Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ёдингиздами, бироз аввал Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш режалаштирилаётгани ҳақида ёзгандим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарори билан нодавлат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгаши тузилди. Мазкур кенгаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ректорлар кенгаши негизида ташкил этилди.

Кенгашга олий таълим тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш юзасидан бир қанча ваколат берилди ва вазифалар юкланди.

Қувонарлиси, Кенгаш таркибига жамоатчилик вакили сифатида мени ҳам киритишибди. Худо хоҳласа, Кенгашнинг тажрибали аъзолари билан биргаликда олий таълим тизимини биз орзу қилган даражага олиб чиқишга имконимиз етганича кўмак беришга ҳаракат қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Evos компанияси Янги йил арафасида ўзининг 40 нафар меҳнаткаш ходимларини мукофотлабди. Тақдирланганлар орасида ошпазлар, су-шефлар, иш бошқарувчилар, касса ходимлари, машиналар тўхташ жойи ходимлари, официантлар ва бошқа кўплаб ходимлар мавжуд. Яхши ташаббус.

Рақобат бор жойда ҳар доим инсон ресурслари, яъни яхши кадрлар қадрланади ўзи.

https://kun.uz/news/2019/12/28/evos-etirofi-2019-mukofoti-evosning-eng-yaxshi-xodimlari-taqdirlandi
Forwarded from davletovuz
Шавкат Мирзиёев мухолифат ҳақида

27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат борасида фикр билдириб ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари оппозицияга қарши эмаслиги, аммо у четдан кириб келишини ёқламаслигини билдирган.

«Интернетда мухолифат ҳақида гап кетяпти. Менга ҳам «Оппозиция йўқ», деб айтишади. Оппозиция нима у? У қандай фойда беради?
У шу ерда бўлиши керак. Қандай қилиб четдан келади? Бу ернинг шарт-шароити, муҳитини билмайди.

Албатта, мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Лекин у ўзимизда шаклланиши керак, бунинг учун шу ерда муҳит яратилиши керак. Токи у одамларнинг муаммоларини билсин, шу ерда нон еб, шу ерда сув ичган бўлсин», – деди президент.
​​Бугун, 28 декабрь, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун.

Илоҳим, Эркин аканинг руҳи поклари шод бўлсин. Бунақа буюк шоирлар яна туғиладими, йўқми, Аллоҳга аён.

Эркин Воҳидов шеърларидан қисқагина парча:

***

Замон тез, фурсат оз,
Ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида,
Икки сана аро қисқа чизиқдир.

***

Ўрис бўлдик русдан зиёда,
Муслим бўлдик арабдан ортиқ.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қиламиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида,
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликда ошмасак бўлди,
Овропалик тоғалардан ҳам.

***

❗️ХАЛҚ НОИБЛАРИГА! (депутатларга)

Сизни халқ танлади, қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.

Сайлаб олди мардлар ичра мардини,
Адо қиласизми мардлик шартини?
Эртага чиққан чоғ баланд минбарга,
Айта оласизми юрак дардини?

Азалий одатни қиласизми ё,
Ялпи қўл кўтариб келасизми ё?
Ноиблик нишонин таққач кўкракка,
Қулоқ солиб кўринг бир бор юракка.

... Айни жасоратни кутар муҳаққақ,
Сизга умид билан овоз берган халқ.

Хўп деб қайта берманг, нега, деб айтинг,
Биз ҳам иззат нафсга эга, деб айтинг.
Ҳиммат билан туринг, бор денг арзимиз,
Тўлаб қўяйлик денг бўлса қарзимиз.

Дўстликнинг шартига риоя бўлсин,
Ҳеч ғубор тушмасин дил кўзгусига.
Камтар улушимиз, айтинг, қўйилсин
Жаҳон бозорининг тарозусига.

Не бу жаҳон ичра солмак кўпкари,
Шарт эса кетмаслик қозиқдан нари?!

... Сизга гап ўргатмак шоир ишимас,
Ҳар бирингиз Арбоб, ҳар бирингиз Шахс!
Дардни айтган билан дил бўлмас халос,
Гапни кўп гапирдик, иш қолди, холос.

