Xushnudbek.uz
✔
782K subscribers
15.3K photos
3.8K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
25-26 май кунлари Тошкентда “Банк ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусида Халқаро ПЛАС-Форум ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирда банк ва ритейл соҳаларида бизнесни ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича амалиётчи эксперт Майкл Ракман, Visa вице-президенти ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжондаги ҳудудий менежери Кристина Дорош, Миллий банклараро процессинг маркази - HUMO тўлов тизими директори Шуҳратбек Қурбонов каби кўплаб мутахассислар ўз тажрибаси ва фикрлари билан ўртоқлашади.

Шунингдек, Тошкентда ПЛАС-Форум доирасида 25 май куни UZCARD ва Иннотех компаниялари "Start up Birdge" ва Demo Day акселерация дастурларининг якуний натижалари эълон қилинади. Тадбирда 6 та финал иштирокчиси бўлган компания иштирок этиб, ўз питч ва лойиҳаларини тақдим этади.

Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали: https://uz.plus-forum.com/#forteen-screen
👍234
«Энди жуда кеч»

БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича катта тарғибот кампаниялари ўтказиб туради. Масалан, юқорида «Энди жуда кеч» шиори билан туркум тарғибот материалларини кўриб турибсиз.

Йўлда хавфсизлик энг муҳим қоидаларига амал қилмаслик оқибати ўлим билан тугаши мумкинлигини креатив усулда тушунтирмоқчи бўлишган.

1. Ичишни ташлаш учун энди жуда кеч
2. Секинроқ ҳайдаш учун энди жуда кеч
3. Хавфсизлик камари тақиш учун энди жуда кеч
4. Шлем кийиш учун энди жуда кеч
(мотоцикл ҳайдовчилари учун)
5. Кўринарли бўлиш учун энди жуда кеч (қоронғу пайти ёрқин рангли кийим киймайдиган пиёдалар ва велосипедчилар учун)

Бизда ҳам шу каби таъсирли тарғиботларни кучайтириш керак. Ўзимиз бунақа сифатли ярата олмасак, ҳеч бўлмаса хорижда қилинганларини тарқатсак ҳам бўлаверарди. Аммо минг афсуски, бу борада ҳам анча сустмиз. Ўзи қай даражада аччиқ бўлмасин, йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида жуда қолоқмиз.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.23K
Xushnudbek.uz
«Энди жуда кеч» БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича катта тарғибот кампаниялари ўтказиб туради. Масалан, юқорида «Энди жуда кеч» шиори билан туркум тарғибот материалларини кўриб турибсиз. Йўлда хавфсизлик энг муҳим қоидаларига…
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича бизнинг ёмон аҳволимиз ҳақидаги навбатдаги хабар. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи уста қўлга олинган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда автомактаб ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у 800 доллар ва 16 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
👍390
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Футбол мухлислари диққатига!

Ўзбек миллий футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтадиган 🇺🇿 Ўзбекистон ва 🇮🇹 Италия футбол афсоналари учрашувига атиги 2 кун қолди.

Эртага, 17 май куни соат 17:00 да «Бунёдкор» стадионида матбуот анжумани ва мастер-класс ўтказилади.

Эртадан кейин, 18 май куни соат 19:00 да «Пахтакор» стадионида асосий футбол учрашуви бўлиб ўтади.

✅ Иккала тадбирга ҳам кириш мутлақо БЕПУЛ. Шунчаки келсангиз кифоя.


👉 @xushnudbek 👈
👍750
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Wikipedia'ни ўзбек тилида тўлдиришга ҳисса қўшинг ва 50 миллион сўмлик стипендия ғолибига айланинг

Википедия очиқ интернет энциклопедиясига мақолаларнинг 63 фоизи инглиз тили, 6,9 фоизи рус тили, 4 фоизи турк тили ва бошқа тилларда киритилган. Афсуски, ўзбек тилидаги мақолалар 0,1 фоиздан ҳам кам кўрсаткични ташкил қилади.

Ёшлар ишлари агентлиги, АОКА ҳамда ўзбек тилида сўзлашувчи wikimedia гуруҳи фойдаланувчилари билан ҳамкорликда «Wiki-стипендия» марафони эълон қилинди. Бундан асосий мақсад интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали маълумотларни кўпайтириш.

Ғолиблар:

🥇1-ўрин 50 млн сўм;
🥈2-ўрин 40 млн сўм;
🥉3-ўрин 30 млн сўм;

Энг фаол бешталикнинг ҳар бири 20 млн сўм, энг фаол ўнталикнинг ҳар бири эса 10 млн сўмлик бир марталик стипендия билан тақдирланади.

Марафон шу йилнинг 20 майидан 20 декабрига қадар ўтказилади.

Марафонда иштирок этиш учун @Wikistipendiya_bot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтинг. Батафсил маълумотни @wikistipendiya телеграм манзилидан олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍745
Жанубий Африка Республикасидаги электр компаниясининг креатив ижтимоий рекламаси. Компания бу орқали аҳоли ва тадбиркорларни электр энергиясини ақл билан ишлатишга, зарурият бўлмаган жойда энергияни исроф қилмасликка чақирмоқда.

Ажойиб-а?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.95K
❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
#abituriyent

✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли Президент қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

❓Қанақада даражада талаб этилади?

✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.

❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?

🤷🏻‍♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.31K
Маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалашади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

— 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

— энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

— тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

— маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

— солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

— хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

— хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

— тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍409
ХТВ мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ёки мактаб таъмири учун пул йиғишлар тақиқланишини эслатди

Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахслар киритилмайди.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.06K
Бугун музейларда «Очиқ эшиклар куни»

18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан барча музейлар бепул хизмат кўрсатади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍738
❓Қабул квоталари тасдиқландими?

ЖАВОБ:
Йўқ, ҳали тасдиқланмади. Шунчаки ЛОЙИҲАСИ эълон қилинди.

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;

в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.

‼️Энг катта яхши янгилик — илк марта масофавий таълим шакли ҳам жорий этилиши мумкин. Бу анча йиллардан буён таклиф этиларди, аммо “биз ҳали тайёр эмасмиз” деган сохта қўрқув ортидан масофавий таълимга рухсат берилмаётганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍844
75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида учинчи маротаба Ўзбекистон Миллий павильони иш бошлади.

18—22 май кунлари иш олиб борадиган павильон бу йил ҳам ўтган йиллардаги каби Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига «Uzbekistans club» глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилади. Унинг лойиҳаларидан бири бўлган «Ўзбекистонлик» фильмининг биринчи қисми 2022 йилнинг мартида тақдим этилганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍299
❓Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кечкига топшира оладими?

ЖАВОБ:
Ҳозирча расман бундай қарор йўқ, аммо жорий йилдан шу тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

Эълон қилинган Президент қарори ЛОЙИҲАСИга кўра, жорий йилда ҳам абитуриентлар худди ўтган йиллардагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлай олади.

Шунингдек, яхши янгиликлардан бири абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Масалан, абитуриент биринчи йўналишга кундузгини, иккинчисига сиртқини, учинчисига кечкини ва тўртинчисига масофавийни танлаши ҳам мумкин бўлади.

Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳозирча лойиҳа мақомида холос. Расмий ўзгариш бўлса, албатта етказамиз, насиб қилса.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.17K
♻️ RAY ENGLISH LEARNING CENTER

🎉 Янги гуруҳларга қабул бошланди

Сизларни 'PRE-IELTS' гуруҳига таклиф қилиб қоламиз.

✨ Teacher: Алишер Якубжанов

✅ IELTS: 8.0
✅ 7 йиллик тажриба
✅ Синалган ўқитиш тизими
✅ British Council IELTS Teacher Training Certificate
✅ Натижалар

🤩Афзалликлари:

— 3 ойлик тизим
— 2 соат дарс (минимум)
— ҳафтада 4 марта
— academic support (қўшимча шуғулланиш учун 2 нафар ёрдамчи ўқитувчи)
— ҳамёнбоп нарх (400,000 сўм)

❗️Шошилинг, жойлар чекланган.

📱@ray_administration
☎️ 994782500
☎️ 946177212

📍Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор-Ц, Чўпон Ота кўчаси, 6-Б уй

Мўлжал: Ⓜ️ Мирзо Улуғбек метроси

Telegram | Instagram | Alisher Yakubjanov
Таълим рекламаси
👍315
❓Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контрактлари тўлаб бериладими?
#abituriyent


✅ ЖАВОБ: Ҳа, шундай. Бу ҳақда илк марта 8 мартдаги байрам тадбирида Шавкат Мирзиёев эълон қилган эди. Унга кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади ва бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, кеча эълон қилинган қарор лойиҳасида ҳам бу бўйича банд бор. Унга кўра, магистратура босқичининг 2-босқичига ўтган талаба-қизларнинг 2-босқичи учун, жорий йилда магистр бўладиган қизларнинг эса тўлиқ ўқиш муддати учун контракт тўловлари Давлат бюджетидан қоплаб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.11K