Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистонда блоклар расман ечилишни бошлади.

Жумладан, Skype тақиқланган ресурслар реестридан чиқарилган ва ишлай бошлаган.

АКТ вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бошқа платформаларни (TikTok, Twitter, Vkontakte) ҳам босқичма-босқич блокдан чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍994
Электромобиллар учун бир қатор имтиёзлар берилиши кутилмоқда

Масалан, электромобилда таксичилик қилувчилар 2040 йилгача лизенция тўловларидан озод қилиниши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Иқтисодиёт ва камбағалликни камайтириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Лойиҳада айтилишича, 2022 йил 1 апрелдан 2030 йил 31 апрелгача қадар:

— қувватлантириш станциялари ҳамда уларнинг атрофида камида 2 электромобиль учун тўхташ жойи жойлашган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилади;

— юридик шахсларнинг мижозларни жалб қилиш учун қувватлантириш станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари, даромад солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади (солиқ базасининг 2 фоизидан ошмаслиги лозим);

— ишлаб чиқарилган санаси бир йилдан ошмаган электромобилларни “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар 2027 йил 1 январга қадар утилизация йиғимидан озод этилади.

Шунингдек:

➖ электромобилларни қувватлантириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга электр энергиясини харид қилиш харажатлари 2025 йил 1 январга қадар Давлат бюджети томонидан субсидия бериш орқали тўлиқ қопланади ҳамда ҳар бир Mode 4 туридаги 60 кВт ва ундан юқори қувватли янги станция сотиб олиш учун Давлат бюджетидан 10 000 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;

➖ электромобиллар муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳлардан бепул фойдаланади;

➖ муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳларда қуйидаги миқдорда (2 та каналли) тезкор усулда қувватлантириш станцияси инфратузилмасини ташкил этади:

2022 йилда ҳар 200 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2023 йилда ҳар 150 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2024 йилда ҳар 100 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2025 йилда ҳар 60 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2026 йилда ҳар 40 та тўхташ жойига камида 2 дона.


👉 @xushnudbek 👈
👍983
Ваъда қилганимдек, Умра зиёратидан айрим таассуротларимни ёзмоқчиман. Сафар пайти бунинг имкони бўлмади, чунки у ерда ҳар бир дақиқангизни қизғонасиз.

Дастлаб, транспорт масаласи.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра сафарига «Uzbekistan Airways»нинг чартер рейсларида боришмоқда. Ҳар куни 2 тадан рейсда тахминан 470 киши боряпти. Биз Boeing 757 самолётида бориб, қайтдик.

Тошкент халқаро аэропортда Умра сафарига кетувчилар алоҳида залда рўйхатга олинмоқда.

Мадина шаҳрида зиёратчиларни Ўзбекистон ёллаган ширкатнинг туристик автобуслари кутиб олади. Умуман олганда сафар давомида ҳар бир гуруҳга алоҳида автобус бириктирилади ва барча жойга олиб юради, бунда муаммо йўқ. Масалан, Мадинадан Маккага бориш-келиш, ушбу икки шаҳардаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдириш ва ҳ.к.

Мабодо қўшимча зарурат туғилса, таксидан фойдаланиш ҳам мумкин. Масалан, биз Макка шаҳрида 12 км масофага киши бошига тахминан 30 минг сўмга бориб-келдик. Лекин Умра давомида деярли қўшимча транспортга зарурият бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.45K
Абдурасул Абдуллаев «Заковат» клуби Президенти этиб тайинланди

Шу кунларда интеллектуал ўйинларни оммалаштириш мақсадида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Барча маҳалла ва мактабларда ҳар ҳафталик интеллектуал ўйинлар ўтказиш бўйича илк қадам ташланди. Энди навбат ОТМлар, академик лицей, коллеж, техникум ҳамда ташкилотларга. Буни ҳам қиламиз, Худо хоҳласа.

