Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилдими?

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

Интервьюни батафсил ўқиш:
https://bit.ly/39oEIFP


Тезкор хабарлар каналига уланиш:
➡️
@uzauz
👍1
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Call-center" фаолиятини синовдан ўтказиш мақсадида фуқаролар мурожаатларини ўзи қабул қилди.

Вилоятнинг "Call-center"и билан боғланиш рақами:

(75) 220-03-00


👉 @xushnudbek 👈
«Шифокорларимизни асрашимиз керак»

Коронавирус инфекцияси аниқланиб, ҳозирда даволанаётган филолог ва блогер Шаҳноза Соатова блогида шифокорлар ҳақида пост ёзиб қолдирди. Уни тўлиғича Сизларга ҳам ҳавола қиламан:

«Шифокорлар, ҳамширалар, санитаркалар,... Ҳар сафар олдимга киришганида алоҳида ҳимоя кийимларини кўриб, ўзларини нақадар хавфга қўяётганларини ўйлайман. Ташқарида 40, костюмнинг ичида 60 даража бўлса керак камида. Уларни ҳимоялаш учун ниқобимни таққан бўламан. Ўзи асрасин!

Асли биринчи навбатда шифокорлар ҳақида ёзишим керак эди. Лекин худбинлик ўлсин, фақат ўзимни гапирдим. Шунинг учун бу сафарги узун миннатдорлик постим уларга бағишланади.

Охирги икки кун оғир бўлди, Аллоҳ дедим ва врачларга нажот тилаб талпиндим. Ниқоб устидан кўриниб турган нигоҳларидан аҳволим, келажагим ҳақида нималардир ўқишга уриндим. Улар эса "ҳаммаси яхши бўлади" дейишди. Бугун яхшиман анча, демак, алдашмабди.

Ҳозир Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида (халқ тилида "эски Тошми" дейиладиган) даволаняпман. Келган куним аҳволим жуда ёмон эди, нафасим қисарди, ҳаво етишмаётганди, беҳоллик ва бўғинлар оғриши, иштаҳасизлик... Тестим натижаси манфий бўлса ҳам, барибир белгилар ковидники. Қабулхонада иситма ичида навбат кутаётганимда, олиб қолмай қайтарворишса-чи деган қўрқув бор эди. Лекин олиб қолишди, мендан қочмай, рад этмай, ёрдамга шошилишди. Керакли дори-дармонларни қаердан бўлса ҳам топиб келиб тезда даволашни бошлашди.

Шундай дақиқаларда ёрдам қўлини чўзган, ширин сўзи билан кўнглимни кўтариб, эътибор ва билими билан соғлиғим учун курашаётган, ҳар куни ўзи хабар олиб, назорат қилиб турган клиника раҳбари Абдашимов Зафар Бахтиёровичдан алоҳида миннатдорман.

Якшанба куни бўлишига қарамай кечаси ҳам қолиб қараётган, узоқроқ кетса, телефонда хабарлашиб, доим дардимни енгиллатишга тайёр турган 2-умумий терапия бўлими бошлиғи Атаназаров Иномжон Қадамбаевични бир умр дуо қиламан.

Гўзал, Дилшода ва мен исмини билмайдиган яна бошқа ҳамшираларга, санитаркаларга улкан миннатдорчилигимни билдираман.

Бугун шифокорларга нисбатан айрим салбий фикрлар айтиляпти. Лекин ҳақиқий фидойи, ўз касбининг усталари жонларини хатарга қўйиб бўлса ҳам жанг майдонининг олди қаторида туришибди. Уларнинг ҳам уйида кекса ота-онаси, ёш болалари бор. Яқинларини хатарга қўймаслик учун уйларига бир неча ҳафталаб боришмаяпти, ҳатто ўз яқинлари бетоб бўлса ҳам, қарай олишмаяпти. Биз шундай фидойилик қила оламизми бегона инсонлар учун?

Охирги икки кун иситмам қайта чиққанида, турли хаёллар, васвасалар ичра кўзимга улар нажот фариштаси бўлиб кўринишди. Ишқилиб нимадир қилишсин, йўлини топишсин дейман. Йўлини қидиришяпти, таслим бўлмаймиз, опа, сиз ҳам таслим бўлманг дейишади. Аллоҳ рози бўлсин!

Улар учун нимадир қилишим керак дейман, аммо кучим қаламимга етади фақат. Дуо қиламан. Шифокорларимизни асрашимиз керак. Дуоларингизда уларни ҳам эсланг.

Яна мени дард билан ёлғиз қолдирмай, ўзим таслим бўлай деганимда ҳам йўқ сизни тузатамиз деб тиргак бўлиб турган, онамнинг аҳволлари билан ҳам қизиқиб, ярим тунда ҳам мурожаат қилаверинг деб далда бераётган севимли жамоам ва раҳбариятимга, машиналар юрмаган пайти онам ва менга сув ва дорилар етказиб берган Муслим Мирзажоновга, онлайн маслаҳатлар бериб турган барча дўстларимга, куну-тун мен учун ҳаловатидан кечиб елиб-югураётган яқинларимга, севгилиларимга улкан раҳматларим.

Менга ғойибона мадад бериб турган барча барчадан Аллоҳ рози бўлсин! Сизларнинг муҳаббатингиз мени қутқаряпти.

