Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусда сатурация ва пульсоксиметрнинг аҳамияти

Дилдора Секлер, вирусолог:

👉 Сатурация бу – ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.

👉 Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Асбоб кўрсатган фоиз 100га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади.

Манба


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотларини ЎзАда ўқишингиз мумкин.

Тезкор хабарлар канали:
➡️ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кириш имтиҳонлари қачон бўлиши маълум эмас, у сентябрда ўтказилиши ҳам мумкин

#abituriyent

Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов қуйидагича маълумот берди:

«Маълумки, 1 августга қадар карантин чекловлари белгиланган. Карантин чекловлари бекор қилингандан кейин кириш имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган. Яъни чекловлар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, агар карантин чекловлари 1 сентябргача давом этадиган бўлса, унда тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади».


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳукумат қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар импортига енгиллик берилди.

Яъни 1 октябрга қадар ушбу рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни импорт қилаётганда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва мажбурий сертификатлаштирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширишга рухсат берилди.

Шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар ҳам рўйхатда бор.

Рўйхатдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ҳукумат қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар импортига енгиллик берилди.

Яъни 1 октябрга қадар ушбу рўйхатдаги дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) шарти билан импорт қилиш ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқаришга рухсат берилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоблар:

#abituriyent

❓ тестга киришда абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлса, унда нима бўлади?

Жавоб:
иситмаси борлар тестга қўйилмайди, улар учун барча тест жараёнлари тугагандан кейин, 4 кун ўтиб, қайта тест ўтказилади.

❓ агар абитуриентда коронавирус аниқланса, унда улар нима қилади?

Жавоб:
агар тест кунигача тегишли ташкилот унинг соғайганлиги ҳақида маълумот берса, тестга қўйилади. Йўқса, тестга киритилмайди.

❓ абитуриент айрим сабабларга кўра, карантинга олиниб қолса, унда нима бўлади?

Жавоб:
агар ўзининг тест кунида карантинда бўлса, барча тестлар якунлангандан 4 кун ўтиб бўладиган қўшимча тестга кириши мумкин. Агар қўшимча тест кунида ҳам карантинда бўлса, унда тестдан қолиб кетади.

❓ коронавирусга чалингани ёки карантиндалиги учун тестга кира олмай қолган ва ўтган йилларда битирган абитуриент томонидан қилинган тўлов қайтариладими?

Жавоб:
йўқ, қайтарилмайди. Чунки унга барибир тегишли харажатлар қилиб қўйилган бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Халимов Хакимбай Аширович вафот этибди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Айтишларича, Хакимбай Ашировичда бир неча кун аввал коронавирус инфекцияси аниқланган экан.

Хакимбай Аширович узоқ йиллар прокуратура органларида самарали меҳнат қилган. Хусусан, у Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси бошлиғи сифатида ҳам фаолият олиб борган. Жуда самимий ва кўнгли очиқ инсон эди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик ва сабр-тоқат тилайман.
Магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳам ҳужжат топшириш мумкин

#abituriyent

2019 йил 17 июндаги Президент қарори билан ўтган йилдан бошлаб магистратурага фақат турдош йўналишларни битирган бакалаврлар ҳужжат топшира олишига оид тақиқ бекор қилинган эди.

Давлат қабул комиссияси жорий йил учун турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатини тасдиқлаган.

Рўйхат бу ерда: t.me/xushnudbek/6232

Магистратурада турдош бўлмаган йўналишларга ҳужжат топшириш тартибини яна бир бор тушунтириб ўтмоқчиман. Чунки амалиётда "фалончи йўналишдан пистончига топшира оламанми?", деган саволлар жуда кўп берилади.

Аслида барчаси жуда оддий ва содда.

Рўйхатда 6 та гуруҳ берилган. Биз уларни умумий қилиб қўйидагича гуруҳларга ажратимиз:
1) спорт;
2) мусиқа;
3) тасвирий санъат;
4) санъатшунослик;
5) техноген санъат;
6) соғлиқни сақлаш.

Мана шу юқоридаги 6та гуруҳда турдош таълим йўналишлари учун ҳужжат топширишда қатъий чеклов бор, бундан чиқиш мумкин эмас.

Бундан ташқари яна 6 та алоҳида номдаги йўналишлар саналган, булар:

1) “Чақириққача ҳарбий таълим”;
2) “Хореография (турлари бўйича)”;
3) “Дирижёрлик (турлари бўйича)”;
4) “Режиссёрлик (турлари бўйича)”;
5) “Актёрлик санъати (турлари бўйича)”;
6) “Ветеринария”.

Ушбу 6 та йўналишга ҳам чеклов бор, улар фақат ўзларига мос йўналиш бўйича магистратурага ҳужжат топшира олади холос. Яъни “Дирижёрлик” фақат “Дирижёрлик”ка, “Ветеринария” фақат “Ветеринария”га ва ҳ.к.

Шу жойигача тушунарлими? Демак, хулоса қиламиз: юқорида илова қилинган рўйхатда фақат чеклов қўйиладиган йўналишлар номи саналган.

Ана энди асосий қисмига етиб келдик. Бу рўйхатда йўқ йўналишлар билан нима бўлади?

☝️ЖАВОБ: юқорида номи тилга олинмаган таълим йўналишлари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Яъни ҳеч қанақа чеклов йўқ.

Математикани тугатган юриспруденцияга топшира олади.
Физикани тугатган журналистикага топшира олади.
Филологияни тугатган нефть-газга топшира олади.
Ирригацияни тугатган халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсатига топшира олади.

(булар шунчаки мисоллар, ўзингиз хоҳлаган йўналиш номи чиқмаса, бизга мумкинмасми, деб ўйланиб ўтирманг)

Хуллас, тушунтира олдим деб ўйлайман.

