Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган

31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган.

Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган. 1 июнь куни беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.

Можаро оқибатида Ўзбекистон ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин юз берган.

«Зарар кўрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз», — деб айтган Бош вазир Абдулла Арипов.


👉 @xushnudbek 👈
Green Card натижалари 6 июнь куни эълон қилинар экан.

Сиз бу сафар Green Card лотереясини ўйнадингизми?
Anonymous Poll
11%
Ҳа, бир неча йилдан буён ўйнайман
5%
Ҳа, биринчи марта ўйнадим
12%
Йўқ, фақат шу сафар ўйнамадим
72%
Йўқ, умримда бирон марта ўйнамаганман
2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Кеча Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан «Туризмни қайта тиклашга йўл» онлайн конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Россия, Туркманистон каби 10та давлатларнинг туризм соҳаси бўйича масъуллари (вазирлар, қўмита раислари) қатнашди.

Конференцияда пандемия шароитида қандай қилиб туризмни яна тиклаш мумкинлиги, давлатаро ўзаро туризм йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир давлат ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Муваффақиятли ўтган конференция якунлари бўйича Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили ташаббус учун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга ташаккурнома йўллади.

Унда Ўзбекистоннинг пандемия сабаб таназзулга юз тутган туризм соҳасини қайта тиклашдаги алоҳида намунаси эътироф этилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳам 42 мамлакат қаторида UNWTO’нинг Европа ҳудудига киради.
Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Huawei Ўзбекистонга солиқ тўлайди

Давлат солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ҳонгконгда рўйхатдан ўтган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited 1 июнь куни рўйхатга олинган.

Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 14тага етди.

Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаган эди.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Абитуриентлар ДТМ сайти ва Ягона портал орқали ҳужжат топширишлари режалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан шунга оид қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, абитуриентлар ўтган йили бўлгани каби Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига ДТМ веб-сайти орқали онлайн ҳужжат топшириш имконини яратиш таклиф этилмоқда.

Ўз навбатида бизда бир қанча саволлар пайдо бўлмоқда:

1) бу ўзгариш қачон кучга киради? Қабул бошланишига атиги 13 кун вақт қолди ахир. Лойиҳа эса 17 июнгача муҳокама бўлар экан, ҳали тасдиқлангунгача яна бир 20 кун ўтса керак. Ёки ўтган йилларда бўлгани каби расмий қарорда бошқа гап, амалиётда бошқача жараён бўладими?

2) ДТМ сайти бунча катта босимни кўтара оладими? Ўтган йилларда қабул комиссиялари ДТМ серверлари қотиб қолаётганлиги сабабли, абитуриент маълумотларини базага кирита олмаётганидан шикоят қилишган эди. Жорий йилда ҳам шунақа бўлмайдими?

3) Ўзи қабулга оид янгиликлар қачон расман аниқ бўлади?


👉 @xushnudbek 👈
YouTube'даги жонли эфирда канал обуначилари билан ҳам суҳбат уюштирмоқчи эканлигимни айтгандим.

Ва кичик танлов ҳам ўтказгандик. Энг кўп лайк йиққан изоҳ муаллифлари билан суҳбатлашдик. Улар қуйидагилар:

Сарвиноз Аҳмедова - Шаҳрисабз шаҳридан, журналист ва тарихчи, 35 ёш;
Бобур Абдуҳалилов - Сирдарёдан, Беларуснинг Минск шаҳрида IT йўналиши бўйича магистр, 26 ёш;
Жасур Азизов - Фарғонадан, Россиянинг Қозон шаҳрида туризм йўналишида талаба, 20 ёш;
Абдулазиз Аббасов - Тошкент шаҳридан, Зарафшон шаҳридаги мактаб ўқувчиси, 17 ёш.

Биз пандемия, журналистика, таълим тизимидаги муаммолар, Россия ва Белурасда ўқиш жараёнлари, ўқишни хориждан кўчириб келиш, Ўзбекистонда ривожлантиришимиз керак бўлган соҳалар ва яна кўплаб қизиқарли мавзуларда суҳбатлашдик. Кўришни тавсия қиламан.

Суҳбатни томоша қилиш:

https://youtu.be/5TLKnkSHhbY

❗️Диққат, танлов!

Кейинги суҳбатдошимиз Сиз бўлишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун қуйидаги шартларни бажаришингиз керак:

1) YouTube каналимизга обуна бўлинг (youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev);

2) Ушбу видео остига исталган мавзуда изоҳ қолдиринг (youtu.be/5TLKnkSHhbY). Изоҳда "шу комментга лайк босинг" деган чақириқлар ёзилиши мумкин эмас;

3) Энг кўп лайк йиққан 4 нафар муштарий кейинги Zoom-суҳбат иштирокчисига айланади. Аввалги суҳбатда қатнашганлар натижаси ҳисобга олинмайди.

