Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​Шавкат Мирзиёев бўлғуси журналист талабалар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этишни таклиф қилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади. Жумладан, табрикда шундай жумлалар бор:

«Фурсатдан фойдаланиб, жаҳон миқёсида юз берган пандемия туфайли вужудга келган бугунги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистлар аҳлига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Албатта, бугун биз ҳамма соҳада, жумладан, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида ҳам изланишдамиз. Бинобарин, бу йўлда ютуқлар билан бирга, камчилик ва нуқсонлар бўлиши ҳам табиийдир.

Бу ҳақда гапирганда, миллий медиа майдонимизда замоннинг ўткир талаб ва мезонлари, энг муҳим тенденцияларини очиб бериш, танқидий таҳлил, одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан ўртага ташлаш ҳали ҳам етакчи ўрин эгалламаётганини айтишга тўғри келади. Афсуски, аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда.

Яна бир муҳим масала – айрим журналист ва блогерларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантирмоқда.

Бу борадаги энг асосий вазифа – ана шундай камчиликларни чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш, мавжуд миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, оммавий ахборот воситаларининг самарадорлигини оширишдан иборат.

Биз бугун ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, ўзгармас талаб ва мезонларига амал қилишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва ҳаққонийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи назар – ана шу қоидаларга амал қилиши шарт.

Сиз азизларнинг бугунги касб байрамингиз баҳона бир эзгу таклифни илгари сурмоқчиман. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этсак, ўйлайманки, бу ҳам ёшларимизни миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни ва сизларнинг ижод маҳсулингиздан баҳраманд бўладиган жамики муштарий ва мухлисларингизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман».

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
U-Reportdan sovg'alar vaqti!

🟩🎥 30-iyun DJ Piligrim va UNIСEF Yoshlari kuni un maxsus tayyorlagan "Ahil bo'laylik" klip premyerasini o'tkazib yubormang!

🟩🧲 UNICEF logoli ryukzaklar, fleshka, hudilari va b. "YUKSALISH" UH, U-Report sovg'alarini yutib oling! "Men uchun U-Report nima?" tanlovida ishtirok eting (ishlar 29-iyungacha qabul qilinadi)

🟩💰 30-iyun soat 19.00da – Rossiyaning 100ta eng muvaffaqiyatli ayollari reytingidagi Anna Zakkerining "Pul topishning eng ommabop onlayn bozor yo'nalishlari" seminarida qatnashing. Ijtimoiy sahifalaringizda pul ishlashni boshlang!

🟩📊 29-iyun soat 15.00da - U-Report so'rovlari natijalari nima bo'layapti? Onlayn Yoshlar Muloqotida davlat organlari taqdimotlaridan bilib oling.

🟩📚 Asaxiyda kitob sotib olish uchun 100 000 so'mlik kuponni qo'lga kiriting! Kitobdan eng sevimli iqtibosingiz bilan "U-Report bilan miyangni charxla!" tanlovida ishtirok eting (29-iyungacha qabul qilinadi)

Qo‘shimcha ma’lumotlar uchun: @MenUReportBilan bog‘laning.U-Reportni kuzating!
Фахрий журналистларга моддий кўмак

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди карантин даврида фахрий ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож юздан ортиқ журналистларга озиқ-овқат жамланмалари етказиб берган эди.

Бу «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичи бўлганди.

Масс-медиа фонди 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берди. Бунда журналистлар ҳамжамияти томонидан шакллантирилган рўйхат асосида моддий ёрдамга муҳтож фахрий касб вакилларига ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

«Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади», - дейилади фонд хабарида.

@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироз аввал “Uzreport” телеканалида журналист Гулноза Ҳусанованинг Комил Алламжонов билан интервьюси эфирга узатилди. Интервьюда журналистика ва блогерлик соҳасига оид муаммолар ва ютуқлар, жамоатчилик назорати ҳамда сўз эркинлигининг муҳим ва нозик томонлари, шунингдек ҳақоратлари оммага чиқиб кетаётган ҳокимлар ҳақида суҳбатлашилди.

Иқтибос: «Бугун шунақа замонда яшаяпмизки, журналист ва блогернинг оғзини ёпсангиз, муаммо ҳал бўлмайди. Улар анонимга айланади ва Фейсбукда пайдо бўлади. Фейсбукни ўчириб қўйсангиз, Инстаграмга боради. Инстаграмни ўчириб қўйсангиз, Твиттерга боради. Твиттерни ўчириб қўйсангиз, Телеграмга боради. Униям ўчириб қўйсангиз, Шимолий Корея бўламиз, қоламиз. Бошқа йўлимиз йўқ, ягона йўл, бу – матбуот билан ишлашни зудликда ўрганишимиз шарт».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида Шавкат Мирзиёев электромобилда халқ ичида сайр қилиб юрибди 😀

