Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
ЕЧЛда дастлабки ярим финалчилар аниқланди

Кеча тунда бўлиб ўтган баҳсларда икки испан жамоаси ярим финал масаласини ҳал қилишди.

“Реал Мадрид” биринчи ўйинда меҳмонда 3-1 ҳисобида ғалаба қозонгандан кейин кўпчилик “Челси”да имконият йўқ деб ҳисоблаганди. Аммо лондонликлар ажойиб ирода ва чиройли ўйин кўрсатишди ҳамда Сантьяго Бернабеуда ҳисобни 3:0 кўринишга келтиришди. Сўнгги дақиқаларда “Реал” Модричнинг супер тўп узатишидан сўнг битта гол кирита олди ва мағлубиятдан қутилиб қолди. Қўшимча таймларда яна Бензема катта саҳнага чиқди. Яна бош билан гол.

Ҳисоб 2:3. “Реал” ярим финалда.

Чорак финалнинг энг катта сенсациясини эса “Вильярреал” кўрсатди. Унаи Эмири шогирдлари иккита ўйинда ҳам “Бавария”дан мағлуб бўлмади. Кеча “Бавария” ўз майдонида ҳам “сариқ сув ости кемаси”ни таслим қила олмади.

Ҳисоб 1:1 ва “Вильярреал” ярим финалда.

Бугунги баҳсларда қолган иккита ярим финалчи номи маълум бўлади.

Ливерпуль — Бенфика (3:1)
Атлетико М — Манчестер Сити (0:1)


👉 @xushnudbek 👈
👍888
❓Талабаларга уйини ижарага берган шахслар даромад солиғи тўламаслиги айтилганди, шу кучга кирдими?

✅ ЖАВОБ: Ҳа, бу имтиёз кучга кирган.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-1-моддасига биноан, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар ҳисобланади.

Бошқача айтганда талабаларга уйини ижарага берганлар даромад солиғи тўламайди. Талаба ҳам солиқ тўламайди.

ℹ️Маълумот учун: бундан ташқари ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 270 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 135 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.


👉 @xushnudbek 👈
👍731
❗️Ҳукумат қарори билан янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ушбу қоидалар 1 майдан кучга киради.

Тезликка оид янгиликлар:

➖ аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлиги соатига 70 км сифатида ўзгармасдан қолди, аммо Республика комиссияси қарори билан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги аҳоли гавжум ҳудудларда рухсат этилган тезлик соатига 60 км этиб белгиланиши мумкин;

➖мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада тезлик соатига 30 км бўлади;

➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (кварталлар ичида) эса соатига 20 км бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍521
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Yo'l harakati qoidalari - UzA.pdf
5.3 MB
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан (172-сон, 12.04.2022 йил) янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Мазкур янги қоидалар 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

Ҳукумат қарорининг тўлиқ матнини ҳавола этамиз.

Каналга уланиш:
➖ @uzauz
👍325
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️1 майдан бошлаб ҳайдовчининг ёнидаги олд ўриндиқда ўтирган йўловчи ҳам хавфсизлик камари тақиши мажбурий бўлади.

Айрим йўловчиларга, жумладан ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга (махсус тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда) хавфсизлик камари тақмасликка рухсат этилади.

Шунингдек, эндиликда орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар ва аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари ҳам хавфсизлик камарини тақиши керак бўлади. Бугунги кунгача ушбу тоифага камар тақмасликка рухсат берилганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.12K
⚡️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан эски "права"ларни алмаштириш учун қуйидаги муддатлар белгиланди:

➖ 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
➖ 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
➖ 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
➖ 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Илтимос, ҳурматли ҳайдовчилар, вақтни яна чўзиб юрмасдан, имкони бўлса навбатлар йўқ пайти алмаштириб қўйинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍460
24. Buyuk va'da. Tasadduq, yo Rasululloh
13 апрель, чоршанба.
Ифторлик вақти: 19:03 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

24-қисм. Буюк ваъда. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍300
ЙҲҚда ўзбек тилига ҳурматсизлик тўғрисида

Бизда азал-азалдан жуда кўп ҳужжатлар аввал рус тилида ёзилиб, кейин ўзбекчага ўгирилар эди. Афсуски бу одат тусига кирганди. Аммо охирги вақтларда бу анъана чекина бошлади. Расмий ҳужжат юритишда ўзбек тили ҳам секин-аста ўз мавқеини тиклаб бормоқда.

Аммо янги таҳрирда қабул қилинган ЙҲҚда худди аввалгиси каби яна рус тили устуворлигини кўриш мумкин. Хусусан, қоидаларнинг 6-бандида асосий атамалар рўйхати ўзбек тили алифбоси асосида тартибланмаган (1-расмга қаранг). А дан кейин Й, В дан кейин Т, Ч дан кейин О, хуллас барчаси пала-партиш.

Амалдаги 2015 йилги ЙҲҚда ҳам худди шунақа эди (2-расмга қаранг). Ўзбек ва рус тили версиясини солиштирсангиз, атамалар рус тили алифбоси бўйича тахланганини, ўзбек тилида эса бетартиблигини кўришингиз мумкин.

Энг қизиғи 2000 йилги ЙҲҚда ўзбек тили устувор бўлган ва атамалар ўзбек тили алифбосида тартибланганди.

Балки бу майда масаладек кўриниши мумкин, лекин қачонгача ўзбек тилига ҳурматсизлик давом этади?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.86K
25. Ali (r.a.)ning jasorati. Tasadduq, yo Rasululloh
14 апрель, пайшанба.
Саҳарлик вақти: 04:25 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

25-қисм. Али (р.а.)нинг жасорати. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍356
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрига кириб келишдаги йўл-патруль постидан бошлаб М-39 автомагистраль бўйлаб 6-7 кмга чўзилган катта тирбандлик юзага келган. Ҳар куни шунақа бўладими ёки фақат бугун шунақами, аниқ билмадим, балки билгичлар изоҳларда ёзишар.

Онлайн харита хизматлари тирбандлик охиридаги машиналарга Тошкент шаҳрига кириб олиши учун 1 соат вақт кетади, дея баҳоламоқда.


👉 @xushnudbek 👈
😱817
Xushnudbek.uz
Тошкент шаҳрига кириб келишдаги йўл-патруль постидан бошлаб М-39 автомагистраль бўйлаб 6-7 кмга чўзилган катта тирбандлик юзага келган. Ҳар куни шунақа бўладими ёки фақат бугун шунақами, аниқ билмадим, балки билгичлар изоҳларда ёзишар. Онлайн харита хизматлари…
Изоҳлардан маълум бўлдики, бу каби тирбандликлар деярли ҳар куни кузатилмоқда экан. Тошкентга ёндош ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳар куни ишга келиш ва кетишда соатлаб умрини тирбандликларда ўтказаётганини айтишмоқда.

Мутасаддилар томонидан бунинг сабаблари ўрганиляптими? Қанақадир илмий асосларини топиб, муаммони бартараф этиш учун чоралар қидириляптими? Ёки одатдагидек ҳамма айбни фуқароларнинг ўзига юклаш билан қутуламизми, “биз жуда кўп машина миниб юборяпмиз” деб?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.17K
Ярим финалда инглиз-испан тўқнашуви

Кеча тунда Европа чемпионлар лигасининг барча ярим финалчилари маълум бўлди. Чорак финал жавоб баҳсларининг 1-куни испан жамоаларига бағишланган бўлса, кеча инглиз жамоалари кўзланган мақсадга эришди.

“Ливерпуль” ҳам (3:3), “Манчестер Сити” ҳам (0:0) дуранг ўйнади, аммо бу уларнинг кейинги босқичга ўтишларига етарли бўлди.

Ярим финал жуфтликлари қуйидагича:

Манчестер Сити — Реал Мадрид
26 апрель ва 3 май

Ливерпуль — Вильярреал
27 апрель ва 4 май


👉 @xushnudbek 👈
👍715
❓Техникумларнинг тўлов-контрактини тўлаганда даромад солиғи олинмаслиги айтилганди, шу кучга кирдими?

✅ ЖАВОБ: Ҳа, бу имтиёз ҳам кучга кирган.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, прoфессионал таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди. Илгари бу имтиёз фақат ОТМларда контракт тўлаганда қўлланиларди. 2022 йил 1 январдан техникумларда ҳам қўлланмоқда.

Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Батафсил мана бу ерда тушунтирганман.


👉 @xushnudbek 👈
👍439
Президент соврини учун ўтказилаётган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг иккинчи - ҳудудий босқичи 4 та вилоят ва Қорақалпоғистонда бўлиб ўтмоқда.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу танловда 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топган мактаб терма жамоалари иштирок этмоқда.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичида жами 8 065 та мактабдан 40 минг 325 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ҳудудий босқичда ғолиб бўлган жамоалар қуйидагича тақдирланади:

• 1-ўрин – 250 млн сўм;
• 2-ўрин – 200 млн сўм;
• 3-ўрин – 150 млн сўм
.

Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар эса бюджетдан қуйидагича мукофотланади:

• 1-ўрин – 500 млн сўм;
• 2-ўрин – 400 млн сўм;
• 3-ўрин – 300 млн сўм
.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.09K