларини кўпроқ ўқишга, билим олишга чақиришини сўраган.

👍955
Наврўз байрами муносабати билан берилган таътилни қандай ўтказмоқчисиз?
Агар сиз, дам олиш кунлари оила даврасида, фойдали китобларни ўқиш режангизда бўлса, "Azbobooks"нинг "Наврўз акцияси" айнан сиз учун!
Акция доирасида қуйидаги китоблар тўпламини 15 фоиз чегирмада харид қилинг!
1. Дункан Кларк: Alibaba. Жек Ма бунёд этган маскан - 59000 сўм
2. Жим Коллинз: Яхшидан буюкка (Good to graet) - 69000 сўм
3. Сет Годин: Буни маркетинг дейдилар - 69000 сўм
4. Эшли Вэнс: Илон Маск. Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл - 75000 сўм
5. Сет Годин: Бинафшаранг сигир (Бизнесни таниқли қилиш бўйича) - 49000 сўм
6. Жон Девидсон Рокфеллер: Миллиардернинг хотиралари - 44000 сўм
Жами: 365.000 сўм
Чегирмадаги нарх: 310.000 сўм
Тўпламни биринчи харид қилган 30 нафар китобхонга етказиб бериш бепул!
Ушбу акция нафақат байрам кунларида, балки 31 мартга қадар давом этади.
Буюртма учун:
Телефон: +998555000207
Телеграм: @azbobooksbot
@azbouzshop - сара китоблар дўкони!

👍1.03K
75 нафар шахс афв этилди
Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами арафасида 75 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
✅ Афв этилган шахсларнинг:
➖ 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди;
➖ 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
➖ 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
➖ 16 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
✅ Афв этилганларнинг:
➖ 18 нафарини чет эл фуқаролари;
➖ 17 нафарини аёллар;
➖ 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар;
➖ 6 нафарини ногиронлар;
➖ 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Uza.uz
Президент фармони билан 75 нафар шахс афв этилди
Инсонпарварликнинг юксак намунаси
👍777
AsaxiyUz’дан Наврўзга акция!
Бештаси бирда ва етказиб бериш текин!
«Asaxiy Books» лойиҳаси доирасида чоп этилган бешта бестселлер китоб тўпламини ажойиб чегирма нархда харид қилинг.
1. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди
2. Ден Браун: Ибтидо
3. Жорж Оруэлл: 1984
4. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
5. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
Тўплам атиги245 000 149.000 сўм туради🤩
📌 Шошилинг, акция 23 мартгача давом этади
Буюртма бериш учун 👉 https://asaxiy.uz/s/DC15a1s1Ug
Бештаси бирда ва етказиб бериш текин!
«Asaxiy Books» лойиҳаси доирасида чоп этилган бешта бестселлер китоб тўпламини ажойиб чегирма нархда харид қилинг.
1. Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди
2. Ден Браун: Ибтидо
3. Жорж Оруэлл: 1984
4. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
5. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
Тўплам атиги
📌 Шошилинг, акция 23 мартгача давом этади
Буюртма бериш учун 👉 https://asaxiy.uz/s/DC15a1s1Ug
👍505
Дам олиш кунига қандай режаларингиз бор?
Байрамни оила даврасида мароқли ўтказмоқчи бўлганларни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” истироҳат боғида (“Анҳор Локомотив” боғи ёнида) бугун сомса фестивали бўлиб ўтади. Ҳудудда 100 га яқин тандирлар ўрнатилди. Эртага, 21 март куни эса сумалак тайёрланади.
Шунингдек, бугун соат 15:00 да “Ижтимоий туризм маркази” очилиши муносабати билан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун туристик саёҳатлар ташкил этиш шарафига хайрия акцияси бўлиб ўтади.
🎉20, 21 ва 22 март кунлари “Дўстлик” боғида (собиқ “Бобур” боғи) “MAKON FEST” – Миллий санъат ва анъаналар фестивали бўлиб ўтади. Дастур бу ерда.

👍1.23K
Азиз юртдошлар!
Барчангизга Наврўз айёми муборак бўлсин!
Асосий тилагим — барчангиз соғ-саломат бўлинг. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизни.
👉 @xushnudbek 👈
Барчангизга Наврўз айёми муборак бўлсин!
Асосий тилагим — барчангиз соғ-саломат бўлинг. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизни.
👉 @xushnudbek 👈
👍3.66K
Ҳозиргина ўз якунига етган Наврўз байрамига бағишланган давлат тадбирини кўра олмаганлар бўлса, мана бу ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин:
https://youtu.be/jvf6JatOpvk
Тадбирда Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклади ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.