Катта режаларни амалга ошириш учун яхши жамоа керак, албатта. Бугун «Заковат интеллектуал клуби» ННТ таъсисчиcининг йиғилишида ташкилотнинг янги штат жадвали тасдиқланди.

Унга кўра, “Заковат” клуби Президенти” деган янги лавозим жорий этилди ҳамда устозимиз, «Заковат» ҳаракатининг асосчиси Абдурасул Абдуллаев Клуб Президенти этиб тайинланди.

«Заковат» ННТ директори лавозимига эса клубимизда 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаол иштирок этиб келаётган билимдон — Умид Наримов тайинланди.

Устозимга ҳам, дўстимга ҳам келгуси ишларида омад тилайман. Насиб қилса, биргаликда ақл-заковат тарғиботи йўлида кўп ишлар қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.47K
❗️Бугун 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни

Шу ҳақда кеча огоҳлантираман деб, ёдимдан кўтарилибди. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган айрим ташкилотлар ходимларини бугун ишга чақирган ва ташкилотда иш куни деб эълон қилган. Бунга сабаб Наврўз байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлди, демак аввалги амалиётга кўра, бугун иш куни бўлса керак, деб ўйлашмоқда.

❌ Аммо бу нотўғри!

Бугун ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ИШ КУНИ ЭМАС, улар дам олишади. Чунки Президент фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилмаган. Аксинча 2 кун (22 ва 23 март) қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Бу кейинчалик меҳнат таътили ҳисобидан қисқартирилади.

Агар сиз ишлайдиган ташкилотда қайсидир раҳбар сизни бугун ишга чақираётган бўлса, унда бунга рад жавобини беришга тўла ҳаққингиз бор. Ўша талаб қилаётганлардан Президент фармонини кўзларини каааатта-катта очиб👀 қайта ўқиб чиқишни сўранг.

Эслатма: ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга бугун одатдагидек иш куни.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.63K
❓Диққат савол

Божхоначилар “Сирдарё” чегара божхона постида ноёб тарихий бойликларни олиб ўтишга уринган юк автотранспорт ҳайдовчисини тўхтатиб қолишибди.

Ушлаб қолинган тарихий ашёлар – 21 дона турли тош бўлакчалари бўлган.

Фанлар Академияси Археология Миллий маркази томонидан ўтказилган экспертизадан сўнг ушбу ашёлар XI-XII асрларга мансуб, муҳим ноёб топилма эканлиги маълум бўлди. Ушбу тўплам Қорахонийлар даврига тегишли бўлиб, бронзадан ишланган ва ягона орнамент (нақш) туширилган экан.

Булар шунчаки ашёлар эмас, аксинча…

❓Ҳурматли билимдонлар, диққат савол, айтингчи, тарихда бу тўпламдан нима мақсадда фойдаланишган?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.4K
Xushnudbek.uz
❓Диққат савол Божхоначилар “Сирдарё” чегара божхона постида ноёб тарихий бойликларни олиб ўтишга уринган юк автотранспорт ҳайдовчисини тўхтатиб қолишибди. Ушлаб қолинган тарихий ашёлар – 21 дона турли тош бўлакчалари бўлган. Фанлар Академияси Археология…
ТЎҒРИ ЖАВОБ: булар шунчаки тошлар эмас, балки оғирлик ўлчов бирликларининг яхлит мажмуи экан. Бошқача айтганда тарози тошлари деса ҳам бўлади.

Бу тошлар Қорахонийлар даврида тарихий оғирлик ўлчов бирлиги – мисқолга мосланган.

Божхоначилар томонидан чегарада тўхтатиб қолинган ушбу топилма Ўрта Осиё метрологияси тарихида муҳим тадқиқотлар мавзусига айланиши, шубҳасиз.

