7 май соат 23:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2298 нафар (бугун +65);
✅ тузалганлар - 1656 нафар (бугун +79);
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 632 нафар (бугун -14);
➖ вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).
👉 @xushnudbek 👈

Бу охирги гапим
Артистлар у дебди, артистлар бу дебди, деган мавзулар шу чоққача менга умуман қизиқ бўлмаган ва бунга аралашишни жуда ёмон кўрардим. Тўғри қилган эканман ўзи.
Бу сафар ҳақорат кўлами жуда кенг бўлгани учун берилган саволларга ҳуқуқий томонини тушунтираман, деб аралашдиму, кейин афсусландим. Кўп вақтим беҳудага кетди.
Кеча YouTube орқали қилган жонли суҳбатимдан қирқиб олиб тарқатилган ва айрим кишилар томонидан мутлақо бошқа маънода талқин қилинган фикрларим бўйича яна битта қўшимча видео қилишга мажбур бўлдим.
https://youtu.be/s5wl299SHCU
Менга энг қизиқ туюлгани, ушбу видеодаги гапларимни айримлар ички ишлар органларига қарши қаратилган, уларни ёмонлайдиган фикрлардек талқин қилаётгани бўлди. Бунақа инсонларнинг маҳорати ва санъатига шунчаки қойил қолмасдан иложим йўқ.
Хуллас, тушунган, зиёли инсонлар нима демоқчи бўлганимни тушунишди, деган умиддаман.
Мен бу мавзуга бошқа қайтмайман. Вақтимни муҳимроқ ишларга сарфлайман. Артистлар масаласига иккинчи аралашмаганим бўлсин...

YouTube
Yulduz Usmonova haqidagi eng oxirgi fikrlarim. Bu mavzuga boshqa qaytmayman!
Kechagi jonli efirdan qirqib olib tarqatilgan va mutlaqo boshqa mazmunda talqin qilingan video bo‘yicha qisqa izoh bermoqchiman. Umid qilamanki, internetdagi turli provokatsiyalarga eʼtibor bermaysiz.
Men bu mavzuga boshqa qaytmayman. O‘zi shu paytgacha…

#РамазонТуҳфаси
Isro va Kahf (1 - 74) suralari | Xatmi Qur'on | 15 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://www.youtube.com/watch?v=sQnOH3O1YK8
Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
3 - pora
4 - pora
5 - pora
6 - pora
7 - pora
8 - pora
9 - pora
10 - pora
11 - pora
12 - pora
13 - pora
14 - pora

Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
1 - pora - https://youtu.be/7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://youtu.be/YUBGrvHV02M
3 - pora - https://youtu.be/JT27nQHPR44
4 - pora - https://youtu.be/W69TgiINs-8
5 - pora - https://youtu.be/KIySLWh3u5Y…

⚡️ 9 май байрамида оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади
Ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,
‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.
✅ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

⚡️Келаси йилдан бошлаб миллий сертификати бор абитуриентлар математика фанидан тест топширмайди
“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
👉 ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.
👉 Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.
👉 2021 йил 1 январга қадар ДТМ томонидан математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
👉 Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.
👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.
👉 миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 9 май куни телеканалларимизда ҳарбий ва тарихий фильмлар намойиши бошланар экан. Уларнинг ичида энг диққатга сазовори – “Илҳақ” бадиий фильми. Маълумотларга қараганда, унда бир муштипар аёлнинг уруш давридаги фожиали ҳаёти тасвирланган, фильм реал ҳаётий воқеаларга асосланиб суратга олинган.
Трейлеридан фильм анча савиялига ўхшайди. Ҳар ҳолда менда ўзига қизиқиш уйғота олди. Шунингдек, фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов эканлиги ҳам эътиборли, чунки у доим фильмларига профессионал тарзда ёндошади.
Хуллас, фильм премьерасини илҳақ бўлиб кутяпман :))

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Ҳурматли иш берувчилар, йиллар давомида Меҳнат кодексининг ушбу нормаси кўп жойларда ишламаган бўлиши мумкин, аммо карантин вақтида қонунларга қатъий амал қилиб, барча ходимларингизга 1 соат вақтли жавоб бериб юборишингиз ҳам қонундан, ҳам инсофдан, ҳам виждондан бўлар эди!

