Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.48K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Махсус рухсатномалар кимлардан талаб этилмайди?

Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

2. Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

4. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

5. Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

6. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

7. Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

9. Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

10. “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

11. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

12. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

13. N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

14. “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

15. Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

16. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

17. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Барча ҳудудларда масжидлар 1 августга қадар ёпилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.


➡️ @uzauz
Тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаш мумкинми?
#abituriyent

ЖАВОБ:
Ҳа, мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига асосан, абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

Ушбу бандда абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкинлиги белгиланган. Масалан, мактабда немис тили бўйича ўқиган абитуриент тестда инглиз тилини танлашга ҳаққи бор (ёки аксинча).


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Fanlar majmuasi va baholash mezonlari (@eduuz).pdf
1.8 MB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
#abituriyent

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни 2020/2021 ўқув йили қабулида республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

❗️Кўпчилик сўраётган эди!

5та йўналишни танлаётганда биринчи (3,2 балл) ва иккинчи (3,1 балл) фан бир-бирига мос келиши керак. Ушбу жадвал орқали Сиз танлаш мумкин бўлган мос йўналишлар рўйхати билан ҳам танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн рўйхатдан ўтаётганда SMS-код келмаётгани ҳақидаги шикоятлар кўпаймоқда.

Ушбу видеода жараён ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Олий таълимнинг қайси бўғинларида коррупциявий рисклар кузатилаётгани маълум қилинди

Республика олий таълим Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган онлайн йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бўлим бошлиғи Жаҳонгир Ибрагимов олий таълим соҳасида содир этилаётган иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупция ҳолатлар юзасидан маълумот тақдим этди.

Ташвишланарлиси, олий таълим муассасаларида пора сўраш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ўқув-таълим жараёнларининг деярли ҳар бир бўғинида қайд этилмоқда.

Коррупциявий рисклар асосан қўйидаги соҳаларда кузатилмоқда:

👉 ижодий имтиҳони бор факультетларга ўқишга киритиб қўйиш;

👉 ўқишни бир олий ўқув юртидан бошқасига кўчириш, факультет ёки йўналишни ўзгартириш;

👉 китоб ёки илмий мақолаларни нашр этишда раҳбар ўзини муаллиф қаторига қўшиши;

👉 талабани ётоқхоналарга жойлаштириш (100 минг сўмдан 200 долларгача);

👉 курс ишлари, бакалавр битирув малакавий ишини қабул қилишда;

👉 дарс соатларини тақсимлаш, ишга қабул қилиш, лавозимни ўзгартириш, таълим муассасасида ишламайдиган шахсларга, яъни “ўлик жон”ларга иш ҳақи ҳисоблаш;

👉 сохта дипломлар мавжудлиги, дипломларни нострификация қилишда порахўрлик ва коррупциянинг бошқа шакллари мавжуд;

👉 қурилиш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш, канцелярия моллари учун ажратилган маблағларни таниш корхоналарга пул кўчириш йўли билан (нархлари оширилган ҳолда) сотиб олиш ва ўртадаги фарқни ҳақ сифатида олиш;

👉 олий таълим муассасалари ҳудудидаги нашриёт, савдо дўкон, ошхоналар фаолияти юзасидан ижара пулларини шартномаларда кам расмийлаштириб, қолган суммани нақд ҳолатда ўзлаштириш.


➡️ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Инсонлар мураккаб шароитда ўзини сақласа, сабр ва қаноат қилса, белгиланган кўрсатмаларга амал қилса, бу унинг ютуғи, халқнинг фаровонлиги бўлади. Ўзи, фарзандлари, оиласи, қўни-қўшниси, бутун жамият учун сабр билан катта манфаат келтиради».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари коронавирус пандемияси юзасидан юртдошларимизга мурожаат йўллади


