Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❗️Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича овозли чатимиз бошланди!

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?livestream


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
👍795
Live stream finished (1 hour)
O’qishni ko’chirishga oid ovozli chat
Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчиришга оид овозли чатнинг тўлиқ аудиоси.

Имкон қадар ҳам овозли чатдагиларга, ҳам изоҳда савол қолдирганларга навбат беришга ҳаракат қилдик. Кимнидир саволи жавобсиз қолган бўлса, узр сўраймиз.

«Ички перевод» бўйича кейинроқ алоҳида суҳбат қиламиз, Худо хоҳласа.


👉 @xushnudbek 👈
👍673
30. Badr jangining sababi. Tasadduq, yo Rasululloh
16 апрель, шанба.
Ифторлик вақти: 19:06 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

30-қисм. Бадр жангининг сабаби. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍457
Audio
17 апрель, якшанба.
Саҳарлик вақти: 04:19 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

31-қисм. Фаришталар бир сафда. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍434
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

“Буларнинг ҳаммаси халқнинг пули. Инфраструктурага жавоб берадиган — газ, свет ва ҳоказо, ўшалар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти.

Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор”.

“Менимча” кўрсатувидан парча.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.1K
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" дастурида 10 минг қадам пиёда юрганларни рағбатлантириш тўхтаб қолгани айтилди

Жумладан, шундай дейилади:

"Ўтган йили ҳар куни 10 минг қадам юрган одамга 3 минг сўмдан мукофот бериладиган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишга тушганди. Тонгда ва кечки таомдан сўнг пиёда юрувчилар кўпайиб қолганди. Кейинчалик бу платформа такомиллаштирилиши, бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилиши, шу йилнинг мартидан ҳар ҳафта 100 миллионлик пул ва ютуқли ўйинлар ташкил қилишини айтилди-ю, аммо тинчиб кетди. Мана апрель ойи ҳам ярмидан ўтди, лекин лойиҳа ҳақида шу пайтгача янгилик йўқ.."

P.S.: 1hls тақдири ҳақида мана бу ерда ўзим билганимча видео-тушунтириш берган эдим.


👉 @xushnudbek 👈
👍952
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғломлаштириш акцияси ўтказилмоқда. Бу сафар ССВ вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятда муаммоли масалаларда келган мурожаатчиларни қабул қилишган.

Акция доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги «Соҳил» болалар оромгоҳида бошланган сайёр тиббий қабул бўлиб ўтяпти. Худди ўтган сафарги Чироқчи туманидагидек.

Саломатлигидан шикояти борлар электрон рўйхат асосида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари кўригига йўналтириляпти.

Шунингдек, юқори технологик амалиётлар талаб этиладиганларга эса шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириляпти.

Бундан ташқари, ҳозиргача вилоятда 100 нафарга яқин оғир беморларда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилибди.


👉 @xushnudbek 👈
👍426
Audio
17 апрель, якшанба.
Ифторлик вақти: 19:07 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

32-қисм. Ҳазрати Алининг хонадонида порлаган қуёш. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍299
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтганча, куни кеча каналимда “Заковат” қишки мавсумнинг финал ўйинида ўзбек халқининг ақл-фаросати ҳақидаги саволи энг яхши деб топилган олтинкўллик Насиба Маъруфхўжаева 25 млн сўм мукофот қўлга киритгани ҳақида айтгандим.

Ўша саволнинг видеосини кўрмаганлар бўлса, марҳамат, томоша қилишингиз мумкин.

Сиз савол жавобини топдингизми? Фақат ростини айтинг :)


👉 @xushnudbek 👈
👍1.15K
Audio
18 апрель, душанба.
Саҳарлик вақти: 04:17 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

33-қисм. Маънавият сепи. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍406
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барчага хайрли кун, хайрли ҳафта.