Манба: Namanganliklar.uz канали


👉 @xushnudbek 👈
Сўнгги 10 кун давомида:

- жами 1914 нафар фуқарода коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилган;

- шулардан 221та ҳолатда касалланганлар аҳоли орасидан (❗️) аниқланган;

- 68 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус аниқланган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини байрами билан табриклади ва уларга камчиликларни рўй-рост айтишаётгани учун миннатдорлик билдирди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тестни қайси ҳудудда топшириш мумкин?
#abituriyent

Ўтган йилдан бошлаб абитуриентлар тестни ўзлари олдиндан танлаган исталган ҳудудда топширишлари мумкин. Тест топширадиган жойи айнан ОТМ жойлашган ёки ўзи яшайдиган ҳудуд бўлиши шарт эмас.

Айтайлик, қорақалпоғистонлик абитуриент Тошкентдаги 5та ОТМга ҳужжат топширди, дейлик. Лекин аризасида тестни Қорақалпоғистонда топшираман дея белгилади. Демак, у Тошкентга бориши шарт эмас, тестни Нукусда топширади. Қачонки ўқишга кирган тақдирдагина, кейин Тошкентга келади.

Умуман олганда бу яхши тартиб. Кўплаб овогарчилик ва ортиқча харажатларнинг олди олинади.

❗️ЭСЛАТМА: тағин абитуриентлар «исталган жойда тест топширишим мумкин экан» деб, тест куни дуч келган жойга бориб ўтирмасин, тест топшириш ҳудуди олдиндан белгиланади. Рўйхатдан ўтаётганда тест топшириш жойини етти ўлчаб бир кесган ҳолда танлаш керак, чунки ҳудудни кейинчалик ўзгартириб бўлмайди. Масалан, ҳужжат топшираётганда Тошкентни танлаб, кейин тест куни Андижонга бориш бефойда.


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизлар 4%лик грантга тавсиянома олиш учун нима қилиш керак?

#abituriyent

Кўпчилик савол билан мурожаат қилиб, хотин-қизларнинг алоҳида тоифалари учун ажратиладиган давлат гранти бўйича квоталарга тавсияномаларни қандай олиш мумкинлигини сўрашмоқда.

Бунинг жавоби қуйидагича:

👉 Тавсиянома олмоқчи бўлган хотин-қизлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман/шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари керак;

👉 Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

1) туман/шаҳар ҳокими ўринбосари номига ариза;
2) белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
3) маълумотнома, объективка;
4) умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
5) паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

👉 Ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилинади;

👉 Туман бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳ талабгор қизларнинг ҳужжатларини вилоят бошқармаларига 8 июлга қадар тақдим этади;

👉 Вилоят бошқармалари томонидан эса ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 10 июлга қадар вазирликка юборади;

👉 Хотин-қизларга тавсияномалар 15 июлга қадар берилади;

👉 Тавсияномалар берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар 20 июлга қадар ДТМ базасига киритилади.

✅ Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

➖ кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
➖ ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
➖ шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
➖ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизни қўллаб турган, далда берадиган оила аъзоларимиз, яқинларимиз бор! Барчамиз - журналист, блогерлар ҳам яхши-ёмон кунда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак. Шундагина ҳар қандай тўсиқни енга оламиз. Ягона бир куч бўлиб енгамиз!
___

У каждого из нас есть члены семьи, близкие люди, которые нас поддерживают и являются опорой. Все мы – журналисты, блогеры – должны поддерживать друг друга в хорошие и плохие дни, стоять плечом к плечу. Только тогда мы сможем преодолеть любое препятствие. Преодолеем, став единой силой!

#Jamoa #Birdamlik #Солидарность #Solidarity #massmediauz
10 миллион!

Бутун дунёда коронавирус юқтириб олган беморлар сони 10 млндан ошди.

Вафот этганлар сони эса ярим миллиондан ошди.

Коронавирусга чалиниб, тузалганлар сони 5,5 млн нафарга яқинлашди.


👉 @xushnudbek 👈
Бюрократия ҳиди уфуриб турган тартиб

#abituriyent

Кеча хотин-қизларга ажратилган давлат гранти учун қўшимча 940та ўринга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини берадиган тавсиянома олиш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтгандим. Ушбу маълумотларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғининг АОКАдаги брифингда айтган сўзларидан тайёрлаганман.

Кечаги постга 250 га яқин изоҳ қолдирилди ва аксарият инсонлар тартибдан норози. Уларнинг шикоятида эса жон бор.

Сабаби хотин-қизларга тавсиянома бериш тартибини кўриб, кўз олдимга ҳеч кимга керак бўлмайдиган бир дунё қоғоз, тонналаб маълумотномалар, турли эшиклар тагида сарғайиб турган аёллар келди.

Жумладан, тартиб бўйича бир қанча саволларим бор.

