Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
«Лазги» халқаро фестивали старт олди, Президент табрик йўллади

Кеча Хива шаҳрида «Лазги» халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев фестивал иштирокчиларига табрик йўллаб, ўзбек миллий рақс санъати тарихида алоҳида ўрин эгаллайдиган, таъбир жоиз бўлса, унинг гултожи бўлган «Лазги» рақси ўзининг чуқур ҳаётий фалсафаси, бетакрор ижро усули ва жозибаси билан нафақат юртда, балки хорижий мамлакатларда ҳам кенг шуҳрат қозонгани алоҳида қайд этди.

«Кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатнинг барча соҳалари қатори миллий рақс санъати турларини асраб-авайлаш ҳамда бу йўналишдаги ижодий мактабларга хос бўлган ноёб анъаналарни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда», - дейилган мурожаатда.

Албатта, бу каби катта халқаро фестиваллар нафақат маданий ва санъат йўналишида, туризм соҳасида ҳам фойдали ва манфаатли бўлиши, шубҳасиз.


👉 @xushnudbek 👈
👍471
Бир мурожаат изидан

Андижон давлат тиббиёт институтининг наманганлик талабаларидан шу кунларда жуда кўплаб мактублар олдим. Мурожаатда айтилишича, 200 нафардан ошиқроқ талабалар Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларига ойлик иш ҳақи тўлаш ваъдаси билан, ўқишдан ажратилиб, ишга юборилган. Аммо бугунга келиб, айрим шахслар уларга ойлик тўланмаслиги, бу амалиёт эканлигини айтишмоқда.

Мазкур масалада Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритдим. Уларнинг маълум қилишича, ваъда ўз кучида, уларга албатта ойлик иш ҳақи тўланади. Фақат буни ҳуқуқий томондан асослантириш жараёни бироз вақт олгани учун, ойлик тўлаш кечиккан. Ушбу масала вазирликнинг жиддий назоратига олинди, тез орада ижобий натижа бўлиши айтилди.

Хуллас, ҳурматли талабалар, хавотир олманг, сизларга албатта ишлаган муддатингиз учун ойлик иш ҳақи берилади. Бироз кутиб туринг, агар мабодо, яна натижа бўлмаса, хабар қиларсиз.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.77K
Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгартирилди

Хабарингиз бор, куни кеча Давлат қабул комиссиясининг баёни билан жорий йилги тест синовларида қўлланиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида ўтган йилгига нисбатан айрим йўналишларда ўзгаришлар кузатилган.

Расмийлар берган маълумотларга кўра, жами 461 та йўналишнинг 7%ида фанлар мажмуаси ўрни алмашган, яъни биринчи фан иккинчига айланган ва аксинча. 2,8% йўналишда эса битта фан ўзгарган. Фақат битта йўналишда 100% ўзгариш бўлган, яъни Биотиббиёт муҳандислиги йўналишида иккала мутахассислик фани ҳам алмашган.

❓Қайси йўналишларда қандай ўзгариш бўлди?

Фанлар мажмуасини таҳлил қилиб чиқиб, қуйидаги ўзгаришларни кўрдим. Балки яна бирортаси қолиб кетгандир, аниқланса қўшиб қўяман.

5313000 Биотиббиёт муҳандислиги

✅ Жорий йил: физика ва математика
❌ Ўтган йили: биология ва кимё

***

5313400 Геодезия ва геоинформатика
5311500 Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
5311501 Геодезия, картография ва кадастр (қурилиш)
5140800 Геология (фаолият соҳаси бўйича)
5311301 Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
5311300 Кадастр (фаолият турлари бўйича)
5311302 Кадастр (ҳудудлар давлат кадастри)

✅ Жорий йил: математика ва физика
❌ Ўтган йили: математика ва география

***

5340202 Бино ва иншоотлар қурилиши (транспорт бинолари)

✅ Жорий йил: математика ва физика
❌ Ўтган йили: математика ва чет тили

***

5111200 Ўзбек тили ва адабиёт

✅ Жорий йил: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда чет тили
❌ Ўтган йили: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда тарих