👍972
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг туғилган куни!
Устоз шоиримиз агар ҳаёт бўлганларида бугун 81 ёшга тўлган бўлардилар. Болалигимдан Абдулла Ориповнинг ижодини ўқиб катта бўлганман ва бу адабиётга муҳаббатимни оширган.
«Жаннатга йўл» достонини, «Ҳаж дафтари» туркумидаги шеърларни, ўта моҳирона таржима қилинган Дантенинг «Илоҳий комедия»сини бир неча мартадан мазза қилиб ўқиб чиққанман. Ҳали мен барча яхши биладиган «Ўзбекистон» қасидасию, «Онажон» монологи, «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» ёки «Биринчи муҳаббатим» каби юзлаб шедевр шеърлар ҳақида индамаяпман. Ўзи умуман ҳар бир ўзбек китобхони албатта Абдулла Орипов ижоди орқали адабиёт остонасидан ўтиши керак, деб ўйлайман.
Ва бундан ташқари миллатидан ва тилидан қатъи назар ҳар бир ўзбек ёд олиши шарт бўлган Абдулла Ориповнинг яна бир асари ҳам бор — бу Ўзбекистон мадҳияси!
Устоз Абдулла ака ҳақида қанча гапирсак оз. Хуллас, Ўзбекистоннинг ҳақиқий Қаҳрамони эдилар. Улуғ адибимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

👍1.87K
Абдулла Ориповнинг кўпчилик ёқтирадиган айрим шеърларини жойламоқчиман.
Айтганча, Абдулла Ориповнинг фарзандлари томонидан юритиладиган ва шеърлари бериб бориладиган Телеграм каналда бугун адибнинг маълум сабабларга кўра аввал эълон қилинмаган янги "Шарқий Туркистон" шеъри эълон қилинибди. Кириб ўқишингиз мумкин.
ТИЛЛА БАЛИҚЧА
Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёпдилар.
Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва гавжум толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни!
МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун ватан, дея еру осмонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.
Аслида дунёда танҳо нима бор?
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшими севгимга сабаб?
Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё.
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Боғларин жаннат, деб кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо, Ватан!
Аслида тупроқни одил табиат,
Тақсим айлаган-ку, ер юзига тенг
Нечун бу тупроқ, деб йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?
Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сабабини айтгин, десалар менга.
Шоирона, гўзал сўзлардан олдин,
Мен таъзим қиламан она халқимга:
Халқим, тарих ҳукми сени агарда,
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?
Ватанлар, Ватанлар, майли, гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо,
Юртим, сени фақат бойликларинг чун
Севган фарзанд бўлса, кечирма асло!
СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Узоқларда залворли тоғлар
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Ўнгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқарилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, севгили эркам…
Қўлимда гул, сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
ОНА ТИЛИМ
Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!

👍3.2K
Forwarded from Xushnudbek.uz
❓Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?
✅ ЖАВОБ: Бўлади!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба
Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.
Аммо обуначиларимиздан келаётган хабарларга кўра, биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олмаяпти ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишмоқда. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.
Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. Аслида бу инспекторларнинг ҳам муаммоси эмас, Ички ишлар вазирлиги бунга тезроқ ечим топиши керак. Лекин бу ечим ҳайдовчилар фойдасига бўлиши керак. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.

👍929
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қонун қарордан устун
Тўғри, бу ерда бир кичик жиҳати бор. 2021 йил 15 октябрдаги 645-сонли Ҳукумат қарорининг 1-бандида ҳайдовчининг маълумотлари идентификация ID-картаси орқали текширилиши белгиланган. Ушбу қарорда биометрик паспорт назарда тутилмаган.
Аммо қонун қарордан устун туради. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига кўра, турли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Яъни айтайлик Ўзбекистон қонунида бошқа гап айтилган, Президент фармони ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорида бошқа гап ёзилган бўлса, унда қонунда нима дейилган бўлса, шу кучга эга бўлади.
Шунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (кодекс ҳам қонун) 135-моддасида ҳайдовчиларга ёнида биометрик паспорт олиб юрганда ҳам бошқа ҳужжатларни кўрсатмаслик ҳуқуқи берилган экан, демак ушбу қоидага амал қилинади. «Вой, кечирасиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорида биометрик паспорт айтилмаган, бу ўтмайди» деган гап хато.