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Карантин ўринли

20 кунлик кучайтирилган карантин, қанчалик оғир бўлмасин, ҳозирги шароитда энг тўғри йўл бўлиб турибди.
Давлатни истаганча танқид қилиш, қоралаш мумкин, бу ишни ҳаммамиз қилаяпмиз ҳам. Лекин ҳамманинг ҳаёти ўзига ширин. Худо кўрсатмасин, вирус бирор яқинимизни олиб кетганда, кимнидир айбдор қилишда маъно қолмайди. Ҳаётингиз учун фақатгина ўзингиз қайғурадиган пайт. Нафақат вирус, эрта-индин кўзи ёриши керак бўлган минглаб ҳомиладор аёллар, мунтазам тиббий ёрдам олиши керак бўлган минглаб беморлар ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирибди. Зарур пайтида роддом ёпиқ бўлса ё жой бўлмаса, ҳаётий зарур даволаниш учун тиббий ёрдам оладиган касалхона бошқа беморлар учун ажратилган бўлса — бу ўша инсонлар учун фожиадек гап. Ўзинг учун ўл етим ҳолати. Чунки касаллик авж олса ва бошқарувдан чиқиб кетса, ит эгасини танимай қолади. Бу масаланинг биринчи тарафи.

Иккинчи масала
. Кучайтирилган карантин шароитида қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласи яна кун тартибига чиқди. Тўғри, пишиқчилик — март, апрелдагидек ваҳимали эмас. Лекин даромадсиз, пулсиз ўтирган оилалар барибир давлатдан ҳеч қурса 500 минг сўмдан ёрдам олиши керак. Энг муҳими, ҳукумат 20 кунлик карантин даври учун ижтимоий кўмак масаласи қандай бўлишини очиқлаши, айтиши лозим. Шу пайтга қадар ҳеч ким бу ҳақда гапирмаяпти. Халққа мужда ва ёрдам берилиши керак. Қуруқ гап билан чегараланмаслик керак. Модомики одамларга ёрдам берилмас, бундай ёрдам берилишини давлат баралла айтмас экан, одамларда умидсизлик пайдо бўлади, ижтимоий кескинлик юзага келади, аҳоли кайфияти ёмонлашади. Аҳолининг кайфияти ўрганилиши, тезкор реакция билдирилиши лозим. Ҳечқиси йўқ, 20 кун ўтиб кетади, деган тасаввурга берилмаслик керак. Одамлар ҳали ҳукуматга кўп керак бўлади.

Аҳолига ёрдам беришнинг Қозоғистон, Россия вариантларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Масалан, Россияда ижтимоий ёрдамнинг асосий қисми — болалар принципи орқали тарқатилди. Натижада биргина июль ойининг бошида 16 ёшгача бўлган 28 миллион бола учун ёрдам пули берилди. Қозоғистонда эса карантин туфайли даромад йўқотилиши асос бўлди. Ёрдам тўғридан-тўғри мурожаат орқали (онлайн, офлайн) ортиқча бюрократиясиз фуқароларнинг ҳисоб рақамига ташлаб берилди.

Назаримизда, бизнинг ҳукумат ҳам Инқирозга қарши чоралар жамғармасининг озгина қисмини муҳтож одамларга йўналтириши керак. Шундоқ ҳам жамғарма маблағлари монополлар, шубҳали ташкилотларга берилмоқда, айрим ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар талон-торож қилинаётгани ҳақида ҳам вақти-вақти билан ўқиб турибмиз. Барибир жамғармага жалб қилинган маблағларни келажакда халқимиз чўнтагидан қайтарилади. Шундай экан муҳтож одамларга пул берилиши тўғри, ўринли ва адолатли қарор бўлади. Ҳарқалай шундагина одамларимиз еган сомсасига пул тўлаган бўлади. Мабодо эртага пул тарқатишда 500-1000 та фирибгарлик ҳолати аниқланган тақдирда ҳам фожиа эмас. Ўшанда ҳам нафси ҳакалак отган айрим мансабдорлар талон-тарож қилаётган суммадан кам бўлса керак.