... Сизни эл танлади, қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сиз элнинг эгилган қаддин кўтаринг,
Ноиб деган сўзнинг қадрин кўтаринг!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Туронбанк» АТБ жамоаси юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этади!
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.

Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.

Ҳафтасига 5️⃣ кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.


Ҳафтасига 6️⃣ кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Қуйидаги суратда янги йил байрами арафасидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Байрам арафасидаги тунги навбатчиликларга чек қўядиган пайт келмадими?

Ҳар байрам арафасида республикамиз бўйлаб ходимларнинг навбатчилигини, айниқса тунги навбатчилик жорий қилиш анъанаси мавжуд. Бу анъана қаердан ва қачон пайдо бўлганини аниқ билмадим, лекин унинг ҳуқуқий асослари ҳақида билиб қўйсангиз ёмон бўлмасди. Бу ҳақда ўтган йили батафсил мақола ёзгандим:

👉 https://kun.uz/92591839

Навбатчиликнинг турлари кўп. Шулардан бири байрам кунларида жадвал асосида «оператив» ташкил этиладиган бир марталик навбатчиликдир. Бундай «оператив навбатчилик»нинг қолганларидан асосий фарқи шундаки, унга жалб қилинган ходимлар ўзларининг асосий функционал вазифаларини бажаришмайди. Яъни, бундай навбатчилик вақтида ўқитувчи дарс бермайди, шифокор даволамайди, бухгалтерлар ҳисоб-китоб қилмайди ва ҳ.к. Хуллас, белгиланган вақтда белгиланган жойда туриб беришса бўлди.

Навбатчилик ташкил қилишдаги муаммолар

Амалиётдаги энг кўп учрайдиган муаммолардан бири байрам кунларидаги навбатчиликлар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан ташкил қилинади. Яъни, иш берувчининг буйруғи (фармойиши) чиқарилмасдан, шунчаки оғзаки кўрсатма билан белгиланади. Шу сабабли деярли барча ҳолатларда бундай «оператив навбатчилик» учун ходимларга ҳеч қандай ҳақ тўланмай келинмоқда.

Бундан ташқари мабодо навбатчилик вақтида ходимлар турли кўнгилсизликлар туфайли тан жароҳати олса ёки вафот этса, меҳнат муҳофазаси масаласида ҳам муаммолар юзага келади. Иш берувчининг ҳеч қандай расмий буйруғи бўлмагандан кейин, унга келгусида товон пули тўлашдан осонгина бош тортиш мумкин бўлади.

Бундай навбатчиликларда байрам кунлари одатда ҳар сафар ташкилотдаги энг ёш ёки энг “бўш” ходим қўйилади. Шу сабабли ноилож ҳар байрамни ташкилотда ўтказадиганлар ҳам йўқ эмас.

Қизиқ томони, ҳокимиятдагилар ташкилотларга келиб, навбатчи бор ёки йўқлигини текшириб кетишади. Агар мабодо бирор ходим навбатчи бўлмаса, унда ташкилот раҳбари бирор жазо олиши ҳам мумкин.

Навбатчилик ўзи нимага керак?

Мени доим шу савол ўйлантиради. Байрам кунларидаги навбатчиликлар, айниқса тунги вақтда қайсидир ходимнинг ишхонада ётиб қолишидан кимга нима наф? Тунда битта ходимининг корхонада тунаб қолишидан иш берувчига нима фойда? Меҳнат жамоасигачи?

«Хавфсизлик», дейсизми? Унда ўша корхонадаги қоровул ёки ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати ходимлари нима қилиб ўтирибди? Улар нима учун маош олишмоқда? Қўриқлаш учунми? Мактаб қоровули бўла туриб, математика ўқитувчисининг мактабда тунаши қай даражада мантиққа тўғри келади?

«Фавқулодда ҳолатлар», дейсизми? Хўш, фавқулодда вазиятларда, айтайлик, ёнғин ёки зилзила пайти математика ўқитувчиси нима қилиб бера олади? Нари борса, 101 рақамига телефон қилиши мумкин. Шу ишни ташкилот қоровули қилса бўлмайдими?

