2019 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА АҲОЛИНИНГ ЭНГ КЎП ЭЪТИРОЗИГА САБАБ БЎЛГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ
❗️ Ҳокимликлар ❗️
Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги ташкилотлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:
• ИИВ Йўл ҳаракати бош бошқармаси
• Мажбурий ижро бюроси
• Энергетика вазирлиги
• Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Изоҳ: номинация ғолиби 443 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 37,4 минг овоз ёрдамида аниқланди.
👉 @xushnudbek 👈

ЙИЛ ТАЙИНЛОВИ
✅ Равшан Эрматов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти) ✅
Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги тайинловлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:
• Алишер Саъдуллаев – Ёшлар иттифоқи раиси
• Ниғматилла Юлдашев – Бош прокурор
• Шерзод Кудбиев - Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси
• Зоир Мирзаев – Қашқадарё вилояти ҳокими
Изоҳ: номинация ғолиби 445 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 34,5 минг овоз ёрдамида аниқланди.

ЙИЛ ВОҚЕАСИ
✅ Абитуриентларга учта ОТМга ҳужжат топшириш имкони яратилгани ✅
Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги вариантлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:
• Даромад солиғининг барчага бир хил 12% этиб камайтирилгани
• ОАВ ва блогерларга анча эркинлик берилгани
• Нақд валюта сотишнинг йўлга қўйилгани
• Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилгани
• «The Economist» журнали Ўзбекистонни «Йил мамлакати» деб тан олгани
Изоҳ: номинация ғолиби 416 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 41,3 минг овоз ёрдамида аниқланди.

ЙИЛНИНГ ЭНГ КАТТА “ҚОВУН” ТУШИРИШ ВОҚЕАСИ
❗️«2,5 млн сўм 5 фарзандли оила учун 1 ойга eтади»❗️
Шунингдек, ушбу номинацияда қуйидаги вариантлар ҳам муштарийлар томонидан кўп бора тилга олинди:
• «Биз жуда кўп гўшт еяпмиз»
• «Ўша рўмолини олиб, оғзингга тиқаман»
• «Шесть секунд»
• «Тошкентга келиш учун туманидаги инспектордан талон олсин»
Изоҳ: номинация ғолиби 445 та қолдирилган изоҳ ҳамда сўровномада берилган 40,7 минг овоз ёрдамида аниқланди.

Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Интернет нашрларида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Ш.Ғаниевга тегишли ҳамда таҳдид мазмунидаги тарқалган аудиоёзувдаги ҳолатлар бўйича Бош прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда Қува тумани Автошоҳбекати ёнидаги автомобиль йўлида тўпланиб турган тахминан 20-30 нафар фуқаролар томонидан электр ва газ таъминотида узилишлардан норозилик билдирилаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган селектор йиғилишида Ш.Ғаниев Қува туманидаги ҳолат бўйича туман ҳокимига юзланган ҳолда муомала маданиятидан четга чиқиб, таҳдидий ва қўпол сўзлар ишлатган. Ушбу ҳолат номаълум шахс томонидан ёзиб олиниб, тарқатилган.
Терговга қадар текширувда жорий йилнинг 2 декабрь куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ш.Ғаниев таҳдидий ва қўпол сўзларни ишлатганлиги аниқланди.
Ш.Ғаниевнинг сўзларида инсон ҳаётига ва соғлиғига тажовуз қиладиган реал таҳдид, яъни уларни амалга оширилишидан хавфсираш учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бироқ, Ш.Ғаниев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларини бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига хат юборилди.

Эртага ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга дам олиш куни
Эртага, 31 декабрь куни, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга расман дам олиш куни.
Фақат касб зарурияти туфайли смена асосида ишлайдиганлар бундан мустасно.
Ҳурматли, виждонли раҳбарлар! Бўган-бўмаган сабаблар билан дам олиш кунлари ходимларингизни ишга чақириб олишга барҳам берсангиз, жуда бир инсофли иш бўларди. Раҳмат.
P.S.: хабар таҳрирланди. Аввалги хабарда “барча ходимларга дам олиш” деб нотўғри кетибди, узр сўраймиз.

Тошкентда вақтинчалик пропискасиз бўлиш муддати 5 кундан 10 кунга узайтирилди
«Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (1049-сон, 28.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ:
👉 фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ИИБлари томонидан амалга оширилади;
👉 фуқароларни прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишда уй-жой мулкдорлари шахсан иштирок этиши талаб қилинмайди, ҳужжатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
👉 фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.
Қарор билан, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар ДХМларга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Қарорга кўра, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатиш тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республика миқёсида фақат ДХМлар орқали амалга оширилади.
Қарор билан шунингдек,Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.
❗️мазкур қарорда иккиламчи бозордан доимий пропискасиз уй сотиб олишга рухсат бериш тўғрисида енгиллик берилмаган.

⚡️⚡️⚡️1 февралдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар 7 фоизга оширилади
2020 йил 1 февралдан маош ва пенсиялар оширилади, лекин базавий ҳисоблаш миқдори (эски энг кам ойлик иш ҳақи) ўзгармайди, деб ёзмоқда Кун.уз.
2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни имзолаган қарорда кўзда тутилган.
2020 йил 1 февралдан бошлаб:
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
• энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
• болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм;
• 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгиланади;
Базавий ҳисоблаш ўзгаришсиз қолди — 223 000 сўм. Қайд этилишича, у солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланади.
Сўнгги марта иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1 август куни 10 фоизга кўтарилганди.

Бугун ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 1 январь - Янги йил куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Бу дегани, масалан, кечки соат 6 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив #видео
«Заковат»нинг 2008 йилги Янги йил ўйини. Обид Асомов жамоаси.
Кўрсатувнинг шу жойини кўрсам ҳар сафар кайфиятим кўтарилади. Роса чиройли ҳазил чиққанди-да ўзиям :)
Раҳматли Обид Асомовнинг руҳлари шод бўлсин, илоҳим.

Хайрли 2019 йил!
Милодий тақвим бўйича яна бир йил тугаб, янгиси бошланишига оз фурсатлар қолди.
Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ортда қолган йил ҳам шахсий, ҳам касбий, ҳам ижодий фаолиятимда мен учун жуда баракали ва хайрли йил бўлди. Синовли кунларимдан қувончли кунларим кўпроқ бўлди.
Яратган ўзининг кўплаб неъматлари ва мукофотлари билан сийлади. Асосийси саломатлик, хотиржамлик ҳамда ҳалол ризқидан айирмади.
Ютуқлардан қувондим, хатоларимдан хулоса қилдим. Бир сўз билан айтганда ортда қолган йилнинг ҳар бир кунидан миннатдорман.
Азиз юртдошлар, ҳурматли дўстлар!
Кириб келаётган 2020 йилнинг ҳар куни Сизлар учун хайрли бўлишини, соғлиқ, бахт ва қувонч доимий ҳамроҳлик қилишини тилайман.
Она ватанимиз Ўзбекистон келаётган йилда янада гуллаб-яшнасин, хатоларимиздан ғалабаларимиз кўпроқ бўлсин, халқимизнинг ҳар бир вакили ўзини бугунги кундан ҳам кўпроқ бахтли ҳис қилсин, юртимизни тинчлик тарк этмасин.
Йил давомида яхши-ёмон гапларимга чидаб, мени кузатиб, хатоларимни кечириб, қўллаб-қувватлаб борган барча муштарийлардан миннатдорман. Саломат бўлинг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City боғидаги дронлар шоуси!!! Даҳшат, жуда гўзал 👏🏻👏🏻👏🏻
Бўларкану, бизда ҳам шунақа замонавий кўнгилочар шоулар ташкил қилса.
Салют йўқ, деб кўпчилик хафа бўлганди, охирида салют ҳам отилибди мана :)
Видео манбаси: @poytaxt_uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

1 февралдан ойлик иш ҳақларининг оширилиши тўғрисида келиб тушаётган саволлар бўйича иккита жиҳат ҳақида маълумот бермоқчи эдим:
👉 илк маротаба иш ҳақлари, стипендия ва пенсиялар мустақил равишда ошмоқда. Илгари ойлик ошса, солиқлар ҳам, жарималар ҳам, давлат божлари ҳам ошарди. Ўтган йили кўпчилик «энг кам иш ҳақи» деган атама нима учун иккига ажралиб, «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ҳамда «базавий ҳисоблаш миқдори» атамалари пайдо бўлганида ҳайрон бўлганди. Мана, ўша ўзгаришнинг илк марта фойдаси сезилмоқда;
👉 талабаларни қизиқтирадиган саволга келадиган бўлсак, 1 мартдан, яъни кейинги семестрдан давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари ҳам 7 фоизга ошади, чунки контрактлар айнан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига "боғлаб қўйилган". Бунда талабалар айнан 2-ярим йиллик учун қилинадиган тўловни 7% қимматроқ нархда амалга оширишлари керак бўлади. Олдиндан эски нархда тўлаб қўйганлар ҳам барибир орадаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим.

Сўраганлар учун:
2020 йилга ҳали ном берилмади. Ижтимоий тармоқларда юрган гаплар шунчаки миш-миш.
Бу ҳақида аввал ҳам ёзгандим - https://t.me/xushnudbek/3981
Ва ўша фикримда яна қоламан: Менга қолса йилларга ном берилмаса ҳам майли. Бирор фойдаси текканини шу пайтгача сезмаганман.

Telegram
Xushnudbek.uz
Йил номи ҳақида
Ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистонда йилларга ном берилади ва йил давомида шу номдан келиб чиқиб, маълум бир соҳага эътибор кучайтирилади.
2017 йилгача йил номи Конституция байрамидаги Президент маърузасида эълон қилинарди. 2017-2018 йилларда…

Бугун - 2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги паспортлар (суратда чапда) ўз кучини йўқотди.
Энди фақат биометрик паспортлар амалда бўлади (суратда ўнгда).
👉 @xushnudbek 👈
Энди фақат биометрик паспортлар амалда бўлади (суратда ўнгда).
👉 @xushnudbek 👈
Фуқаро
Отабек Нуриддинов исмли фуқаро (блогердан кўра, фуқаро мақоми муҳимроқ) маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллангани ҳақида кўп ёзишмоқда.
«Отабек Нуриддиновга озодлик» дея ҳайқирмоқчи эмасман, чунки аслида воқеа нима бўлганидан бехабарман. Рости О.Нуриддиновни танимас ва кузатмас эканман, шу сабабли унинг айбсиз эканлиги ҳақида қўлимда факт йўқ. Мен сўрайдиган ва талаб қиладиган ягона нарса – барчаси қонун асосида, очиқ ва шаффоф бўлсин.
Агар давлат сири билан боғлиқ жойи бўлмаса, биз ҳам (жамоатчилик) билайлик, ўша фуқаро нима учун маъмурий жавобгарликка тортилди, жавобгар ўзини қандай ҳимоя қилди, кимлар гувоҳ бўлди, адвокат қатнашдими, қатнашган бўлса, ҳимоя позициясини қандай олиб борди, суд ўз қароринини қабул қилаётганда қайси далилларга асосланди, агар жавобгар суд қароридан норози бўлса, унга шикоят қилиш ва ҳимояланиш ҳуқуқи етарли даражада таъминландими ва ҳ.к. Суд қарорини тўлиқ эълон қилишса яхши бўларди.
Масалан, менга қизиқ жойи – прописка масаласидаги ишлар маъмурий судларда 1 ойдан кўпроқ давом этади, орқа эшикка ўрнатилган парда масаласи эса айрим ҳолатларда 2-3 ой кўрилади. Бошқа ишлар ҳам судларда яхшигина чўзилади. Бироқ негадир туҳмат, ҳақорат ҳамда майда безорилик айблари кўрилаётганда бир неча соатда суд қарор қабул қилади. Қонунан бу нотўғри эмас, бунга суд тўла ҳақли, тушунаман. Аммо барибир буларнинг барчаси менга жуда ғалати кўринади.
Умуман олганда саволлар кўп. Жамоатчиликка етарли маълумот берилмаслиги шубҳа ва гумонларни оширади холос.
Юқоридаги фикримни яна қайтармоқчиман, Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган мақом блогер деган мақомдан юз чандон баландроқ. Яъни қонунийлик фақат блогерлар учун эмас, барча Ўзбекистон фуқаролари учун бирдек ишлашини орзу қиламан.
Блогер аслида ким? Қонун бўйича, ижтимоий тармоқда саҳифаси бор барча шахслар — блогер. Айтайлик, агар Фейсбукда 2 млн ўзбекистонлик саҳифа очиб, фикрларини ёзиб борса, демак, билингки, ўша 2 млн фуқароларнинг барчаси блогер ҳисобланади. Қонунда шунақа ёзилган.
Шу нуқтаи назардан барча фуқароларнинг манфаатлари бирдек, тенг ҳимоя қилиниши, ижтимоий тармоққа умуман кирмайдиган чекка бир қишлоқдаги ҳамюртимизнинг ҳуқуқлари журналист ёки блогерларнинг ҳуқуқларидан кам бўлмаслиги, улар билан тенгма-тенг қонун ҳимоясида бўлиши лозим.

TGStat хизмати @xushnudbek каналининг 2019 йилдаги статистикаси ҳақида умумий маълумот берди.
Каналимизга 2019 йилда 117 минг 275 нафар янги обуначи қўшилибди.
Каналда ёзилган постлар йил давомида жами 198 млн марта ўқилибди.
Йил давомида жами 2500 та пост эълон қилибман. Кунига ўртача 7 тадан пост дегани бу.
Каналдаги битта пост ўртача 107 минг марта кўрилаётган экан. Бир кунда эса постларни ўртача 942 минг марта ўқишмоқда.
Хуллас, шунақа қизиқарли статистикалар чиқибди 2019 йилда. Ҳа, айтганча, TGStat хизматида обуначилар сони бўйича «Блоглар» категориясида 1-ўринда эканмиз.
Барча муштарийларга ташаккурларим!

Ҳайдовчилар диққатига!
Бугундан (2020 йил 1 январь) боди-камераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмаслик мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди 4-хатбошисига биноан, ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.
Агар Сизни ЙПХ ходими тўхтатсаю, лекин унинг боди-камераси бўлмаса, унда истасангиз ҳужжатларингизни кўрсатинг, истасангиз кўрсатманг. Бу Сизнинг мутлоқ ҳуқуқингиз.

Тўй-ҳашамлар тўғрисидаги қарор кучга кирди
Бугундан (2020 йил 1 январь) бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи Қонунга тенг) кучга кирди. Унга кўра, тартиб қуйидагича:
👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади;
👉 Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди;
👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;
👉 қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;
👉 дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно;
👉 тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади;
👉 тўй кортежларида 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан фойдаланиш тақиқланади;
👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади;
👉 миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;
👉 дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди;
👉 тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;
👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.
👉 тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.
@xushnudbek