Шу ўринда яна бир гап. Муҳтож оилаларга ёрдамни озиқ-овқат, шундоқ ҳам силласи қуриётган тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширмаслик керак. Бўлди, улар чарчади.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

@davletovuz
⚡️Ўлим ҳолатлари сони 50 тага етди

39-ўлим:
Тошкент шаҳрида яшовчи 79 ёшли Х.Б. (эркак);

40-ўлим: Навоий шаҳрида яшовчи 38 ёшли Х.Ш.;

41-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл);

42-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак);

43-ўлим: Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли З.Д. (аёл);

44-ўлим: Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. (эркак);

45-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 72 ёшли Л.С. (аёл);

46-ўлим: Бухорода Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак);

47-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 83 ёшли Ш.Т. (аёл);

48-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак);

49-ўлим: Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл);

50-ўлим: Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. (аёл).

Вафот этган юртдошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.


👉 @xushnudbek 👈
Янги паспорт олганларнинг муаммоси ҳақида

Кеча брифингда журналистлар томонидан бир савол берилди. Яъни шу кеча-кундузда паспорт олган ёшлар онлайн рўйхатдан ўтишда муаммога дуч келаётгани, уларнинг шахсий маълумотлари базадан чиқмаётгани ҳақида сўралди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини, агар кимда паспорт бўлса, муаммо бўлмаслигини таъкидлади.

Умуман олганда бу савол вазирга берилиши керак эмасди. Чунки онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнларига вазирлик деярли аралашаётгани йўқ, бунга Давлат тест маркази масъул.

Аслида эса, ушбу муаммо - бор! Ҳақиқатдан шу яқин кунларда паспорт олган айрим ёшлар онлайн рўйхатдан ўта олмаяпти, чунки янги паспортнинг маълумотлари базага киритилмаган.

Бу бўйича ДТМ расмийлари билан боғландим, улар бу масала ДТМ сайтига алоқаси йўқлигини, муаммо Давлат персоналлаштириш марказининг базаси билан боғлиқлигини, агар паспорт маълумотлари базага киритилса, ҳеч бир тўсиқларсиз онлайн рўйхатдан ўтиш мумкинлигини маълум қилишди.

Ушбу муаммога дуч келаётган ёшлар паспорт столларига бориб, "Нега менинг паспортимни базага киритмадингиз?" деган саволлар билан уларга эътирозларини билдиришаётган экан.

Шу сабабли ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмий вакили билан боғланиб, ушбу масалага изоҳ сўраб кўрдим. Вакилнинг таъкидлашича, ушбу масала паспорт столларга, ички ишлар тизимига боғлиқ эмас. Чунки фуқаролик паспортидаги маълумотлар билан ишлаш Давлат персоналлаштириш марказининг ваколатига киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан айнан қандай муаммо чиқяпти, аниқ билмадиму, лекин ҳозирги шароитда паспорт олган ёшларнинг маълумотларини тезроқ базага киритишса яхши бўларди. Чунки улар 20 июлгача рўйхатдан ўтишга улгуришлари керак.

Давлат қабул комиссияси ушбу масалани назоратга олади деган умиддаман.


👉 @xushnudbek 👈
Abituriyentlardan tushgan arizalar sonini yo‘nalishlar kesimida onlayn ko‘rish mumkin

Buning uchun Davlat test markazi tomonidan yaratilgan qabul.dtm.uz saytiga kirish va oliy ta’lim muassasasi hamda ta’lim tilini tanlash kifoya.

Bunda tanlagan oliy ta’lim muassasasidagi yo‘nalishlar bo‘yicha quyidagi ma’lumotlar aks etadi:

👉 qabul rejasi (davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida);
👉 abituriyentlar soni;
👉 tanlov ko‘rsatkichi.

Mazkur ma’lumotlar har bir ta’lim shakli bo‘yicha alohida ko‘rsatiladi.

