Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун Сирдарё вилоятига бордик.

Оқолтин туманида 500 дан ортиқ уйлар яшаш учун яроқли деб топилибди ва улар қайта тўлиқ таъмирдан чиқарилар экан.

Юқоридаги суратларда «Шодлик» маҳалласидаги совет даврида қурилган намунавий бетон уй (коттеж)лар — таъмирдан аввал ва кейин.

Уйларнинг деярли фақат девори қоляпти, томи ва поллари тўлиқ олиб ташланиб, янгидан қуриб берилмоқда.

Бетоннинг усти базальт билан қоплаб чиқилган, поли паркет бўлармиш. Ҳовлиларнинг маълум қисмлари ҳам бетон қилиняпти.

Ҳар бир уй рақамланган ва турли вилоятларга бириктирилган.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Ўн иккинчи ўлим: коронавирус аниқланган ҳайдовчи вафот этди

Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси И. Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган. Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб, 5 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шу йилнинг 11 май куни эса аҳволи ёмонлашгач “Covid-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама ўткир бронхопневмония оғир тури ташхиси билан реанимация бўлимига олинган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
#Танлов

📌 Биз болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» мавзусида расмлар онлайн танловини эълон қиламиз.

✅ Танлов мақсади:

Ўзбекистон аҳолисини Давлат хизматлари агентлиги ҳамда ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўғрисида хабардорлигини ошириш;

✏️ Танловда кимлар қатнашиши мумкин?

Республикамизнинг барча ҳудудларида яшаётган болалар қуйидаги икки ёш тоифасида иштирок этишади:

1) 6-9 ёш
2) 10-14 ёш

Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг! 🎁

Кўпроқ маълумот учун 🔗 http://www.contest.ipsd.uz/
Балки ҳозирги айтмоқчи бўлганим, жуда майда ёки техник масаладир, лекин ҳар сафар Lex.uz порталидаги «Расмий ҳужжатлар» бўлимига кирсам, мана шу менюни кўриб, ғалати бўламан.

Қонуний кучи бўйича, биринчи ўринда Президент ҳужжатлари келиши керак эмас, энг аввало Олий Мажлис, яъни парламент қабул қилган қонунлар туриши керак. Ана ундан кейин Президент Фармони, қарори ва фармойишлари туради. Ундан кейин Вазирлар Маҳкамаси ва охирида бошқа давлат органлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келиши мантиқан тўғри бўлар эди.

Шунчаки айтдим, қўйдимда.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
АҚШ ҳукумати карантин даврида ўрнатилган чекловлар сабаб муаммоларга дуч келган аҳолисига ёрдам сифатида нақд пул тўлайдиган бўлди. Бунда катталар учун ҳар бир фуқарога 1200 доллар, болаларга 500 доллар (бунда аҳолининнг йиллик даромади 75 000 доллардан ошмаслиги керак, даромад ошган сари тўлов суммаси камайиб боради).

Мутахассисларга кўра, тўғридан-тўғри нақд пул бериш инқироз даврида истеъмолни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши восита, чунки бу иқтисодиётга зарарнинг таъсирини камайтиради. Тадқиқотларда айтилишича, оилаларга тўланган ҳар бир доллар уларнинг истеъмолини 0,29 долларга оширди, биринчи кунларда харажатлар 1,5-2,5 баравар ошди. Яъни аҳоли ўзига тўланган пулни харажатлари учун сарфламоқда ва қайсидир маънода пулни иқтисодиёт учун қайтариб бермоқда.

Айтганча, пул фақат Америка фуқаролари учун эмас, балки мамлакат ҳудудида қонуний асосда яшаётган фуқароларга ҳам берилмоқда.

