Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.68K photos
2.46K videos
206 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
​​❗️Сўхлик абитуриентлар диққатига!

#abituriyent

Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимида тақсимоти белгиланди.

Бу нима дегани?

Ёдингизда бўлса, Бош вазирнинг Сўхда аҳоли билан учрашувидан сўнг, сўхлик ёшларга қўшимча 500 та квота ажратилган эди. Ушбу имтиёзли квота фақат мана шу рўйхатдаги ОТМларга берилди.

Яъни Сўхда доимий рўйхатдан ўтган абитуриентлар 1-йўналиш сифатида рўйхатда номи келтирилган 21 та ОТМни танлаганда, улар аввал ўзаро имтиёзли квотада беллашади, қўшимча квотага кира олмаганлар, кейин ўз бали билан умумий тартибда беллашади.

‼️Имтиёзли квота фақат 1-йўналишга қўлланади.

Сўхликлар бошқа ОТМларга ҳужжат топширолмайдими?

Бемалол топшира олади, фақат қўшимча квота 21тадан бошқа ОТМларга берилмайди, бошқа ОТМларда умумий, эл қатори танловда қатнашади.

Рўйхатдан ўтиб бўлганлар нима қилсин?

Агар сўхликлар аллақачон рўйхатдан ўтиб бўлган ва ушбу 21та ОТМларни танламаган бўлса, унда агар хоҳлашса, бугун-эрта-индин кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетига кириб, "Tahrirlash" тугмасини босган ҳолда, танлаган йўналишларини қайта ўзгартиришлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Паспорти билан муаммо бўлаётган абитуриентлар диққатига!

#abituriyent

Кўпчилик абитуриентлар паспорти билан муаммоси борлиги туфайли, онлайн рўйхатдан ўта олмаётгани ҳақида мурожаат қилишган эди. Бу ҳақда аввалроқ каналимда ҳам ёзгандим.

Расмийларнинг хабар беришича, бундай абитуриентларнинг муаммоси қуйидагича ҳал қилинади:

1-тоифа: яқинда паспорт олган, лекин ДТМ сайтида паспорт маълумотлари кўринмаётгани учун рўйхатдан ўта олмаётганлар

Ўша янги олган паспорти билан ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади.

2-тоифа: паспорт олиш ёшига етмаганлар

Улар аввал ўзининг туманидаги паспорт столга мурожаат қилиб, 1-илова (олдинги 09-шакл) бўйича маълумотнома олади. Сўнгра ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади.

3-тоифа: яқинда паспорт олиш ёшига етган, паспорт олиш учун ариза топширган, аммо ҳали паспорти тайёр бўлмаганлар

Улар ҳам аввал ўзининг туманидаги паспорт столга мурожаат қилиб, 1-илова бўйича маълумотнома олади. Сўнгра ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади. Агар уларга сал аввалроқ 1-илова бўйича маълумотнома берилган бўлса, унда яна янгитдан олиш шартмас, ўша берилгани бўйича бораверсин.

Қандай ҳужжатлар керак?

ОТМга бориб рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

1) паспорт ёки 1-илова (олдинги 09-шакл) бўйича маълумотнома (оригинали)
2) мактаб шаҳодатномаси ёки коллеж/лицей дипломи (оригинали)
3) агар бўлса, имтиёз қўллашга асос бўлувчи ҳужжатларнинг оригинали (ногиронликни тасдиқловчи, хорижий тил билиш сертификати, тавсияномалар ва ҳ.к.).

Рўйхатдан ўтиш учун бошқа ҳеч қандай ҳужжат ёки фотосурат шарт эмас.

Эслатма: 20 июль, душанба - рўйхатдан ўтишнинг охирги куни.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Муса Ерниязов ва Тўра Боболов ҳам коронавирусдан даволанмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов
ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Муса Ерниязов Нукус шаҳридаги клиникада, Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, уларнинг ҳолати стабил, даволаш тактикаси тўғри ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда.


