Xushnudbek.uz
✔
783K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ўзбекистондаги парламент сайловлари бўйича халқаро кузатувчилар, жумладан ЕХҲТ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Унда Ўзбекистондаги парламент сайловлари бўйича халқаро кузатувчиларнинг дастлабки хулосалари тақдим этилади.
​​«Биз блогерларни ўқидик»

ЕХҲТ ДИИҲБ сайлов кузатувчилари миссияси раҳбари Тана де Зулуета матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Ўзбекистондаги жорий йилги сайловларда учта янги руҳ (новелла) бизни қувонтирди:

Биринчидан, Ўзбекистон ҳамкорлик сиёсатини танлади. Яъни биз ушбу сайловлар бўйича салкам 1 йилдан буён турли доираларда муҳокамалар олиб бордик. Халқаро стандартлардан келиб чиқиб мутлақо янгиланган Сайлов кодексида бизнинг таклифларимиз инобатга олинди.

Иккинчидан, сайлов жараёнида сайловчиларнинг ягона электрон базаси ишга туширилди. Бу ҳам катта қадам бўлди. Лекин келгусида ушбу тизим амалиётга тўлақонли жорий этилишини истар эдик.

Учинчидан, сўз эркинлиги дажараси юқорилаганини ҳис қилдик. Мустақил фикрлайдиганлар сони ўсмоқда, одамларда эркинлик ҳисси пайдо бўлган, бу қувонарли ҳолдир. Айниқса, блогерларни алоҳида ўқиб бордик, кузатдик.

Ушбу учта жиҳат биз учун ҳақиқий новелла бўлди.

Аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас, хусусан жиддий камчиликларни ҳам кузатдик. Уларни батафсил ўз ҳисоботимизда қайд этамиз. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, бир киши бир нечта кишининг ўрнига овоз бериш ҳолатлари биз борган деярли барча сайлов участкасида кузатилди. Тушунамиз, бу ўзига хос одатга айланиб қолган, лекин барибир бу қонунга зид.

Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмаса ҳам овоз беришга рухсат бериш ҳолатлари учради. Бундан ташқари овозларни санаш жараёнида сайлов қонунчилигидаги процессуал тартибларга риоя қилинмагани, овозларни қайта санаб чиқилмагани, айрим участкаларда овозларни санаш жараёнида хавфсизлик инобатга олинмагани каби камчиликларни ҳам кузатдик».

«Биз ҳар бир фуқаро бу уларнинг танлови, уларнинг сайлови эканлигини ҳис қилишларини, бефарқ бўлмасликларини истар эдик», - дея қўшимча қилди Зулуета хоним.


👉 @xushnudbek 👈
Жиззахда сайлов даҳшатли бўлибдику ўзиям! 6 та сайлов округидан 5 тасида такрорий овоз беришлар бўларкан.

Ва шу такрорий сайловда «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ҳам қатнашади. У биринчи босқичда 50%дан кўп овоз тўплай олмабди.

Ўзи сайланганларнинг фамилияси қачон эълон қилинади? Умуман олганда Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловлардаги барча округлар натижалари шаффоф эълон қилинса яхши бўларди. Яъни фақат сайланганлар исм-шарифи эмас, қолган номзодларнинг ҳам олган овозлари фоизи билан.


👉 @xushnudbek 👈
Такрорий овоз бериш ҳақида

Нима учун айрим округларда такрорий овоз бериш бўлади, деган саволлар кўп берилмоқда. Қуйида шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилганман:

👉 Сайлов қонунчилигига кўра, қайсидир номзод овоз берган сайловчиларнинг 50% дан кўпроқ овозини олган бўлса (50+1 дейилади), ўша номзод депутатликка сайланган деб ҳисобланади. Фоиз чиқаришда овоз берган сайловчилар сонига қаралади, рўйхатдаги сайловчилар сонига эмас;

👉 Агар мабодо номзодлардан бирортаси 50% дан кўп овоз ололмаса, унда ўша округда такрорий овоз бериш бўлиб ўтади;