Қуйидаги 5 нафар иштирокчи биринчи бўлиб тўғри жавобни топишди:

- Mirakhmad M S
- Delete Account
- Javohir To’lqinov
- Alisherovna
- Жумарт Акбўтаев

Иштирок этган барчага раҳмат :)


👉 @xushnudbek 👈
👍2.02K
❗️Душанбадан мактабларда дарслар бошланади

Бугун — 26 март мактабларда баҳорги таътилнинг охирги куни ҳисобланади.

28 март — душанбадан IV чорак дарслари бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.63K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27 март куни Тошкент шаҳрида ШҲТ халқаро яриммарафони бўлиб ўтади

138 млн. сўм
мукофот жамғармасига эга ярим марофонда "ШҲТ оиласи" давлатлари спортчилари ва ҳаваскорлар қатнашади. Мусобақа дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 ва 21 км масофага югуриб, куч синашадилар.

Ушбу яриммарафон Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги доирасидаги биринчи тадбир ҳисобланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍837
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари тадбиркордан 300 млн сўмлик жарима миқдорини 72 млн сўмга камайтириб бериш учун 14,5 минг доллар пора олган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

У ҳозирда қамоққа олинган.


👉 @xushnudbek 👈
👍787
Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 млн 108 минг 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди.

Бу март ойида юртимизга олиб келинган тўртинчи катта партиядир. Бунгача 9 март куни 2 млн 257 минг 600 доза Moderna, 14 март куни 1 млн 999 минг 530 доза Pfizer/BioNTech ҳамда 17 март куни 201 минг 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналарнинг умумий сони 63,5 млн дозадан ошди.

Илгари яхши вакцина йўқ, деб баҳона қилинарди. Мана, энг зўрлари миллионлаб дозада олиб келинмоқда. Менимча, баҳонага ўрин қолмади. Вакцина олишни тавсия этаман.


👉 @xushnudbek 👈
👍669
«Оскар-2022» мукофоти айрим номинациялар ғолиблари:

«Энг яхши фильм» — «CОDА: Кар ота-оналарнинг фарзанди» (АҚШ, Франция, Канада);
«Энг яхши режиссёр» — Жейн Кэмпион («Итнинг кучи»);
«Энг яхши актёр» — Уилл Смит («Қирол Ричард»);
«Энг яхши актриса» — Жессика Честейн («Темми Фэй кўзи»);
«Энг яхши анимацион фильм» — «Энканто» (АҚШ);
«Энг яхши хорижий фильм» — «Машинамни ҳайда» (Япония);
«Энг яхши операторлик иши» — «Дюна» (АҚШ, Канада, Венгрия);
«Энг яхши оригинал саундтрек» — «Дюна» (АҚШ, Канада, Венгрия);
«Энг яхши ҳужжатли фильм» — «Соул ёзи» (АҚШ)


👉 @xushnudbek 👈
👍952
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Оскар-2022» тақдирлаш маросимида бошловчи-комик Крис Рок ўзининг ўринсиз ҳазили учун Уилл Смитдан тарсаки еди.

Бошловчи Смитнинг аёли Жада Пинкетт-Смитнинг «калта соч турмаги»ни ҳазилга олган. Аслида эса Пинкетт-Смит хоним сочларнинг тўкилиб кетишига олиб келадиган алопеция касаллигига чалинган. Шу сабабли Уилл Смитга бу ҳазил ёқмаган ва саҳнага чиқиб бошловчига тарсаки туширган.

Ушбу воқеадан бироз ўтиб, Уилл Смит «Энг яхши актёр» номинациясида ғолиб бўлгани эълон қилинган ва сўзга чиққан пайтда бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, маҳоратли актёр бугун илк марта «Оскар» мукофотига лойиқ топилди, бунгача Смит бирор марта «Оскар» олмаганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.1K
❗️Навбатдаги фирибгарлик: текин пул деса ишониб кетаверманг

Бугунги кунда Телеграмда бир хабар тарқалмоқда. 1 мартдан бошлаб кимнинг ёш боласи бўлса, ўша оилага ҳар ойда 650 минг сўм пул тўланади, истасангиз сиз ҳам қуйидаги сайтга кириб, пулингиз олишингиз мумкин, дейилади ёлғон хабарда. Uz-prezident деб бошланадиган манзилда эса сохта Президент сайтининг нусхасини ясашган.

