Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Муҳтарам халқимиз ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сардобага ёрдам учун махсус ҳисоб-рақам очган эди.

Кеча бир болакай шу ҳисоб-рақамига пул топшириш учун “Наврўз” тўйхонасида жойлашган кассага келибди ва ўзи йиғиб юрган пулларини хайрия қилибди. “Сиздан олмаймиз” дейишса ҳам, “йўқ, оласизлар” деб туриб олибди. Жамғармада жами 64 минг 50 сўм пул чиқибди.

Менимча, бу 64 млн сўмдек қадрли. Болалигидан қалбига Аллоҳ меҳр-шафқат ва бағрикенгликни солиб қўйганига шукр. Тарбия берган ота-онасига минг раҳмат.

Умрингиздан барака топинг, укажон!


👉 @xushnudbek 👈
👍2.51K
Xushnudbek.uz
❓Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам олиш берилади? ✅ барча ходимларга, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун ҳам, 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади: 1️⃣ 1 май (якшанба); 2️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити; 3️⃣ 3…
Дам олиш кунлари учун қўшимча маълумот: 7 май (шанба) барчага иш куни, 14 май (шанба) 5 кунликларга дам олиш куни

1 майдан 4 майгача барча учун дам олиш куни эканлиги аниқ. Аммо кўпчиликдаги савол қуйидагича эди: 5 кунликлар нима қилади, келаси шанба кунлари ишлаб бериши керакми ёки йўқми?

Адлия вазирлиги берган тушунтиришга ишонадиган бўлсак, 5 кунликлар 7 май (шанба) куни ишга чиқади. Аммо 14 май (шанба) куни уларга дам олиш куни бўлади.

Бундан келиб чиқадики, кечаги фармонда 3 май (сешанба) куни барча учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 4 май (чоршанба) куни эса фақат 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни бўлган, 5 кунликларга эса 7 майдан кўчирилган дам олиш куни бўлган.

✅ Демак, барча ходимларга, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун ҳам, 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

1️⃣ 1 май (якшанба);
2️⃣ 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити;
3️⃣ 3 май (сешанба) — барчага қўшимча дам олиш куни;
4️⃣ 4 май (чоршанба) — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 7 майдан кўчирилган дам олиш куни.

🟢 5 май (пайшанба) барча учун иш куни.

❗️5 кунликлар учун 7 май (шанба) куни расмий иш куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍868
🌙 Ҳайит намози вақтлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилишини маълум қилди.

Рамазон ҳайити намозининг вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:


1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:20


👉 @xushnudbek 👈
👍1.02K
Forwarded from Media
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 9-кун.

Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

📖 9-дарс учун зарур маълумотлар ҳамда вазифалар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

➖ Муқаддима
➖ 1-кун
➖ 2-кун
➖ 3-кун
➖ 4-кун
➖ 5-кун
➖ 6-кун
➖ 7-кун
➖ 8-кун

⏳ Дарс давомийлиги: 1:15:59


👉 @xushnudbek 👈
👍164
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 май, якшанба.
Ифторлик вақти: 19:22 (Тошкент вақти билан)

#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 10-кун.

Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

📖 10-дарс учун зарур маълумотлар ҳамда вазифалар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

➖ Муқаддима
➖ 1-кун
➖ 2-кун
➖ 3-кун
➖ 4-кун
➖ 5-кун
➖ 6-кун
➖ 7-кун
➖ 8-кун
➖ 9-кун

⏳ Дарс давомийлиги: 1:18:34


👉 @xushnudbek 👈
👍253
🎓 Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” таъсис этилди

Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра, мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.

👥 Стипендия ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.

Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га тақдим этилади.

Ҳужжатлар вазирлик томонидан кўриб чиқилгач, ғолиблар аниқланади. Ғолибларни аниқлашда талабаларнинг ўқишдаги ўзлаштириш кўрсаткичлари, халқаро олимпиадалардаги натижалари, хорижий тилларни билиш даражаси ва бошқа жиҳатларга қаралади.

💰Вазир стипендияси миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган (ҳозирда 1 млн 128 минг 468 сўм).

☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига иш вақтида қўнғироқ қилишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍546
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, бу видео "Сардоба" сув омборидаги ҳалокат натижасида сув остида қолган маҳаллалардан бирида олинган.

Шунчаки даҳшат! Фалокат кўламини шундан ҳам ҳис қилса бўлади.

P.S.: лекин анави алпинист сигирга баракалла, ўз жонини сақлашни эплабди 👍


👉 @xushnudbek 👈
😢1.11K
Барча мусулмон аҳлига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Аллоҳ Рамазон ойида қилган хайрли амалларингизнинг ажрини кўпайтириб берсин, гуноҳларимизни кечирсин. Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошман.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.37K
Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, - деб амирул-мўминин сўрадилар.

Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ойги маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-мўминин", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.

Шунда хазинабон:
— Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор.
— У қандай шарт экан?
— Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди хазинабон.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради".
Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик кўпайса эди: Умар, хазиначи ва Умарнинг болалари...


