Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
#abituriyent

Кейинги матбуот анжумани қачон?

Мана, қабул квоталари ҳам тасдиқланди. 2 та фандан имтиҳон бўлиши ҳам расман аниқ бўлди.

Аммо ҳалигача кўп саволлар жавобсиз бўлиб турибди. Мана шу саволларга жавоб топиш учун қабул жараёнларига бағишланган навбатдаги матбуот анжумани қачон ўтказилади?

Ўтган сафарги анжуманда ҳар ҳафта шу каби учрашувлар ўтказиш ваъда қилинганди. Майли, қабул квоталари тасдиқланмагани учун ўтган ҳафта ўтказилмаганини тўғри тушундик. Лекин энди бемалол ташкил қилса бўлади, менимча.

Матбуот анжуманида бевосита масъулларнинг ўзидан аниқлаштира қоламан, деган мақсадда абитуриентларни ўйлантираётган жуда кўп масалаларни каналда ёзиб ўтирганим йўқ.

Учрашувни кутамиз.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

КВОТА-2020

БАКАЛАВР:

➖ Кундузги - 103 575 нафар;

➖ Сиртқи - 31 350 нафар;

➖ Кечки - 5 025 нафар.


🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.

‼️Юқоридагилар ҳали якуний квоталар дегани эмас.
Бу қарорда шунчаки умумий рақамлар келтирилган холос. Тез орада тиллар кесимида (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва ҳ.к.) қайта бўлиб чиқилади. Шу сабабли эртага ДТМ сайти орқали ҳужжат топшираётган пайтингизда квота камроқ бўлса, нега Президент қароридан кам кўрсатилган, деб ҳайрон бўлиб юрманг.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
⚡️Abituriyentlarga yordam: uyda qolib, bepul “onlayn-repetitor” orqali testlarga tayyorlaning!

Xalq ta’limi vaziri Sherzod Shermatov bugundan boshlab TV orqali “Online-repetitor” loyihasi boshlanganini ma’lum qildi.

Hammaning ham hozirgi yozgi taʼtil vaqtida repetitorga borish imkoni yo‘q.

Shuning uchun “Online-maktab” kanalida (5-8-sinflarnikini o‘rniga) bugundan boshlab “Online-repetitor” rukni ostida testga tayyorlash kurslari boshlandi. Endi mamlakatimizning istalgan joyidan bemalol uyda o‘tirib Davlat test markazining testlariga tayyorgarlik ko‘rsa bo‘ladi.

15 va 16-iyun kuniga mo‘ljallangan jadvallar Xalq ta’limi vazirligining rasmiy telegram kanalida (@uzedu) eʼlon qilindi.

“Online-repetitor” loyihasini kuzatib boring va TV orqali testlarga bepul tayyorlaning!


👉 @xushnudbek 👈
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 13 июнь ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Хўжайли тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Чироқчи ва Китоб туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Муборак тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри ва Хатирчи тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи ва Чуст туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Норин, Чортоқ, Янгиқўрғон, Мингбулоқ ва Учқўрғон туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ургут тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Пайариқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Янгиер ва Ховос туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Бойсун, Музрабод, Термиз ва Шўрчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Сариосиё тумани
🟢 «яшил» ҳудуд: Қизириқ, Узун, Бандихон, Ангор, Денов, Олтинсой, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шеробод туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Оққўрғон, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Паркент, Пискент, Чиноз, Янгийўл ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Ангрен, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Нурафшон, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈
👍1
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун,
15 июнь куни соат 16:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади.

🔹Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади.

📢 Брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ–4749-сон қарори билан киритилаётган янгиликлар.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Paynet
Har kuni 10 iyundan 1 iyulgacha Paynet pullik sovg'alar tarqatadi.

Ishtirok etish uchun Paynet ilovasini yuklab oling , istagan hizmatizga kamida 10ming so'm to'lov qiling yoki kartadan kartaga 50 ming so'm o'tkazing.

G'oliblar Paynet rasmiy telegram kanalida e'lon qilinadi.

Har kuni 9ta pullik sovg'alar bor:
💵 3 kishiga 100 000 so'mdan;
💵 3 kishiga 50 000 so'mdan;
💵 3 kishiga 25 000 so'mdan.

👉Batafsil tanishing

📞 +99871 202-07-07
👨‍💻 @helppaynetbot

Сайт | Telegram | Instagram | Facebook
Боримиз шу

Қарши тумандаги маҳаллий кенгаш депутати суд қарори ҳақида гапира туриб, «қарор қандай қилиб Ўзбекистон Республикаси номидан чиқар экан, ўзимизнинг Қарши туман Маъмурий суди кўриб чиққан-ку» деган фикрни айтибди.