Ютубда бир видео кўриб қолдим ва сиз билан ҳам қувонч, ҳам бироз қайғу аралаш улашгим келди.

https://youtu.be/oH4Hf0XDOAI

Бир гуруҳ саховатпеша юртдошларимиз республика бўйлаб “Жаннатдаги қасрлар” хайрия лойиҳасини амалга оширишмоқда ва эҳтиёжманд оилаларга ҳашар йўли билан уй қуриб беришяпти. Юқоридаги роликда Тошкент вилояти Бўка туманидаги айни шундай акциядан лавҳалар акс этган.

Қувончли томони шундаки, яхшилик йўлида юзлаб юртдошларимиз бирлаша олган, ҳаёт синовларида муаммоларга дуч келган муҳтож ватандошларимизга ёрдам қўлини чўзишган, умуман олганда жуда бир катта ва гўзал натижа кўрсатишган. Қойил. Шу ишга бош қўшган барча барака топсин.

Мен учун қайғули томони эса, бундан бехабар қолганим ва шундай яхши ташаббусга ҳисса қўша олмаганимдир. Аллоҳ насиб, кейинги хайрия-ҳашар акцияларида фаол иштирок этишга, сизларни ҳам бохабар қилишга ҳаракат қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.54K
Тошкент шаҳридаги давлат активи 208 млрд сўмга сотилди

E-auksion.uz платформасида Олмазор туманида жойлашган "Агрегат заводи" АЖ ва "Агрегат автокомплект" МЧЖнинг бўш турган бино ва иншоотлари учун савдо бўлиб ўтди.

130 млрд сўм бошланғич нархда савдога чиқарилган давлат активи 208 млрд сўмга сотилди.

Аукционда 2021 йил 19 ноябрда очилган "BUILD POWER" МЧЖ ғолиб бўлди. Ушбу фирманинг 99% улуши "GOLDEN HOUSE DEVELOPMENT"га, 1% улуши эса Яковлев Борис Борисович исмли шахсга тегишли. Демак, бу ҳудудда катта эҳтимол билан кўп қаватли уйлар қурилса керак.

Батафсил маълумот учун:
@onlineauksionuz
👍577
❓Хусусий боғча ва мактаблар учун 1 апрелдан солиқ имтиёзи берилиши айтилганди, шу кучга кирдими?

✅ ЖАВОБ: Йўқ, ҳали бу бўйича қонунчиликка ўзгариш киритилмади. Аммо сиз билишингиз керак бўлган бир муҳим жиҳати бор.

Ўтган йили Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида фарзандларини хусусий мактаб ва боғчаларга жойлаштирган ота-оналар учун ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмаслигини маълум қилганди.

Кейинчалик бу 2022 йил 28 январдаги Президент фармонида ҳам топшириқ сифатида ўз аксини топди ва 1 апрелдан бошлаб ушбу тартиб амалга кириши белгиланди. Лекин ҳалигача Солиқ кодексига бу борада тегишли ўзгариш киритилмади.

Мазкур масала юзасидан Молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан боғландим. Уларнинг айтишича, ҳозирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида экан. «Аммо 1 апрелдан кечикиб кетди-ку, натижада ота-оналар кечиккан даври учун зарар кўрмаяптими?» деган саволимизга қуйидагича тушунтириш беришди ва буни сиз ҳам билиб қўйишингиз керак:

❗️Солиқ кодекси қоидаларига кўра, енгиллаштирувчи ҳолат орқага қайтиш кучига эга. Шу сабабли 1 апрелдан солиқ имтиёзи қўлланаверади, ота-оналар зарар кўрмайди. Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйишлари керак бўлади. Йил охирида улар барча тўланган маълумотларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.

Бошқача айтганда, ушбу солиқ имтиёзи орқали ота-оналар ойма-ой пулларини қайтариб олишмайди ёки боғча/мактаб тўловида "скидка" бўлиб, нарх пасайиб қолмайди. Ўша суммани тўлашда давом этаверадилар. Аммо йил сўнггида битта қилиб, 12% қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

ℹ️ Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).

