Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ушбу видеода менда пайдо бўлган коронавирусни шифокорлар томонидан қандай даволагани ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим. Барча беморларга Аллоҳдан шифо сўраб қоламан🙏
__
⚡️⚡️В этом видео я постарался рассказать, как врачи лечили меня от коронавируса. Я прошу у Аллаха здоровья для всех пациентов🙏

👍1
Нима учун вазиятга жиддийроқ қарашимиз керак?
Биринчидан, бу касалликка қарши вакцина йўқ, даволашнинг аниқ усули йўқ, бунақа шароитда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули - бу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўришдир.
Бошқача айтганда, касалликнинг барча ҳолатлари қанчалик тез аниқланса, кўрикдан ўтказилса ва изоляция қилинса, вирусни жиловлаш осонроқ бўлади.
Иккинчидан, карантин қоидаларига амал қилмаслик, кўплаб одамларнинг вафот этиши, беморлар сонининг кўпайиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимини буткул издан чиқариши билан бирга катта иқтисодий талофатларга олиб келади.
Учинчидан, одамлар ўртасидаги алоқани камайтириш ёки чеклаш ҳар бир бемор 4-5 нафар эмас, балки ундан ҳам камроқ одамларни зарарлаши мумкин. Натижада эпидемия секинлашади.
Тўртинчидан, июль ойининг биринчи ҳафтасида карантин талабларининг юмшатилиши натижасида коронавирус билан касалланганлар сони 2167 кишига кўпайди. Шулардан 1267 (58%) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Агар май ойида кунлик ўртача 51та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, июнь ойида бу кўрсатгич 163ни ташкил этди. Июль ойининг бошидан бошлаб кунига ўртача 324тадан вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Бешинчидан, манаман деган тиббиёти ривожланган давлатлар ҳам эпидемиянинг катта тўлқини олдида бардош бера олмаяпти, тизгинни буткул қўлдан бериб қўйишди. Ана энди йиллар давомида фалаж бўлиб қолган тиббиёт тизимига эга, бошқа соҳаларда бўлгани каби тиббий таълимда ҳам коррупция урчиб кетгани натижасида тайинли кадрлари йўқ Ўзбекистон шароитини кўз олдингизга келтираверинг. Агар ҳозир қатъийроқ чора қилинмаса, даҳшатли даражада фожиага йўлиқишимиз тайин.
Юртимиздаги ўсиш суръатини қуйидаги инфографикада кўришингиз мумкин.
Сиздан биргина ўтинчим, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
👉 @xushnudbek 👈