У ерга кириб, фарзандингиз маълумотини қолдирасиз, шундан сўнг сиздан пластик карта рақами ва амал қилиш муддатини сўрайди, кейин эса келган SMS-кодни киритинг дейди.

Буёғи нима бўлиши маълум. Қарабсизки, фирибгарлар пластикдаги барча пулингизни ечиб олади.

‼️‼️‼️
Фалон нарса ютдингиз, пистон акцияда ғолиб бўлдингиз, марҳамат, текин пулни об қолинг, мукофотга кеб қолинг, деб сизга ёзишса, дарров ишониб кетаверманглар, илтимос.

‼️‼️‼️
Европада ёки Африканинг қайсидир давлатида миллиардер бобонгиз ёхуд узоқ қариндошингиз сизга миллион доллар мерос қолдирди, деса ҳам ишониб кетаверманглар, илтимос.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.33K
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
Куни кеча зўр тантана билан ўтказилган Тошкент инвестиция форумида неча-неча “чет эллик нуфузли ҳамкорлар” форум ва умуман Ўзбекистон ҳақида дунёга жар сололмай, хафсаласи пир бўлибди. Улар Twitter’дан фойдаланаркан, бизда эса, хабарингиз бор, бу сервис де-факто блокланган (фақат Танзила опада блокланмаган бўлиши мумкин, лекин бу ҳам аниқ эмас).

Жуда ғалати. Миллиардлаб долларлар келсин деб (ростдан ҳам шундай самимий мақсад борми ўзи — бу ҳам қизиқ бир савол) миллионлаб долларлар сарфлайсан, катта тадбир уюштирасан, казо-казоларни чақирасан. Ўзбекистонга биринчи марта келган миллиардерга зўр тақдимотлар қиласан, ошларга тўйдирасан, умрида кўрмаган кафолатларни ваъда қиласан. “О!”, дейди у, таассуротлари ва Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи экани ҳақида чин кўнгилдан ёзмоқчи бўлади-ю,.. пақ! Твиттери очилмаяпти.

Нега, деб сўрар миллиардер, эҳтимол. Серверларини Ўзбекистонга кўчирмагани учун блоклаб қўйганмиз, дер бизникилар, балки. “Жиннироқ эмасмисизлар, сал-пал?” деб ўйлар Ўзбекистонни билганига атиги бир неча соат бўлган, лекин биз барибир танимайдиган бу миллиардер. Тўғриси ҳам-да — ундан бошқа яна юзлаб миллиардерлар, минглаб миллионерлар фойдаланадиган миллиардер тармоқ — Twitter қандай важ, қандай сабаб билан Ўзбекистонни билиши, Ўзбекистоннинг талабларини бажариши керак ўзи? Ўзбекистонда унинг 35 миллион, ҳеч йўғи 3,5 миллион фойдаланувчиси бўлса ҳам майлига эди — бундан каррасига кўпроқ ўзбекистонлик фойдаланувчига эга Telegram ҳам вақти келса «ҳурматимизни жойига қўй»майди-ку (дарвоқе, нега Telegram ҳали ҳам блокланмаган — ахир у ҳам қонун талабини бажармаяпти-ку, нега стандартлар бундай икки хил?).