Суратда АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2 900 доллар нақд пул чеки.
⚡️Прописка бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

👉 Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя. Ортиқча алоҳида тўлов ёки давлат божи йўқ. 100 кв.м.гача бўлган уйлар учун 223 минг сўм давлат божи тўланади холос. 100-200 кв.м. учун 446 минг сўм, 200 кв.м.дан ошиқ бўлса, 669 минг сўм тўланади;

👉 Иккиламчи бозордан номига уй сотиб олганлар Тошкентга 1-банд билан доимий рўйхатга қўйилади. Бунинг учун нотариусдан уйни номингизга расмийлаштириб, ундан кейин кадастр идоралари орқали уйнинг кадастр ҳужжатини ҳам ўз номингизга ўтказишингиз керак. Шундан сўнг, вилоятдан доимий рўйхатдан чиқиб келасиз ва Тошкентдаги миграция бўлимларига (паспорт стол) мурожаат қиласиз;

👉 Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳам бекор бўлди. Шу сабабли янги қурилган уйларни олганда ҳам оддий 223 минг сўмлик (кв.м.га қараб) давлат божи тўлашга ўтилди;

👉 Тошкентдаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз стажга эга ходимлар ҳам доимий рўйхатга қўйилади. Бу борада қуйидагиларни билишингиз керак:

➖ ҳозирча бу янги тартиб бошлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аниқ механизмлари белгиланиши керак. Қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин унинг имзоланишини кутишга тўғри келади. Тахминан 1 ойларда чиқиб қолса керак;

➖ ушбу янги тартиб қуйидаги ташкилотлар ходимлари учун амал қилади:
1) давлат ҳокимияти органлари;
2) давлат бошқаруви органлари;
3) хўжалик бирлашмалари (катта эҳтимол билан давлат улуши борлари);
4) давлат ташкилотлари.

➖ нодавлат ташкилотлар ходимлари учун бу тартиб амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ ушбу янги тартиб давлат ташкилотларидаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларига амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага ҳам кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ 5 йил узлуксиз стаж деганда, ҳозирда давлат ташкилотида ишлаётган ва охирги 5 йил давомида битта давлат ташкилотида ишлаган ёки оралиқ 1 ойлик узулишларсиз бир нечта давлат ташкилотларида фаолият олиб борган ходимлар тушунилади;

➖ доимий рўйхатга кириш учун иш жой (лар)идан маълумотнома, катта эҳтимол билан меҳнат дафтарчасидан нусха, рўйхатга қўйилаётган уй эгасининг розилиги ва уй ҳужжатлари талаб этилади. Ташкилот раҳбарининг тавсияномаси ёки бошқа шу каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди;

➖ 5 йил стажи борлар ўзлари билан бирга турмуш ўртоғи ҳамда ўз оиласи бўлмаган фарзандларини ҳам доимий рўйхатга қўя олади.

✅ Яна ҳам қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги прописка тизимини соддалаштиришга оид қуйидаги 2 та ҳужжатни кўриб чиқишингиз мумкин:

• 13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сонли Қонун;

• 22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон Президент Фармони.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўн учинчи ўлим: коронавирус юқтирган самарқандлик бемор вафот этди

Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни.

Ушбу кун муносабати билан Сизларга «Виртуал музей» лойиҳасини тавсия қиламан.

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган ҳозирча 16 та музейлар vrmuseum.uz (TasIX) ҳамда виртуал саёҳатларга ихтисослашган дунёдаги энг йирик roundme.com платформаларида жойлаштирилган.

Музейлар энг замонавий IT технологиялари ва жиҳозларидан фойдаланган ҳолда, сифат кўрсаткичининг янги стандарти – 12 К ўлчамида, 360º 3D форматида тасвирга олинган. Музейлар сонини жами 29 тага етказиш режалаштирилган.

Маълумот учун: қатор ташкилотлар ҳамкорлигида қилинган ушбу лойиҳадаги виртуал музейлар «VRonica» компанияси томонидан тўлиқ волонтёрлик асосида бепул яратиб берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Турли тизимлардаги махсус унвон ва мартаба даражаларининг ўзаро нисбати ҳақида маълумот-жадвал


👉 @xushnudbek 👈
❗️Авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

✅ Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.