Бу эса ижтимоий тармоқларда кулгу ва кинояларга сабаб бўляпти. Лекин ишонаман, Ўзбекистондаги 60-70% инсонлар (балки ундан ҳам кўп бўлмаса) бу гапнинг нимаси кулгили эканлигини ва депутатнинг гапида қандай хато борлигини билмайди.

Яъни "туман даражасидаги суднинг қарори нега Республика номидан чиқади, ахир бутун Республика номидан қарорни фақат Олий Суд чиқармайдими", деб ўйлашади.

Бу гапга одамлар нима учун ҳайрон бўлишаётгани ёки туман депутатининг устидан кулишаётганига унча тушунмаяпман. Мен тахминан яқин 20 йилларда туман дажарасидаги депутатлардан бирор нарса кутмайман. Чунки қозонда бори чўмичга чиқади.

Депутатлар қанақадир гений ёки ҳаммадан ақлли инсонлар эмас. Улар ҳам ўзимизни орамиздаги одамлар холос. Айниқса туман депутатлари 1 сўм ҳам ойлик олмайди, фақат жамоатчилик асосида ишлайди, бу эса тизимнинг мутлақо самарасиз эканлигининг асосий сабаби. Улар яқин йилларда ҳеч қачон ҳокимга қарши бормайди, боролмайди. Ҳатто ҳокимлар маҳаллий кенгашлар раислигидан кетган тақдирда ҳам барибир тўла мустақил бўла олмайди, ҳокимни оғзига қараб туради.

Шу сабабли ҳам, маҳаллий кенгашларга сайловлар қўл учида ўтади, баъзан номзодлар ўзи ҳам истамай сайланади. 3та мактаб директори, 4та фермер, 5та тадбиркор, 6та ташкилот раҳбари сайланиши керак, деган ақида билан яшаймиз холос.

Уларнинг қанақа сайланиши ҳақидаку гапириб ҳам ўтирмайман.

Токи таълим ривожланмас экан, токи бутун жамиятда аҳолининг билим даражаси, ҳуқуқий онги бирдек ошмас экан, маҳаллий депутатлардан ва ҳаттоки Олий Мажлис депутатларидан ҳам нимадир катта натижа кутмайман, уларнинг гапларига ҳайрон ҳам бўлмайман. Чунки боримиз шу...

Ҳа, айтганча, депутатнинг гапида қандай хато борлигини тушунтирмоқчиман. Бизда барча даражадаги (туман, шаҳар, вилоят, республика) судларнинг қарори Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.

Бунинг ҳуқуқий асоси:

Жиноят-процессуал кодексининг 454-моддаси
«Суд ҳукмни Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради»

Фуқаролик процессуал кодексининг 249-моддаси
«Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади»

Иқтисодий процессуал кодексининг 176-моддаси
«Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади»

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 154-моддаси
«Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади»


P.S.: Тан олинг, бу қоидаларни Сиз ҳам яхши билмасдингиз-ку, тўғрими? (бу гапим барчага тааллуқли эмас)


👉 @xushnudbek 👈
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги қабул жараёнларига бағишланган брифинг бошланди.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

⚡️Жорий йилда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2799 ўрин;

Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 1175 ўрин;

Ҳарбийларнинг фарзандлари учун - 1175 ўрин;

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун - 705 ўрин;

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун - 1400 ўрин;

Ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 ўрин;

Сўх туманида яшовчи битирувчилар - 500 ўрин.

Имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилмоқда (ўтган йили қарийб 5 мингта эди).


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

❗️Тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.

“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, - деди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

🎓 Магистратура бўйича

⁃ Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, ОТМга келмайди;

⁃ Ҳужжатлар қабул қилиш 1 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;

⁃ Имтиҳонлар 3-15 август кунлари ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида ҳам катта ўзгаришлар бўлади.

Энди ҳарбий ОТМларга ҳам тест синовлари август ойида ўтказилади.

Ва ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентларга 5тагача йўналишни танлаш ҳуқуқи берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
#abituriyent ⚡️Жорий йилда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади: Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2799 ўрин; Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 1175 ўрин; Ҳарбийларнинг фарзандлари учун - 1175…
#abituriyent
Жорий йилги ўзгаришлардан яна бири ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига берилган тавсиянома жорий йилда ижодий имтиҳонлари бор йўналишларга ҳам ўтади. Илгари тавсиянома фақат тестларга ўтарди.