👉 Такрорий овоз беришда фақат энг кўп овоз олган 2 нафар номзод қатнашади холос. Овози кам бўлган қолган 3 нафар номзод тушиб қолади;

👉 Такрорий овоз бериш қоидалари бироз бошқача бўлади, яъни энди кимдир 50% дан ошиқ овоз олиши шарт бўлмайди. Ким кўп овоз олса бўлди. Яъни кўпинча бузилган бюллетенлар чиқариб ташланса, айрим номзодлар овози 50% дан кам бўлиб қолиши мумкин, ўшанчун ким кўп овоз олса бўлди, деган қоида киритилган;

👉 Такрорий овоз бериш 2 ҳафта муддат ичида ўтказилади, яъни 5 январга қадар такрорий овоз бериш ташкил этилиши керак.


@xushnudbek
Айтганча, сайловда "явка" аслида кечагидан ҳам кам экан. Ёдингизда бўлса, кеча сайловда 71,1% сайловчилар қатнашди, дея хабар берилган эди.

Ушбу рақамлар фақат Ўзбекистондаги дастлабки натижалар экан. Хориждаги сайловчилар сони ҳамда овоз берганлар фоизи қўшилгандан кейин бу рақам камайиб, 67,8%ни ташкил қилибди. Чунки хорижда "явка" жуда кам - атиги 6,6% бўлган.

Демак, 2019 йилги сайловларда жами 67,8% сайловчилар иштирок этган!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Тошкентда қаерда байрам тадбирлари ўтказилади?

Пойтахт ҳокимлигидан маълум қилишларича, 22 декабрдан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та масканда Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади. Булар:

▪️Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Hayatt Regency меҳмонхонасининг олди майдонида;
▪️Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локомотив» боғида;
▪️Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
▪️Чилонзор тумани Ал-Хоразмий даҳасидаги Roison Electronics корхонаси олд майдонида;
▪️Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
▪️Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
▪️Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Экопарк» ҳудудида;
▪️Мирзо Улуғбек туманидаги Central park ҳудудида;
▪️Сергели туманидаги Green park ҳудудида;
▪️Учтепа туманидаги «Фарҳод деҳқон бозори»нинг кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
▪️Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
▪️Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
▪️Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
▪️Чилонзор туманидаги «Ҳумо арена» муз саройининг олд майдонида.

Қўшимча сифатида, байрам тадбирлари муносабати билан шаҳар марказидаги айрим кўчалар 10 январгача ёпиқ бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Очиқлик ва ошкоралик замонида мансабдор шахслар қанчалик халққа яқин бўлса, бу фуқаролар учун ҳам, уларнинг ўзи учун ҳам шунча фойда. Шу сабабли анчадан буён жамоатчилик учун фикри қизиқ бўлган раҳбарлар билан ўзбек тилида интервью уюштириш ниятида юрардим.

Бугун “бисмиллоҳ”, деб мазкур лойиҳамизнинг илк сонини суратга олдик. Яқин кунларда эълон қиламиз.

Aйтингчи, ким билан суҳбат қурилди, деб ўйлайсиз? 😉
Қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилганлиги юзасидан баёнот

20.12.2019 йил соат 01:30 ларда М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жахл қилган ҳолда аёлни қўлидаги вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.

Оқибатда вояга етмаган қиз (2015 й.т.) вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

В.К. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from PepsiUzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz ham Yangi yil bayramini soat 12 ga qadar uyda, keyin esa do‘stlaringiz bilan nishonlaysizmi? 😜

#FORTHELOVEOFIT
#OzimizningYangiYil
Йил номи ҳақида

Ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистонда йилларга ном берилади ва йил давомида шу номдан келиб чиқиб, маълум бир соҳага эътибор кучайтирилади.

2017 йилгача йил номи Конституция байрамидаги Президент маърузасида эълон қилинарди. 2017-2018 йилларда эса Президент ўзининг парламентга мурожаатномасида келгуси йил номини маълум қилди.

