Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаганман

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

- Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин!

Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди.

Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.


👉 @xushnudbek 👈
Айтишларича, Президентнинг тегишли қарори билан Шарифхўжаев Усмон Улфатович Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Усмон Шарифхўжаев 2018 йилдан буён Президент Администрацияси таълим шўъбаси мудири сифатида фаолият олиб бораётган эди. Шунингдек, у муқаддам Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Таълим тизимини яхши тушунадиган, замонавий фикрлайдиган кадрнинг халқ таълими тизимига келганидан хурсандман.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

✅ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.

2️⃣барча ҳудудларда:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.


👉 @xushnudbek 👈
❗️РАСМАН: Абитуриентлар бештагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар онлайн топширилади

Президент қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

❗️Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.


👉 @xushnudbek 👈
‼️РАСМАН: Қабул квоталари тасдиқланди

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Бош прокуратура расмий баёноти

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.Абдукаримовни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

А.Абдукаримов соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 01.06.2020 йилда 3 нафар ички ишлар ходимларига нисбатан ЖКнинг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
PQ-4749.pdf
4.7 MB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-4749-сонли қарори (иловаларсиз)


👉 @xushnudbek 👈
bakalavr-kunduzgi @xushnudbek.pdf
6.6 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ КУНДУЗГИ

🔎 Матнни қидиришга бериш имконияти бор

‼️Бу ҳали якуний квоталар эмас.
Бу қарорда шунчаки умумий рақамлар келтирилган холос. Тез орада тиллар кесимида (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва ҳ.к.) қайта бўлиб чиқилади. Шу сабабли эртага ДТМ сайти орқали ҳужжат топшираётган пайтингизда квота камроқ бўлса, нега Президент қароридан кам кўрсатилган, деб ҳайрон бўлиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
bakalavr-sirtqi @xushnudbek.pdf
4.7 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ СИРТҚИ


‼️Бу ҳали якуний квоталар эмас. Бу қарорда шунчаки умумий рақамлар келтирилган холос. Тез орада тиллар кесимида (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва ҳ.к.) қайта бўлиб чиқилади. Шу сабабли эртага ДТМ сайти орқали ҳужжат топшираётган пайтингизда квота камроқ бўлса, нега Президент қароридан кам кўрсатилган, деб ҳайрон бўлиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
bakalavr-kechki @xushnudbek.pdf
852.4 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

✅ КЕЧКИ


‼️Бу ҳали якуний квоталар эмас. Бу қарорда шунчаки умумий рақамлар келтирилган холос. Тез орада тиллар кесимида (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва ҳ.к.) қайта бўлиб чиқилади. Шу сабабли эртага ДТМ сайти орқали ҳужжат топшираётган пайтингизда квота камроқ бўлса, нега Президент қароридан кам кўрсатилган, деб ҳайрон бўлиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
magistratura @xushnudbek.pdf
9.8 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

✅ МАГИСТРАТУРА


‼️Бу ҳали якуний квоталар эмас.
Бу қарорда шунчаки умумий рақамлар келтирилган холос. Тез орада тиллар кесимида (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва ҳ.к.) қайта бўлиб чиқилади. Шу сабабли эртага ДТМ сайти орқали ҳужжат топшираётган пайтингизда квота камроқ бўлса, нега Президент қароридан кам кўрсатилган, деб ҳайрон бўлиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from bakiroo
Фуқаро асосий функцияси уни ҳимоя қилиши лозим бўлган полиция қўлидан ўлим топмаслиги керак.

Лекин полициянинг фуқароларга нисбатан зўравонлиги, афсуски, хоҳ демократик, хоҳ тоталитар бўлсин - исталган мамлакатда рўй бериши мумкин бўлган ёвуз ҳодисадир. Фарқи унга муносабатда - демократик мамлакатда бунинг учун жавобгарликдан қочилмайди, масъулият зиммадан соқит қилинмайди, нафақат айбдорлар учун жиноий жавобгарлик муқаррар бўлади, балки жамиятда тектоник оқибатлар ҳам юз беради. Тоталитар давлатларда эса бундай жиноятлар одатда хаспўшланади ва босди-босди қилиб юборилади, натижада зўравонликлар такрорланаверади.

Масалан, 2012 йилда полициянинг бир неча йиллик муваффақиятли ислоҳотларидан кейин ҳам Грузия изоляторларида полициянинг маҳбусларни супурги билан зўрлаши ва қийноққа солиш ҳолатлари юз берган. Бутун Грузия даҳшатдан оёққа туради, тегишли вазирлик раҳбарияти истеъфо беради. Саакашвили ва унинг партиясининг кейинги сайловлардаги мағлубияти қисман шу зўравонликларга бориб тақалади. Шундан буён полиция зўравонлиги Грузияда такрорлангани йўқ.

Худди шу йили рус полициячилари томонидан Қозонда гумондаги фуқаро айбини тан олдириб, бўйнига қўйиш учун бутилка билан зўрланади. Гумондор вафот этади. Полициячилар жуда осон жазо билан қутулиб қолишади. Ҳеч қандай истеъфо ва масъулиятни тан олиш юз бермайди. Натижада бу каби жиноятлар Россияда оддий, такрорланадиган ҳолатга айланган.

Андижонда, ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатилиши ортидан фуқаро Абдукаримов вафот этган. Бу фожеа бўйича айбдорлар жазоланиши керак, умид қиламанки, жазоланади ҳам. Лекин бу кифоя қилмайди. Ички ишлар органлари росмана ислоҳ қилиниши лозим. Билмайман, янги тарихимизда бу нечанчи марта такрорланаётган жиноят, лекин вазифаси хавф солиш эмас, ҳимоя қилиш бўлган ўзбек полицияси қайта ташкил этилмаса, охиргиси бўлмайди.

Марҳумнинг яқинларига сабр.
#abituriyent

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси таркиби тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Хотин-қизларга қўшимча 4% давлат гранти учун квота ажратилади

Жорий йилда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

❗️Эслатма-1: тавсияномаларнинг берилиш тартиби, яъни қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади, уни олиш учун қандай ҳужжатлар керак ва ҳ.к. қоидалар ҳали маълум эмас, шу сабабли ҳозир маҳалла раисига ёки вазирликка тавсиянома сўраб боришингиздан фойда йўқ. Тартиб тасдиқлангач, расман эълон қилинади.


‼️Эслатма-2: қайси ОТМ ва қайси йўналишга хотин-қизлар учун нечта квота берилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас, бу 20 июнга қадар Давлат қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