P.S.: юқоридаги квота сонларида бироз ўзгариш бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев:

“Агар айрим ҳудудларда эпидемиологик вазият яхшиланмаса ўша ҳудудда тест топшириш кунлари яна ортга сурилиши мумкин. Мақсад тезгина тестларни ўтказиб олиб, 1 сентябрдан ўқишни бошлаш эмас. Асосий мақсад абитуриентларнинг саломатлигини хавф остига қолдирмаслик бўлади”.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Бугунги матбуот анжуманида “сариқ” ҳудуддаги ўқув марказлари ва репетиторлар фаолиятига рухсат бериш масаласини кўтардим.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу масалани тез орада ҳал қилишга ҳаракат қилишини маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Яқин кунларда республикамиздаги 100 дан ортиқ ОТМларда қабул жараёнлари бошланади. Бу мамлакат келажаги учун шу даражада муҳим тадбирки, унда миллиондан ошиқ ёшларнинг тақдири, қувончлари, қайғуси мужассам.

Шу сабабли мазкур жараёнларни шаффоф, адолатли ўтказиш жуда муҳим. Бунда эса жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

✅ Берилган жуда кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда 2020 йилги қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни қизиқтирган барча саволлар, муаммолар ва таклифларни кўриб чиқиш, агар эҳтиёж бўлса, билдирилган фикрларни тегишли мутасаддиларга етказиш мақсадида Телеграмда абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди.

Шунингдек, гуруҳда абитуриентлар ўзаро фикр алмашиши, тажрибалари билан ўртоқлашиши, қабул жараёнига оид масалалар юзасидан муҳокама қилишлари мумкин.

👉 @abituriyentguruh 👈

Гуруҳ менинг ташаббусим билан очилди ва бир нечта модераторлар назоратида, қатъий қоидалар асосида фаолият юритади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Гуруҳга аъзо бўлиш:

👉 @abituriyentguruh 👈
#abituriyent

❗️IELTS ёки CEFR сертификатини кеч олган абитуриентларга имтиёз берилмайди

Кечаги йиғилишда кўпчилик абитуриентлар томонидан берилаётган хорижий тилни билиш сертификатини олишдаги муаммолар ҳақида ҳам мутасаддиларга савол бердим.

Яъни карантин сабабли март ойидан буён IELTS, CEFR ёки шу каби тизимлар бўйича имтиҳонлар ўтказилиши номаълум муддатга қолдирилди. Қачон ўтказилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Жорий йилда абитуриентда B2 даражадаги сертификат бўлса, у чет тилидан тест топширмайди ва унга ўша блок бўйича максимал балл берилади. Шу сабабли имтиҳонга ариза бериб, пулини тўлаб қўйган абитуриентлар томонидан "биз сертификатни кечроқ берсак ҳам имтиёз қўлланадими?" деган саволлар берилаётган эди.

Ушбу саволга жавоб берган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов агар абитуриентлар ҳужжат топширишнинг охирги куни, яъни 20 июлга қадар сертификатни олишга улгурмаса, унда уларга имтиёз тақдим этишнинг техник имкони йўқлигини маълум қилди. Чунки 20 июлдан кейин ДТМ базаси ёпилади ва кейинчалик унга янги маълумот қўшиб бўлмайди.

Вазирнинг яна бир фикрни қўшимча қилди, яъни B2 даража оладиган билими бор абитуриентлар сертификат олишга улгура олмасликдан қўрқмаса ҳам бўлади, улар бемалол ўзи тестдан максимал натижани қўлга кирита олади.

Шунингдек, ДТМ директори Мажид Каримов ҳам вазиятга изоҳ берар экан, миллий CEFR сертификати олиш учун 600 нафар абитуриентлар ариза топшириб, тўлов қилганини, улардан тест олиш учун барча нарса тайёрлигини, фақатгина ҳозирда ДТМ тестларни ўтказиш учун Ҳукуматдан тегишли рухсат кутиб турганини, агар эпидемиологик вазият яхшиланиб, санитар қоидалар асосида тест ўтказишга рухсат берилса, 3-4 кун ичида жавобларни чиқариб бериши мумкинлигини билдирди.

Демак, хулоса:

- рухсат берилиши билан хорижий тилни билиш сертификати учун тестлар ўтказилади, лекин буни аниқ бўлиш-бўлмаслигини олдиндан ҳеч ким айтолмайди;

- агар абитуриент 20 июлга қадар сертификат олишга улгурмаса, унга имтиёз қўлланмайди ва ҳамма қатори тест топширади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Аввалги йилда битирган абитуриентлар тўлов қилиши керакми?

Ҳа, керак. Жорий йилда ҳам мактаб, коллеж ва лицейни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўлов қилишади.

Тўлов миқдори - 111 минг 500 сўм.

Тўловни қандай тўлаш мумкин?

- Онлайн. Пластик карталар орқали онлайн тўлаш мумкин. Бунда онлайн ҳужжат топшираётганда пластик карта маълумотларини киритиб, тўлаш тугмасини боссангиз, пластик карта уланган картага SMS келади ва шу орқали тўлайсиз;

- Банкларда. ДТМ сайтида ёки Давлат хизматлари марказида чиқариб берилган инвойс орқали исталган банк филиалларида тўлашингиз мумкин.