Биринчидан, ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилинади дейилган. Лекин номзодларнинг ҳужжатларини туманлар 8 июлгача вилоятга, вилоятлар эса 10 июлгача вазирликка бериши керак экан. Ия, унақада 8-9-10 июль кунлари туманга ҳужжат топширган хотин-қизлар тақдири нима бўлади? Нега муддатларда бунақа бетартибликка йўл қўйилган?

Иккинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан маълумотнома, объективка нега керак? Нима улар бирор давлат ташкилотига ишга кираётганмидики (қонун бўйича аслида ишга киришда ҳам объективка сўраш мумкин эмас), объективка сўраляпти? Чекка қишлоқдаги содда опа-сингилларимиз объективкани, уни тўлдириш тартибини қаёқдан билсин? Ва уни тўлдириш учун шароит (компьютер, принтер, электр) бор дейсизми? Хўп, имкон бор ҳам дейлик, ўзи бунақа ортиқча ҳужжатдан кимга нима фойда?

Учинчидан, нима учун хотин-қизлардан мактаб, лицей ёки коллеждан маълумотнома талаб қилиняпти? Дипломини кўрсатса ёки нусха берса етмайдими? Мактаб ёки коллежни 10-15 йиллар олдин тугатган опаларимиз ҳам тавсиянома оламан деса, энди архивма-архив сарсон бўлиши керакми? Ёки яқиндагина коллежни тугатган бўлсаю, лекин у коллеж ёпилиб кетган бўлса-чи, унда нима қилади? Ахир юртимиз бўйлаб озмунча коллежлар ёпилмадими?

Ёки энг асосийси ҳозир ёз ойи бўлса, ҳамма таътилга чиқиб кетган, маълумотнома олиш учун мактаб ёки коллеж маъмуриятини қаердан топиб келишади?

У маълумотнома мазмуни қандай бўлади? Нега бу ҳақда бирор жойда батафсил маълумот эълон қилинмади?

Тўртинчидан, ҳозир карантин даври, жуда кўп туман/шаҳарлар қизил ҳудудда. Бундан ташқари қоғоз коронавирус инфекциясини ташувчи энг катта воситалардан бири эканлиги айтилаётган бир пайтда, нима учун бир дунё кераксиз ҳужжатлар талаб қилиняпти? Ахир бу саломатлик учун ҳам хавфлику.

Нега танлов сифатида имконияти борларга онлайн ариза бериш усули яратилмади? Бунинг учун юз миллионлаб маблағ сарфлаб, янги сайт қилиш шартмас, оддий Google Forms орқали ҳам масалани текин ҳал қилса бўлади. Фақат бунинг учун озгина замонавий фикрлаш керак, СССРдан қолиб кетган объективкаю, бюрократияни бир дақиқа унутиб туриш лозим.

Хуллас, саволлар бисёр. Жавоб эса ҳозирча йўқ. Мен ҳали бу тизимнинг коррупцион жиҳатлари ҳақида лом-мим демаяпман. Тавсиянома бериш учун бирорта асос йўқ бўлган минглаб шахслар ҳам тавсиянома олиши эҳтимоли катта. Майли, бунга барибир чек қўя олмайди, бу жамиятимизнинг қон-қонига сингиб кетган «қадрият».

Лекин ҳеч бўлмаса тавсиянома бериш тартибини сал тартибга келтиришса яхши бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Йигирма биринчи ўлим: хизмат вақтида коронавирус юқтириб олган шифокор вафот этди

Пойтахтимиздаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасининг 52 ёшли шифокори А.У. (эркак) шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.

Шу йилнинг 23 июнь куни аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган.

26 июнда
эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган.

Бироқ ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳум шифокорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», - дейилади хабарда.

Шифокор ҳамюртимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқ овозидан тўғри хулоса қилсак, натижа жуда катта бўлади
—
Шавкат Мирзиёев: Если сделаем правильные выводы, слушая глас народа, результат будет очень высоким


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Паспорт ёки диплом рақамидаги “0” (ноль) тушиб қолаётгани ҳақида
#abituriyent

Айрим абитуриентлар ДТМ базасидан онлайн ариза топшираётган пайти паспорт ёки диплом рақамини киритганда, бошидаги “0” (ноль) рақами тушиб қолаётганини айтишмоқда. "Бу эртага бизга муаммо туғдирмайдими?" деб сўрашмоқда.

Йўқ, бу муаммо бўлмайди. Ўтган йили ҳам худди шунақа ҳодиса кузатилган. ДТМ тизимида “0” (ноль) билан бошланадиган рақамлардан биринчида турган ноль тушиб қолади.

Масалан, паспорт серияси ва рақами AA0123456 бўлса, тизимда AA123456 бўлиб чиқиши мумкин. Бу техник носозлик холос, хавотирга ўрин йўқ. Ушбу ҳолат тестга киришда муаммо туғдирмайди. Ўтган йили ҳам муаммо туғдирмаган.

