Forwarded from Xushnudbek.uz
❓Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?
✅ ЖАВОБ: Бўлади!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба
Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.
Аммо обуначиларимиздан келаётган хабарларга кўра, биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олмаяпти ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишмоқда. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.
Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. Аслида бу инспекторларнинг ҳам муаммоси эмас, Ички ишлар вазирлиги бунга тезроқ ечим топиши керак. Лекин бу ечим ҳайдовчилар фойдасига бўлиши керак. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.
👉 @xushnudbek 👈

👍929
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қонун қарордан устун
Тўғри, бу ерда бир кичик жиҳати бор. 2021 йил 15 октябрдаги 645-сонли Ҳукумат қарорининг 1-бандида ҳайдовчининг маълумотлари идентификация ID-картаси орқали текширилиши белгиланган. Ушбу қарорда биометрик паспорт назарда тутилмаган.
Аммо қонун қарордан устун туради. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига кўра, турли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Яъни айтайлик Ўзбекистон қонунида бошқа гап айтилган, Президент фармони ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорида бошқа гап ёзилган бўлса, унда қонунда нима дейилган бўлса, шу кучга эга бўлади.
Шунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (кодекс ҳам қонун) 135-моддасида ҳайдовчиларга ёнида биометрик паспорт олиб юрганда ҳам бошқа ҳужжатларни кўрсатмаслик ҳуқуқи берилган экан, демак ушбу қоидага амал қилинади. «Вой, кечирасиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорида биометрик паспорт айтилмаган, бу ўтмайди» деган гап хато.

👍1.54K
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Спинал мушак атрофияси касаллиги билан оғриган болажонлар муаммосини бундан 2 йил аввал ёритгандик. Ўшанда набираси ушбу дарддан вафот этган Нигматулла Юнусов Тошкент ёшлар форумидаги чиқишимиздан сўнг бир гуруҳ блогерлар олдига келиб, муаммо ҳақида куюниб гапирганди. Масалани ўрганиб, бу нақадар оғир касаллик экани ва болажонларнинг эрта нобуд бўлишига олиб келишини билгандик, ларзага келгандик.
Спинал мушак атрофияси (СМА) жуда кам учрайдиган, бироқ даҳшатли ташхис. У мушакларни зарарлайди, натижада болада аввал таянч-ҳаракат тизимида, кейин турли органлар ишида муаммолар бошланади. Охири бола сўлагини ҳам ютинолмай тиқилиб қолиши ё нафас ололмай қолиши мумкин. Ота-оналар жони қил устида турган фарзанди тепасида ойлаб мижжа қоқмай чиқишлари… ҳақиқий ва аянчли инсоний фожиалар😢😢😢
Касалликнинг давоси бор, фақат жуда қиммат. Агар вақтида тўғри ташхис қўйиб, хорижда ишлаб чиқариладиган дори берилса, гўдаклар тузалиб кетишади. Бироқ бу дорини сотиб олишга ота-оналарнинг қурби етмайди.
Икки йил аввал қўлдан келганча, овозимиз етганча жар солдик. СМА ташхиси билан оғриган болаларнинг ота-оналари ҳамжамияти турли давлат органлари ва ташкилотларига жамоавий мурожаатлар йўллашди.
Тунов куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев шифокорлар билан учрашувида ҳозир ушбу касаллик билан оғриётган барча 75 нафар болани даволаш учун йилига 110 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинибди! Бу ҳақида кеча Азиза Умарованинг фейсбук саҳифасида ўқиб жуда хурсанд бўлдим, шуни ёзгим келди.
Ушбу савоб ишга бош қўшган, муаммони ўрганган, Президентга маълумот киритган барча-барчага ва айниқса, шу инсонпарвар қарорни берувчига катта раҳмат! Болажонларимиз соғ бўлишсин🤲🤲🤲
@shahnozxon

👍1.22K
❗️Эртага барча учун иш куни
Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.
Эртадан барча ходимлар учун иш куни.
Энди ҳар чоршанба ишлаймизми, деган дангасалар ҳақидаги латифа эсимга тушиб кетди😂
✅ Маълумот учун, жорий ҳафтадаги шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни эмас, улар шанбада дам олишади. Чунки Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилмаган.