Менинг ўта шахсий фикрим қуйидагича:

ташкилот ходимларининг байрам кунлари тунда навбатчилик учун ишхонада тунаб қолиши агар ёнғин бўлса, қурбонлар сонининг биттага ортишига, агар террорист ёки босқинчилар ҳужум қилса, гаровдагилар ёки мурдалар сонининг биттага кўпайишига, агар бошқа кўнгилсиз ҳолатлар бўлса ҳам, жабрланувчилар сони кўпроқ бўлишига олиб келади, холос. Навбатчиликнинг фойдаси ҳақида гап кетганда эса, жўяли сабаб санаб бера олмайман. Яна ҳам ким билсин.

Ходимларнинг розилигисиз уларни дам олиш (байрам) кунлари ёки тунлари навбатчиликка қўйиш ҳам мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши эмасмикин? Ҳар бир ходимнинг янги йил байрамини нормал одамларга ўхшаб, уйда – оила даврасида кутиб олишга (ўтказишга) ҳаққи бўлса керак?

Тошкент шаҳри ўз йўлига, аммо чекка ҳудудларда свет ва газ билан боғлиқ муаммо борлигини яхши биламиз, у ердаги ташкилотларда тунаб қолаётган ходимларнинг аҳволини бир ўйлаб кўриш пайти келмадимикин?

Мазкур масала юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан муносабат кутиб қоламиз. Шунингдек, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясидан жавоб олсак ҳам ёмон бўлмасди.


👉 @xushnudbek 👈
​Бугун телеканаллар машҳур «Ўткан кунлар» фильмининг тўла версиясини намойиш этмоқда

Ҳамюртимиз Алишер Усмановнинг беминнат кўмагида Россия кинофондида сақланаётган, 1969 йилда режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан яратилган «Ўткан кунлар» фильмининг оригинал тўла версияси негатив пленкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилибди.

Фильм намойиши бугун соат 8 дан бошланди. Yoshlar, Sevimli, Zo’rTV ҳамда Milliy телеканалларида намойиш этиб бўлинди. Бугун яна кун давомида қуйидаги телеканалларда эфирга берилади:

1. «Oilaviy» - 13.10 (рус тилида)
2. «Madaniyat va ma‘rifat» - 15.10 (ўзбек тилида)
3. «Kinoteatr» - 16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)
4. «Mahalla» - 18.30 (ўзбек тилида)
5. «O‘zbekiston» - 21.40 (ўзбек тилида)
6. «Mening yurtim» - 22.30 (ўзбек тилида)


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил яқинлашаверса, пиротехника воситалари савдоси ҳам анча жонланиб қолади.

Ушбу видеода пиротехника воситаларидан фойдаланиш чоғида амал қилиш керак бўлган хавфсизлик талаблари ҳақида маълумот берилган.
Бугун «Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўровининг натижаларини эълон қиламиз.

Шу ўринда бу бўйича айрим фикрларни айтиб ўтмоқчи эдим. Канал муаллифи сифатида мен фақат номинацияларни белгиладим холос. Лекин ўша номинациялар бўйича кимлар номзод этиб кўрсатилиши ва кимлар ғолиб бўлишига менинг алоқам йўқ, буларнинг барчаси муштарийларнинг изоҳлари ҳамда сўровномада берган овозлари натижасида юзага келган.

Бундан ташқари жамоатчилик сўровининг номи «Солиқ тўловчилар эътирофи» деб номланганини ҳам айримлар бироз нотўғри талқин қилибди, яъни солиқ органларига алоқаси бўлса керак, деб ўйлашибди. Аслида бундай эмас. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари аслида солиқ тўловчилар. Сизу биз тўлаётган солиқлар эвазига давлат бюджетининг асосий қисми шаклланади. Сизу биз тўлаётган солиқлар эвазига давлат амалдорлари ва хизматчилари ойлик маош олишади. Қўполроқ қилиб тушунтирганда, фуқаролар истеъмолчи, давлат эса истеъмолчилар тўлаган пул эвазига уларга хизмат кўрсатади. Агар хизмат яхши бўлмаса, унда истеъмолчилар шикоят қилиши, яхшироқ хизмат кўрсатишни талаб қилиши мумкин.

Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўзини солиқ тўловчи эканлигини унутмаса ҳамда тўлаган солиқлари (тўловлари) эвазига давлат ташкилотларини саволга тутишни бошласа, кўп нарса ижобий ўзгарган бўлар эди.


👉 @xushnudbek 👈
«ЙИЛ ДАВОМИДА ЎЗ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ»

✅ Ўзавтосаноат ✅

Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги ташкилотлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Давлат тест маркази
• Адлия вазирлиги
• Бош прокуратура
• Солиқ қўмитаси


Изоҳ: номинация ғолиби 614 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 91,4 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ЙИЛ ДАВОМИДА КОРРУПЦИЯ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЭНГ ЮҚОРИ ДАРАЖАДА САҚЛАНИБ ҚОЛГАН СОҲА (ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ)

❗️ Олий таълим ❗️

Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги соҳа (ташкилот)лар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Ҳокимликлар
• Тиббиёт
• Ички ишлар
• Суд


Изоҳ: номинация ғолиби 614 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 41 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ХАЛҚ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ РАҲБАРИ

✅ Комил Алламжонов (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори) ✅


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги раҳбарлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Шерзод Шерматов (Халқ таълими вазири)
• Танзила Нарбаева (Сенат раиси)
• Мамаризо Нурмуратов (Марказий банк раиси)
• Русланбек Давлетов (Адлия вазири)


Изоҳ: номинация ғолиби 474 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 85,9 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ХАЛҚ МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ҲОКИМ

✅ Эркинжон Турдимов
(Самарқанд вилояти ҳокими) ✅


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги ҳокимлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Шуҳрат Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими)
• Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти ҳокими)
• Жаҳонгир Ортиқхўжаев (Тошкент шаҳар ҳокими)
• Ўктам Барноев (Бухоро вилояти ҳокими)


Изоҳ: номинация ғолиби 474 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 73,2 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
2019 ЙИЛДА ФАОЛИЯТИ ИЖОБИЙ ТАРАФГА КЕСКИН ЎЗГАРГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ

✅ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ✅


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги ташкилотлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Халқ таълими вазирлиги
• Марказий банк ва банклар
• Туризмни ривожлантириш қўмитаси
• Мактабгача таълим вазирлиги


Изоҳ: номинация ғолиби 443 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 46,5 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
2019 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА АҲОЛИНИНГ ЭНГ КЎП ЭЪТИРОЗИГА САБАБ БЎЛГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ

❗️ Ҳокимликлар ❗️

Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги ташкилотлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• ИИВ Йўл ҳаракати бош бошқармаси
• Мажбурий ижро бюроси
• Энергетика вазирлиги
• Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Изоҳ: номинация ғолиби 443 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 37,4 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ЙИЛ ТАЙИНЛОВИ

✅ Равшан Эрматов
(Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти) ✅


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги тайинловлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Алишер Саъдуллаев – Ёшлар иттифоқи раиси
• Ниғматилла Юлдашев – Бош прокурор
• Шерзод Кудбиев - Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси
• Зоир Мирзаев – Қашқадарё вилояти ҳокими


Изоҳ: номинация ғолиби 445 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 34,5 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ЙИЛ ВОҚЕАСИ

✅ Абитуриентларга учта ОТМга ҳужжат топшириш имкони яратилгани ✅


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги вариантлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• Даромад солиғининг барчага бир хил 12% этиб камайтирилгани
• ОАВ ва блогерларга анча эркинлик берилгани
• Нақд валюта сотишнинг йўлга қўйилгани
• Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилгани
• «The Economist» журнали Ўзбекистонни «Йил мамлакати» деб тан олгани


Изоҳ: номинация ғолиби 416 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 41,3 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈
ЙИЛНИНГ ЭНГ КАТТА “ҚОВУН” ТУШИРИШ ВОҚЕАСИ

❗️«2,5 млн сўм 5 фарзандли оила учун 1 ойга eтади»❗️


Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги вариантлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:

• «Биз жуда кўп гўшт еяпмиз»
• «Ўша рўмолини олиб, оғзингга тиқаман»
• «Шесть секунд»
• «Тошкентга келиш учун туманидаги инспектордан талон олсин»


Изоҳ: номинация ғолиби 445 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 40,7 минг овоз ёрдамида аниқланди.


👉 @xushnudbek 👈