➡️ @uzauz
Xushnudbek.uz
⚡️Паспорти билан муаммо бўлаётган абитуриентлар диққатига! #abituriyent Кўпчилик абитуриентлар паспорти билан муаммоси борлиги туфайли, онлайн рўйхатдан ўта олмаётгани ҳақида мурожаат қилишган эди. Бу ҳақда аввалроқ каналимда ҳам ёзгандим. Расмийларнинг…
Паспортида муаммоси борлар бўйича айрим қўшимчалар:

#abituriyent

кечаги хабаримизда айтилган 4-тоифа ОТМларга бориши шарт эмас экан. Яъни паспортини йўқотган ёки шикастлаган, янги паспорт олиш учун ариза берган, аммо ҳали паспорти тайёр бўлмаганлар эски паспортининг маълумотлари билан ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Кейинчалик янги паспорт олганда эски паспорт билан рўйхатдан ўтганлиги муаммо бўлмайди. Аммо тестгача улар албатта янги паспорт олишга улгуришлари керак, йўқса тестга қўйилмайди;

паспорт олиш ёшига етган, лекин ҳали паспорт олишга улгурмаганлар учун 1-иловадаги (олдинги 9-шакл) маълумотнома фақат рўйхатдан ўтиш учун берилади. Лекин тестга кириш учун уларда паспорт албатта бўлиши, яъни тест бошлангунга қадар паспорт олишга улгуриши керак;

олинган маълумотларга кўра, бугун - якшанба куни ҳам абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида кўплаб туманлардаги паспорт столлар ишлайди. Фақат овора бўлиб қолмаслик учун боришдан олдин имкон қадар телефон рақамини топиб, аниқлаштириб, кейин борсангиз маъқулроқ бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оталар ҳақида видео 💪


👉 @xushnudbek 👈
Уялмай қўйишди

Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом боғи 2019 йилда сингапурлик инвесторга 49 йилга ТЕКИНГА ва ТЕНДЕРСИЗ берилган. Лекин бу ҳақда орадан 1 йил ўтиб маълум қилинди.

2019 йил 13 февралда 700 АҚШ доллар бошланғич бадал билан очилган Сингапурда очилган BMP Smart Decision Private Limited ширкатининг ягона таъсисчиси — ўзбекистонлик Ҳалимов Шерзод.

Яна ўша эски схема. Ўзимизникилар хорижда сохта фирма очади, кейин улар "хорижлик инвестор" ниқоби остида мамлакатдаги катта-катта, ўта қиммат ерларни, биноларни текинга, тендерсиз олади.

Бунақа схемалар минг марта фош бўлди, ҳар сафар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бонг урилди. Лекин на бирорта тергов органи текинга берилаётган мулклар масаласини текшириб, муносабат билдирди, на амалдорлар бунақа схема қилишдан уялиб, бу ишни тўхтатишди. Барчаси худди ҳеч нарса бўлмагандай давом этмоқда. Барча кар, барча кўр, барча соқовга айлангандек гўё.

Яна ҳам билмадиму, кўз ўнгимизда Ўзбекистонни бўлиб олишаётгандай ҳиссиёт пайдо бўлмаяптими Сизда?


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин 31 августгача узайдими?

Ижтимоий тармоқларда «Карантин 31 августгача узайтирилди» деган ёзув акс этган телевизион лавҳа сурати тарқалмоқда. Ва одамлар буни Ўзбекистонда деб ўйлашяпти.

Аммо ундай эмас. Бу ёзув Озарбайжон ҳақидаги репортаждан олинган ва бу хабарнинг Ўзбекистонга алоқаси йўқ.

Ҳозирча мамлакатимизда карантин узайтирилиш бўйича ҳеч қанақа гап-сўз йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масс−медиа фонди, Kun.uz ва Milliy телеканалидан янги лойиҳа – «Tez yordam» кўрсатувини кутиб олинг!

Сизда ҳам Covid-19 касаллиги аломатлари сезилмоқдами?
Саволлар кўп, жавоблар турлича, ҳамма саросимада...
Ва ниҳоят барчага бирдек онлайн ёрдам!
Малакали шифокорлар маслаҳати сиз учун!

Дастур бошловчиси — коронавирусни ўз бошидан ўтказган Комил Алламжонов.

«Tez yordam» лойиҳаси билан керакли маслаҳат берамиз!