👉
@xushnudbek 👈
Мустақил дарс: биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар кимлар?

Кўпчилик прописка мавзусида гап кетса, қонунда тилга олинган биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар кимлар, деб савол беради. Ҳозир ушбу саволга жавоб бермоқчиман.

Аслида бу саволга жавоб беришим жуда осон. Шунчаки, фалончи-фалончилар десам, бўлди. Аммо келинг, яхшиси ушбу саволга мустақил равишда қандай қилиб жавоб топиш мумкинлигини ҳам тушунтириб кетаман. Умид қиламанки, ҳозир айтганларим келгусида бошқа шу каби саволлар пайдо бўлса, имкон қадар ўзингиз жавоб топишингизга ёрдам беради.

Google деган қидирув тизими ҳақида яхши билсангиз керак. Хуллас, қайсидир саволга жавоб қидирмоқчи бўлсангиз, аввал шу сайтдан сўраб кўринг. Унинг билмаган нарсаси кам.

Демак, биз ҳозир биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларга кимлар киришини билмаяпмиз. Буни аниқлаш учун қуйидаги ишларни қиламиз:

1️⃣-қадам: Google.com сайтида «биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар» деб қидирувга (поиск, search) берамиз. Шунда қуйидаги натижалар чиқади (1-расмга қаранг).

2️⃣-қадам: чиққан жавобларни бирин-кетин ўқиб кўрамиз. Энг тўғри келадиган саҳифалар одатда энг тепада чиқади. Биринчидаги сайтни очиб кўрамиз (2-расмга қаранг). Бу саҳифада айнан савол-жавоб кўринишида маълумот берилган экан. Ва жавобнинг биринчи хатбошисидаёқ кимлар тўғри шажара бўйича, кимлар ён шажара бўйича, кимлар биринчи, кимлар иккинчи даражали қариндошлар эканлигига аниқ жавобни ўқишингиз мумкин. Агар синчиклаб, диққат билан ўқисангиз, барчаси қонунчилик бўйича тўлиқ тушунтирилган.

3️⃣-қадам: янада ишончли бўлиши учун чиққан жавоблар орасидан 2-ўринда турган Хоразм вилоят адлия бошқармасининг сайтидаги маълумотга ҳам кириб кўрамиз. У ерда ҳам биз қидираётган саволга жавоб берилган (3-расмга қаранг).

4️⃣-қадам: яна ҳам қўшимча маълумот керак бўлса, унда қонуннинг ўзидан ўқиб кўрамиз. Юқоридаги маълумотларда Оила кодексининг 57 ва 58-моддаларида қариндошлик ҳақида қоидалар борлигини билиб олдик. Энди Оила кодексини очиб кўрамиз. Бунинг учун яна бизга Google ёрдам беради ва биз «Оила кодекси» дея қидирувга берамиз (4-расмга қаранг).

5️⃣-қадам: биринчи чиққан таклифни, яъни Lex.uz порталидаги ҳаволани босиб, Оила кодексини очамиз ва қариндошлик ҳақида янада кўпроқ маълумотларни расмий манбадан ўқиб оламиз (5-расмга қаранг).

✅ Хуллас, кўриб турганингиздек «биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларга кимлар киради?» деган саволга ҳеч кимнинг ёрдамисиз, мустақил равишда узоғи 5 дақиқа ичида жавоб топа олдик. Бунинг учун озгина ҳафсала қилсак ва бироз интернетда ишлаш кўникмасига эга бўлсак кифоя.

❓Саволнинг жавобига келсак, қариндошлар тўғри ва ён шажарага бўлинади. Тўғри шажаранинг ўзида даражалар бор.

Тўғри шажара бўйича биринчи даражали қариндошлар – ота-она ва фарзандлар;
Тўғри шажара бўйича иккинчи даражали қариндошлар – бобо-буви ва набиралар.

