This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий ва молиявий соҳа экспертларини бир майдончада бирлаштирадиган "Мунозара клуби" янги интерактив платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
"Мунозара клуби"да энг долзарб мавзулар, қизиқарли кейслар ва экспертлар ҳамжамияти, ОAВ ва блогерларнинг янги қарашлари бўлиши ваъда қилинмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ижодкорлари билан боғлиқ вазият ҳақида Кун.уз нашри яхши таҳлил тайёрлабди, ўқишни тавсия қиламан.
https://kun.uz/66076018
Қисқача мазмуни:
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов мазкур узр сўраттириш ҳолатини қоралаган ва бу ЙҲХББда ташкил этилган янги ахборот хизматининг хатоси эканлигини таъкидлаган. Айрим иқтибослар:
«Буни чиқаришдан олдин аслида мен кўриб беришим керак эди. Қайсидир жойда қайсидир раҳбар келиб, ақллилик қилган. Тўхта, мана бу жойини алоҳида чиқарамиз, деган. Натижада яхши ниятда бошланган иш тескарисига айланиб кетган.
Ҳажвий чиқиши, танқидий мақоласи учун журналистларни, ижодкорларни изза қилиш мақсадимиз йўқ. Аксинча, журналистлар бемалол мурожаат қилсин бизга, блогерлар мурожаат қилсин. Нима бўлса, биз очиқмиз, тайёрмиз. Қандай маълумот керак бўлса, берамиз қўлдан келганча.
Аслида мақсад бошқача эди. Биз ҳам ижодкорларнинг олдида уялиб қолдик. Чунки ҳамманинг олдида “ана, узр сўрашди-узр сўрашди” бўлиб кетиб қолди. Энди ўзимиз улардан бориб узр сўраймиз. Чунки уларни ноқулай ҳолатга қўйдик. Қариндошларининг олдида, фарзандларининг олдида ноқулай қилиб қўйдик», - деган Шохруҳ Ғиёсов.
Ҳажвий кўрсатув ижодкорлари эса ЙҲХББдагилар уларга ёлғон гапиришгани, видеони фақат бошлиғимизга кўрсатамиз деб, алдаб, лекин оммага эълон қилишганини айтган.
«Қалпоқ» ҳажвий дастури ижодий гуруҳи раҳбари Раҳмонали Суроповнинг айтишича, ҳаттоки унга телефон орқали босим қилишган.
Иқтибос:
«Менга: «Бошлиғимиз сизни аслида жиноий жавобгарликка тортиш керак деди», дейишди.
Бундан ташқари, у мендан «Сизнингча, “ГАИ”лар пул олишадими?», деб сўради. Мен эса «Нега олишмас экан? Ҳозир бу гапни ҳайдовчилар эшитса, кулиб юборишади», дедим.
Улар менга нотўғри ҳаракат қилганимни айтишди. Мен эса бу огоҳлантириш демократияга зид эканини, Қозоғистонда ҳам «мелисахоналар» фаолияти бемалол юмор қилинишини таъкидладим. Улар менга «Ундай бўлса, Қозоғистонга бориб яшанг», дейишди», дея таъкидлаган Раҳмонали Суропов.
«Шўрданак» ҳажвий дастури ижодий гуруҳи раҳбари Эркин Чўлиев ҳам ЙҲХББдагилар уларни алдашганини айтган.
Иқтибос:
«Бизга соҳамизни кулгига оляпсизлар, бу фаолиятимизга таъсир қиляпти деб айтишди. Ўртада гина-кудурат бўлмаслиги учун “Ҳазилларимиз оғир ботган бўлса, биздан ўтган бўлса, узр, кечирасизлар. Агар бундай ҳазилларимиз ёқмаётган бўлса бошқа бундай ҳазил қилмаймиз”, деб айтдик.
Бу видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишларини билмагандик. Билганимизда умуман гапирмасдик. Улар чиқармаймиз, видео ўзимизда қолади дейишганди. Камерани ёқишаётганда сабабини сўраганмиз, “Видеони бошлиғимизга кўрсатамиз”, деб айтишганди.
Кеча бу нарсалар тарқалган вақтда мен съёмкада эдим. Съёмка жараёнидаги танаффусда шогирдлар кўрсатиб қолишди буни. Асабимиз роса бузилди. Бир амаллаб съёмкани охирига етказиб олдик. Майли, саломат бўлишсин, аммо бу ишлари кайфиятимизга яхшигина таъсир қилди. Юртдошларимизнинг борига шукр, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг фикрларини ўқиб бироз ўзимизга келдик. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашмаганда, қайтанга танқид қилиб кетишганда бу соғлиғимиз, руҳиятимизга яхшигина зарар етказган бўларди. ИИВ бунинг учун жавоб бера олармиди кейин? Бу жиддий масала», - деган Эркин Чўлиев.
Хулоса ўзингиздан.