Бу озод ва бадавлат инсонга тўй ошимиз ва кафолатларимиз ёқиши аниқ, аммо интернетга, бўлганда ҳам энг оммабоп сервисларга “яхши ният” билан тўсиқлар қўйиш одатимиз, изоҳи йўқ икки хил стандартларимиз ёқмаса керак, деб қўрқаман. Бу Ўзбекистонни билмаган, лекин уни яхши кўргиси келаётган одам учун яхши сигналлар эмас. Нормал дунё бундай нонормал тўсиқларни, икки хил стандартларни нормал тушунмайди, қабул қилмайди. Бундай тўсиқларни тушуниш ва қабул қилиш ўринсиз ва умуман имконсиз ҳам.
👍1.43K
​«Халқимиз тайёрмас» деган ёлғон тасаввур ҳамда «Ташаббусли бюджет» ҳақида

Бир неча ой олдин, аниқроғи «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига энди старт берилган пайтда Молия вазирлигида йиғилиб, қанақа қилиб аҳоли орасида бу тизимни оммалаштирсак экан, ҳеч бўлмаса 5 минг киши қатнашса зўр бўларди, деб роса бош қотиргандик. Чунки "халқимиз бюджет пулларининг ишлатилишига эътиборсиз, бу худди бировнинг чўнтагидаги пулдек қарашади, аслида эса бу ўзининг пули эканлигини тушунмайди", деган тасаввур бор эди. Бюджетни тақсимлашда халқ ҳам фаол иштирок этсин, деган гаплар жуда баландпарвоз бўлиб туюлганди ўшанда. Эсимда, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси ҳақида каналамиздаги биринчи овозли чатимизда ҳатто минг киши ҳам қатнашмаган, айрим пайтида атиги 300 киши эшитиб ўтирган. Бу ҳолатга Tentakminds канали «ҳамма гап ўзимизда» деб изоҳ берганди ўшанда.

Аммо биринчи мавсум кутилганидан ҳам яхшироқ бўлди. 40 мингдан ошиқ ташаббус қолдирилди. Умумий овозлар сони 1 млндан ошди.

Ҳозир давом этаётган 2-мавсумда эса ташаббус сони 70 мингтага етди. Молия вазирлигининг хабар беришича, умумий овозлар сони 6 миллионга яқинлашган. Бу жуда катта ва қувонарли рақам!

openbudget.uz сайти эса ўзбек сайтлари рейтингида энг кўп ташрифлар сони бўйича 2-ўринда бормоқда.

Фаол ва ўз ҳудудига бефарқ бўлмаган фидойи инсонлар ҳар бир ташаббус бўйича алоҳида режалар ишлаб чиқишмоқда, махсус тактика ва стратегиялар қўллашяпти. Жойларда тарғиботнинг турлича усулларидан фойдаланишмоқда. Тўғри, улар орасида маъмурий усуллардан фойдаланаётган ҳокимликлар ҳам йўқ эмас, лекин бу бошланишига ўта нормал ҳолат. Бунга ҳайрон бўлмаслик керак. Вақт ўтиши билан бу ҳам изига тушиб кетади, албатта.

❗️Асосийси халқимиз фаоллашди. Бюджетнинг ҳар бир тангаси ўзиники эканлигини танасида ҳис қилишни ва бу пулларни сарфлашда иштирок этишга ўрганмоқда. Ҳозирча «Ташаббусли бюджет»да чекланган маблағ бўлса-да, аммо бора-бора асосий бюджет ҳақида ҳам одамлар қайғуришни, бефарқ бўлмасликни, бюджетдаги ўғирликлар ва талон-торожларга қарши жамоатчилик назорати ўрнатишни ўрганиб олишига ишонаман. Бу эса фақат ва фақат жамиятимиз ривожи учун ёрдам беради.

Биз кўп нарсаларда халқимиз ҳали тайёрмас, деб нотўғри ўйлаймиз. Аслида одамларга балиқ тутишни ўргатиб қўйсак бўлди, қолганини ўзи бемалол эплайди. Фақат энг аввало халқимизга ишонишни бошлашимиз керак.

ℹ️ Айтганча, «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига овоз бериш 31 март соат 23:59 га қадар давом этади. Сиз ҳам openbudget.uz сайтига киринг ва муҳим деб ўйлаган лойиҳангизга овоз беринг. Бюджет пулларининг тақсимланишида сизнинг овозингиз ҳам ҳал қилувчи эканлигига ишонинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.16K