‼️ БУ МУҲИМ: ушбу имтиёз апрель ойидан амал қилишини ҳисобга олиб, жорий ойдан бошлаб тўловингизни тасдиқловчи маълумотларни тўплашни унутманг. Айрим хусусий боғча ва мактаблар ойлик тўлов пулини касса ёки терминал орқали эмас, балки бирор ходимининг пластик картасига пул ўтказмаси сифатида ташлашни сўрашади. Бунақа вазиятда сиз айнан боғча ёки мактабга тўлов қилганингизни исботлай олмай қоласиз. Шу сабабли тўловни расмий йўллар орқали амалга оширинг. Таълим муассасаси маъмуриятидан ҳам буни талаб қилинг.


👉 @xushnudbek 👈
👍665
❓Давлат ишхонасида ишлаётганлар энди фарзандларининг тўлов-контрактини иш ҳақидан тўлай олмайдими?

✅ ЖАВОБ: Ўтказа олади, UzAsbo тизимидаги техник муаммо бартараф этилди.

Қонунчиликка кўра, агар ходимлар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, даромад солиғидан имтиёз қўлланади ва ўша ўтказилган суммадан автоматик 12% пул қайтариб берилади. Шу сабаб, кўпчилик контрактни шундай тўлайди.

Аммо яқин кунларда давлат ишида ишлайдиганлар шу хизматдан фойдала олмай қолишган. Бу муаммо бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масала бўйича Молия вазирлиги билан боғландим ва масалага ойдинлик киритдик.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда UzAsbo тизими такомиллаштирилмоқда. Бундан асосий мақсад бюджет пулларининг ўзлаштирилишига имкон қолдирмаслик. Техник ишлар пайти маълум вақт ушбу фукнция ёпиб қўйилган.

Аммо ҳозирда яна очиб юборилди. Бюджет ташкилотлари бемалол ўз ходимларининг фарзандлари ва ўзларининг контрактларига тўловни иш ҳақидан амалга ошира олишади.


👉 @xushnudbek👈
👍638
Audio
18 апрель, душанба.
Ифторлик вақти: 19:08 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

34-қисм. Суфиён фитнаси. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍271
Forwarded from Xushnudbek.uz
❓Талабалар контрактини тўлаганда даромад солиғидан кимлар озод бўлади?

Юқоридаги иш ҳақидан контракт тўлашга оид постдан кейин шу мавзу бўйича саволлар келиб тушмоқда. Ўшанчун яна бир бор тушунтириш бермоқчиман.

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёхуд эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун ўтказилган иш ҳақларидан даромад солиғи ушланмайди:

1) фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2) ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3) эр ёки хотин 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.

Бу имтиёз қайси таълим муассасаларига қўлланади:

1) профессионал таълим (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар) ўқувчиларига;
2) олий таълим талабаларига.

Илгари имтиёз фақат ОТМ талабаларига қўлланар эди, 2022 йилдан бошлаб профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига ҳам қўлланадиган бўлди.

Таълим кредитини қоплаганда ҳам имтиёз ўтадими?

Ҳа, ўтади. Яъни тўлов-контрактни тўлаш учун тижорат банкларидан таълим кредити олинган бўлсаю, кейинчалик ўша таълим кредитини қоплаш учун банкларга тўланган суммалардан ҳам даромад солиғи олинмайди.

Имтиёз қандай қўлланади?

Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри университет ҳисобига (ёки банкга) ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан 12%лик даромад солиғи ушланмайди, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинади.

Иш ҳақидан тўғридан-тўғри ўтказмасдан, пластикдан тўланган бўлса ҳам солиқ имтиёзи қўлланади. Бунинг учун йил охирида керакли ҳужжатларни солиқ бўлимларига топшириш керак.

Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, куёви ёки келини ёхуд бошқа шахсларнинг контракти учун иш ҳақидан тўлов ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍836
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг йўқолиб қолгани бўйича ИИВ баёнот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.


👉 @xushnudbek 👈
👍488
Шу кунларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

Шу сабабдан республикамизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиб, айрим жойларда дўл ёғиши ва шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи 18-23 даражагача пасаяди.


👉 @xushnudbek 👈
👍620