👍1.54K
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Спинал мушак атрофияси касаллиги билан оғриган болажонлар муаммосини бундан 2 йил аввал ёритгандик. Ўшанда набираси ушбу дарддан вафот этган Нигматулла Юнусов Тошкент ёшлар форумидаги чиқишимиздан сўнг бир гуруҳ блогерлар олдига келиб, муаммо ҳақида куюниб гапирганди. Масалани ўрганиб, бу нақадар оғир касаллик экани ва болажонларнинг эрта нобуд бўлишига олиб келишини билгандик, ларзага келгандик.
Спинал мушак атрофияси (СМА) жуда кам учрайдиган, бироқ даҳшатли ташхис. У мушакларни зарарлайди, натижада болада аввал таянч-ҳаракат тизимида, кейин турли органлар ишида муаммолар бошланади. Охири бола сўлагини ҳам ютинолмай тиқилиб қолиши ё нафас ололмай қолиши мумкин. Ота-оналар жони қил устида турган фарзанди тепасида ойлаб мижжа қоқмай чиқишлари… ҳақиқий ва аянчли инсоний фожиалар😢😢😢
Касалликнинг давоси бор, фақат жуда қиммат. Агар вақтида тўғри ташхис қўйиб, хорижда ишлаб чиқариладиган дори берилса, гўдаклар тузалиб кетишади. Бироқ бу дорини сотиб олишга ота-оналарнинг қурби етмайди.
Икки йил аввал қўлдан келганча, овозимиз етганча жар солдик. СМА ташхиси билан оғриган болаларнинг ота-оналари ҳамжамияти турли давлат органлари ва ташкилотларига жамоавий мурожаатлар йўллашди.
Тунов куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев шифокорлар билан учрашувида ҳозир ушбу касаллик билан оғриётган барча 75 нафар болани даволаш учун йилига 110 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинибди! Бу ҳақида кеча Азиза Умарованинг фейсбук саҳифасида ўқиб жуда хурсанд бўлдим, шуни ёзгим келди.
Ушбу савоб ишга бош қўшган, муаммони ўрганган, Президентга маълумот киритган барча-барчага ва айниқса, шу инсонпарвар қарорни берувчига катта раҳмат! Болажонларимиз соғ бўлишсин🤲🤲🤲
@shahnozxon

👍1.22K
❗️Эртага барча учун иш куни
Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.
Эртадан барча ходимлар учун иш куни.
Энди ҳар чоршанба ишлаймизми, деган дангасалар ҳақидаги латифа эсимга тушиб кетди😂
✅ Маълумот учун, жорий ҳафтадаги шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни эмас, улар шанбада дам олишади. Чунки Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилмаган.

👍1.93K
Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Бугун эса давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.

👍721
❓🚘 “Яма”лар етказган зарарни ким қоплайди?
Қарийб 1 ойдан буён давом этаётган ёмғирли об-ҳаво, ўзи шундоғам ҳавас қилиб бўлмайдиган автомобил йўлларидаги асфальт қопламаларига жиддий шикаст етишига сабаб бўлмоқда. Йўлларда юриб бўлмай қолди, ҳаммаёқ илма-тешик бўлиб кетди.
Йўлларда пайдо бўлган чуқур (яма)лар транспорт воситаларининг ғилдиракларига жиддий шикаст етказаётганига кўзимиз тушяпти. Ҳатто айрим вазиятларда йўлнинг носозлиги йўл-транспорт ҳодисаларига ҳам сабаб бўлмоқда.
❗️Ана шундай вазиятларда зарар кўрган ҳайдовчилар кўрилган зарарни ундириб олиши мумкин. Албатта, бу жуда осон иш эмас, аммо қилса бўлади, қонуний асоси бор.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Шу қонуннинг 25-моддасига кўра автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Маълумот учун, республиканинг барча умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қайсидир махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади. Бунда йўлнинг “эгаси” 3 хил ташкилот бўлиши мумкин.
1) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари “Ўзавтойўл” қўмитаси ихтиёрида;
2) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида;
3) хўжалик автомобиль йўллари тегишли ташкилотлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлади.
✅ Обуначиларга тавсиям, бордию Сизнинг автомобилингиз ҳам йўлдаги "яма" таъсирида шикастланган бўлса ўша йўлни балансида сақловчи ташкилотни топинг ва зарар ўрнини қоплаб беришларини талаб қилинг.
Тўғри, ўша ташкилот дарров "таслим бўлмайди", талабингизни рад этиши эҳтимоли юқори. Шундай бўлса, етарли далилларни тўпланг ва тегишли судга мурожаат қилинг.

👍2.26K
Телеграм мессенжерида узилишлар кузатилмоқда. Тизим жуда секин ишлаяпти. Ушбу узилишлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бўйлаб бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
😱2.81K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар ўз соҳангизнинг энг зўри бўлишга ҳаракат қилинг.
Кичик таътилдан сўнг ишга чиққан барчага омад ва касби-корига барака тилайман.
👉 @xushnudbek 👈
Кичик таътилдан сўнг ишга чиққан барчага омад ва касби-корига барака тилайман.
👉 @xushnudbek 👈
👍2.85K
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.
Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Онлайн томоша қилиш:
https://youtu.be/s7THrAMVKxE
👉 @xushnudbek 👈
Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Онлайн томоша қилиш:
https://youtu.be/s7THrAMVKxE
👉 @xushnudbek 👈
👍524