👉 @xushnudbek 👈
👍2.64K
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (Мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилшар эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки кун қандоқ кун?», – деб сўрадилар. Улар:
«Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик», – дейишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ –  Азҳо ва Фитр кунларини берди», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилган.

Азҳо – Қурбон ҳайити, Фитр – Рамазон ҳайитини билдиради.
Демак, бу икки ҳайит кунларини сиз билан биз мўмин-мусулмонларга бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи байрам қилиб берган экан. Уларни одамлар ўзлари ўйлаб топган ёки олимлар жорий қилган эмас, балки илоҳий ирода шуни ихтиёр қилган экан. Ана шу эътибордан, ушбу кунларни байрам қилишнинг ўзи алоҳида ибодат ҳисобланади.

Шундай қилиб, Ислом аркон – асосларидан ҳисобланган икки буюк ибодат – рўза ва ҳаж ибодатларининг якуни мусулмонлар учун энг улуғ байрам этиб тайинланди.
Ана шундан буён мўмин-мусулмонлар бу кунларни байрам қилиб келадилар. Уларни ўзига хос гўзал суратда, ибодат, хайру саховатлар билан, ахлоқ-одоб меъёрлари асосида нишонлайдилар. Бу кунлар доимо эзгулик, хайру барака, меҳр-оқибат рамзи ҳисобланиб келган.

Манба


👉 @xushnudbek 👈
👍1.66K
​Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида илк марта 133-ўринда қайд этилди

«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлигини баҳолаб боради. Мазкур ташкилот 180 та мамлакатни ўз ичига олган 2022 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Жорий йилда Ўзбекистон рейтингда яхшигина юқорилаган ва ўз ўрнини 24 поғонага яхшилаб, 133-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилганди.

Қўшниларимизда энг яхши натижа Қирғизистонда (72-ўрин), ундан кейин Қозоғистон (122) ҳам биздан олдинда. Биздан кейинги ўринларда Тожикистон (152), Афғонистон (156) ва Туркманистон (177) ўрин олган.

Ташкилотнинг Ўзбекистонга бағишланган саҳифасида яхши ўзгаришлар билан бир қаторда ҳали бартараф этилиши керак бўлган камчиликлар ва танқидий хулосалар ҳам билдирилган.

Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йилдаги ўринлари:

2013 — 164-ўрин
2014 — 166-ўрин
2015 — 166-ўрин
2016 — 166-ўрин
2017 — 169-ўрин
2018 — 165-ўрин
2019 — 160-ўрин
2020 — 156-ўрин
2021 — 157-ўрин
2022 — 133-ўрин

2022 йилги матбуот эркинлиги рейтингида кучли ўнталикни Норвегия, Дания, Швеция, Эстония, Финляндия, Ирландия, Португалия, Коста-Рика, Литва ва Лихтенштейн давлатлари эгаллаган. Эътиборли жиҳати узоқ йиллар биз билан бирга СССР таркибида бўлган Эстония ва Литва давлатлари катта сакрашни амалга ошириб, дунё бўйлаб кучли ўнталикка киришган.

Энг охирги ўринларни эса Сурия, Ироқ, Куба, Вьетнам, Хитой, Мьянма, Туркманистон, Эрон, Эритрея ва Шимолий Корея эгаллаган.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.04K
Ички туризмни ривожлантиришга оид Президентнинг катта қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида:

📝 жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;

💰 саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

***

🛖“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўлларида замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”лар ташкил этилади.

Туризм транспорт коридори бўйлаб туризм хизматлари йўлга қўйиладиган объектлар намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади.

✅ Ҳар бир “Карвонсарой”да туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлади.

Қарорнинг тўлиқ матни (https://uza.uz/uz/posts/369541) ЎзАда эълон қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
👍711
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍907
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА)нинг номи Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига ўзгарди.

Ассоциация Бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа хабар беришича, ўзгаришларга асосан янги платформа ўз сафига яна кўплаб аъзоларни қабул қилади, медиа вакилларининг мулоқот қиладиган, ўзаро фикр алмашадиган, таъбир жоиз бўлса, синергия майдонига айланади.

Шунингдек, йиғилишда Ассоциациясининг янги таркиби тайинланди.

Унга кўра, Ассоциация Бошқаруви раисининг ўринбосари - Бош директор этиб Аброржон Пўлатов, Бош директор биринчи ўринбосари Абдулазиз Абуталипов, Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Аҳмедов, Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари Нигора Хўжаева тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
👍378
"Asaxiy Books" дан катта премьера. Жаҳон адабиётининг энг машҳур асарларидан бири Рэй Брэдберининг "Фаренгейт бўйича 451º" асари ўзбек тилида чоп этилди.

Бу ўзбек китобхони учун, шубҳасиз, йилнинг энг муҳим воқеаларидан биридир.

Ўқиш, уқиш ва мулоҳаза қилиш учун айни китоб.

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/s/u0xnfS4XVd
Реклама
👍329
Ички туризмда сарфлаган пулингизнинг бир қисми қайтариб берилади

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

💰 Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир маҳаллий туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

✈️ авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

🚆🚌 темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

🏨 жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

⛲️театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина махсус Платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍738