Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
#abituriyent

✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли Президент қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

❓Қанақада даражада талаб этилади?

✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.

❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?

🤷🏻‍♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.31K
Маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалашади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

— 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

— энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

— тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

— маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

— солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

— хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

— хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

— тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍409
ХТВ мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ёки мактаб таъмири учун пул йиғишлар тақиқланишини эслатди

Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахслар киритилмайди.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.06K
Бугун музейларда «Очиқ эшиклар куни»

18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан барча музейлар бепул хизмат кўрсатади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍738
❓Қабул квоталари тасдиқландими?

ЖАВОБ:
Йўқ, ҳали тасдиқланмади. Шунчаки ЛОЙИҲАСИ эълон қилинди.

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;

в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.

‼️Энг катта яхши янгилик — илк марта масофавий таълим шакли ҳам жорий этилиши мумкин. Бу анча йиллардан буён таклиф этиларди, аммо “биз ҳали тайёр эмасмиз” деган сохта қўрқув ортидан масофавий таълимга рухсат берилмаётганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍844
75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида учинчи маротаба Ўзбекистон Миллий павильони иш бошлади.

18—22 май кунлари иш олиб борадиган павильон бу йил ҳам ўтган йиллардаги каби Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига «Uzbekistans club» глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилади. Унинг лойиҳаларидан бири бўлган «Ўзбекистонлик» фильмининг биринчи қисми 2022 йилнинг мартида тақдим этилганди.


👉 @xushnudbek 👈
👍299
❓Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кечкига топшира оладими?

ЖАВОБ:
Ҳозирча расман бундай қарор йўқ, аммо жорий йилдан шу тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

Эълон қилинган Президент қарори ЛОЙИҲАСИга кўра, жорий йилда ҳам абитуриентлар худди ўтган йиллардагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлай олади.

Шунингдек, яхши янгиликлардан бири абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Масалан, абитуриент биринчи йўналишга кундузгини, иккинчисига сиртқини, учинчисига кечкини ва тўртинчисига масофавийни танлаши ҳам мумкин бўлади.

Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳозирча лойиҳа мақомида холос. Расмий ўзгариш бўлса, албатта етказамиз, насиб қилса.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.17K
♻️ RAY ENGLISH LEARNING CENTER

🎉 Янги гуруҳларга қабул бошланди

Сизларни 'PRE-IELTS' гуруҳига таклиф қилиб қоламиз.

✨ Teacher: Алишер Якубжанов

✅ IELTS: 8.0
✅ 7 йиллик тажриба
✅ Синалган ўқитиш тизими
✅ British Council IELTS Teacher Training Certificate
✅ Натижалар

🤩Афзалликлари:

— 3 ойлик тизим
— 2 соат дарс (минимум)
— ҳафтада 4 марта
— academic support (қўшимча шуғулланиш учун 2 нафар ёрдамчи ўқитувчи)
— ҳамёнбоп нарх (400,000 сўм)

❗️Шошилинг, жойлар чекланган.

📱@ray_administration
☎️ 994782500
☎️ 946177212

📍Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор-Ц, Чўпон Ота кўчаси, 6-Б уй

Мўлжал: Ⓜ️ Мирзо Улуғбек метроси

Telegram | Instagram | Alisher Yakubjanov
Таълим рекламаси
👍315
❓Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контрактлари тўлаб бериладими?
#abituriyent


✅ ЖАВОБ: Ҳа, шундай. Бу ҳақда илк марта 8 мартдаги байрам тадбирида Шавкат Мирзиёев эълон қилган эди. Унга кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади ва бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, кеча эълон қилинган қарор лойиҳасида ҳам бу бўйича банд бор. Унга кўра, магистратура босқичининг 2-босқичига ўтган талаба-қизларнинг 2-босқичи учун, жорий йилда магистр бўладиган қизларнинг эса тўлиқ ўқиш муддати учун контракт тўловлари Давлат бюджетидан қоплаб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.11K
Швеция ва Финляндия НАТОга кириш учун расман ариза берди

2022 йилгача ушбу давлатларнинг НАТО ҳарбий иттифоқига қўшилиши тақиқланган ва ҳатто муҳокама ҳам қилинмайдиган масала эди. Аммо Путин бошчилигидаги Россия барчасини бутунлай ўзгартириб юборди. Украина ҳудудига қилинган ҳужум ортидан скандинавия давлатлари позицияларини ўзгартиришди.