Бугун иситмам йўқ, сатурация 94 фоиз. Яъни анча яхши бўлиб қолдим. Дуоларингиз, ҳамдардлигингиз, қўллаб қувватлаганингиз учун раҳмат. Кўплашиб енгамиз, иншааллоҳ!

Тезроқ тузалишим керак. Вақт ғанимат, жойни бошқаларга бўшатишим керак...»

Пост тугади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

Хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклидаги умумий қабул кўрсаткичларининг 4%и миқдорида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

☝️Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

➖ кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
➖ ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
➖ шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
➖ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​​❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6372

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;

➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈
👍7
Қабул якунланди. Салкам 1,5 миллион абитуриент рўйхатдан ўтди

2020-2021-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона портал орқали, республикамизнинг 8 та туманида эса ДХМлар орқали амалга оширилди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

✅ Таълим шакли бўйича:

👉 Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
👉 Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
👉 Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

✅ Тиллар кесимида:

👉 Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 %);
👉 Рус тили – 139 115 нафар (9,37 %);
👉 Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 %);
👉 Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 %).

Барча абитуриентларга омад тилаймиз. Ҳақиқатда ўқиган ва билимлиларга талаба бўлиш насиб қилсин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️31 июль, жума - Қурбон Ҳайитининг биринчи куни

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ”, - дейилади хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
Кайфиятни кўтарамиз.

Шу кунларда қайси ҳоким коронавирусга қарши курашиш учун нима қилаётгани ҳақида озгина ҳазил 😀

“Твиттердаги гаплар” рукнидан


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 кундан буён кўпчиликнинг тилига тушган «Тез ёрдам» кўрсатувидан қисқа-қисқа лавҳалар бериб бориладиган канал очилибди.

@tezyordamlive каналига обуна бўлиб қўйсангиз, ҳар куни малакали шифокорларнинг қимматли маслаҳатлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади. Бу айниқса бугунги кунда кўпчиликка фойдали бўлса керак.

Клиника ва касалхоналар тана ҳарорати юқори бўлган беморларни қабул қилмаслиги тўғрими?

Иммунолог-инфеционист Aзиза Хўжаева ва Вирусология институти илмий ходими Раъно Қосимова жавоб беришади.

Обуна бўлиш учун: @tezyordamlive
Тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар диққатига!

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар 20 июлга қадар тестга кириш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Лекин айрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам бор экан.

Шу сабабли ДТМ тўлов муддатини яна бир кунга узайтирди.

‼️ Онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар бугун, 21 июль куни соат 23:59 қадар тўловни амалга ошириши мумкин.

❗️Тўловни амалга оширмаганлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Диплом серияси ва рақами чиқмаган битирувчилар нима қилади?

Жорий йилда бакалавр босқичини битирганлар учун диплом ва унинг иловасини электрон вариантда юклаб олиш учун https://diplom.edu.uz сайти ишга туширилган эди.

Аммо кўплаб битирувчилар мазкур платформадан юклаб олган дипломларида серия ва рақам йўқлигини, натижада эса магистратурага ҳужжат топшира олмаётганини таъкидлашмоқда. Сабаби http://magistr.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтаётганда диплом серияси ва рақамини ҳам киритиш керак бўлади.

Ушбу масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили билан боғландим ва унинг маълум қилишича, ушбу муаммо ўз ечимини топган. Яъни жорий йилда ўқишни тугатганлар магистратура учун онлайн рўйхатдан ўтаётганда диплом серия ва рақамини киритиши шарт бўлмайди, бу маълумот тизимда автоматик кўринади. Ушбу янгилик фақат жорий йилда битирганларга тааллуқли, аввалги йилларда ўқишни тугатганлар диплом серияси ва рақамини ўзи киритиши керак.

Шунингдек, айрим ОТМлар ҳақиқатдан барча битирувчи талабалари учун диплом серия ва рақамини базага киритиб чиқмагани, лекин бугун/эрта ушбу жараён тўлиқ ўз якунига етишини таъкидлашди.

❗️Агар қайсидир битирувчига дипломнинг асли керак бўлиб қолса (масалан, хориждаги ОТМга ҳужжат топшириш учун), унда буни ОТМдан олиши мумкин, бунинг учун маъмуриятга мурожаат қилиши керак бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусда сатурация ва пульсоксиметрнинг аҳамияти

Дилдора Секлер, вирусолог:

👉 Сатурация бу – ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.

👉 Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Асбоб кўрсатган фоиз 100га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади.

Манба


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотларини ЎзАда ўқишингиз мумкин.

Тезкор хабарлар канали:
➡️ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кириш имтиҳонлари қачон бўлиши маълум эмас, у сентябрда ўтказилиши ҳам мумкин

#abituriyent

Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов қуйидагича маълумот берди:

«Маълумки, 1 августга қадар карантин чекловлари белгиланган. Карантин чекловлари бекор қилингандан кейин кириш имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган. Яъни чекловлар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, агар карантин чекловлари 1 сентябргача давом этадиган бўлса, унда тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади».


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳукумат қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар импортига енгиллик берилди.

Яъни 1 октябрга қадар ушбу рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни импорт қилаётганда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва мажбурий сертификатлаштирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширишга рухсат берилди.

Шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар ҳам рўйхатда бор.

Рўйхатдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳукумат қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар импортига енгиллик берилди.

Яъни 1 октябрга қадар ушбу рўйхатдаги дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) шарти билан импорт қилиш ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқаришга рухсат берилди.


👉 @xushnudbek 👈