👍1.93K
Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Бугун эса давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.

👍721
❓🚘 “Яма”лар етказган зарарни ким қоплайди?
Қарийб 1 ойдан буён давом этаётган ёмғирли об-ҳаво, ўзи шундоғам ҳавас қилиб бўлмайдиган автомобил йўлларидаги асфальт қопламаларига жиддий шикаст етишига сабаб бўлмоқда. Йўлларда юриб бўлмай қолди, ҳаммаёқ илма-тешик бўлиб кетди.
Йўлларда пайдо бўлган чуқур (яма)лар транспорт воситаларининг ғилдиракларига жиддий шикаст етказаётганига кўзимиз тушяпти. Ҳатто айрим вазиятларда йўлнинг носозлиги йўл-транспорт ҳодисаларига ҳам сабаб бўлмоқда.
❗️Ана шундай вазиятларда зарар кўрган ҳайдовчилар кўрилган зарарни ундириб олиши мумкин. Албатта, бу жуда осон иш эмас, аммо қилса бўлади, қонуний асоси бор.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Шу қонуннинг 25-моддасига кўра автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Маълумот учун, республиканинг барча умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қайсидир махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади. Бунда йўлнинг “эгаси” 3 хил ташкилот бўлиши мумкин.
1) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари “Ўзавтойўл” қўмитаси ихтиёрида;
2) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида;
3) хўжалик автомобиль йўллари тегишли ташкилотлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлади.
✅ Обуначиларга тавсиям, бордию Сизнинг автомобилингиз ҳам йўлдаги "яма" таъсирида шикастланган бўлса ўша йўлни балансида сақловчи ташкилотни топинг ва зарар ўрнини қоплаб беришларини талаб қилинг.
Тўғри, ўша ташкилот дарров "таслим бўлмайди", талабингизни рад этиши эҳтимоли юқори. Шундай бўлса, етарли далилларни тўпланг ва тегишли судга мурожаат қилинг.

👍2.26K
Телеграм мессенжерида узилишлар кузатилмоқда. Тизим жуда секин ишлаяпти. Ушбу узилишлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бўйлаб бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
😱2.81K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар ўз соҳангизнинг энг зўри бўлишга ҳаракат қилинг.
Кичик таътилдан сўнг ишга чиққан барчага омад ва касби-корига барака тилайман.
👉 @xushnudbek 👈
Кичик таътилдан сўнг ишга чиққан барчага омад ва касби-корига барака тилайман.
👉 @xushnudbek 👈
👍2.85K
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.
Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Онлайн томоша қилиш:
https://youtu.be/s7THrAMVKxE
👉 @xushnudbek 👈
Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Онлайн томоша қилиш:
https://youtu.be/s7THrAMVKxE
👉 @xushnudbek 👈
👍524
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев форум иштирокчилари — инвесторларга қарата:
“Дунёда шунақа оғир ва таҳликали воқеалар содир бўлаётган бир пайтда, форумда иштирок этиш учун келганингиз бизга катта куч-қудрат бағишлайди. Шу билан бир қаторда бу биз учун жуда катта масъулият юклайди. Шу сабабли сизларга барча шароитларни яратамиз, бунга ҳеч қандай шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.
Албатта, ҳали қиладиган ишимиз кўп, камчиликларимиз етарли. Лекин сизлар билан мулоқот қилиб, сизлардан ўрганиб, керак бўлса қонунларимизни ҳам такомиллаштирамиз, коррупцияни янада қисқартирамиз”.

👍888
❓Йўллардаги “яма”лар етказган зарарни қандай ундириш мумкин?
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, дейишадику. Ҳар сафар қишдан чиққач йўлларимиз ғалвирдек илма-тешик бўлиб кетади. Айбдор ким? Албатта — табиат! Кўп ёмғир ёки қор ёғгани асосий сабаб қилиб кўрсатилади. Йўл қурилиши соҳасидаги ўғриликлар, коррупция ва малакасизлик табиат инжиқликлари орқали хаспўшланади.
Кеча каналимизда йўлларда пайдо бўлган чуқур (яма)лар транспорт воситаларига зарар етказса ёхуд носоз йўл сабаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлса, амалдаги қонунчиликка кўра, ўша зарарни ундириб олиш мумкинлиги ҳақида ёзгандим.
Мазкур аудио хабарда шу ҳақида батафсилроқ тушунтиришга ҳаракат қилдим. 10 дақиқа (2х қилиб эшитсангиз - 5 дақиқа) вақтингиз учун рози бўласиз.