Жорий йилда ҳам 2020 йилнинг номи давлат раҳбарининг янги сайланган сенатор ва депутатларга йўллаган мурожаатида эълон қилинса керак. Аммо ҳали сенаторлар сайланмади (тайинланмади). Депутатлар ҳам тўлиқ таркибда эмас, 22 та округда қайта овоз бериш бўлиши керак.

Йил тугашигача янги парламент шаклланиб бўладими, йўқми, аниқ билмадим. Қизиқ, мабодо жорий йилда тўлиқ таркибни сайлашга улгурилмаса, унда йил номини маълум қилиш кейинги йилга қолармикин? Кузатишда давом этамиз.

P.S.: 2020 йил номлангани ҳақидаги миш-мишларга ишонманг.

Менга қолса йилларга ном берилмаса ҳам майли. Бирор фойдаси текканини шу пайтгача сезмаганман.


👉 @xushnudbek 👈
«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови

Партиялар билан боғлиқ айрим номинациялар борлиги учун, сайловга таъсир ўтказмаслик мақсадида сўровномаларни вақтинча тўхтатиб турган эдик. Менимча, бугун ва эртага ушбу сўровимизни якунлаб қўйишнинг айни пайти. Шундан сўнг, барча 10 та номинация ғолибларини тантанали эълон қиламиз, Худо хоҳласа.

Демак, бугун овозга қўйиладиган номинациялар:

(номзодлар алифбо тартибида келтирилган)

Йил тайинлови

• Алишер Саъдуллаев
– Ёшлар иттифоқи раиси
• Зоир Мирзаев – Қашқадарё вилояти ҳокими
• Ниғматилла Юлдашев – Бош прокурор
• Равшан Эрматов – Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти
• Шерзод Кудбиев - Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Изоҳ: «Йил тайинлови» номинациясида Сенат раиси Танзила Нарбаева номзоди ҳам кўп овоз олган эди, аммо Танзила Нарбаева «Халқ меҳрини қозонган давлат ташкилоти раҳбари» номинациясида кўпроқ овоз билан иштирок этгани учун, бугунги сўровга киритилмади.


Йилнинг энг катта “қовун” тушириш воқеаси

• «2,5 млн сўм 5 фарзандли оила учун 1 ойга етади» (Улуғбек Иноятов)
• «Биз жуда кўп гўшт еяпмиз» (Актам Хайитов)
• «Рўмолингни оғзинга тиқаман» (Шуҳрат Ғаниев)
• «Тошкентга келиш учун туманидаги инспектордан талон олсин» (Улуғбек Пирмуҳаммедов)
• «Шесть секунд» (Жаҳонгир Ортиқхўжаев)


❗️ЭСЛАТМА: сўровномага қўйилаётган ушбу вариантлар муштарийларнинг изоҳлари натижасида танланган, канал муаллифининг шахсий танлови эмас.


👉 @xushnudbek 👈
​​​​Гўзаллик салонларидаги озодалик ҳақида

Оила аъзоларингиз билан дастурхон атрофида йиғилсангиз, табиийки, санитар қоидаларга кўра, ҳамма алоҳида ўз ошхона анжомларидан фойдаланади. Сабаби оддий, биздан аввал ишлатилган анжомларни ювмасдан туриб, таом истеъмол қилишда ишлатмаймиз. Бу кичкиналигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган тарбия.

Лекин қизиғи гўзаллик салонига кирганимизда бир неча дақиқа аввал айнан шу асбоблардан бошқа мижозга хизмат кўрсатилганини, энди эса уларни бизга ҳам ишлатишларини ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Нима учун оддий гигиена қоидалари гўзаллик салонига борганда ўзгариши ёки ишламаслиги керак?