Kun.uz
«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ижодкорлари ЙҲХБ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўрашди. Аслида нима бўлган эди?
ИИВ ЙҲХББнинг Telegram’даги каналида «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий дастури ижодкорлари ходимлари ҳақида тайёрлаган юмористик кўрсатувларидаги ҳазиллари учун муносабат билдирган видеолар эълон қилинди. Аслида ҳолат қандай бўлган эди? Kun.uz мухбири воқеа иштирокчилари…
#abituriyent
Жорий йилда жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай ўтказилади?
Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров аниқлик киритди:
- Пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.
Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ижодий ва тест имтиҳонлари (педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг фақат биттаси (махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.
Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида имтиҳонлар касбий (ижодий) ҳамда касбий (ижодий)+ тест йўналишида ташкил этилади.
Тўлиқ ижодий имтиҳон асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда абитуриентлар шу пайтга қадар махсус ва умумий жисмоний тайёргарликдан ташқари сузиш бўйича ҳам имтиҳон топширишар эди.
Жорий йилги қабул мавсумида абитуриентлар фақат махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади, спортнинг сузиш тури бўйича имтиҳон олиб ташланди.

Abituriyentlar diqqatiga!
Bugun soat 21:00da yangi tashkil etilgan TEAM universiteti vakillari ishtirokidagi ko'rsatuvni jonli tarzda tomosha qiling.
Mehmonlar: Alisher Hasanov (rektor), Zafar Hoshimov (ta'sischi) va Hikmat Abdurahmonov (ta'sischi)
Mavzu: Nega TEAM universiteti...?
🔴Ko'rsatuvni YouTube dagi quyidagi kanal orqali tomosha qiling - youtube.com/mfaktoruz

АҚШ Президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдирган.
Унинг қайд этишича, сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.
“Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар. Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир”, дейди Дональд Трамп.
Оқ уй раҳбари, шу билан бирга, давлатлар коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар экан, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг сўрови тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун ўз маъмуриятига кўрсатма берганини қайд этган.

❤1
⚡️Ўн тўққизинчи ўлим: коронавирусга чалинган ва хориждан чартер рейс билан келган фуқаро вафот этди
Самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт -Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинганди. Унда жорий йилнинг 1 июнь куни “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
Шу йилнинг 1 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.
Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар бизникилар шунақа ҳажвий кўрсатув тайёрлашса, суд ва прокуратура ўзаро келишиб, қамаворишмайдими ишқилиб 😂
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
👍1
Қашқадарёдаги хорижий корхонанинг 28 нафар ходимида коронавирус аниқланган
11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 (+72) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди.
❗️Айни пайтда юртимизда 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1144 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ДТМ жавоблар варақасини тўлдириш бўйича видео-йўриқнома эълон қилди.
Тартиб билан яхшилаб танишиб чиқинг.
Жорий йилда абитуриентлар тест саволлари китобидан вариант рақамини ҳам белгилаши керак бўлади, шу эсдан чиқиб қолмасин.

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси жорий йил 19 июнь куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Шунингдек, бугун бўлиб ўтган Сенат Кенгаши мажлисида Сенат қўмиталари таркибига ўзгартириш киритилди, хусусан, Қудратулла Рафиқов Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Санобар Суярова эса Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзолигига сайланди.