Доимий рўйхат (прописка) масаласида гап кетса, мана шу қариндошлар тушунилади.
Тошкентда пропискаси бор фуқаролар ака-ука ёки опа-сингилларини пропискага олиб кира олмайдилар, чунки улар тўғри шажарага кирмайди (бу ҳақда Google чиқариб берган маълумотларда ҳам ёзилган).

‼️Маслаҳатим: Google ёки шу каби қидирув тизимларидан фойдаланиб туринг, шунга кўникинг. Маълумотларни мустақил излаш, топиш, таҳлил қилиш, солиштиришга ўрганинг. Бу мушкулингизни анча осонлаштиради. Саломат бўлинг.


👉 @xushnudbek 👈
Бош прокуратура томонидан шифокорга нисбатан очилган жиноят иши бекор қилинди

Аввалроқ Самарқанд вилоятида фуқаро Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Унда самарқандлик тиббиёт ходими тиббий текширувлардан ўтмасдан 34 нафар кишига коронавирус инфекциясини юқтиришга сабабчи бўлганлиги айтилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Х.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни асоссиз, деб ҳисоблаб, вазир Алишер Шадманов Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорига шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш масаласининг кўриб чиқилишини сўраб мурожаат йўллаган эди.

Бугун ушбу мурожаат юзасидан Бош прокуратура томонидан жавоб хати келди.

Унда қайд этилишича, Бош прокуратура мазкур жиноят иши ҳужжатларини ўрганиш жараёнида Х.Д.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, синчковлик билан ўтказилмасдан, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини аниқлаган.

Шунга кўра, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор Бош прокуратура томонидан бекор қилинган.

Мурожаат Бош прокуратура томонидан чуқур ўрганилиб, тезкорлик билан ижобий ҳал қилинганлиги шифокорларимизни қувонтириши, ўз касбига нисбатан яна-да масъулият билан ёндашиб, фаолият юритишларига замин яратиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратура томонидан бугунги синовли кунларда фидойи тиббиёт ходимларининг қаҳрамонларча фаолиятини қадрлаб, адолатли қарор қабул қилганлигини эътироф этиб, адолат посбонлари бўлмиш, прокурорларимизнинг ҳақиқатни қарор топтириш йўлидаги шарафли ва машаққатли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

❗️ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;
👉 бозорлар ва савдо мажмуалари;
👉 кинотеатрлар;
👉 умумий овқатланиш жойлари;
👉 жамоат транспортлари ташкилотлари;
👉 спорт-соғломлаштириш муассасалари;
👉 шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

❌ мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

=•=•=•=•=•=

🙌 Кичик тадбиркорлик субъектларига

- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ апрель-май ойлари 🗓 учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;

- 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда 🗓 ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан

✅ ВОЗ КЕЧИЛАДИ.

=•=•=•=•=•=

👉 Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни ✈️ олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача ✔️кечиктириш ҳуқуқи берилади.

=•=•=•=•=•=

‼️ 2020 йил 1 майдан 1 июлгача

👉
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%га ПАСАЙТИРИЛАДИ.

👉 Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар ❌ бундан мустасно.

=•=•=•=•=•=

⚡️Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача ❌ ТЎХТАТИЛАДИ.

👉 Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ.

👉 Солиқ тўловчилар
15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈
Игна ташласанг, бўш ерга тушмайди

Тошкент шаҳри тобора зичлашиб, бўш ер деярли қолмаяпти. Балки мегаполислар учун шунақа ҳам бўлиши керакдир. Аммо шаҳарсозлик қоидалари, фуқароларга қулайликлар ҳақида ҳам кимдир қайғурадими?

Виждонан айтингчи, сўнгги йилларда кўчаларда машина қўйиш учун бирор шароит яратилдими? Йўқ. Аксинча муаммо тобора катталашиб бормоқда.

Куни-кеча «Пойтахт» савдо маркази рўпарасидаги автотураргоҳ ўрнида қурилиш ишлари бошланди. Хабар берилишича, бу жой Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори асосида Чехиянинг «IMP NEW PAY» компаниясига 25 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритиш шарти билан теппа-текинга, ҳеч қанақа тендерларсиз бериб юборилган.