👍940
Бир қадам олдинга, икки қадам орқага
Ички ишлар тизимини очиқ ва шаффоф, халққа яқин тизимга айлантириш бўйича кўп гапирилади. Тан олиш керак, анча ишлар қилинди ҳам. Буни айтмаслик инсофдан эмас, албатта.
Аммо ўша эски даврни қумсаб, яна ёпиқликни хоҳлаб қолганлар томонидан барча қилинаётган ислоҳотларни орқага қайтарадиган бир қарор лойиҳаси ишлаб чиқилибди.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида фуқароларга ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик мажбурияти юкланмоқда.
Муҳокама 29 мартгача давом этади:
https://regulation.gov.uz/uz/d/58114
Давлат бюджетидан, яъни халқнинг солиқларидан ойлик оладиган давлат хизматчилари ўз вазифасини бажарётган пайтда солиқ тўловчиларга видео ва фотога олишни ёки уни тарқатишни тақиқлаш Конституцияга ҳам зид. 29-моддага кўра, ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Конституциявий тузумга қарши қаратилган, давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина бу ҳуқуқ қонун билан чекланиши мумкин.
Бу ерда чеклов фақат қонун билан бўлиши керак, Вазирлар Маҳкамасининг бунга ваколати ҳам, ҳуқуқи ҳам йўқ. Наҳотки лойиҳа муаллифларининг шунга ақли етмаган?
ЙПХ инспекторининг ва ўзи умуман бошқа исталган давлат хизматчисининг ишдан ташқаридаги шахсий ҳаёти қонун билан ҳимоя қилинади, бунда албатта розилик шарт. Аммо ўз вазифасини бажараётганда чеклашга уриниш — бу орқага қайтиш дегани.
Бу худди болалигимиздаги бир воқеани эслатади. Мабодо коптокнинг эгаси футболда ютқазиб қўяверса, алами келганидан коптогини уйга олиб кетиб қоларди. Ундан кўра, яхшироқ ўйнашни ўрган, шунда ютқазмайсан, дейиш бефойда эди. Ички ишлар вазирлиги ҳам ўзича видеолардан аразлаб, қарор йўли билан буни тақиқлашга уринмоқда.
Бунақаси илгари ҳам бўлган. Ҳайдовчиларга орқа ён ойнага парда тақишни ноқонуний тақиқлаган вазирлик ҳамда ўша пайтдаги ЙҲХББ судларда кетма-кет ютқазгандан сўнг, ноҳақлигини тан олиш ўрнига, секингина ими-жимида ўзларининг фойдаси учун қонунга ўзгартириш киритиб олмоқчи бўлишганди. Бу ҳақда мана бу ерда ёзганман. Лекин хайрият ўшанда уларнинг бу номардларча "юриши" ўхшамай қолганди.
Етар энди. Қачондир тугаши керакку бунақа ишлар. Ҳадеб орқага қайтаверамизми?
Наҳотки ички ишлар тизимини халқнинг ҳақиқий мададкори ва дўстига айлантиришнинг бошқа бирорта йўли йўқ бўлса?

👍2.06K
26-27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жумладан:
Қашқадарё — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон;
Сурхондарё — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
Самарқанд — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;
Навоий — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
Жиззах — Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
Фарғона — Сўх, Фарғона, Бешариқ;
Андижон — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.
Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишлари сўралади.

👍835
👍768
Келгуси ҳафтада, аниқроғи 29-31 март кунлари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍1.71K
Киев метросида ҳаво зарбаларидан жон сақлаётган одамларга ўзбеклар бепул ош тарқатмоқда. Барака топишсин.
Расмлар бизда блокланган Твиттердан олинди.

👍5.88K