Онлайн рўйхатдан ўтиб бўлгач, танлаган йўналишларни ва шахсий маълумотларни ўзгартирса бўладими?
Ушбу видеода жараён ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.
👉 @xushnudbek 👈
Ушбу видеода жараён ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.
👉 @xushnudbek 👈
Бугун «ёрилганлар»
Дўстларимиз кетма-кет ёзган постларни ўқиб, кайфият ва асаб анча расво бўлиб қолди. Ростдан ўзингиз учун ўзингиз қайғурадиган пайт келди. Бошқасидан умид йўқ.
* * *
Шаҳноза Тўрахўжаева ўзи ва оиласининг коронавирусга чалинганига ишонмоқда, чунки барча симптомлари тўғри келади. Лекин минг уринса ҳам тест топшириш имконини қила олмаётгани ҳақида ёзибди. Касаллик симптомлари бор инсонлар қаерда тест топширишни билолмай сарсон. Текингамас, пулга бўлса ҳам бунинг имконини топиш қийин бўлиб қолди. Агар жуда катта танишинг бўлмаса, тест топшириш ҳатто отлиққа ҳам имконсиз бўлиб қолди. Йўқса Шаҳноза опа ҳам кичкина лавозимда эмас — адлия вазирининг маслаҳатчиси.
Ҳали шукрки, халқимиз ёппасига вирус юқтиргани йўқ, лекин шу кичкинагина босимга ҳам соғлиқни сақлаш тизими дош бера олмаяпти.
Фикрларни тўлиқ ўқиб кўрсангиз, айтилган танқидларида жон борлигига ўзингиз амин бўласиз:
t.me/shahnozxon/875
Шаҳноза опа ва уларнинг оила аъзоларига соғлиқ тилайман!
* * *
Бунинг давомидан Давлетов.уз жуда тўғри саволни ўртага ташлаяпти: нима учун ўтган 4 ой мобайнида аҳолидан ёппасига тест олиш тизими йўлга қўйилмади?
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг миллиард эмас, триллиондан ошиқ пуллари ўзбек халқига ҳеч қачон фойда келтирмаган ва доим халқнинг чўнтагига зарар бўлиб келган монопол компанияларга берилди.
Ёхуд бирор фойдаси илмий исботланмаган ишлар учун (кўчаларни, машиналарни дезинфекция қилиш) миллиардлаб пулларни ҳавога совурмасдан, пандемияга қарши курашишда энг керакли бўлган тест олиш тизимини яратишса бўлмасмиди?
Шунингдек, Давлетов.уз қуйида бир фикрни таъкидлаяпти, агар муздек кабинетида ўтирадиган амалдорлар ёки уларнинг оила аъзолари ҳам оддий одамлар каби тест топшириш учун иссиқда, юзлаб одамлар орасида соатлаб навбат кутиб туришса, кейин сал вазиятни тушунишарди.
t.me/davletovuz/9856
* * *
Азиза Қурбонова кўтариб чиққан масала ҳам жуда долзарб. Одамларни уйга қамаяпмиз, тест топширишга имкон бермаяпмиз, тест топшира олмагач, ўз-ўзидан уни касалхоналарга қабул қилишдан бош тортаяпмиз, хўп, бунақа аҳмақона тизимни яратгач, ҳеч бўлмаса уйда қандай даволаниш мумкинлигини кенг тарғиб қилиш керак эмасми?
Уй шароитида касалликка қарши бирламчи нималар қилиш мумкинлигини одамлар билсин, ўргансин, интернетдаги турли бўган-бўмаган рецептларни қабул қилиб, бадтар аҳволини оғирлаштирмасин.
Шунингдек, Азиза Қурбонова ўз постида ОАВда одамларни вирус тарқалиши кўпайганда айбланаверишини эшитавериш ҳам баъдга уриб кетганини таъкидламоқда.
t.me/qurbonova_a/2949
* * *
Ўзи шундоқ ҳам кайфият йўқлигида Муҳримнинг ёзганлари одамни янада ўйга толдирди. Кўзимизга жуда кўп маълумот берилаётгандек туюлса ҳам, пандемия шароитида кўп нарсалар очиқланмаяпти. Бу эса вирусга қарши курашишда мураккабликларни келтириб чиқараётгани ҳам бор гап.
Албатта шукр қилиш ҳам керак, агар шу бало 5-6 йил олдин бўлганда борми, биз ҳам айрим қўшниларимиз каби "бизда умуман вирус йўқ" деган бўлармидик, ким билсин. Аммо бу шукр билан нима ҳам ўзгарарди? Бугун, бу - кеча эмас, хавфни бартараф этишда бугун билан яшайвериш керак.
t.me/muhrim/1166
* * *
Ҳа, айтганча, Муҳрим кўтариб чиққан яна бир масала, яъни 183 нафар ишчиси коронавирус юқтириб олган қурилиш компаниясининг номини ҳалигача бирорта амалдор юрак ютиб айта олмаётгани ҳақидаги масала жуда ҳаётимизни яхши томонга ўзгартирмаса ҳам, лекин шунчаки бўлаётган айрим иккиюзламачиликлар ҳақида тасаввур бериш учун яхши факт. Чунки расмий ахборотларда бошқа тадбиркорлик субъектларининг номи (алоқа компаниялари, банклар, савдо комплекслари, заводлар) бемалол айтилди, лекин қурилиш компанияси номига келганда «компанияга зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олинди».
Муҳрим буни шармандалик деб атамоқда:
t.me/muhrim/1167
***
❗️Хуллас, аввалроқ ёзганимдек, Сиздан биргина ўтинчим, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Вазиятга жиддий қаранг, бепарволикка берилиб қолманг.

Амитабх Баччанда ҳам коронавирус аниқланибди. У ўзи билан охирги 10 кунда алоқага киришган барчадан тест топширишларини илтимос қиляпти.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Июль ойи бошида Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» пости қисман ёпилгани сабабли 4 мингдан ортиқ ватандош бир неча кун ҳеч қандай шароитсиз яшашга мажбур бўлди.
Давлат раҳбари топшириғи билан 8 июлдан ўтказиш пункти очилди.
👉 @xushnudbek 👈
Давлат раҳбари топшириғи билан 8 июлдан ўтказиш пункти очилди.
👉 @xushnudbek 👈
Якшанба суҳбати
Нима деб ўйлайсизлар, ҳали тестга кириш тугул, ҳужжат ҳам топширмай туриб, "бу йил ҳам супер-контракт бўладими" деб қизиқаётган минглаб абитуриентлар қуйидаги қайси таърифлардан бирига тўғри келади😄
• улар оптимист - катта пул тўлаб, аниқ талаба бўлишига ишонишяпти;
• улар пессимист - ўқишга кира олмасам керак деб хавотир олишяпти;
• улар реалист - барибир ўқишга кира олмаслигини аниқ билишади.