❗️ССВ: сўнгги уч кунда коронавирусга чалинган 292 нафар беморнинг 118 нафари аҳоли орасида қайд этилган
Мисол учун, Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилиб, уй шароитида даволанган фуқарода, Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк” савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятида яшовчи, Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланадиган фуқаронинг 2 нафар оила аъзосида, Бекобод ва Тошкент туманларида яшовчи 2 нафар фуқаро ҳамда Тошкент туманидаги “Американ госпитал” хусусий клиникаси кичик тиббиёт ходимида ҳам касаллик тасдиқланган.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимининг қўшниси ва у билан мулоқотда бўлган 2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқанд вилояти “Мароқанд” ДУКнинг 2 нафар ходими ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.
Бугун айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг бир йўла 28 нафар ходимида, Тошкент шаҳри Юнусобод бозорининг яна 2 нафар сотувчисида коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
❗️Айни хавотирли вазиятдан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, фуқароларимизни огоҳлантиради: вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг.
‼️Шунинг учун заруратсиз кўчага чиқманг, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойига боришдан вақтинчалик тийилинг, ижтимоий масофа сақланг, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювинг, кўчага чиққанда ниқоб тақишни асло унутманг, ва умуман, карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этинг.
✅ Ўзингизда касаллик белгиларини сезсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

❗️4 кун қолди
#abituriyent
Бугун, 11 июнь. Қабул жараёнлари бошланишига атиги 4 кун қолди.
Ўша гап. Ҳозирча кутяпмиз.

Forwarded from davletovuz
Сооронбай Жээнбеков:
“Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши». Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида дўстликда ёнма-ён яшаб келишган. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирига яқин эдилар. Икки мамлакат нафақат жуғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин, балки бизда битта тарих, битта дин, битта тил ва ўхшаш урф-одатлар мавжуд.
Ўзбекистонда президентликка Шавкат Миромонович Мирзиёев келиши билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик мустаҳкамланди. Биз яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интиламиз, барча муаммоларни ҳал қиламиз, бунинг учун сабр ва вақт керак.
Биз фарзандларимиз ва мамлакатимиз келажаги учун қўшни давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз.
Манба.

Forwarded from Arxiv Co-Learning Center
🙌Chaqqon barmoqchalar – oʻzbek tilida tez va toʻgʻri yozish mashgʻulot dasturiy ilovasi.
✍️Koʻzlaringiz matn uzra yugurgani sari, sizning klaviaturada yozish mahoratingiz ham oshib boraveradi. Bir vaqtning oʻzida Barmoqchalaringizni oʻzi gaplarni teradi, ham miyangiz yangi bilimlar bilan toʻladi.
💻Ilova qulay interfeysi va soddaligi bilan oʻzining boshqa analoglaridan tubdan farqlanadi. Oʻzingizdagi oʻzgarishlarni “bittada sezasiz”.
🙋♂️Kichik interaktiv ilovamizda nafaqat oʻz ustingizda ishlashingiz, balki doʻstlaringiz bilan maroqli vaqt oʻtkazishingiz mumkin. Kim tezroq va savodliligini aniqlashtirib oling!
🤟Ilovamiz Windows, Linux, MacOS tizimlarini qoʻllab-quvvatlaydi.
Quyidagi linkʼlar orqali kompyuteringizga yuklab olishingiz mumkin:
Windows:
https://colearning.uz/files/chaqqon-barmoqchalar/chaqqon-windows.zip
Linux:
https://colearning.uz/files/chaqqon-barmoqchalar/chaqqon-linux.zip
MacOS:
https://colearning.uz/files/chaqqon-barmoqchalar/chaqqon-mac.zip
P.S.: Xizmatlar litsenziyalangan. Mahsulot sertifikatlangan oʻrtoqlar.
P.S.S: Izohlarda erishgan natijalaringizni hamda feedback (tavsiyalar) qoldiring.