Ҳар куни, соат 18.00да MTVда!
Айни шу вақтда қўнғироғингиз ва саволларингизни кутамиз.
Мурожаат учун телефон
+99897 757 80 80
​​Ҳарбий тавсиянома олганларга имтиёзни қўллаш тартиби қандай?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Ҳарбий хизматда бўлиб, Қўмондонликнинг тавсияномасини олган абитуриентлар учун умумий квотанинг 5%и миқдорида қўшимча жой ажратилади. Бунда:

кундузгига - 5179 та;
сиртқига - 1568 та;
кечкига - 251та жой ажратилган.

Батафсил квота мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6159

Квоталар ОТМлар кесимида тақсимланган.

Кўпчилик "йўналишлар кесимида нечта жой борлигини қандай билсак бўлади, ахир рақамлар умумий ОТМ учун берилганку" деб сўрашади.

Йўналишлар кесимида квота бўлинмайди, умумий ОТМ бўйича ҳисобланади. Аммо унақада йўналишлар чалкашиб кетмайдими?

Келинг, Ўзбекистон миллий университети мисолида кўриб чиқамиз.

ЎзМУ учун ҳарбий тавсияномаси борларга жами 165та қўшимча ўрин берилган, шундан 39таси грант, 126таси контракт. Лекин ЎзМУда йўналишлар жуда кўп. Айтайлик, тарих ва иқтисодиёт йўналишига топширган тавсияномалилар қандай қилиб ўзаро куч синашади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

тушуниш осонроқ бўлиши учун ЎзМУга 3та грант, 7та контрактга, жами 10та жой берилган деб тасаввур қиламиз;

айтайлик ЎзМУга жами 40 нафар ҳарбий тавсияномаси бор абитуриентлар рўйхатдан ўтди;

пастдаги 1-расмга қарасангиз, 40 абитуриент турли йўналишларга топширди ва ҳар бири турлича балл тўплади;

дастлаб 40 абитуриентнинг баллари ўзаро сараланади;

ЎзМУга ҳужжат топширган тавсияномалилар орасида энг юқори балл олган 10 нафар абитуриент қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда алоҳида ранг билан берилган). Демак, уларнинг дастлабки уч нафари грантга, кейинги 7 нафари контрактга олинади;

қўшимча квотага кира олмай қолган 30 абитуриент ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди;

расмга қарасангиз, имтиёзли квотага кирган 10 нафар абитуриент турли йўналишларни танлаганини кўрасиз. Агар кўпроқ балл тўплаганда бошқа йўналишдагилар кирган бўларди.

Квоталарни йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар учун умумий берилишининг сабаби шунда.

❗️БУ МУҲИМ❗️

Афсуски қабулга оид қарорларнинг бир мантиққа зид жойи ҳам бор. 4-10-ўринда контрактга кирган ҳарбий тавсияномалиларнинг бали умумий квотада бюджетга етиши ҳам мумкин эди.

Масалан, 4-ўринда турган Усмон 141,1 балл тўплаб психология йўналишига контрактга кирди. Аммо умумий квотада бу балл бюджетга етарди деб тасаввур қиламиз. Яъни агар Усмон тавсиянома олмаганда, у психология йўналишига бюджетга кирган бўларди. Лекин имтиёзлиларнинг бали аввал алоҳида ҳисобланиши туфайли у 4 йил контрактда ўқишга мажбур бўлади.

Бошқача айтганда Усмон учун имтиёз фойда бермади, аксинча зарар қилди.

Эҳтимоллар назарияси бўйича шунақа бўлиши мумкин. Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқни бартараф этиш, агар имтиёзли абитуриент ўз кучи билан грантга кирса, уни контрактга ўтказмайдиган тизимни йўлга қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли, ҳам мантиқий ечим бўлади.

‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа. Қўшимча квота берадиган бошқа имтиёзлар (ногиронлар, хотин-қизлар, ички ишлар ва ҳарбийларнинг фарзандлари) ҳам мана шундай принципда ҳисобланади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бугун ҳужжат топширишнинг охирги куни!

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиши, маълумотларини таҳрирлаши ёки янги маълумот қўшиш, шунингдек аввал танлаган йўналишларини ўзгартириши учун бугун охирги имконият. Тунда соат 23:59 дан кейин база ёпилади ва кейин ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди.