P.S.: ДТМ нима учун ўтган йилги хатоликни ҳозиргача тўғриламагани менга қоронғу. Саволлар кўпаймаслиги учун бунинг ечимини вақтлироқ қилиб қўйиш керак эди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Йигирма иккинчи ўлим: коронавирусга чалинган 42 ёшли тошкентлик бемор вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил 20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморда 22 июнь куни коронавирус аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда аҳволи кескин ёмонлашганлиги сабабли сунъий нафас бериш аппаратига олинган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан
бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Online hujjat topshirish jarayoniga oid savollar
#abituriyent

⚡️Bu yil abituriyentlar abitur.dtm.uz yoki my.gov.uz veb saytlari orqali online hujjat topshiradilar.

✅ Shuningdek, Maxsus komissiya tasdiqlab bergan hududlardagi Davlat xizmatlari markazlari orqali ham hujjat topshirish mumkin. Ya'ni DXMlar barcha joyda hujjat qabul qilmaydi, faqat 8ta tumanlarda ishlaydi. Ro’yxati mana bu yerda:
t.me/xushnudbek/6148

❌ OTMga borib hujjat topshirilmaydi. Faqat fuqaroligi bo’lmagan shaxslargina OTMlarga borib hujjat topshiradi.

⚡️Abituriyentlar online ro'yxatdan o'tayotganda JSHSHIR raqam kiritadilar.

📎 JSHSHIR raqam nima va uni qanday aniqlash mumkinligi bu yerdan bilib olishingiz mumkin:
t.me/xushnudbek/6086

⚡️Online hujjat topshirish jarayonida kerak bo'ladigan hujjatlar:

✔️ Pasport
✔️ Shahodatnoma yoki Diplom
✔️ Imtiyoz beruvchi hujjat (agar ega bo'lsangiz)

❗️Sizdan yuqoridagi hujjatlarning asli yoki skaner qilingan nusxasi talab qilinmaydi. Faqatgina hujjatlardagi ma'lumotlar tizimga kiritiladi xolos.

❗️Ammo imtiyoz beruvchi hujjatlar bundan mustasno. Ya'ni ushbu hujjatning skaner qilingan yoki oddiy rasmga olingan shakli ham jo'natiladi.

❌ Sizdan talab e'tilmaydi:

🔖 Rasm
🔖 MFYdan ma'lumotnoma
🔖 Tibbiy ma'lumotnoma...

❗️Sizda doimiy ishlaydigan telefon raqam bo'lishi kerak. Chunki DTM bazasidan keladigan SMS xabarni siz tasdiqlashingiz kerak bo'ladi.

⚡️Online hujjat topshirish jarayoni 20-iyulga qadar davom etadi.

📝 Ariza topshirganlar keyinchalik arizasiga o’zgartirish kiritish mumkin. Masalan, boshqa yo’nalishga topshirmoqchisiz yoki imtiyoz beradigan hujjatni qo’shib qo’ymoqchisiz, shuningdek xato qilgan bo’lsangiz, tahrirlamoqchisiz - bularning barchasini 20-iyulga qadar bemalol qila olasiz.

1️⃣
Bir kishi faqat bir marta ariza yubora oladi. 2-3 ta telefon raqami orqali 2-3 marta ariza yuborib bo’lmaydi.

📲 Bitta telefon raqami orqali faqat bir marta ariza yuborish mumkin. 2-3 kishi bitta telefon raqami orqali ariza yubora olmaydi.

5️⃣ Beshta yo’nalishni tanlash tartibi haqida mana bu yerda batafsil yozilgan:
t.me/xushnudbek/6078

📎 Batafsil ushbu videoda👇
dtm.uz/post/view/dtm-sayti-orqali-ro-yxatdan-o-tish


👉 @xushnudbek 👈
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 26 июнь ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти

🟡
«сариқ» ҳудуд: Балиқчи тумани, Пахтаобод тумани
🟢 қолган барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Жондор, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳар.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Жиззах вилояти
🔴
«қизил» ҳудуд: Шароф Рашидов тумани
🟢 қолган барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"

Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Нарпай тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Тайлоқ, Самарқанд, Ургут ва Пайариқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Боёвут ва Ховос туманлари.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Денов, Музработ ва Шўрчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳар, Бойсун, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларии.
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"

Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Янгийўл Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"

Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри ва Хонқа тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Боғот, Урганч ва Хазорасп туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


👉 @xushnudbek 👈
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан ташкил этилган ушбу агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.

Агенликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.

Бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат қилиш масалалари ҳам Агентликнинг ваколатлар доирасига киради.

Бундан ташқари, Агентликка давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши ҳамда декларациядаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилишини ташкил этиш вазифаси юкланади.


👉 @xushnudbek 👈