Ma’lumotlar har soatda yangilanadi.


👉 @xushnudbek 👈
ДХМлар стикер бермайди!

Карантин чоралари кучайтирилиб, транспорт ҳаракатланиши вақтинча чеклангандан сўнг, кўпчиликда "стикерни қандай олса бўлади?" деган савол туғилмоқда.

Шу сабабли Давлат хизматлари агентлиги расмий баёнот билан чиқди.

❗️Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилгани йўқ.

ЭСЛАТМА: Стикери йўқ автотранспорт воситалари фақатгина соат 07.00 дан – 10.00 гача ҳамда 17.00 дан – 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида ишга бориб-келиш, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Кўп берилаётган саволларга жавоблар

#abituriyent

Онлайн рўйхатдан ўтгач, профилда расм кўринмаса, бу муаммо эмас. Маълум вақт ўтгач, ўзи пайдо бўлади. Расм йўқлиги тестга киришда муаммо туғдирмайди;

Агар чет тилини билиш сертификатини киритган бўлсангизу, лекин ҳалигача тасдиқланмаган бўлса, бироз кутиб туришингиз керак. Чунки ҳар бир сертификатнинг ҳақиқийлиги мутахассислар томонидан текширилиб, кейин тасдиқланмоқда;

Аввалги йилда битирганлар онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни ҳам амалга оширгач, рўйхатдан муваффақиятли ўтганлиги ҳақида телефонига СМС келмаган бўлса, бу хавотирли эмас. Асосийси шахсий кабинетда “To‘lovingiz muvaffaqiyatli amalga oshirildi!” деган ёзув чиқса бўлди;

Қўшимча квота шаклидаги имтиёзлар фақат биринчи танлаган йўналишга амал қилади. Иккинчи ёки ундан кейинги йўналишларга ўтмайди (буни IELTSга алоқаси йўқ);

qabul.dtm.uz сайтида бешта йўналишни танлаганлар сони кўрсатилган. Яъни бирор йўналишга рўйхатдан ўтганлар сони айтайлик, 5 мингта бўлса, бу фақат биринчи йўналишни танлаганлар сони эмас, балки иккинчи ёки ундан кейинги йўналишни танлаганлар ҳам инобатга олинган;

“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналишига барча абитуриентлар ҳам ҳужжат топшира олмайди. Фақат тиббиёт коллежларининг ҳамширалик, акушерлик иши ёки фельдшерлик йўналишларини тугатганларгина ушбу йўналишга ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга. Шу сабабли “Олий ҳамширалик иши” йўналишига ўқишга кириш учун абитуриентлар дастлаб ҳудудларда жойлашган тиббиёт олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак. Тўғридан-тўғри онлайн ҳужжат топшираман деса, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рўйхатда чиқмайди;

Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар бир вақтнинг ўзида ҳарбий бўлмаган 5та бакалавриат йўналишига ҳужжат топшира олади. Фақат тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак. Ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган ОТМлар учун тест бир вақтда абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

👉 маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

👉 65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди. Келгусида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилиши мумкин.

Шунингдек, карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Хусусан, нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрлаш вазифаси белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ушбу видеода менда пайдо бўлган коронавирусни шифокорлар томонидан қандай даволагани ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим. Барча беморларга Аллоҳдан шифо сўраб қоламан🙏
__

⚡️⚡️В этом видео я постарался рассказать, как врачи лечили меня от коронавируса. Я прошу у Аллаха здоровья для всех пациентов🙏
​​Нима учун вазиятга жиддийроқ қарашимиз керак?

Биринчидан,
бу касалликка қарши вакцина йўқ, даволашнинг аниқ усули йўқ, бунақа шароитда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули - бу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўришдир.

Бошқача айтганда, касалликнинг барча ҳолатлари қанчалик тез аниқланса, кўрикдан ўтказилса ва изоляция қилинса, вирусни жиловлаш осонроқ бўлади.