HUMO пластик карталари ишламаётгани ҳақида кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда.
Картадан картага пул ўтказиш, нақд пул ечиш, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга ошириб бўлмаётгани ҳақида ёзишмоқда.
Аммо ҳалигача бу ҳақда Марказий банк ҳеч қанақа баёнот ёки изоҳ бермади. Мижозлардан бир оғиз узр сўрагани ҳам йўқ.
HUMO картаси ишлатадиганлар, Сизларда нима гап?

“Сардоба” сув омборининг ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.

HUMO карталари билан боғлиқ вазият бўйича расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда барча пенсия олувчиларининг HUMO карталарига ўтказилиши тўғрисидаги хабарлар фаол тарқалмоқда. Аммо айтиш жоизки, қай турдаги картани чиқариш ва уни кимга беришга оид қарорлар банк фаолияти доирасида қабул қилинади.
МБПМ карталарни фақатгина банк томонидан берилган буюртмадаги миқдорга асосланиб чиқаради.
Бугунги кунгача, Халқ банки маълумотига кўра, пенсия олувчилар учун жами 1 228 000 (бир миллион икки юз йигирма саккиз минг) карта чиқарилган, улардан фақат 391 000таси, яъни 32%и HUMO карталаридир.
7 ва 8 май кунлари, соат 11:00 дан 13:00 оралиғида POS терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилди. Бунга - пул маблағларини пенсия карталарига ўтказиш операцияларининг шиддатли равишда ўсиши, шунингдек банк кассалари ва банкоматлари орқали пул маблағларини нақдлаштириш хизматларига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди.
Буларнинг барчаси кескин ва қисқа муддали носозликларга, яъни натижасиз банк операциялари сонининг ўсишига сабаб бўлди. Аммо бу вазият банкоматлар ёки электрон тўлов тизимилари фаолиятига таъсир кўрсатмади.
Айни дамда, процессинг маркази қувватларини кенгайтириш ва дастурий таъминотни яхшилаш бўйича узлуксиз иш олиб борилмоқда.
Карта эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш учун МБПМ Халқ банки билан ҳамкорликда пенсия олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилмоқда: банкоматлар ҳудудий қайта ўрнатилмоқда, қўшимча кассалар очилмоқда.
“Карта эгаларига юзага келган вазият учун узрларимизни билдирамиз. HUMO – нисбатан янги тизим, уни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Биз бор кучимиз билан мижозларимиз ишончини оқлашга ва бу тизимни имкон қадар қулай ва ишончли қилишга ҳаракат қиляпмиз”, - дея таъкидлади, “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ директори Шуҳратбек Қурбонов.

8 май соат 22:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон статистикаси:
🦠 коронавирус аниқланганларнинг жами сони - 2325 нафар (бугун +27);
✅ тузалганлар - 1775 нафар (бугун +119);
😷 ҳозирда даволанаётганлар - 540 нафар (бугун -92);
➖ вафот этганлар - 10 нафар (бугун ўзгариш йўқ).
❗️Бугун юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 119 нафари соғайиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Даволаниш кўрсаткичи 76 фоизга етди.