Бугун, 18 май куни Швеция ва Финляндия элчилари НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергга альянсга қўшилиш тўғрисидаги аризаларни топширди.


👉 @xushnudbek 👈
👎485
Xushnudbek.uz
​Истеъмолчиларга қулайлик яратиш керак Бир ойда қанча электр энергияси ишлатаётганингизни биласизми, дея каналимизда ўтказилган сўровда овоз берганларнинг 53 фоизи худди мен каби билмаслигини айтишди. Биладиганларнинг 36%и 100 кВт·соатгача, 30%и 200 кВт·соатгача…
Каналимизнинг обуначиларидан бири ёзмоқда:

«Assalomu alaykum. Kanalingizdagi post ta'sir qilibdi, shekilli HETga. Mana shunday SMS keldi hozir menga».

SMS'дан кўринадики, «Ҳудуд электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларга йил бошидан буён, шунингдек охирги ойда ишлатган электр энергияси сарфи ҳақида маълумот юбормоқда.

❓Сизга ҳам шундай SMS келдими? Келган бўлса, бир ойда қанча электр энергияси ишлатаётган экансиз?


👉 @xushnudbek 👈
👍1.01K
Бироздан сўнг “Пахтакор” стадионида ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил қилинаётган 🇺🇿Ўзбекистон ва 🇮🇹Италия футболи афсоналари ўртасидаги баҳс бошланади. Учрашув анъанага мувофиқ тўн кийдиришдан бошланди😃

Аввал айтганимиздек, учрашувга кириш бепул. Шунчаки, келсангиз кифоя.


👉 @xushnudbek 👈
👍905
❗️Электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда “ижтимоий норма” тизими бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликларининг қўшма баёнотида айтилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Жамоатчиликнинг барча таклифлари кўриб чиқилади.

❓Бу нима дегани?

Энг аввало энергия ресурслари бозор нархига ўтади. Аммо бу даврда аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатлари ижтимоий ҳимоя қилинади. Жумладан, пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.

❓Ижтимоий норма нима дегани?

Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.

❓Шартли субсидия нима дегани?

Электр энергиясининг 1 кВт соатининг таннархини 800 сўм деб олсак, бу энергия аҳолига таннархидан анча арзон нархга, яъни бугунги кунда 295 сўмдан сотилади. Етмаган қисми давлат бюджетидан қопланади.

Шунда бир ойда ўртача 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадон ойига 101 минг сўм, 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадон эса 202 минг сўм миқдорида давлатдан шартли субсидия олмоқда.

Мисол учун: бир пайтнинг ўзида 2-3 та кондиционер, биттадан ортиқ музлаткич, компьютер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланувчи, яъни тўлов қобилияти юқори хонадонлар мос равишда кўпроқ электр энергиясини сарф қиладилар. Натижада ушбу хонадонлар кўпроқ шартли субсидия олмоқдалар. Хуллас, бойлар кўпроқ фойда қиляпти, камбағаллар камроқ. Электр энергияси умуман етиб бормаган ёки чироқ кўп ўчадиган жойдаги аҳоли эса умуман фойда қилмаяпти. Аммо улар ҳам бюджетга солиқ тўлайди, яъни давлатнинг зарарини қоплаш учун меҳнат қилади.

Электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент мавжуд. Уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилади. Лекин, мазкур хонадонларнинг ҳиссасига аҳоли истеъмол қиладиган жами электр энергиясининг бор-йўғи 31 фоизи (5,7 млрд кВт с) тўғри келади.

❓Бу нима беради?

Баёнотда айтилишича, энерго ресурсларни рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилишга ёрдам беради, бу эса келажакда янги қувватларни яратиш, аҳолини узлуксиз ва сифатли энергия билан таъминлашнинг бирдан-бир йўлидир.