Иккинчидан, карантин қоидаларига амал қилмаслик, кўплаб одамларнинг вафот этиши, беморлар сонининг кўпайиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимини буткул издан чиқариши билан бирга катта иқтисодий талофатларга олиб келади.

Учинчидан, одамлар ўртасидаги алоқани камайтириш ёки чеклаш ҳар бир бемор 4-5 нафар эмас, балки ундан ҳам камроқ одамларни зарарлаши мумкин. Натижада эпидемия секинлашади.

Тўртинчидан, июль ойининг биринчи ҳафтасида карантин талабларининг юмшатилиши натижасида коронавирус билан касалланганлар сони 2167 кишига кўпайди. Шулардан 1267 (58%) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Агар май ойида кунлик ўртача 51та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, июнь ойида бу кўрсатгич 163ни ташкил этди. Июль ойининг бошидан бошлаб кунига ўртача 324тадан вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Бешинчидан, манаман деган тиббиёти ривожланган давлатлар ҳам эпидемиянинг катта тўлқини олдида бардош бера олмаяпти, тизгинни буткул қўлдан бериб қўйишди. Ана энди йиллар давомида фалаж бўлиб қолган тиббиёт тизимига эга, бошқа соҳаларда бўлгани каби тиббий таълимда ҳам коррупция урчиб кетгани натижасида тайинли кадрлари йўқ Ўзбекистон шароитини кўз олдингизга келтираверинг. Агар ҳозир қатъийроқ чора қилинмаса, даҳшатли даражада фожиага йўлиқишимиз тайин.

Юртимиздаги ўсиш суръатини қуйидаги инфографикада кўришингиз мумкин.

Сиздан биргина ўтинчим, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн рўйхатдан ўтиб бўлгач, танлаган йўналишларни ва шахсий маълумотларни ўзгартирса бўладими?

Ушбу видеода жараён ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун «ёрилганлар»

Дўстларимиз кетма-кет ёзган постларни ўқиб, кайфият ва асаб анча расво бўлиб қолди. Ростдан ўзингиз учун ўзингиз қайғурадиган пайт келди. Бошқасидан умид йўқ.

* * *

Шаҳноза Тўрахўжаева ўзи ва оиласининг коронавирусга чалинганига ишонмоқда, чунки барча симптомлари тўғри келади. Лекин минг уринса ҳам тест топшириш имконини қила олмаётгани ҳақида ёзибди. Касаллик симптомлари бор инсонлар қаерда тест топширишни билолмай сарсон. Текингамас, пулга бўлса ҳам бунинг имконини топиш қийин бўлиб қолди. Агар жуда катта танишинг бўлмаса, тест топшириш ҳатто отлиққа ҳам имконсиз бўлиб қолди. Йўқса Шаҳноза опа ҳам кичкина лавозимда эмас — адлия вазирининг маслаҳатчиси.

Ҳали шукрки, халқимиз ёппасига вирус юқтиргани йўқ, лекин шу кичкинагина босимга ҳам соғлиқни сақлаш тизими дош бера олмаяпти.

Фикрларни тўлиқ ўқиб кўрсангиз, айтилган танқидларида жон борлигига ўзингиз амин бўласиз:
t.me/shahnozxon/875

Шаҳноза опа ва уларнинг оила аъзоларига соғлиқ тилайман!

* * *

Бунинг давомидан Давлетов.уз жуда тўғри саволни ўртага ташлаяпти: нима учун ўтган 4 ой мобайнида аҳолидан ёппасига тест олиш тизими йўлга қўйилмади?

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг миллиард эмас, триллиондан ошиқ пуллари ўзбек халқига ҳеч қачон фойда келтирмаган ва доим халқнинг чўнтагига зарар бўлиб келган монопол компанияларга берилди.