Kahf (75 - 110), Maryam va Toha suralari | Xatmi Qur'on | 16 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://youtu.be/AaliDcj79hY
Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
3 - pora
4 - pora
5 - pora
6 - pora
7 - pora
8 - pora
9 - pora
10 - pora
11 - pora
12 - pora
13 - pora
14 - pora
15 - pora
Kahf (75 - 110), Maryam va Toha suralari | Xatmi Qur'on | 16 - pora | Ramazon Tuhfasi
👉 https://youtu.be/AaliDcj79hY
Ўзбек тилида маънолар таржимаси билан.
1 - pora
2 - pora
3 - pora
4 - pora
5 - pora
6 - pora
7 - pora
8 - pora
9 - pora
10 - pora
11 - pora
12 - pora
13 - pora
14 - pora
15 - pora
YouTube
Kahf (75 - 110), Maryam va Toha suralari | Xatmi Qur'on | 16 - pora | Ramazon Tuhfasi
Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
1 - pora - https://youtu.be/7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://youtu.be/YUBGrvHV02M
3 - pora - https://youtu.be/JT27nQHPR44
4 - pora - https://youtu.be/W69TgiINs-8
5 - pora - https://youtu.be/KIySLWh3u5Y…
1 - pora - https://youtu.be/7pb9vi3Uxuk
2 - pora - https://youtu.be/YUBGrvHV02M
3 - pora - https://youtu.be/JT27nQHPR44
4 - pora - https://youtu.be/W69TgiINs-8
5 - pora - https://youtu.be/KIySLWh3u5Y…
Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни.
Ўзбекистонда расман дам олиш куни сифатида нишонланадиган байрамлар орасида ягона табрикланмайдиган байрам, мана шу бўлса керак.
«9 май билан табриклайман» ёки «байрам муборак бўлсин» деган ибораларни ишлатмаслик керакмикин, деган фикрдаман (лекин беихтиёр кўп ишлатамиз). Чунки бугун урушда ҳалок бўлган 500 минг ота-боболаримизнинг ёрқин хотирасини ёд этишимиз, уларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилишимиз керак. Шунингдек, бугун ҳаёт бўлган уруш қатнашчиларини қадрлашимиз лозим. Табрикласак ҳам балки фақат уларни табриклашимиз керакдир, ким билсин.
Ғалаба ҳақида
Кўпчилик 9 майни «Ғалаба куни» сифатида эътироф этилишини ёқтирмайди. Бу гапларга 2 хил муносабатда бўламан.
Биринчидан, бугунги байрам номини расман «Ғалаба куни» сифатида ишлатилишига мутлоқ қаршиман. Бугун «Хотира ва қадрлаш куни». Бу қонунларимизда ёзиб қўйилган.
Иккинчидан, “ғалаба куни” сўзи атоқли от мазмунида эмас, шунчаки 9 майни сифатлаш учун кичик ҳарфлар билан ёзиладиган кўринишда ишлатилса, бунинг нотўғри ёки ёмон жойи йўқ. Сабаби гарчи Иккинчи жаҳон уруши расман 2 сентябрда Япониянинг капитуляциясидан кейин тугаган бўлсада, лекин айни 9 майда фашизм устидан ғалаба қозонилган. Бу ҳам тарихий факт ва буни инкор қилмаслик керак.
«Урушда ғолиб ва мағлублар бўлмайди» деган ибораларни ҳам кўп ишлатамиз. Бу ҳам фалсафий жиҳатдан тўғри. Аммо фактик жиҳатдан урушда мағлублар бўлгани сингари, ғолиблар ҳам бўлади. Яъни тарихий факт шуки, Гитлер Германияси ва уни қўллаб-қувватлаган давлатлар иттифоқчилар қўшинига мағлуб бўлган. Демак, ғолиблар ҳам бор, ғалаба ҳам бор.
Ўйин-кулгу ҳақида
Аммо бу ғалабани нишонлаш, байрам, ўйин-кулгу қилиш қай даражада тўғри, буниси ҳам баҳсли масала. Менинг фикримча, ўйин-кулгуга ҳожат йўқ, бироқ бошқачароқ кўринишда нишонлаш мумкин.
Мил. авв. 279 йилда Аускул шаҳри ёнидаги жангда Эпир шоҳи Пирр рим қўшинлари устидан ғалаба қозонади. Аммо бу жангда Пирр шунчалар кўп йўқотишга учрайдики, жангдан кейин «агар биз римликлар устидан худди шунақа яна бир марта ғалаба қозонсак, унда бутунлай қирилиб кетамиз» дея таъкидлайди. Ўшандан буён жуда катта йўқотишлар билан эришилган ва мағлубиятга тенг ғалабаларга «Пиррча ғалаба» деган иборани ишлатишади.
Иккинчи жаҳон уруши ҳам бутун инсоният учун аслида «Пиррча ғалаба» бўлган. Урушда тахминан 70 млн атрофида инсонлар қирилиб кетишган. Шу сабабли ҳам бу кунда ўйин-кулгу қилиш шарт эмас.
Аммо яна бир қараш ҳам борки, урушда қатнашган кам сонли ветеранлар учун балки қанақадир тадбирлар қилиш керакдир, шундоқ ҳам уларнинг сони йилдан йилга камайиб кетмоқда. Балки ғанимат бўлган тирик тарихлар учун тириклик байрамини қилиб бериш керакдир, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Буни ҳам тўлиқ инкор этиш қийин.
Байрам ва нишонлашга келсак, масалан, коронавирус бутун дунёни забт этди, 4 млндан ошиқ инсон шу вирусга чалинди, 300 минг атрофидаги инсонлар ҳалок бўлишди. Коронавирусга қарши илк муваффақиятли вакцина ўйлаб топилган кун, аслида байрам мисоли. Чунки бу кўринмас душманга қарши ғалаба бўлади. Дунё бу офатдан қутилади, ҳаёт яна ўз изига тушади, одамларга ўлим хавф солмайди. Ва мана шу кунни ҳар йили инсоният бир марта эслаб қўйиши, шифокорларни олқишлаши, ўлганларни ёд этиши, бўлиб ўтган ишлардан хулосалар чиқариши ва қандайдир кўринишда нишонлаши ҳам мумкин. Аммо бу ўйин-кулгу қилиш керак дегани эмас.
Хулоса
Хуллас бугунги кун атрофида турфа хил қарашлар мавжуд ва ҳар томоннинг ўз аргументлари, асослари бор. Бир кунга турлича қарашнинг борлиги хавотирли эмас, аксинча жамиятда турфа фикрлилик бўлгани яхши.
Фақат энг ёмони бундай урушларнинг яна қайтарилиши ёки такрорлашга бўлган ҳаракатлардир. Урушни тарихнинг бир бўлаги сифатида кўпроқ ўрганишимиз, унинг даҳшатини англашимиз ва ҳар қандай шаклдаги урушга қарши чиқиб, тинчликни қадрлашимиз мақсадга мувофиқ, менимча.
Ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, илоҳим.
Хотира ва қадрлаш куни муборак! (ия, ана, яна айтиб қўйдим билмасдан)