👉 @xushnudbek 👈
👍845
Тиббиёт ходимларининг маошлари 15 фоизгача оширилди

Президент фармонига кўра, 1 июндан бошлаб:

➖ олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маоши 15 фоизга;
➖ иккинчи тоифали ва тоифаси йўқ ходимларнинг маоши 10 фоизга оширилади.

❗️Тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

✅ Алоҳида натижаларга эришган соҳа вакилларига 100 фоизгача, ёш шифокорларга 1 млн сўмгача ойлик устама тўланади.

✅ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда:

➖ фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача;
➖ фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.


👉 @xushnudbek 👈
👍735
Ички рейслар ҳақида

Иқтисодчи Шуҳрат Қурбонов ёзмоқда:

«Ички парвоз учун 120-140 доллар (бир томонга) — бу нормал эмас. Ҳа, тўғри, бу бизнес-класс, аммо эконом-классда чипталар бўлмаганда, бу парвознинг ҳақиқий нархи деганидир.

Бу билан ички туризмни ривожлантириб бўлмайди. Айниқса, бир ҳафта олдин (Афросиёбда эса бир ой олдин) чипта топишнинг умуман иложи йўқ бўлган шароит билан.

Балки бозорга бошқа "ўйинчини" ҳам киришига рухсат бериш ва бу орқали нархлар қандай пасайишини томоша қилиш вақти келгандир.

Ёки А320 ўрнига қисқароқ масофаларга мўлжалланган кўпроқ “енгилроқ” самолёт сотиб олиш ва мамлакат ичида парвозлар сонини ошириш вақти келди.

Президентга ваъда қилинган лоукостер қани?!”

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.9K
Сурхондарёда «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро И.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Қумқўрғон туманидаги «Ватанпарвар» автомактабида ўқигани, аммо ҳозиргача ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаганини айтган.

Ўзининг таниши М. исмли фуқаро эса унга ёрдам беришини, 2 миллион сўм берса, Х. исмли таниши орқали имтиҳон натижаларидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини билдирган.

Аризага асосан, 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. Жарқўрғон туманида жойлашган Shivaki савдо дўкони олдида ариза муаллифи И.Р.дан талаб қилинган 2 миллион сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


👉 @xushnudbek 👈
👍434
Талабаларга яна бир солиқ имтиёзи қўлланилиши мумкин

Молия вазирлиги томонидан жамоат муҳокамаси учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Божхона ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик спорт тўгараклари, ўқув курслари ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларини солиқдан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, яна бошқа бир таклифга кўра 2022 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
👍623
Туҳмат балосидан ўзинг асра

Хўўўўш, мана бу видеони кўриб, нима десам экан, анақа, биласизми, ҳмммм, хуллас тилимга бирор сўз келмаяпти.

Бир пайтлар орган ходимларига туҳмат қиладиган ҳайдовчилардан ҳимояланиш учун яхшиям боди-камералар тизими ишга тушди, деган фикрлар билдиргандим (1, 2). Энди худди шу ўринда холислик учун танганинг нариги томонини ҳам айтишимиз шарт: туҳматчи орган ходимларидан ҳимояланиш учун фуқароларда ҳам видеога олиш ҳуқуқи бўлиши керак.

Ва бунинг давомига қўшимча: давлат ташкилотлари давлат хизматчиларининг иш вақтига тўсқинлик қилаётган шахслар туширилган видеоларни фуқаролардан рухсат сўрамасдан эълон қилаётган экан, демак фуқаролар ҳам тўлаган солиқлари эвазига ойлик олаётган давлат хизматчисининг иш вақтида, ўз хизмат бурчини бажараётган пайтда олинган видеоларни рухсат сўрамасдан эълон қилишга ҳуқуқи бўлиши керак. Бу жуда оддий мантиқий ва ижтимоий тенглик, мураккаб ўйлайдиган жойи йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
👍1.24K
Бразилияда йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусида ишланган ижтимоий постер.

1. Безориликни тўхтат: рулда матн ёзма (телефондан фойдаланма)
2. Безориликни тўхтат: ичиб, рулга ўтирма

Тушунарли ва креатив👍

Мавзуга доир: айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан
15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги ўтказилаётган экан.


👉 @xushnudbek 👈
👍731