Энг қизиғи, буни қарангки, қандайдир тасодиф билан чехия компаниясининг 95%лик улушига ўзимизнинг «Real House» қурилиш фирмаси раҳбари, Ўзбекистон фуқароси Исроил Юнусов эгалик қилар экан.

Ва ундан ҳам қизиғи пойтахтнинг қоқ марказида бозор қиймати тахминан 1 млн долларга тенг бўлган бу жой бериб юборилган Чехиянинг «IMP NEW PAY» компаниясининг уставида атиги 1000 крон (40 доллар) бор экан.

Кимни алдаяпмиз? Қачонгача алдаймиз?

Автотураргоҳ борасидаги мантиқсизликлар ҳақида икки оғиз.

Бутун жамоатчилик агар бу ерда бизнес марказ қурилса, унда шу атрофдаги жуда кўп ташкилотларнинг ходимлари машинасини қаерга қўяди, ахир бу ер марказ бўлса, ҳаммаёқда тақиқловчи белгилар бор бўлса, бўш жойдан умид ҳам қилмаса бўладику, дея эътироз билдирмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги эса қурилаётган 9 қаватли бинонинг ертўласидаги 3 та қаватда бепул автотураргоҳ бўлишини айтмоқда. Бузилаётган собиқ автотураргоҳда 180та автомобиль учун ўрин бўлган бўлса, қурилиш битганидан сўнг 250та автомобиль учун ўрин қилинар экан. Яъни 70 тага жой кўпаяди.

«Демак, хавотирларга ўрин йўқ, қурилиш якунига кўра автотураргоҳ нафақат йўқолмайди, балки сиғими кенгаяди», дейилади хабарда.

Лекин бу гапларда унчалик ҳам мантиқ йўқ, одамларни чалғитиш бор холос. Ҳозир тушунтираман.

Ушбу автотураргоҳ сиғими шундоқ ҳам ҳозирги шароитда атрофдаги ташкилотлар ходимларининг эҳтиёжлари учун етмас эди. Шу сабабли ҳам ўша атрофларда кўчаларга тақиқловчи белгилар тагига ҳам машиналар қўйиб ташланади. Чунки халқ шунча мажбур, бошқа иложи йўқ.

Энди тасаввур қилинг, бу ерга 3 қавати савдо дўконлари, қолган 6 қавати офислардан иборат бўлган бизнес марказ қурилса, демак ҳозирги сиғимга камида яна 300 та машина қўшилади, деганими? Яъни 250 талик автотураргоҳ 9 қаватли бизнес марказни ўзига камлик қиладику. Бизнес марказни ўзига етмаса, атрофдаги ташкилотлар ходимлари кейин нима қилади?

Шунчаки тасаввур қилинглар, юзлаб инсонлар машиналарини қаерга қўйишади? Бунга кимдир мантиқли жавоб бера оладими?

Ҳа, айтганча яна бир гап. Шаҳар ҳокимлиги инвестор (яъни юртдошимиз) қурилишни анча кеч бошлаганини айтмоқда. Хўш, агар у қурилишни анча кеч тугатса, унда нима бўлади? Яъни қурилиш айтайлик 5-6 йил давом этсачи? Демак 5-6 йилгача 250 талик автотураргоҳ ҳам бўлмайди, шундайми? Бу пайтда аҳоли нима қилади?

Бу ҳозирча жуда оддий ва енгил саволлар холос. Биз ҳали бир юмалаб хорижий инвесторга айланиб олган маҳаллий тадбиркорларимизга ҳеч қанақа тендерсиз, текинга берилган 1 млн долларлик ер ҳақида чуқурлашиб сўрамаяпмиз. Уни бошқа тегишли ташкилотлар кўпроқ сўраши керак аслида...


👉 @xushnudbek 👈