Сизнинг юқоридаги постга муносабатингиз қандай?
9 май Сиз учун аслида қандай кун? Қуйида шу ҳақдаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, урушда қатнашган ота-боболарингиз бўлса, уларнинг хотиралари билан ўртоқлашишингиз ҳам мумкин.

Жуда яхши суҳбат бўляпти, кўришни тавсия қиламан. Ўзбекистонда IT соҳаси билан боғлиқ жуда кўп муаммолар борлиги, бу муаммолар сабаб давлат миллионлаб доллар пулларни йўқотаётгани ҳақида аччиқ ҳақиқатлар айтилмоқда.
Ўзбекистонда «Freelance истиқболи» онлайн форуми.
Жонли эфирда томоша қилинг👇
https://youtu.be/pM9bSxndKqo

O'zbekistonda "Freelance istiqboli" | Akmal Paiziev & Laziz Adhamov & Botir Arifdjanov
Kanalimizga obuna bo'ling ➤https://bit.ly/MFaktor
O'zbekistonda "Freelance istiqboli"
Akmal Paiziev | Laziz Adhamov | Botir Arifdjanov - 1 qism
#MFaktor #Freelance #YoshlarIttifoqi
Reklama va tijoriy hamkorlik uchun:
☎️ Telefon: +998 99 650 88 80
💬…

Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди.
- Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Бу ишлардан мақсад-муддаоимиз - халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган буюк ҳиссасини тарихга муҳрлаб қўйиш, ёш авлодларга етказиш. Юз йиллардан кейин ҳам одамлар келиб, уруш воқеалари ва оқибатларини, тинчлик қадрини билиши керак, - деди Президент.