Барчага омад тилайман!


👉 @xushnudbek 👈
❗️12 кун қолди

Бугун, 3 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 12 кун қолди.

Лекин ҳалигача қабулга оид ҳеч нарса расман маълум эмас.

На квоталар, на нечта фандан имтиҳон бўлиши, на ҳужжатлар топшириш тартиби ва ҳ.к.

(ушбу эслатма ҳар куни янгилаб турилади)
#abituriyent

👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим тизимидаги асосий муаммо ҳақида жуда тушунарли кинолавҳа.

- Кейинги сафар қариндош ва яқинлар тўлиқ йиғилмагунча, имтиҳонни бошламанг.
- Таниш-билишларчи?
- Таниш-билишлар ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Сўх туманига янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилояти Сўх туманига Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳоким этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

❗️Сўх туманининг аввалги ҳокими Фаррух Усаров «Чашма» булоғида юз берган можоралардан аввалроқ лавозимидан бўшатилган эди. 20 майдан буён молия ишлари бўйича ҳоким ўринбосари вақтинча ҳоким сифатида ишлаб келаётганди.


👉 @xushnudbek 👈
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.
❗️1 августдан импорт машиналар учун акциз солиғи бекор қилинади

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Бу жуда яхши янгилик! Энди хориждан кириб келаётган автомашиналар нархи сезиларли арзонлашади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўн олтинчи ўлим: коронавирус аниқланган 72 ёшли пойтахтлик бемор вафот этди

Тошкентлик М.да 2 июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.

❗️Ўтказилган муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
«Суви, жойи, хавфсизлигига қараш керак» – Президент сўхликлар йиллар давомида қийналиб яшагани ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселекторда Сўх туманидаги воқеаларга тўхталди, дея хабар бермоқда KunUz нашри.

«Айниқса, чегарадош ҳудудларда камбағалликни камайтириш ва шу туманлар иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли учун зарур шароитларни ташкил этиш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши керак.

Мана, Раматовга қўшимча топшириқ берилди. Ҳар ойда иккитадан чегарадош ҳудудда бир ҳафтадан яшайди. Керак бўлган одам, унинг ҳамма ваколати бор. Билардику, шу чегардош ҳудудни. Нега бориб Сўхда ётиб келмаган?!

Энди ана шундай чегарадош ҳудудларнинг алоҳида рўйхатини қиламиз, бош вазир ўринбосари бориб инфратузилма ва бошқа масалаларини ўрганади. Бизни олдинроқ огоҳ қиладиган тизим яратишимиз керак.

Чегарадош ҳудудларнинг суви қандай, жойи қандай, хавфсизлиги қандай, вазият қандай, ичкаридаги муҳит қандай – Раматов бош. Кейин сиз етиб борасиз (А.Арипов – таҳр). Раматов диагноз қўяди, даволашга сиз. Диагноз деганим, ҳамма нарсани билиш керак. Мана, ўзингиз кўрдингиз одамларнинг кайфиятини. Оддий-оддий масалалар-ку! Ҳеч қийин масала қўйилгани йўқ, бемалол ҳал қилса бўлади.

Йиллар давомида ҳеч ким бормаган. Жуда бўлмаса «у халқ ёмон, оғир халқ» деганмиз. Нимага ёмон, талаб қилиш ёмонми?! Адолат-ку талаб қилиш. Бу жараён жуда кўп сабоқ берди. Жуда катта сабоқ», деди президент.

Давлат раҳбари аҳоли кайфияти, муаммолари, талаб ва эҳтиёжини олдиндан биладиган тизим яратиш лозимлиги ҳақида гапирди. Нафақат чегарадош ҳудудлар, балки иқтисодий аҳволи оғир бўлган бошқа туманларда ҳам аҳоли бандлиги, яшаш шароитини яхшилаш бўйича бир ой ичида дастур тайёрлаш юзасидан топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилади:

👉 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

👉 уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

👉 меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда қуйидагиларга рухсат берилади:

➖ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига (карантин қоидаларига риоя этган ҳолда);

➖ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️5 июндан ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди

Махсус комиссия қарори билан 5 июндан 🟢 “яшил” ҳудудларда таълим марказлари, тўгараклар фаолиятига рухсат берилди.

Бунда дарслар 10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда ташкил этилиши керак.

Шунингдек, ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Яшил ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан 🟢 “яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️15 июндан умумий овқатланиш объектларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилади.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

➖ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

➖ фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

➖ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

➖ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

➖ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

➖ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.


👉 @xushnudbek 👈