***

Журналистика йўналишлари

✅ Жорий йил: касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда чет тилидан тест
❌ Ўтган йили: она тили ва адабиёт ҳамда чет тили (иккаласи ҳам тест)


👉 @xushnudbek 👈
👍871
Xushnudbek.uz
Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгартирилди Хабарингиз бор, куни кеча Давлат қабул комиссиясининг баёни билан жорий йилги тест синовларида қўлланиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида ўтган йилгига нисбатан айрим йўналишларда…
Эски касаллик

Юқоридаги ўзгаришларда журналистика йўналишини тўғри тушуниш мумкин. Чунки ушбу йўналишларда азал-азалдан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиб келинар эди. Аммо пандемия сабаб 2 йилдан буён ноиложликдан ижодий имтиҳон тестга алмаштирилганди. Энди шу яна ўз ҳолига қайтди.

Қолган йўналишлардаги ўзгаришларга шу соҳадаги етакчи ОТМлардаги педагог-мутахассисларнинг фикри инобатга олингани айтилмоқда. Хўп, тушунарли, замон талаби билан касблардаги талаб ўзгарган бўлиши мумкин. Аммо нима учун ушбу ўзгариш ҳақида аввалроқ огоҳлантирилмаган? Тестга 2-3 ой вақт қолганда ўзгаришлар киритилиши қай даражада адолатли?

Масалан, ўтган йили октябрь ойида Юридик университетга ўқишга киришда фанлар мажмуаси ўзгариши, тарих ўрнига ҳуқуқ фани киритилиши, аммо бу ўзгариш 2 йилдан кейин, яъни 2023 йилдан жорий этилиши маълум қилинганди. Мана шунақа узоқни кўзлайдиган йўлдан борилса бўлмасмиди? Яъни камида 1 йил олдин муҳим ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш керакмасмиди?

Тўғри, бу ерда бир нечта аргументлар бор.

Биринчи аргумент, ҳамма абитуриент бир хил имконга эга, яъни кимгадир фан ўзгариб, кимгадир эски фан сақлаб қолинмаган. Ҳаммага бир хил ўзгарди.

Ҳа, бу гапда жон бор. Аммо айнан мана шу бир хил имкониятнинг ўзи адолатсизлик ҳисобланади. Яъни аввал бошқа фанга эътиборни кўпроқ қаратиб, сидқидилдан ўша фанни ўқиган абитуриентлар билан, қўл учида ўқиганларнинг имконияти деярли тенглашиб қолди.

Иккинчи аргумент, саволлар фақат мактаб дарслигидан бўлади, мактабда яхши ўқиган бўлса, нима муаммо?

Ҳа, бу ҳам мантиқан тўғри. Аммо мактаблардаги ўқитиш сифати ҳали талаб даражасига кўтарилмаган бир шароитда, "биз исталган пайт, исталган фанни ўзгартира оламиз, керак бўлса ўқигин" дейиш ҳам унчалик тўғри эмас.

Учинчи аргумент, ўзгаришлар жуда кам йўналишларда бўлди, эътибор қилишга арзимайди. Жуда норози бўлса, ана, ўзи яхши ўқиган фани бўйича бошқа йўналишга топширсин.

Тўғри, 461 та йўналиш ичида ўзгарганлари саноқли, умуман олганда, аҳамият бермаса ҳам бўладигандек гўё. Аммо ўзимиз ёшлардан кўп норози бўламиз, бир тайинли касбни эгаллаш бўйича аниқ мақсади йўқ, шохдан-шохга сакраб юришади, қайси соҳани эгаллаши қизиқмас, ўқишга кирволса бўлди, деймиз. Бироқ яна ўзимиз аниқ касбни мақсад қилган кам сонли ёшларнинг оёғига болта уриб, кутилмаган ўзгаришлар қилиб, "ёқмаса, ана бор, бошқа йўналишга топшир" деймиз. Бу сизларга ғалати кўринмаяптими, ҳурматли масъуллар?

