Forwarded from Xushnudbek.uz
Умра сафари: меҳмонхоналар ҳақида
Бугун Жума, Умра таассуротларини давом эттирамиз.
Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина ва Макка шаҳарларида бир нечта меҳмонхоналар банд қилинган. Уларнинг барчаси 5 юлдузли.
Аввал таъкидлаганимиздек, меҳмонхоналар энг муҳим 2 та объектнинг ёнгинасида жойлашган. Бири Мадинаи Мунавварадаги Набавий Масжид бўлса, иккинчиси Маккаи Мукаррамадаги Масжид-ул Ҳаромдир. Барча ўзбекистонликлар шу 2 масжиднинг ёнида истиқомат қилишади. Меҳмонхонадан масжидгача пиёда узоғи 3-5 дақиқалик йўл.
Маккада баландлиги бўйича дунёда 4-ўринда турадиган ва тепасида соати бор машҳур Makkah Clock Royal Tower биносининг ичида ҳам ўзбекистонликлар учун бир нечта меҳмонхоналар банд қилинган. Ушбу бинода жойлашган зиёратчиларнинг хонасидан Каъбатуллоҳ кўриниб туради. Бошқа меҳмонхоналардан ҳам манзара деярли шунақа, камида Масжид-ул Ҳаромни кўриш мумкин.
Барча меҳмонхонада туну кун юқори даражадаги сервис ташкил қилинган, бу ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, менимча.
👉 @xushnudbek 👈

👍634
Умра сафари: интернет ва алоқа
Сафар давомида зиёратчиларга алоқа керак бўлади. Яқинлари билан суҳбатлашиш, гуруҳдагилар бир-бирини топа олиши, элликбошилар томонидан айтиладиган турли янгилик ва эслатмалардан хабардор бўлиб туриш, иш зарурияти ва ҳ.к.
Меҳмонхоналарда Wi-Fi тизими ишлаб туради ва ҳатто ўзбекистонлик зиёратчилар учун алоҳида «uzbek» деган промо-код жорий қилинган.
Алоқага келсак, шахсан мен Uzmobile роумингидан фойдаландим. Кириш ва чиқиш 1 дақиқаси 4 минг сўмдан. Сим-карта алмаштириш шартмас, Zain алоқа компанияси хизмат кўрсатади. Аммо яхшиси мобил интернет олинса, роуминг шарт бўлмайди. Чунки ҳозир интернет орқали Telegram, Imo, Skype каби иловалари билан бемалол телефон қилиб, гаплашса бўлади.
Uzmobile’да Ҳаж ва Умра учун махсус роуминг интернет пакетлари ҳам бор экан. 6 ГБ интернет 700 минг сўм. Олиб ишлатиб кўрдим, тавсия қилмайман. Жуда секин.
Ундан кўра, меҳмонхонадан ташқарида мобил интернет ишлатиш учун маҳаллий компаниялардан сим-карта олган маъқул. Мадинада покистонлик йигитлар меҳмонхона олдида сим-карта сотади. Лекин улар қиммат. 25 доллардан 40 долларгача.
Аслида компаниянинг кичик офислари ва филиалларидан олинса, анча арзон бўлади. 10-15 долларга 10 ГБ ва ундан кўп интернет беради. Zain, Mobily, Etisalat ва бошқа алоқа компаниялари 5G интернет тақдим этади. Шунингдек, маҳаллий қўнғироқлар учун ҳам дақиқа беради.
ХУЛОСА: агар сизга фақат уйдагилар билан гаплашиш керак бўлса, унда меҳмонхонадаги Wi-Fi интернети бемалол етади. Тезлиги яхши.
Агар меҳмонхонадан ташқарида ҳам интернет керак бўлса, унда маҳаллий бирор оператордан 10-15 доллар атрофида сим-карта олганингиз маъқул.

👍1.23K
Кеча Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган ахборот технологиялари соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди ва мутасаддиларга топшириқлар берилди:
— 6 минг 800 та янги мобиль станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);
— қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;
— республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;
— 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш топширилди.
Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

👍520
Холбўтаев Нодиржон Жонузоқович (Нодир Жонузоқ) Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
👉 @xushnudbek 👈
Бунга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
👉 @xushnudbek 👈
👍819
Xushnudbek.uz
Холбўтаев Нодиржон Жонузоқович (Нодир Жонузоқ) Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида…
Кенжаев Дилшод Муталибович эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
У Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
👍402
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.
✅ Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади;
✅ айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади;
✅ тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади);
✅ юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

👍288
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
Бугун, 16 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда талаб этиладиган ўтиш баллари, имтиҳон тартиби ва бошқа шунга оид масалаларни муҳокама қиламиз.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.