5 та йўналишга алоҳида тўланадими?

Йўқ, абитуриент нечта йўналишга ҳужжат топширишидан қатъи назар, фақат бир марта 111 минг 500 сўм тўлайди.

Ўқишга кира олмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, бу тўлов тест жараёнларига кириш учун бериладиган тўловдир. Абитуриент ўқишга кирган ёки кирмаганидан қатъи назар, бу тўлов қайтариб берилмайди.

Абитуриент тестга келмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, қайтариб берилмайди.

Фақат ижодий (касбий) имтиҳон топширадиганлар ҳам тўлов қиладими?

Йўқ, ушбу тўлов фақат тестга кириш учун тўланади. Тест мавжуд бўлмаган, фақат ижодий имтиҳонлардан иборат бўлган йўналишларга топширган абитуриентлардан тўлов ундирилмайди. Агар ижодий имтиҳонлардан иборат йўналишларни танлаган абитуриентлар адашиб тўлов қилиб қўйса, уларга пуллари қайтариб берилади.

Кимлардан пул олинмайди?

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўловдан озод этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбаев Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори этиб тайинланибди.

Иқтидорли ижодкорнинг таълим соҳасидаги келгуси ишларида омадлар тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
Самарқанд вилояти “ГАИ”си ноқонуний баённома учун моддий ва маънавий зарарларни тўлайдиган бўлди

2018 йил 17 май куни Анвар (исм ўзгартирилган) бошқариб келаётган “Дамас” русумли автомашинани Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасига киришда вилоят ИИБ йўл ҳаракати бошқармаси ходими тўхтатади.

У ҳайдовчига “Йўл ҳаракати қоидаси”нинг 194 ва 56-бандларида кўрсатилган талабларни бузиб, сидирға чизиғи устида ҳаракатлангани учун маъмурий баённома расмийлаштиради. Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ унга нисбатан МЖтК 128-моддасига асосан 86 минг 120 сўм маъмурий жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган.

Табиийки, Анвар жарима тўлашга мажбур бўлади. У ушбу ҳолатдан норози бўлиб, Оқдарё тумани маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат қилади. Суднинг ҳал қилув қарори билан юқорида келтирилган жарима тайинлаш ҳақидаги қарори бекор қилинади.

Шундан сўнг Анвар жарима қайтарилмаганлиги, ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ва бошқарма ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида у ҳақиқат излаб идорама-идора югуришга мажбур бўлганлиги, фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилишлари оқибатида жуда катта маънавий зарар етганлиги, асаблари сурункали равишда бузилиб, соғлиғини йўқотгани учун фуқаролик судига даъво ариза қўзғатиб, моддий ва маънавий зарарни ундиришни сўрайди.

Низо бошиданоқ Анвар тузилган маъмурий баённома юзасидан ўз ҳуқуқларини талаб қилган. У тегишли маъмурий баённомага эътирозларини ёзмоқчи бўлган, бироқ унга бундай имконият берилмаган.

Оқдарё тумани маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан юқорида келтирилган ҳолат бўйича Анвар асоссиз равишда, шошма-шошарлик билан маъмурий жазога тортилганлиги сабабли унга нисбатан тайинланган жарима жазоси бекор қилиниб, иш юритиш тўхтатилган.

Кассация инстанцияси суди Анварга ғайриқонуний маъмурий жазо тайинланиб, асоссиз равишда жаримага тортилганлиги оқибатида у маънавий қайғуриш ва ноқулайликни бошидан кечирганлигини, жаримани тўлаб моддий зарар кўрганлигини инобатга олиб, жавобгар Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармасидан даъвогар Анвар фойдасига 86 минг 120 сўм моддий зарар, 1 миллион 500 минг сўм маънавий зарарни ундиришни белгилади. Шунингдек, 608 минг 190 сўм дастлаб тўланган давлат божи, 16 минг 190 сўм почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.

Б.ХУДАЙБЕРГАНОВ,
фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.


❗️P.S.: Баракалла, Анвар! Баракалла, одил суд. Мана шунақа ўз ҳаққини талаб қиладиган фуқароларимиз ёрдами билан, ўз касбининг "к" ҳарфини ҳам билмайдиган, қонун-қоидаларни тушунмайдиган лаёқатсиз ходимларнинг эсини киритиб қўйиш мумкин. Лекин энг асосийси фуқарога тўланадиган маънавий зарар давлат бюджетидан эмас, регресс тартибида ўша нотўғри баённома тузган ходимнинг чўнтагидан қопланиши керак. Шунда янада самарали бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказига янги директор тайинланди.

Халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йиллардаЎзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.

2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.

Шуҳрат Сатторовга халқ таълими тизимида сифатни ошириш бўйича яхши ўзгаришлар қилишда куч-қувват тилаймиз!