👍4
Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?
#abituriyent
Ўтган йилдан бошлаб, қабул жараёнларига киритилган энг катта ўзгаришлардан бири, бу - абитуриентларга бир нечта ОТМларга ҳужжат топшириш имконининг яратилгани бўлди. Ўтган йили ушбу жараёнларни амалиётдан ўтказиб олишди ва анча-мунча маълумотга эга бўлишди.
Шундай бўлсада, яна бир марта учта йўналишни танлаш тартиби ҳақида қисқача тушунтирмоқчиман.
Абитуриентлар ҳужжат топшираётган пайтда, 3та йўналишни устувор кетма-кетликда белгилайди.
Яъни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналиш сифатида қайси ОТМларни танлаганини олдиндан белгилашади.
Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.
Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун, мисол тариқасида тушунтираман.
Айтайлик, фарғоналик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйидаги кетма-кетликда ОТМларни танлади дейлик:
1-йўналиш: ЎзМУ
2-йўналиш: Шарқшунослик университети
3-йўналиш: ФарДУ
Абитуриент тест синовларидан умумий 150 балл тўплади, дейлик. Бу балл ЎзМУга контракт, ТДШУ ва ФарДУга эса бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин? Шарқшуносликнинг бюджетини танласа бўладими?
Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриентда танлов имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида 1-ўринда ЎзМУни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 2та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у ЎзМУга етарли балл тўплай олмасагина, кейин Шарқшуносликка ўтилади. Агар абитуриент бали ЎзМУ ва Шарқшуносликка ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейин ФарДУ инобатга олинади.
Яъни устувор ОТМга кира олмасагина, балл кейингисига ўтади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хоҳ бюджет, хоҳ контрактга кирган бўлсин, кейинги ОТМларга инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.
Хулласи калом, абитуриентга танлов имконияти ҳужжат топшириш вақтида берилади. Ўша пайтда у ОТМлар рўйхати ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри танлаши керак, тест ўтгандан кейин унда танлов ёки ўзгартириш имкони бўлмайди.
Жорий йилда қабул жараёнлари онлайн бўлишини инобатга олсак, абитуриентлар йўналиш танлаётганда масъулият билан ёндошишлари керак бўлади.

Xushnudbek.uz
Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади? #abituriyent Ўтган йилдан бошлаб, қабул жараёнларига киритилган энг катта ўзгаришлардан бири, бу - абитуриентларга бир нечта ОТМларга ҳужжат топшириш имконининг яратилгани бўлди. Ўтган йили ушбу жараёнларни амалиётдан…
Ушбу постда бугун амалда бўлиб турган Низом бўйича учта йўналиш мисол келтирилган.
Лекин аввал хабар қилганимдек, жорий йилда бир пайтнинг ўзида бешта йўналишга ҳужжат топшириш имконияти яратилиши кутилмоқда. Шуни ёдда тутишингизни сўрар эдим.

Бугун «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида “Ижтимоий-сиёсий вазият ва барқарорлик” мавзусида жамоатчилик мулоқоти ташкил этилди. Унда ННТ ва илмий марказлар вакиллари, тадбиркорлар, адвокат ва ҳуқуқшунослар, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Кун.уз нашри мухбири Алишер Рўзиохунов иккаламиз биргаликда модераторлик қилдик.
Муҳокамаларнинг асосий мавзуси - дунёдаги ва мамлакатимиздаги эпидемиологик ва ижтимоий-сиёсий вазият, хусусан, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари ортидан хорижда кузатилаётган норозилик намойишлари ва оммавий тартибсизликлар, зўравонликлар, ўғрилик ва талончилик ҳолатлари ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари.
Тадбир давомида айрим давлатлардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, карантиндаги турмуш тарзининг психологик жиҳатлари ва пандемиянинг иқтисодий зарарлари, тартибсизликларнинг сиёсий оқибатлари, тинч митингларни ҳуқуқий тартибга солиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
P.S: илгари галстуксиз ўзимни ноқулай ҳис қилардим, ҳозир ниқобсиз :)

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига!
📌 2020/2021-ўқув йили учун 9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади.
🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тартибда амалга оширилади.
🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин: https://bit.ly/2AXaEDU
🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:
• онлайн ариза;
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
• 9-синфни тамомлаганлик тўғрисида маълумотнома;
• 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат;
• танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
⏰ Онлайн рўйхатдан ўтиш 2020 йил 30 июнга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак тор кўчаси, 10-уй.
☎️ Телефонлар: (71) 241-72-44, (71) 241-75-54.

⚡️ Ва ниҳоят!
Айтишларича, 2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланибди.
Шунингдек, ушбу қарор билан айрим янгиликлар жорий этилаётгани хабар қилинмоқда. Хусусан, қабул жараёнлари истисно тарзида жорий йил 20 июндан бошланиши, бир пайтнинг ўзида бешта йўналишга ҳужжат топшириш имконияти, контрактлар тўлаш тартиби ва яна қабул жараёнларига оид бошқа яхши ўзгаришлар белгиланибди.
Қарорнинг расман эълон қилинишини интиқлик билан кутамиз.