⚡️Ўлим ҳолатлари сони 60тага етди
Охирги 3 кунда қайд этилган ўлим ҳолатлари:
51-ўлим: Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. (эркак);
52-ўлим: Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак);
53-ўлим: Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 67 ёшли Р.А. (эркак);
54-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 69 ёшли В.М. (эркак);
55-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 50 ёшли Р.Ю. (аёл);
56-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли М.Р. (аёл);
57-ўлим: Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д.С. (эркак);
58-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл);
59-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 76 ёшли В.Т. (аёл);
60-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли М.Х. (аёл).
Вафот этган юртдошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.

Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тестни қайси ҳудудда топшириш мумкин?
#abituriyent
Ўтган йилдан бошлаб абитуриентлар тестни ўзлари олдиндан танлаган исталган ҳудудда топширишлари мумкин. Тест топширадиган жойи айнан ОТМ жойлашган ёки ўзи яшайдиган ҳудуд бўлиши шарт эмас.
Айтайлик, қорақалпоғистонлик абитуриент Тошкентдаги 5та ОТМга ҳужжат топширди, дейлик. Лекин аризасида тестни Қорақалпоғистонда топшираман дея белгилади. Демак, у Тошкентга бориши шарт эмас, тестни Нукусда топширади. Қачонки ўқишга кирган тақдирдагина, кейин Тошкентга келади.
Умуман олганда бу яхши тартиб. Кўплаб овогарчилик ва ортиқча харажатларнинг олди олинади.
❗️ЭСЛАТМА: тағин абитуриентлар «исталган жойда тест топширишим мумкин экан» деб, тест куни дуч келган жойга бориб ўтирмасин, тест топшириш ҳудуди олдиндан белгиланади. Рўйхатдан ўтаётганда тест топшириш жойини етти ўлчаб бир кесган ҳолда танлаш керак, чунки ҳудудни кейинчалик ўзгартириб бўлмайди. Масалан, ҳужжат топшираётганда Тошкентни танлаб, кейин тест куни Андижонга бориш бефойда.

АОКАнинг Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг янги директори этиб тайинланибди.
Фондда жуда аҳил ва креатив жамоа йиғилган. Ўтган давр мобайнида улар билан бирга ишлаб, ўзим ҳам улардан жуда кўп нарса ўргандим. Тўғри, пандемия сабаб миллий журналистикамизни ривожлантириш йўлида жуда кўп режалаштирган лойиҳаларимизни амалга ошира олмай қолдик. Лекин ишонаманки, Александра бу лойиҳаларни янада зўрроқ қилиб рўёбга чиқаради. Унга ва Масс-медиа фонди жамоасига келгуси ишларида омад тилайман!
P.S.: мени унутманглар :)

«Улар» лойиҳасига меҳмон сифатида таклиф қилишди. Бошловчи мендан нимани сўраган бўлса, ўшаларга жавоб бердим. Масалан, ЎзАдаги янги ишим, шахсий телеграм каналим, босим ва таҳдидлар, ТВда "қора рўйхатга" тушиб қолганим, сўз эркинлигининг келажаги ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Тоирович билан бўлган интервьюси ҳақида суҳбатлашдик. Лазиз мен билан боғлиқ айрим нарсаларни негадир сўрамади, ўшанчун сўралмаган мавзулар ҳақида гаплашмадик ))
Вақтингиз ва имконингиз бўлганда кўрарсиз. Кўрмасангиз ҳам хафа бўлиш йўқ 😊
https://youtu.be/kLM38etRu5g
P.S.: иримчи эмасман, ирим қилишни ёмон кўраман, лекин нима учун мени айнан 13-сонга чақириб, 13 июль куни эълон қилишди, ҳайронман🤷🏻♂️

YouTube
Xushnudbek Xudoyberdiyev yangi ish lavozimi, saylovlar va so'z erkinligi haqida
"Ular"ning 13-son mehmoni bloger va huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyev. Biz Xushnudbekdan yangi ish lavozimi, u yerda kutilayotgan o'zgarishlar, shaxsiy telegram kanali, Qashqadaryo viloyat hokimi Zoir Toirovich bilan bo'lgan intervyusi va mamlakatda so'z…
👍2
Forwarded from Alimoff
Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар!
Бугун Телеграм тармоғидан турли одамлардан ушбу расмда кўрсатилган ҳаволалар кела бошлади. Унга асло кира кўрманг! Сиз унга кирасиз, рақамингизни терасиз ва келган кодни киритасиз. Тамом. Телеграм профилингиз ўғриланади.
Сизга агар шунақа SMS кимдан келган бўлса билинг-ки, улар аллақачон бунинг қурбони бўлишган. Бу линкка кирманг ва фирибгарларга алданиб қолманг!!!
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда кучайтирилган карантин режими яна 2 ҳафтага узайтирилгани сабабли муҳтож оилаларга Ҳукумат 42,5 минг тенгедан (тахминан 1 млн сўм) пул беришини маълум қилди.
Лекин Твиттерда президентнинг ушбу хабарига норози бўлиб жавоб бераётганлар ҳам кўп. Масалан, айримлар нима учун кам пул берилаётганидан шикоят қилса, яна бошқа бировлар нима учун фақат муҳтожларга бериляпти, ахир бир неча ойдан буён ишсиз ўтирган қатлам нима қилади, деган саволларни ўртага ташламоқда (айтишларича, аслида ишсизларга ҳам пул берилаётган экан).
Товба қилдим, қозоқлар шунга ҳам шукр қилишса бўлмайдими, бошқа давлатларда халққа шу ҳам берилмаяптику. Масалан, Қирғизистон ёки Туркманистонни айтяпманда...

Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 13-19 июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди.
Бошқа давлатларда қолиб кетган ватандошлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ қуйидаги чартер рейслар орқали олиб келинади:
13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana Airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural Airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish Airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

КВОТА-2020
#abituriyent
📚 БАКАЛАВР:
➖ КУНДУЗГИ - 103 575 нафар;
➖ СИРТҚИ - 31 350 нафар;
➖ КЕЧКИ - 5 025 нафар.
🎓 МАГИСТРАТУРА - 10 425 нафар.
❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:
➖ Соғлиқни сақлаш;
➖ Халқ таълими;
➖ Ветеринария.
👆ИМТИЁЗЛАР КВОТАСИ:
➖ Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Ҳарбий қўмондонлик тавсияномасини олганлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Қуроллик кучларнинг ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун - ТАНИШИШ;
➖ Хотин-қизлар учун - ТАНИШИШ;
➖ Ногиронлиги бўлган шахслар учун - ТАНИШИШ.

Бош прокуратура Академиясининг магистратурасига қабул давом этмоқда.
Мутахассисликлар:
Прокурорлик фаолияти - 10та;
Тергов фаолияти - 10та;
Коррупцияга қарши курашиш - 10та.
📲 ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ
👉 @xushnudbek 👈
Мутахассисликлар:
Прокурорлик фаолияти - 10та;
Тергов фаолияти - 10та;
Коррупцияга қарши курашиш - 10та.
📲 ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ
👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодий имтиҳони бор йўналишларни танлаганда ҳам 5та йўналишга ҳужжат топшириш мумкинми?
Журналистика ва архитектура мисолида батафсил маълумот.
👉 @xushnudbek 👈
Журналистика ва архитектура мисолида батафсил маълумот.
👉 @xushnudbek 👈
Президент аҳоли учун қулай тест топшириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу бўйича масъулларга кўрсатма берилган.
«Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.
Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда.
Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди.
[Бош вазир ўринбосари Беҳзод] Мусаев, [Соғлиқни сақлаш вазири Алишер] Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқсин», - деди Шавкат Мирзиёев.

Куф-суф ҳақида
Куни кеча Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг томорқада кетмон ушлаб ер чопаётганлиги тасвирланган фотосурат ҳамда шу бўйича материаллар барча ОАВларда эълон қилинди. Шу жумладан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ҳам.
Аммо ақлга сиғмайдиган қандайдир сабаблар туфайли ушбу материални тайёрлаган ходимлар Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги суратни фотошоп орқали монтаж қилиб, орқада блокнот ушлаб турган инсонларни кадрдан олиб ташлаган ва шу ҳолида эълон қилган.
Бу жуда ва жуда кулгили иш, албатта.
Ҳозирда ЎзА сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда сохталаштирилган сурат оригинал расмга алмаштириб қўйилди. Бу ишни қилган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари эса эртага тегишли тартибда муҳокама қилиниб, уларга интизомий чора кўриш масаласи кўриб чиқилади.
"Фокус-мокус"имиз учун муштарийларимиздан узр сўраймиз.

Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда айтилган муҳим гаплар:
👉 Ёшлар учун яна бир муҳим янгилик – Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида Венчур фонд ташкил этилиши белгиланди. Ушбу жамғармага дастлаб 1 миллион доллар йўналтирилади;
👉 Стартап лойиҳалар танловини ташкил этиш орқали жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 10 та, келгуси йилдан бошлаб йилига камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга 50 миллиондан 200 миллион сўмгача грант ажратилади;
👉 қудуқ қазиш, суғориш воситалари харид қилиш, иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун ёшларга субсидиялар берилади;
👉 Ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, банк ва бошқа соҳалар бўйича консалтинг хизматлари харажатлари қопланади;
👉 Нодавлат ташкилотлар ўртасида танлов ўтказиб, энг яхши ўқув марказига грант ажратиш тизими жорий этилиши белгиланди.