‼️ Ўтган йилда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўланадиган тўловни (111 минг 500 сўм) бугун тўлашлари шарт. Бугун тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! Эртага ёки ундан кейин қилинган тўловлар бефойда бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, янги ҳафтанинг биринчи иш кунини эрта тонгдан Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилидан бошлади, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Унда айтилган муҳим маълумотлар:

Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади;

Шифохоналарга қўшимча 285 дона ўпка сунъий вентиляцияси аппарати, 155 дона ўпкани ёрдамчи нафас олдириш ускунаси, 140 дона кислород концентратори, 200 та функционал ётоқлар билан таъминланди;

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ушбу вирусга шубҳали бўлган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 500 ўринли Тақсимловчи марказ ташкил қилинмоқда;

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг туман бўлимларига коронавирусга ПЦР-анализи олишга ва таҳлил жавобини Республика агентлигига юбормасдан, бевосита беморларга топшириш тартиби ўрнатилди ва бу орқали таҳлил жавобларини кутиш даври қисқаради;

Тошкент вилояти тез тиббий ёрдам хизмати учун жами 100 та “Дамас” амбуланс машинаси ажратилди, шулардан 25 таси жойларга тарқатилди;

қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сони, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилади;

касаллик ўчоғида ўз жонини гаровга тикиб ҳар бир касални ўлим ёқасидан олиб чиқаётган шифокорларимиз давлат мукофоти билан тақдирланади;

бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ҳар қандай харажат устувор равишда пандемияга қарши кураш тадбирларига қаратилади. Бундан муҳим харажатлар бўлиши мумкин эмас;

янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилади;

барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда. Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш бўйича топшириқ берди.

❗️Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Abror Zohidov
Бугун олинган сурат...
Илтимос, шифокорларни асоссиз айблашдан тийилиб турайлик!
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилдими?

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

Интервьюни батафсил ўқиш:
https://bit.ly/39oEIFP


Тезкор хабарлар каналига уланиш:
➡️
@uzauz
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Call-center" фаолиятини синовдан ўтказиш мақсадида фуқаролар мурожаатларини ўзи қабул қилди.

Вилоятнинг "Call-center"и билан боғланиш рақами:

(75) 220-03-00


👉 @xushnudbek 👈
«Шифокорларимизни асрашимиз керак»

Коронавирус инфекцияси аниқланиб, ҳозирда даволанаётган филолог ва блогер Шаҳноза Соатова блогида шифокорлар ҳақида пост ёзиб қолдирди. Уни тўлиғича Сизларга ҳам ҳавола қиламан:

«Шифокорлар, ҳамширалар, санитаркалар,... Ҳар сафар олдимга киришганида алоҳида ҳимоя кийимларини кўриб, ўзларини нақадар хавфга қўяётганларини ўйлайман. Ташқарида 40, костюмнинг ичида 60 даража бўлса керак камида. Уларни ҳимоялаш учун ниқобимни таққан бўламан. Ўзи асрасин!

Асли биринчи навбатда шифокорлар ҳақида ёзишим керак эди. Лекин худбинлик ўлсин, фақат ўзимни гапирдим. Шунинг учун бу сафарги узун миннатдорлик постим уларга бағишланади.

Охирги икки кун оғир бўлди, Аллоҳ дедим ва врачларга нажот тилаб талпиндим. Ниқоб устидан кўриниб турган нигоҳларидан аҳволим, келажагим ҳақида нималардир ўқишга уриндим. Улар эса "ҳаммаси яхши бўлади" дейишди. Бугун яхшиман анча, демак, алдашмабди.

Ҳозир Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида (халқ тилида "эски Тошми" дейиладиган) даволаняпман. Келган куним аҳволим жуда ёмон эди, нафасим қисарди, ҳаво етишмаётганди, беҳоллик ва бўғинлар оғриши, иштаҳасизлик... Тестим натижаси манфий бўлса ҳам, барибир белгилар ковидники. Қабулхонада иситма ичида навбат кутаётганимда, олиб қолмай қайтарворишса-чи деган қўрқув бор эди. Лекин олиб қолишди, мендан қочмай, рад этмай, ёрдамга шошилишди. Керакли дори-дармонларни қаердан бўлса ҳам топиб келиб тезда даволашни бошлашди.

