Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ички туризмда сарфлаган пулингизнинг бир қисми қайтариб берилади

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

💰 Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир маҳаллий туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

✈️ авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

🚆🚌 темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

🏨 жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

⛲️театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина махсус Платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍738
Бугун "Туркистон" саройида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган «Олтин қалам» XVI Миллий мукофотининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Жорий йилги танловда Бош мукофот «Ўзбекистон тарихи» телеканалига насиб қилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍308
Xushnudbek.uz
Бугун "Туркистон" саройида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган «Олтин қалам» XVI Миллий мукофотининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Жорий йилги танловда Бош мукофот «Ўзбекистон тарихи» телеканалига насиб қилди. 👉 @xushnudbek 👈
"Олтин қалам - 2022" танловининг ғолиблари рўйхати

"Энг яхши журналистик материал учун"
(телевидение)

1-ўрин:
Юлдуз Файзий
— "Маданият ва маърифат" телеканали

2-ўрин:
Мўтабар Нурмуҳаммедова
— "Севимли" телеканали

3-ўрин:
Мафтуна Мамасиддиқова
— "Рухсор Тв" телеканали

"Энг яхши журналистик материал учун" (радио)

1-ўрин:
Фароғат Барноева
— Навоий вилояти радиоканали

2-ўрин:
Зарбуви Чориева
— "Ўзбекистон-24" радиоканали

3-ўрин:
Нодира Мақсудова
— "Гранд" радиоканали

"Энг яхши журналистик материал учун" (интернет-журналистика)

1-ўрин:
Норгул Абдураимова
— ЎзА

2- ўрин:
Илёсбек Сафаров
— KunUZ

3-ўрин:
Анвар Номозов
— XabarUz

"Энг яхши журналистик материал учун" (босма ОАВ)

1-ўрин:
Ўткир Раҳматов — "Халқ сўзи" газетаси

2-ўрин:
Гулойим Сафарова
— "Эркин Қорақалпоғистон" газетаси

3-ўрин:
Чори Алимов
— Қизириқ тумани "Тараққиёт" газетаси

3-ўрин:
Бегзод Қобулов
— "Ёшлар кундалиги" газетаси

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

1-ўрин:
Низам Шахин
— Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси;

2-ўрин:
Барбара Дитрих — "Diplomatic World" журнали (Бельгия);

2-ўрин:
Халид Таймур Акрам
— "National Herald Tribune" кундалик газетаси;

2-ўрин:
Ўринбой Усмонов
— "Халқ овози" газетаси;

2-ўрин:
Санжай Кумар — "
The Korea Herald" газетаси.

Рағбатлантирувчи номинациялар:

«Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун»
Фарида Эгамбердиева — DarakchiUz сайти

«Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун»
Шуҳрат Деҳқонов — "Нуроний" газетаси

«Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун»
Камол Матёқубов — "Адолат" газетаси

«Энг яхши фоторепортаж учун»
Мадина Нурман — DaryoUz

«ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати»
Элмира Бекмуродова — Энергетика вазирлиги матбуот котиби


👉 @xushnudbek 👈
👍933
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди

Айни вақтда кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди.

Ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланади.

Видео


👉 @xushnudbek 👈
👍322
Футбол кўряпсизларми? Даҳшатку, а?!

Сизнингча, бугун ким финалга чиқади?
Anonymous Poll
80%
Реал Мадрид
20%
Манчестер Сити
👍2.69K
Фантастика!

Реал Мадрид мўжизавий камбек кўрсатди ва финалга йўл олди.

⚽️ 73' | Real 0-1 Man City (3-5)
⚽️ 90' | Real 1-1 Man City (4-5)
⚽️ 91' | Real 2-1 Man City (5-5)
⚽️ 95' | Real 3-1 Man City (6-5)


Энди 28 май куни Париждаги финалда Реал Мадрид ва Ливерпуль жамоалари чемпион номини аниқлаб беради.

Иккала жамоа мухлисларини ҳам финал билан табриклайман, айниқса реалчиларни!


👉 @xushnudbek 👈
👍4.3K
Бугун кетма-кет дам олиш кунлари тугаб, барча ишга чиқадиган кун.

Эслатиб ўтамиз, 7 май (шанба) куни барча учун иш куни. 5 кунликларга ҳам, 6 кунликларга ҳам.

8 май (якшанба) ва 9 май (душанба) эса яна кетма-кет 2 кун барчага дам олиш куни бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍2.56K
Сел хавфи сабабли водийдан келадиган поездлар 1 кунга тўхтатилди, шу сабабли Фарғона ва Намангандан қўшимча парвозлар амалга оширилади

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, фақат бугун — 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Рейслар жадвали:

HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00
HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00

HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00
HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.

Қўшимча авиарейслар қўйилишига асосий сабаб, Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилди. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍628
​Бугун талабгир бўлган «Digital» касбларнинг дастурлаш, дизайн, медиа ва маркетинг соҳаларидан бирига қизиққан ва ўз келажагини яратиш учун ҳозирдан ҳаракат қиладиган ёшларга «Нажот Таълим» марказида таълим олиш таклиф этилади.

Марказда ўқишнинг биринчи сабаби ўқувчиларнинг имтиҳон орқали саралаб олиниши бўлса, иккинчи сабаби ушбу марказ айнан сиз ёшларга ёз мавсуми учун ажойиб имконият бермоқда. Яъни 14-15 ва 21-22 май кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз, 3 ойлик махсус дастурлаш «foundation» босқичи ва «SMM Pro» курсида таълим олишингиз мумкин.

👉 Кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтинг

Бу соҳалар бўйича етарлича маълумотга эга бўлмасангиз ёки шу соҳалар бўйича ўзингизни қийнаган саволларингизга мутахассислардан жавоб олишни истасангиз, 8 май — якшанба куни Ўзбекистон Миллий университети ёнидаги Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳри бошқармасида бўлиб ўтадиган катта форматдаги бепул очиқ дарсларда қатнашинг.

👉 Очиқ дарслар учун рўйхатдан ўтинг

Нафақат ёзги таътилдан, балки ушбу ажойиб имкониятлардан ҳам унумли фойдаланинг.
Реклама
👍363
Осиё ўйинлари ғолиби бўлган спортчилар мукофотланади

«2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

а) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

🥇олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

б) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

🥇олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

в) Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

🥇олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍531
Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Шу сабабли, Президент мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берди:

➖ жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

➖ туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

➖ тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

➖ Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради.

Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади.

❗️Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍682
Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда. Унда айтилишича, тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача…
Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
👍675