👍794
28. Birinchi azon. Tasadduq, yo Rasululloh
15 апрель, жума.
Ифторлик вақти: 19:05 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
28-қисм. Биринчи азон. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

👍275
Умра сафари: овқатланиш
Зиёратчилар кўникиши қийин бўлган ягона нарса — бу араб ошхонаси. Тўғри, бир ҳисобдан бундай муқаддас жойларга овқатланиш учун келинмайди. Аммо мазали ва ёғли овқатлари билан машҳур ўзбек ошхонасининг ўрнини унча-мунчаси боса олмайди :) Шу сабабли кўпчилик юртдошларимиз овқат борасида қийналгани рост. Қийналиш деганда — оч қолиш ёки овқат етмай қолиш назарда тутилмаяпти, бу кўпроқ таъм ва таъбга боғлиқ масала.
Умра зиёрати давомида 3 маҳал овқатланиш меҳмонхоналарнинг ўзида ташкил этилади, бирор қўшимча жойга бориш шарт эмас. 3 маҳал ҳам «шведча стол» принципида овқат тортилади, яъни ким хоҳласа, шунча олиб еяверади. Тушлик ва кечки овқатда суюқ ҳамда қуюқ таомлар бўлади, масалан менга арабларнинг суюқ овқатлари ёқди.
Хоҳловчилар, ўз ҳисобидан Макка ва Мадина шаҳарларидаги кафеларда таъбга қараб бошқа таомларни тановвул қилишлари мумкин. Масжид-ул Ҳаром ёнида McDonald's, Burger King, KFC ва бошқа кўплаб халқаро бренддаги fast food емакхоналари ҳам мавжуд.

👍853
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўллик «Заковат» мухлиси саволи учун 25 млн сўм мукофотни қўлга киритди
Ҳозир «Заковат» кўрсатувига савол йўллаган телетомошабинларни яхшигина рағбатлантириш йўлга қўйилган. «Капиталбанк» ҳар ўйиндаги энг яхши савол муаллифига 5 млн сўм, мавсумнинг энг яхши саволига 25 млн сўм, йилнинг энг яхши саволига эса 100 млн сўм❗️ пул мукофоти қўйган.
Масалан, қишки мавсум финалида Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Айрончи» маҳалласида яшовчи Насиба Маъруфхўжаеванинг ўзбек халқи фаросати тўғрисидаги ўта қизиқарли саволи мавсумнинг энг яхши саволи деб топилди ва 25 млн сўмни қўлга киритди.
Сиз ҳам савол йўлланг. Фақат саволларингиз мантиқий бўлсин. Ҳамма биладиган интернет сайтларидан эмас, теша тегмаган китоблардан савол юборинг.
📨Савол юбориш шартлари бу ерда.
❗️Бироздан сўнг, аниқроғи 21:30 да «Миллий» каналида янги баҳорги мавсумга старт берилади. Ўтказиб юборманг.
Матнли ва овозли трансляция ҳамда саволлар муҳокамаси бу ерда:
➡️@zakovat

👍486
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини трейдер-блогер деб таништирган 1995 йилда туғилган шахс "Realnaya investitsiya" МЧЖга асос солган. У Телеграм ва Инстаграмда мижозларнинг ишончига кириб, 15 минг АҚШ долларидан 200 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул маблағларини қабул қилиб олган ҳамда уларга ҳар ойда камида 10% дан фойда беришни ваъда қилган. Ваъда қилинган фойдани янги жалб қилинган фуқароларнинг пул маблағлари ҳисобидан тўлаб келган.
"Тадбиркор"нинг айтишича, 500 дан ортиқ мижозлар билан олди-берди қилган ва бугунги кунда 2,5-3 млн АҚШ доллари атрофида қарзи бор. Ноқонуний йўл билан топилган даромадларини бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган.
Ҳозирда айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олинган.
Товба, пул топиб, ақл топмаганларга Аҳмадбой воқеаси ҳам дарс бўлмас экан-да. Танимаган, билмаган одамига шунақа катта суммани қўш-қўллаб топширишганига қойил. Мен бунақа одамларга фақат қойил қоламан.

👍1.19K
29. Qiblaning o'zgarishi. Tasadduq, yo Rasululloh
16 апрель, шанба.
Саҳарлик вақти: 04:21 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
29-қисм. Қибланинг ўзгариши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
Саҳарлик вақти: 04:21 (Тошкент вақти билан)
#TasadduqYoRasululloh
29-қисм. Қибланинг ўзгариши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.
Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
👉 @xushnudbek 👈
👍369
Хориждан ўқишни кўчириш учун қалбаки ҳужжат тайёрловчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир олиб борилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг раҳбари, 2000 йилда туғилган Р.Ҳ ва “Агробанк” ходими, 2000 йилда туғилган Х.Ф. 5 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарони Украина олийгоҳининг 1-курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига кўчириб беришни ваъда қилиб, сўралган пулнинг 2500 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍449
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
Бугун, 16 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда талаб этиладиган ўтиш баллари, имтиҳон тартиби ва бошқа шунга оид масалаларни муҳокама қиламиз.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 16 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда талаб этиладиган ўтиш баллари, имтиҳон тартиби ва бошқа шунга оид масалаларни муҳокама қиламиз.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
👍926
Халқимиз орасида "Эшонбобо" номи билан машҳур бўлган диний уламо, Нурота тумани “Чашма” тарихий-меъморий мажмуаси директори Атоев Насриддинхон Мубинжон ўғли кеча, 15 апрель куни, муқаддас Рамазон ойининг муборак Жума кунида 64 ёшида вафот этди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси таъзия изҳор қилди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Эшонбобо жуда нурли инсон эдилар. Бир неча марта Нуротада уйларида меҳмон бўлгандик, дуоларини олгандик. Нафақат диний, балки дунёвий илмлари ҳам юқори эди, соатлаб суҳбатлашса ҳам одам тўймасди. Кўп хайрли ишларга бош-қош бўлдилар. Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, яқинларига сабр тилайман.

😢1.19K