Чунки гўзаллик салонига келган ҳар бир мижоз турли инфекцияларнинг, шу жумладан ўта хавфли ҳисобланган В, С гепатитлари ва ОИВ вирусларининг эҳтимолий ташувчиси ҳисобланади. Аслида гўзаллик салонида стериллаш, яъни асбобларни зарарли микроорганизмлардан, турли вируслардан зарарсизлантирадиган аппарат бор ёки йўқлиги билан қизиқишимиз керак.

Бугунги кунда гўзаллик салонларида юқтириб олиш мумкин бўлган 100 дан ортиқ патоген микроорганизмлар, шу жумладан соғлиқ учун ўта хавфли инфекциялар мавжудлиги аниқланган.

Аксарият салонларда асбоб ва ускуналарни стериллаш жараёни мутлақо йўл қўйилмаганининг сабаби, чунки кўпчилик стерилизация жараёнини қиммат ва мураккаб деб ўйлайди. Ҳа, балки бу гўзаллик салонининг бир кунлик тушумига тенг бўлиши ҳам мумкин. Аммо мазкур жараённи арзонлаштиришнинг муқобил ечими бор, бу — Safo Nur қурилмаси!

«Safo Nur» қурилмасининг ишлаш принципи — тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспоралар инактивациялаштирилади, яъни зарарсизлантирилади, шу асосда вирусларнинг цитопатоген хусусияти йўқотилади, яъни улар кўпайиш ва соғлом хужайраларни зарарлаш қобилиятини йўқотади ва нобуд бўлади.

Қурилмада стериллашнинг кимёвий “совуқ” усули қўлланилади, у асбобларнинг ишчи хусусиятларига шикаст етказмасдан (асбоблар ўтмас бўлиб қолмайди) уларнинг зарарли инфекциялардан тўлиқ зарарсизланишини таъминлайди. Қурилма нархи ҳамёнбоп, бошқарилиши оддий ва содда, қурилмани амалиётда қўллаганда ва атроф-муҳит учун хавфсиз ва зарарсиз, композит материаллар ва турли қотишмалар, пластик, силикон ва шишадан тайёрланган асбобларни стериллаш учун айнан мос келади.

Safo Nur қурилмаси Ўзбекистон санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тартибга солувчи ҳужжатга мувофиқ фойдаланишга рухсат этилган. Қурилмага Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 23.05.2014 йилда IAP05259 патент берилган, шунингдек у Евросиё патент идораси ва АҚШ патент идораси томонидан берилган ихтиро патентлари билан ҳимояланган. Шу билан бирга, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам патентга аризалар тақдим этилган.

☎️ Қўшимча маълумот: http://nmt.uz сайтида ҳамда 98-3007392 (қўнғироқлар учун) ёки 90-3512090 (Telegram учун) телефон рақами бўйича.

Реклама
Сизнингча, 2019 йилда қайси раҳбарнинг лавозимга тайинланиши халқ томонидан ижобий кутиб олинди ва яхши ўзгаришларга сабабчи бўлди?
Final Results
25%
Алишер Саъдуллаев (Ёшлар иттифоқи раиси)
8%
Зоир Мирзаев (Қашқадарё ҳокими)
14%
Ниғматилла Йўлдошев (Бош прокурор)
45%
Равшан Эрматов (ЎФА 1-вице президенти)
8%
Шерзод Кудбиев (Президент маслаҳатчиси)
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​​​Эзгу мақсаднинг ўзи етарлими?

Айрим ислоҳотларни кўриб, мақсад фойда келтириш эмас, балки халқни соғин сигирдек соғишмикин деб ўйланиб қолади одам.

Масалан, телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимидан балки эзгу мақсадлар кўзлангандир, аммо уни амалга ошириш тартиби халқни қийнашдан нарига ўтмади. Жумладан:

Биринчидан, барча мобил қурилмаларни автоматик рўйхатдан ўтказиш учун жуда қисқа вақт берилди. Гарчи ҳаммаёқда 1 апрелдан 1 ноябргача дейилган бўлсада, лекин аслида IMEI-кодларни рўйхатга олиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси 17 сентябрда тасдиқлади. Яъни 1 ноябрь деган муддат халққа салкам октябрда маълум бўлди. ОАВларда асосий тарғиботлар ҳам октябрдан бошланди.