Хуллас, бу таълим тизимига теккан эски касаллик. Яъни жиддий ўзгаришлар доим қисқа вақт қолганда маълум қилинади. Кутилмаганда аҳоли ўртасида шок пайдо қиладиган қарорлар қабул қилинади. Мана шу қарорларга олдиндан тайёрлаш, огоҳлантириш, тушунтириш деган нарсалар йўқ. Бу таълим соҳасида, айниқса қабул жараёнларида бюрократиянинг ҳиссаси катта эканлигидан далолат. Вазирлик кўп масалада ўзи мустақил қарор қабул қила олмайди, ДТМ мустақил ҳаракат қилолмайди. Йил бошида келишилган бирор кичик ўзгаришларни тасдиқлатгунча, йил якунлаб қолган бўлади.

Ҳа, тўғри, яна айтишингиз мумкин, таълим шошқалоқни ёмон кўради, шошилиб қабул қилинган қарор, таълимга салбий таъсир ўтказиши мумкин, ўшанчун етти юз марта ўлчаб, кейин кесамиз, деб. Тўппа-тўғри. Сиз ҳақсиз. Аммо бир савол: агар таълим шошқалоқни ёмон кўрса, унда нега тестга 3 ой қолганда бундай ўзгаришлар қилинди? Шуни кейинги йилдан қилса бўлмасмиди? А, лаббай?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.58K
Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍708
Xushnudbek.uz
Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.…
❗️Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

2022 йил 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши маълум қилинди. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

Чунки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Ҳашар - бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида бефарқ бўлманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.5K
52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
27 апрель, чоршанба.
Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
👍308
Xushnudbek.uz
27 апрель, чоршанба. Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан) #TasadduqYoRasululloh 52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан. Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров 👉 @xushnudbek 👈 – 52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
Шу билан 52 қисмдан иборат «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» маърузалар тўплами ўз ниҳоясига етди.

Муаллиф муфтий Нуриддин домла Холиқназаровдан ҳамда маърузаларни тинглаган каналимизнинг барча обуначиларидан Аллоҳ рози бўлсин. Пайғамбаримиз, етти олам сарвари Муҳаммад (с.а.в.) сиймосини сизларга танитиш, уларга нисбатан қалбингиздаги муҳаббатни янада кучайтиришга оз бўлса-да ҳисса қўша олган бўлсак, бундан бошимиз кўкка етади.

Қадр кечаси барчангизга хайрли бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.21K
«Умра» сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, фуқароларни «Тошкент-Дубай-Жидда» йўналиши орқали «Умра» зиёратига юбориш ҳолати аниқланди.

Хусусан, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни 6200 АҚШ доллари эвазига «Умра» сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 3100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлди.

МЧЖ ўз мижозларини БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍415
Ташқи ишлар вазири бошқа ишга ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

— Норов Владимир Имамович ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

— ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
👍652
2016 йилдан кейин барча вазирлар алмаштирилди

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг Ислом Каримов давридан буён бир лавозимда ҳозиргача алмашмасдан ишлаётган битта ҳоким (Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов) ва битта вазир (ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов) бор эди.

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Комиловнинг бугун вазирликдан кетиши натижасида Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин раҳбари алмашмаган бирорта вазирлик қолмади. Янги даврда ҳамма вазир ўзгарди.

Ҳозирча вазирлар орасидаги энг катта "стаж" 5 йил бўлиб турибди. Яъни қуйидагилар 2017 йилдан буён битта лавозимда алмашмасдан ишлаб келмоқда:

Русланбек Давлетов, адлия вазири
2017 йил 14 августда тайинланган

Пўлат Бобожонов, ички ишлар вазири
2017 йил 4 сентябрда тайинланган

Агриппина Шин, мактабгача таълим вазири
2017 йил 20 октябрда тайинланган

Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири
2017 йил 29 ноябрда тайинланган

Шунингдек, ушбу рўйхатга Азиз Абдуҳакимовни ҳам қўшиш мумкин. У 2017 йил 7 августдан буён туризм соҳаси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Фақат ушбу давр ичида туризмга оид ташкилот бир неча бор ўзгартирилди, гоҳ қўмитадан вазирликка айланди, гоҳ кимгадир қўшилди, гоҳ ажратилди.