Шундай дақиқаларда ёрдам қўлини чўзган, ширин сўзи билан кўнглимни кўтариб, эътибор ва билими билан соғлиғим учун курашаётган, ҳар куни ўзи хабар олиб, назорат қилиб турган клиника раҳбари Абдашимов Зафар Бахтиёровичдан алоҳида миннатдорман.

Якшанба куни бўлишига қарамай кечаси ҳам қолиб қараётган, узоқроқ кетса, телефонда хабарлашиб, доим дардимни енгиллатишга тайёр турган 2-умумий терапия бўлими бошлиғи Атаназаров Иномжон Қадамбаевични бир умр дуо қиламан.

Гўзал, Дилшода ва мен исмини билмайдиган яна бошқа ҳамшираларга, санитаркаларга улкан миннатдорчилигимни билдираман.

Бугун шифокорларга нисбатан айрим салбий фикрлар айтиляпти. Лекин ҳақиқий фидойи, ўз касбининг усталари жонларини хатарга қўйиб бўлса ҳам жанг майдонининг олди қаторида туришибди. Уларнинг ҳам уйида кекса ота-онаси, ёш болалари бор. Яқинларини хатарга қўймаслик учун уйларига бир неча ҳафталаб боришмаяпти, ҳатто ўз яқинлари бетоб бўлса ҳам, қарай олишмаяпти. Биз шундай фидойилик қила оламизми бегона инсонлар учун?

Охирги икки кун иситмам қайта чиққанида, турли хаёллар, васвасалар ичра кўзимга улар нажот фариштаси бўлиб кўринишди. Ишқилиб нимадир қилишсин, йўлини топишсин дейман. Йўлини қидиришяпти, таслим бўлмаймиз, опа, сиз ҳам таслим бўлманг дейишади. Аллоҳ рози бўлсин!

Улар учун нимадир қилишим керак дейман, аммо кучим қаламимга етади фақат. Дуо қиламан. Шифокорларимизни асрашимиз керак. Дуоларингизда уларни ҳам эсланг.

Яна мени дард билан ёлғиз қолдирмай, ўзим таслим бўлай деганимда ҳам йўқ сизни тузатамиз деб тиргак бўлиб турган, онамнинг аҳволлари билан ҳам қизиқиб, ярим тунда ҳам мурожаат қилаверинг деб далда бераётган севимли жамоам ва раҳбариятимга, машиналар юрмаган пайти онам ва менга сув ва дорилар етказиб берган Муслим Мирзажоновга, онлайн маслаҳатлар бериб турган барча дўстларимга, куну-тун мен учун ҳаловатидан кечиб елиб-югураётган яқинларимга, севгилиларимга улкан раҳматларим.

Менга ғойибона мадад бериб турган барча барчадан Аллоҳ рози бўлсин! Сизларнинг муҳаббатингиз мени қутқаряпти.

Бугун иситмам йўқ, сатурация 94 фоиз. Яъни анча яхши бўлиб қолдим. Дуоларингиз, ҳамдардлигингиз, қўллаб қувватлаганингиз учун раҳмат. Кўплашиб енгамиз, иншааллоҳ!

Тезроқ тузалишим керак. Вақт ғанимат, жойни бошқаларга бўшатишим керак...»

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

Хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклидаги умумий қабул кўрсаткичларининг 4%и миқдорида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

☝️Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).


👉 @xushnudbek 👈
​​Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6372

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

абитуриентлар турлича балл тўплашди;

Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈
Қабул якунланди. Салкам 1,5 миллион абитуриент рўйхатдан ўтди

2020-2021-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона портал орқали, республикамизнинг 8 та туманида эса ДХМлар орқали амалга оширилди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
👉 Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
👉 Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 %);
👉 Рус тили – 139 115 нафар (9,37 %);
👉 Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 %);
👉 Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 %).

Барча абитуриентларга омад тилаймиз. Ҳақиқатда ўқиган ва билимлиларга талаба бўлиш насиб қилсин.


👉 @xushnudbek 👈