Бу дегани, халққа ишлатилмаётган телефони ёки иккинчи сим-картасини автоматик рўйхатдан ўтказиш учун тахминан 1 ой вақт берилди. Бу ноинсофлик!!!

Иккинчидан, 1 ноябрдан ариза орқали рўйхатдан ўтишда жуда кўплаб муаммолар пайдо бўлмоқда. Айниқса, 2 та сим-картали телефон ишлатадиган жуда кўпчилик янгиликлардан кеч хабар топганининг эвазига (тайинли тарғибот ҳам қилишмади) ҳозир боши қотган.

Сабаби 1 ноябрдан кейин иккинчи слотни рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти, гарчи 1та IMEI-код базада бўлса ҳам, рад жавоби келмоқда. Рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиб келиш керак эмиш. «Ҳеч бўлмаса Қозоғистонга чиқиб келинг, кейин рўйхатдан ўтказамиз» дейишмоқда.

Бу нима аҳмоқгарчилик??? Нега бу ҳақида аввал огоҳлантиришмаган?

Учинчидан, рўйхатдан ўтказиш рад этилаётганига сабаб — божхонани четлаб ўтиб, яширин йўллар билан олиб кирилгани бўлса, унда нега бунинг жабрини халқ тортиши керак? Чегарачилар, божхоначилар ёки яширин йўлларга шароит яратиб берган коррупционерларга ҳеч нарса бўлмасдан, яна оддий халқ сарсон бўлиши керакми?

Ахир ўша телефонларни пешона тери билан топган пулларига расмий ишлаб турган дўконлардан сотиб олишганку. Нега шунча пайт дўконларда ноқонуний телефонларни сотишга йўл қўйганлар жазоланмасдан, жабрдийда халқ товон тўлаши керак? Нима учун??? Нима учун???

Тўртинчидан, хўп, бўлар иш бўлди, дейлик. Энди нима қилиш керак? Муаммони ечиш учун бирор қонуний ечим борми? Минглаб фуқаролар рўйхатдан ўтказиш учун хорижга чиқиб кела олмайди барибир. Халққа безбетларча «четга чиқиб келинг, йўқса иложи йўқ» демасдан бирор ечим бермайсизларми?

Бешинчидан, биламизки 1 декабрдан рўйхатдан ўтказиш пуллик бўлади. Майли, текин бўлсин демайман, аммо нега нарх бунчалик қиммат? Бирор асоси борми? Шунчаки 1та кодни тармоққа киритиб қўйиш учун 44 минг 600 сўм олишга уялмайсизларми?

Боз устига, агар телефон 2та сим-картали бўлса, унда ҳар бири учун алоҳида тўлов қилинади, демак 89 минг сўм бўляпти. 30 кундан ўтиб рўйхатга олинса, 110 минг сўм бўлади. Нега 10 минг сўм эмас, нега 20 минг сўм эмас? Халқни жуда бооооооой деб ўйлайсизлар шекилли? Пуллари ошиб-тошиб кетяпти, қаерга қўйишни билмаяпти, дея тасаввур қиласизларми?

Халқ тўлаётган солиқлар қаёққа кетяпти унда? Бу тизимдан мақсад халққа фойда бўлиш дейишмоқда, ахир фойдали тизимлар ишлаб чиқиш давлатнинг мажбурияти эмасми? Бизнинг солиқларни шунинг учун оляпсизларку. Халққа икки марта солиқ солиш (ва қиммат солиқ) инсофсизлик ахир!

Халқ соғин сигир эмас, шуни унутиб қўймайлик, илтимооооос...

Ноябрь ойи деярли тугади. Аммо соҳа мутасаддилари юзага келган муаммоларни ечиш учун зиғирча ҳаракат қилмади, халққа тушунтириш бермади, тарғибот олиб бормади. «Нега рад қилинганини билмадим, бу муаммо сеники, менга нима» деган принципда иш олиб борилди. 1 кун ўтиб эса, рўйхатга олиш пуллик бўлади. Халқ яна пул тўлашни бошлайди...

Тўлайверади, тўлайверади, тўлайверади...


👉 @xushnudbek 👈
Сайлов билан бўлиб ҳамма IMEI кодлар муаммосини унутди шекилли. Ваҳоланки, пухта ўйланмаган ва мантиқан асослантирилмаган тизимнинг яратилиши ортидан минглаб фуқароларимизнинг телефони 1 январдан ишламай қолиши мумкин. Тасаввур қиляпсизми?

«Барча танқидларга жавоб бериляпти» дейилгандай бўлганди шекилли. Аммо мана бу постга ҳали бирорта расмий жавоб берилмади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хўжакўрсин учун ёзган баёнотини ҳисобга олмаганда, албатта. Аммо бу баёнот зиғирча қийматга эга эмас.

Боз устига биз муаммо кўламини ҳисобга олиб, шахсан вазир иштирокида матбуот анжумани талаб қилган эдик. Аммо бу ҳам бўлмади. Вазир жанобларининг халқ учун ажратадиган қимматли вақти йўқми ёки?

Ким бўлса ҳам мундоқ тушунтириб берсин, иккита сим-картали телефонининг 2 та кодини шундоқ базага киритиб қўйиш учун халқ нимага 100 минг сўм пул тўлаши керак? Нимага?


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Парламент сайлови натижалари корректировка қилинди: 22 та эмас, 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади. Такрор овоз бериладиган округлар сони 3 тага кўпайган. Улардан биттаси Самарқандда, иккитаси Фарғона вилоятида.
davletovuz
Парламент сайлови натижалари корректировка қилинди: 22 та эмас, 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади. Такрор овоз бериладиган округлар сони 3 тага кўпайган. Улардан биттаси Самарқандда, иккитаси Фарғона вилоятида.
Изоҳ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди.

Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлов округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир.

Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган.

Юқорида қайд этилган сайлов округларида номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Демак, Сайлов кодексининг 59-моддасига кўра, агар Қонунчилик палатаси сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади.
Марказий сайлов комиссиясининг такрорий овоз беришга қолган округлар сони ошгани тўғрисидаги изоҳи

https://t.me/electionsuz/1380

Такрорий овоз беришга қолган барча 25 та округлар рўйхати худди мана шундай рақамлар билан эълон қилинса ва ўзи умуман 150 та округдаги барча натижалар тезроқ маълум қилинса, яхши бўларди.
Xushnudbek.uz
Марказий сайлов комиссиясининг такрорий овоз беришга қолган округлар сони ошгани тўғрисидаги изоҳи https://t.me/electionsuz/1380 Такрорий овоз беришга қолган барча 25 та округлар рўйхати худди мана шундай рақамлар билан эълон қилинса ва ўзи умуман 150 та…
Шунчаки маълумот учун:

51% атрофида овоз тўплади, дея сайлангани эълон қилинган, аммо округ сайлов комиссиясидагиларнинг ҳисоб-китобдаги хатоси туфайли (ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенларни инобатга олишмабди) такрорий овоз беришга қолган уч нафар номзодни кўриб чиқсак:

Пардаев Азамат - амалдаги депутат;
Ходжаева Мавлуда - амалдаги депутат;
Саидғаниева Гулбаҳор - «Фарғона ҳақиқати» - «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Фарғона вилоят ҳокимининг собиқ матбуот котиби.

Улар энди 2-турда кураш олиб боради.


@xushnudbek
​​​​Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

2019 йил 20 декабрдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

✅ Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);

2️⃣ Паспорт нусхаси;

3️⃣ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.

Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.

Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.

Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.


👉 @xushnudbek 👈