Ёхуд бирор фойдаси илмий исботланмаган ишлар учун (кўчаларни, машиналарни дезинфекция қилиш) миллиардлаб пулларни ҳавога совурмасдан, пандемияга қарши курашишда энг керакли бўлган тест олиш тизимини яратишса бўлмасмиди?

Шунингдек, Давлетов.уз қуйида бир фикрни таъкидлаяпти, агар муздек кабинетида ўтирадиган амалдорлар ёки уларнинг оила аъзолари ҳам оддий одамлар каби тест топшириш учун иссиқда, юзлаб одамлар орасида соатлаб навбат кутиб туришса, кейин сал вазиятни тушунишарди.
t.me/davletovuz/9856

* * *

Азиза Қурбонова кўтариб чиққан масала ҳам жуда долзарб. Одамларни уйга қамаяпмиз, тест топширишга имкон бермаяпмиз, тест топшира олмагач, ўз-ўзидан уни касалхоналарга қабул қилишдан бош тортаяпмиз, хўп, бунақа аҳмақона тизимни яратгач, ҳеч бўлмаса уйда қандай даволаниш мумкинлигини кенг тарғиб қилиш керак эмасми?

Уй шароитида касалликка қарши бирламчи нималар қилиш мумкинлигини одамлар билсин, ўргансин, интернетдаги турли бўган-бўмаган рецептларни қабул қилиб, бадтар аҳволини оғирлаштирмасин.

Шунингдек, Азиза Қурбонова ўз постида ОАВда одамларни вирус тарқалиши кўпайганда айбланаверишини эшитавериш ҳам баъдга уриб кетганини таъкидламоқда.
t.me/qurbonova_a/2949

* * *

Ўзи шундоқ ҳам кайфият йўқлигида Муҳримнинг ёзганлари одамни янада ўйга толдирди. Кўзимизга жуда кўп маълумот берилаётгандек туюлса ҳам, пандемия шароитида кўп нарсалар очиқланмаяпти. Бу эса вирусга қарши курашишда мураккабликларни келтириб чиқараётгани ҳам бор гап.

Албатта шукр қилиш ҳам керак, агар шу бало 5-6 йил олдин бўлганда борми, биз ҳам айрим қўшниларимиз каби "бизда умуман вирус йўқ" деган бўлармидик, ким билсин. Аммо бу шукр билан нима ҳам ўзгарарди? Бугун, бу - кеча эмас, хавфни бартараф этишда бугун билан яшайвериш керак.
t.me/muhrim/1166

* * *

Ҳа, айтганча, Муҳрим кўтариб чиққан яна бир масала, яъни 183 нафар ишчиси коронавирус юқтириб олган қурилиш компаниясининг номини ҳалигача бирорта амалдор юрак ютиб айта олмаётгани ҳақидаги масала жуда ҳаётимизни яхши томонга ўзгартирмаса ҳам, лекин шунчаки бўлаётган айрим иккиюзламачиликлар ҳақида тасаввур бериш учун яхши факт. Чунки расмий ахборотларда бошқа тадбиркорлик субъектларининг номи (алоқа компаниялари, банклар, савдо комплекслари, заводлар) бемалол айтилди, лекин қурилиш компанияси номига келганда «компанияга зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олинди».

Муҳрим буни шармандалик деб атамоқда:
t.me/muhrim/1167

***

❗️Хуллас, аввалроқ ёзганимдек, Сиздан биргина ўтинчим, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Вазиятга жиддий қаранг, бепарволикка берилиб қолманг.


👉 @xushnudbek 👈
Амитабх Баччанда ҳам коронавирус аниқланибди. У ўзи билан охирги 10 кунда алоқага киришган барчадан тест топширишларини илтимос қиляпти.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Июль ойи бошида Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» пости қисман ёпилгани сабабли 4 мингдан ортиқ ватандош бир неча кун ҳеч қандай шароитсиз яшашга мажбур бўлди.

Давлат раҳбари топшириғи билан 8 июлдан ўтказиш пункти очилди.


👉 @xushnudbek 👈