P.S.: Муҳрим таъкидлаганидек, «раҳмат сизга, Абдулазиз Ҳафизович». 1994-2003 йиллар ҳамда 2012-2022 йилларда ташқи ишлар вазири сифатидаги салкам 20 йиллик катта эпоха учун, фидойилигингиз учун.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.78K
​Ўзбек дипломатияси эстафетаси узилмади

Бугунги фармон билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга вақтинча Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.

Владимир Норов Ўзбекистон тарихида Абдулазиз Комиловдан сўнг энг кўп муддат ташқи ишлар вазири бўлган инсон. У 2006-2010 йилларда салкам 5 йил ТИВ раҳбари бўлган. Умуман олганда Норов ўзбек дипломатияси мактабида катта ўрин тутади, кўплаб дипломатларнинг устози.

Уни халқаро майдонда ҳам яхши билишади. Жумладан, узоқ йиллар Германия, Швейцария, Польша, Бенилюкс давлатлари, Европа иттифоқи ва НАТОда Ўзбекистоннинг элчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажарди.

Карьераси давомида Норов президент маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиғи ёмонлашгани маълум қилинган Абдулазиз Комиловнинг ўрнига ҳозирча в.б. мақомида бўлса-да катта тажрибага эга Владимир Норовнинг тайинлангани ўзбек дипломатияси мактабининг эстафетаси узилмаганини кўрсатади ва бу умуман олганда яхши сигнал. Ва бу сўнгги кунларда ТИВ атрофидаги миш-мишларга ҳам жавоб тарзида янграганга ўхшайди.

Ҳар не бўлганда ҳам, бугунги таҳликали ва турли босимларга тўла халқаро сиёсат даврида Владимир Норовга омадлар тилаймиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон ташқи сиёсати доимо прагматик ва тинчликсевар бўлиб қолади ҳамда кун сайин қатъиятли ва принципли бўлиб бораверади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.41K
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 апрель, пайшанба.
Саҳарлик вақти: 03:59 (Тошкент вақти билан)

Рамазоннинг қолган кунларида саҳарлик ва ифторлик пайти нима эълон қилишни узоқ ўйладим. Ва Қуръон ўқишни ўргатувчи дарсларни яна қайта жойлашга қарор қилдим. Зеро Қадр кечаси нозил бўлган Қуръони Каримни ўқишни ҳар бир мусулмон билса, савоби катта бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Демак, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид муаллифлигидаги ушбу дарслар Сиз учун фойдали бўлади, деган умиддаман.

#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 1-кун.


📖 1-дарс учун зарур маълумотлар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

📝 Вазифаларни бажариш канали

⏳ Дарс давомийлиги: 1:00:28


👉 @xushnudbek 👈
👍721
«Насаф» илк марта Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан ўтиб, плей-оффга йўлланма олди!

Кеча ОЧЛ доирасидаги гуруҳ бочқичи ўйинлари якунланди. Ўзбекистон номидан қатнашаётган 2 та жамоа 2 хил натижа кўрсатди. Қаршининг «Насаф» жамоаси 9 очко билан, қўшимча кўрсаткичлар натижасига кўра, 2-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалади. 2 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият. Тўплар нисбати 8:5.

Пойтахтнинг «Пахтакор» жамоаси эса 6 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди. 2 та ғалаба, 4 та мағлубият. Тўплар нисбати 10:15.

«Насаф»га кейинги ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз! Олға, йигитлар!


👉 @xushnudbek 👈
👍1.58K
Texnikumdan OTMga ro'yxat.pdf
716.6 KB
❗️Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

ℹ️ Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари ОТМларнинг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

✔️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈
👍693
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ушбу шахс сўралган пулни олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Кейинчалик ушбу шахс Тошкент туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда бу ишни қилгани маълум бўлади ва ўша ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍449