Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
5 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2207 нафар (бугун +18);

✅ тузалганлар - 1501 нафар (бугун +96);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 696 нафар (бугун -78);

➖ вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).


👉 @xushnudbek 👈
#РамазонТуҳфаси

Yusuf (53 - 111) Ra'd va Ibrohim suralari | Xatmi Qur'on | 13 - pora | Ramazon Tuhfasi

👉 https://youtu.be/RbX6nTWB8kU

Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.

1 - pora
2 - pora
3 - pora
4 - pora
5 - pora
6 - pora
7 - pora
8 - pora
9 - pora
10 - pora
11 - pora
12 - pora
Шавкат Мирзиёев:

«Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз – Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди. Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади.

Биз қозоғистонлик биродарларимизга табиий офат оқибатларини бартараф этишда керакли ёрдам беришга ҳам тайёр эканимизни билдирдик.

Ишончим комил, биз бошимизга тушган бу оғирликларни ҳам халқимиз билан биргаликда, ўзаро ҳамжиҳатликда бир тану бир жон бўлиб, албатта, енгиб ўтамиз».
Шавкат Мирзиёев:

«Йил оғир келди. Коронавирус ҳаммамизни қандай яшашга ўргатди. Сўнгги ҳафталарда Бухоро ва Сирдарёдаги синовли воқеалар эса бизга битта нарсани ўргатиши керак: ҳар бир қиладиган ишимизда огоҳ бўлиб, берилган топшириқларни етти марта ўлчаб, бир марта кесишимиз лозим. Ҳамма ерда сифат, сифат ва яна бир марта сифат бўлсин!

Бухоронинг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган боғчаларнинг ярми қолган. Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги сифатимиз.

Ўзим бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик, тендерларни «ура-ура» қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари, «бажарамиз», «есть» қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан...

Энди бундай ишлаш бўлмайди. Аллоҳ таоло бу сафар ҳам айтяпти: «Эй, бандам, кўзингни оч! Халққа ҳалол меҳнат қилиш керак, деяпти. Ҳалол!», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги фожеадан жуда кўп хулоса ҳамда сабоқларни чиқаришимиз керак бўлади.

Биринчидан, коррупцияга қарши қоғозда, гапда эмас, амалда курашадиган вақт келди. Йўқса, ҳар бир кечикилган куннинг бадали оғир бўлади. 2017 йилдан кучга кирган декларатив қонун ҳам, ҳар икки йилда янгиланаётган коррупцияга оид давлат дастурлари ҳам, идоралараро комиссия ҳам, парламентдаги шунчаки номига “коррупция” сўзи қўшилган қўмиталар ҳам жўяли натижа бермади. Кураш одатда майда порахўрлар, айниқса, пора берганларга қарши танлов асосидаги кампания бўлиб қолаяпти. Жиноят кодексидаги коррупция учун жавобгарлик ўша-ўша ҳолича қолаяпти. Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилда республика судлари томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан 191 шахсга нисбатан 145 та иш, 211-моддаси (пора бериш)билан эса 1179 шахсга нисбатан 995 та иш кўрилган. Нисбатни қаранг. Манфаатлар тўқнашуви, тендер, давлат харидлари тўлиқ шаффофлаштирилиши керак.

Иккинчидан, қурилиш соҳасидаги бум, аввало, соҳада коррупция учун уя, ноқонуний йўллар билан топилган пулларни ўзлаштириш, легаллаштириш йўли, “бир кунлик” компаниялар оммалашган соҳа, давлат буюртмалари эса оч шоқолларга тайёр охўр бўлиб қолди. Бу исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат. Давлат қурилиш соҳасидаги регламентларни тўлиқ қайта кўриб чиқиши, коррупцион факторларни мумкин қадар истисно қилиши, давлат ва квази-давлат буюртмалари тўлиқ шаффофлаштирилиши, битта мих сотиб олинса, уни оддий одамлар кўра олиши керак.

Учинчидан, Сирдарёдаги фожеа ва Бухородаги табиий офат оқибатлари учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак. Албатта, тергов барча айбдорларни жавобгарликка тортади. Лекин Сардобада ҳам, Бухорода ҳам кўзбўямачилик қилган, гидроэнергетика иншооти ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши учун бевосита масъул бўлган раҳбарлар истъефога чиқарилиши шу кунларда жуда ўринли бўлар эди. Чунки улар ҳеч кимга, ҳеч бир сайловчига ҳисобдор эмас. Агар демократик жамият бўлганда, улар аллақачон жамоатчилик босими остида тавбасига таянтирилар эди. Бу бошқа амалдорларга ўрнак бўлиши, келажакда хатоларни такрорламаслик, халқ ва Президентга ёлғон гапириш оғир оқибатларга олиб келишини тушуниши учун ҳам қилиниши керак.

Тўртинчидан
, бизга ҳақиқий парламент, чинакам, ижро органининг барча бўғинини ҳисобдор қила оладиган депутатлар керак. Бу энди ўлмас мавзу ва орзу.

Буларнинг барчаси, албатта, шунчаки ИМҲО.
Imtihonda tushadigan test savollari “Ma’rifat”da chop etiladi

Karantin munosabati bilan barcha ta’lim muassasalari qatori o‘quv markazlari ham onlayn faoliyat ko‘rsatmoqda.

Bu ayrim abituriyentlarning o‘qishga tayyorgarligiga muayyan darajada salbiy ta’sir ko‘rsatgani ma’lum. Gazetamiz bu boradagi bo‘shliqni ma’lum darajada to‘ldirishga hissa qo‘shmoqchi.

20-may sonidan boshlab Davlat test markazi bilan hamkorlikda aprobatsiyadan o‘tgan test savollarini e’lon qila boshlaymiz. Testlar saytimiz va telegram kanalimizda berilmaydi.

Gazetaga obuna bo‘lishni xohlovchilar uchun “Matbuot tarqatuvchi” va “O‘zbekiston pochtasi”ning hududiy filiallari telefon raqamlari berilgan jadvalni havola qilyapmiz.👆

“Ma’rifat”ga obuna bo‘ling va test savollari bilan tanishishga tayyorgarlikni hozirdan boshlang!

"Ma'rifat" gazetasining kanaliga ulanish 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEbibUdy5b_xUFBaGA
Самарқанд ва Наманган – “қизил ҳудуд”. Шу сабабли ушбу вилоятларда карантин чекловлари сақлаб қолинади.

Сурхондарё – “сариқ ҳудуд” деб топилди.

Қашқадарё эса – “яшил ҳудуд”. Вилоят матбуот хизматининг хабар беришича, шу сабабли Қарши шаҳрида ўрнатилган бир қатор чекловлар эртадан, яъни 7 май санасидан бекор қилинади. Жумладан:

- эртадан Қарши шаҳрида йўналишсиз таксиларга рухсат берилади (3 кишидан ошмаган йўловчи билан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда);

- аммо, «ДАМАС» автомашинаси ва автобусларга рухсат берилмайди;

- шахсий автомобилларда, мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига риоя қилиб Қарши шаҳар ичида стикерсиз 24 соат давомида ҳаракатланишга (мақсадли) рухсат берилади;

- сартарошхоналарга ҳам рухсат берилади;

- cавдо дўконларига ҳам рухсат берилади (бунда маҳсулотларни ташқарига ёймаган ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда);

- меҳмонхоналар фаолиятига рухсат берилади (нонуштасиз ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда).


👉 @xushnudbek 👈
«Сардоба» сув омборининг фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун эълон қилган акциямизда йиғилган пуллар миқдори 15 минг АҚШ долларидан ўтди. Барча қатнашганлар ва тарғиб қилишда ёрдам бераётганларга раҳмат.

Батафсил маълумот

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция асосан хорижда истиқомат қиладиган юртдошларимизга мўлжалланган. Ўзбекистонда туриб, нақд ёки пластик орқали сўмда хайрия қилмоқчи бўлганлардан пул йиғмаяпмиз. Бунинг учун расмий давлат ташкилотлари ўтказаётган хайрия акцияларидан бирида қатнашишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернет тезлигини 10 баравар оширамиз, 5G ўрнатамиз, унақа қиворамиз, мунақа қиворамиз, деб доим катта гапирадиган алоқа соҳаси мутасаддиларининг ўзини томга чиқариб, қуёшнинг иссиғида 1 ҳафта ушлаб ўтириш керак. Ана шунда зора, қоп-қоп ваъда беришдан кўра, сал амалий ишга ўтишармиди...

Дунёга қарасанг - 2020 йил, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига қарасанг - 1920 йил.

Ўқитувчиларимизга раҳмат, барака топишсин.


👉 @xushnudbek 👈
Абитуриентлар кўп бераётган саволлар юзасидан шахсий фикрларим

- жорий йил тест синовлари қачон бўлади?

- тест нечта фандан бўлади?

- имтиҳонлар онлайн бўладими?


👉 @xushnudbek 👈
​Бугун илк марта YouTube орқали жонли эфир қилиб кўрмоқчиман. Техник томондан ҳали тажрибам йўқлиги учун баъзи носозликлар бўлиб қолса, маъзур тутгайсиз.

Соат 20:30 да бошлаймиз, Худо хоҳласа. Саволларингизни YouTube'даги чат орқали беришингиз мумкин. Имкониятим етганича жавоб беришга ҳаракат қиламан.

❗️Шунингдек, яқин кунларда бир лойиҳа бошламоқчиман, яъни муштарийлар орасидан 5 киши билан Zoom орқали конференция қилиб, турли мавзуларда бирга суҳбат қурмоқчиман ва бу суҳбатни YouTube ҳамда Телеграм каналимга жойлайман. Ўша 5 кишини ҳар сафар кичик танлов асосида танлаб оламан. Танлов шартларини эса бугунги жонли эфирда тушунтираман.

Эфир бошлангуча мана бу ҳавола орқали каналга обуна бўлиб қўйишни унутманг:

http://youtube.com/xushnudbekxudoyberdiyev?sub_confirmation=1

Кўришгунча.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йиғлаб қўнғироқ қилиб, тезда қочинг деб огоҳлантирди»

Сардобадаги фалокатдан биринчилардан бўлиб хабар топган фуқаролар воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

Уйи томон сув бостириб келаётганини эшитган юртдошларимиз ўша чоғда нималарни ҳис қилишди экан-а? Биз ҳатто тасаввур қилишга ҳам қўрқамиз буни.

Шунақа ваҳимали пайтда ҳам одамийлигини йўқотмаган инсонларга минг раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈
Қизил, сариқ ва яшил ҳудудлар рўйхати маълум бўлди

Республика махсус комиссияси ҳудудларни коронавирус тарқалганлик даражасига қараб 3 та ҳудудга бўлиб чиқди. Жумладан:

🔴 "Қизил" ҳудуд:

➖ Қорақалпоғистон;
➖ Андижон;
➖ Наманган;
➖ Фарғона;
➖ Самарқанд;
➖ Тошкент вилояти;
➖ Бухоро;
➖ Сирдарё.

🌕 "Cариқ" ҳудуд:

➖ Сурхондарё;
➖ Хоразм;
➖ Тошкент шаҳри.

✅ "Яшил" ҳудуд:

➖ Навоий;
➖ Жиззах;
➖ Қашқадарё.

❓ҲУДУД РАНГЛАРИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Ҳудуд ранги нимани англатади?

🔴 "Қизил" ҳудудда карантин чекловлари сақлаб қолинади. Фақат қуйидагиларга “қизил” ҳудудда рухсат:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, уларнинг буюмларини бозордан ташқаридаги дўконларда сотиш;

🔹 қурилиш;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

❗️қизил ҳудудда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

===

🌕 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

❗️сариқ ҳудудда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

===

✅ Яшил ҳудудда юқоридагиларга қўшимча яна кўплаб енгилликлар берилади, хусусан:

👉 парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно);

👉 мототранспорт ва велосипедларнинг, шунингдек шахсий машиналарнинг стикерсиз ҳаракатига;

👉 давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Такси ва сартарошхоналарга маълум талаблар асосида рухсат берилди

✅ "Яшил" ва 🌕 "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: ❌савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

=====

Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

=====

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

Бемор 3-сонли туғруқ мажмуасида кўзи ёриган.

Ўзи умуман жами 16 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида 3 та туғруқ бўлган, жумладан, 1 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган.


👉 @xushnudbek 👈
6 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:

🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2233 нафар (бугун +26);

✅ тузалганлар - 1577 нафар (бугун +76);

😷 ҳозирда даволанаётганлар - 646 нафар (бугун -50);

➖ вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эпидемияга қарши кураш: Ибн Сино тавсиялари

Инсоният XXI асрга келиб ҳам эпидемиялардан халос бўла олмади. Тиббиёт илми асосчиларидан бири Абу Али ибн Сино бундан 10 аср олдин «Тиб қонунлари» асарида эпидемия тарқалиши ҳақида берган тавсиялар ҳозир ҳам долзарблигича қолмоқда.

🎞 Олимнинг бу борадаги қарашлари 1956 йилда суратга олинган «Ибн Сино» фильмида ҳам акс этган. Унда табиб замондош мутафаккирларидан бири – Ал-Беруний билан учрашувда инфекция тарқалишини тўхтатиш бўйича тавсиялар беради.

Halal Trip портали Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда фильмнинг шу қисмини инглиз тилидаги титрлар билан эълон қилди.
Forwarded from davletovuz
Йил оғир келди. Пандемия ортидан Бухородаги табиий офат, энди эса Сардобадаги сув омборидаги тошқин аҳоли турмуш тарзига жиддий зарар етказди. Минглаб одамлар бошпанасиз қолди.

Мана шундай оғир шароитда халқимизнинг нақадар бирдам бўла олиши кўзга ташланди. Ҳамма фалокат натижасида жабр кўрганларга ёрдамга шошилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шундай видеолардан бирида Havas компанияси ҳам Сардоба воқеасида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия юкларини жўнатаётганини кўришимиз мумкин.

Оғир кунларда бир-бирига кўмак бераётганларни кўриб қувонасан киши.