✅ Яна бир жойи. Ҳов, тепадаги чекловлар рўйхати бор эдику. Ўша рўйхат фақат "кириш" учун чеклов. Яъни шу магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшираётганлар бакалаврда айни ўша йўналишларни тугатган бўлиши шарт. "Чиқиш" учун эса ҳеч қандай чеклов йўқ. Масалан, тиббиётни тугатган юриспруденцияга топшира олади, лекин юриспруденцияни тугатган тиббиётга топширолмайди. Ёки санъатни тугатган иқтисодга топшира олади, иқтисодни тугатган санъатга топшира олмайди. Ва ҳ.к.

🎓 Шунингдек, ўтган йили айрим қабул комиссиялари бошқа турдош йўналишни тугатган абитуриентларга уларни фақат контракт бўйича қабул қилишларини, давлат грантига даъвогарлик қила олмасликларини таъкидлашганди. Аммо бу каби гаплар мутлақо нотўғри. Турдош бўлмаган йўналишни тугатганлар ҳам магистратурада бюджетда ўқиши мумкин. Масалан, иқтисодни тугатганлар журналистикага топширса, фақат контрактда ўқийди, деган гаплар асоссиз.

❗️Эслатиб ўтаман, магистратурага қабул magistr.edu.uz сайти орқали онлайн бўлиб ўтмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий ниқобни кўп тақиб юрса, ўпка қуриб қоладими?

Бугун Телеграмда бир овозли хабар роса тарқалди. Унда айтилишича, тиббий ниқоб кўп тақиб юрилиши натижасида одамларнинг ўпкаси қуриб қоляпти ва пневмония шу сабабли келиб чиқмоқда. Шу сабабли овозли хабарни юборган акамиз ҳаммага ниқоб тақмасликни маслаҳат берган.

Ушбу масалага бугун «Tez yordam» кўрсатувида иммунолог-инфеционист Aзиза Хўжаева муносабат билдирди ва бу гаплар илмий жиҳатдан мутлақо асоссиз эканлигини тушинтирди.

Ўзимдан қўшимча: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа етук халқаро илмий муассасалар тиббий ниқоб тақиб юриш коронавирусни юқтириш эҳтимолини 70-90%га камайтириши ҳақида аллақачон бонг уришмоқда ва бутун дунё аҳолисини ниқоб тақишга тарғиб қилишяпти. Агар бунинг зарари бўлганда улар ҳеч қачон бундай маслаҳат беришмаган бўларди. Ўшанчун миш-мишларга ишониб қолманг - албатта ниқоб тақинг!


👉 @xushnudbek 👈
Номли давлат стипендия соҳиблари магистратуранинг турдош бўлмаган мутахассисликларга ҳам имтиҳонсиз қабул қилинадими?

#abituriyent

ЖАВОБ: Йўқ, уларнинг имтиёзи турдош бўлмаган мутахассисликларга ўтмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 7-бандида қуйидагича қоида белгиланган:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар».

Бундан келиб чиқадики, агар юқоридаги имтиёзлардан бирортаси мавжуд бўлган абитуриент магистратуранинг турдош бўлмаган мутахассислигига ҳужжат топширмоқчи бўлса, унда уларга имтиёз қўлланмайди ва умумий асосларда имтиҳонга киришади.

Бу мантиқан ҳам тўғри, филологияни тугатган талаба филология йўналишидаги меҳнатлари учун давлат стипендиясини қўлга киритган бўлсаю, лекин ҳужжатини иқтисод мутахассислигига топширса, унда кечирасиз, аввал иқтисод бўйича етарли билимларга эга эканлигини исботласин, ана ундан сўнг, магистратурага қабул қилиниши мумкин.

❗️ЭСЛАТМА: юқоридаги имтиёзи бор абитуриентлар магистратурага танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинади. Яъни қайсидир мутахассисликда 1та грант ўрни бўлса, ўша мутахассисликка Президент стипендиясини олган талаба ҳужжат топширса, у 1та грант ўрнини банд қилмайди, балки алоҳида квотага киради, бошқача айтганда ҳеч кимга халақит бермайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from IT Park Uzbekistan
IT Park REwind onlayn marafoni boshlanishiga juda oz fursat qoldi!🧩

Faqat 24-iyul kuni, soat 14:00 dan 18:00 ga qadar Oʻzbekistondagi ilk IT Park ochilganiga bir yil toʻlishi munosabati bilan, biz onlayn marafon tashkil qilmoqdamiz.

Marafonda davomida siz quyidagilarni bilib olasiz:
➖ Qayerda bepul IT taʼlim olish;
➖ Qanday qilib IT sohasida muvaffaqiyatli karyera qurish;
➖ Qanday qilib muvaffaqiyatli startapni ishga tushirish, qayerdan investitsiya jalb qilish!
Va bosh koʻplab narsalar!

Spiker sifatida axborot texnologiyalar va startaplar sohasida muvaffaqiyatga erishgan tadbirkor va frilanserlar ishtirok etishadi va sizning barcha savollaringizga javob berishadi.

🧩 Qachon?
24-iyul, 14:00 dan 18:00 gacha Youtubeʼda onlayn strim.

Ushbu hodisada ishtirok etishni xohlaysizmi?
Roʻyxatdan oʻting:
https://bit.ly/marathon_uz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишни кўчиришга оид жадвални эълон қилди.

Жадвал орқали қайси таълим шаклидан қайси таълим шаклига ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслигини билиб олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун янги имтиёзлар белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;

👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;

👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;

👉 Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.


➡️ @uzauz
👍1
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Умумий овқатланиш корхоналари учун имтиёзлар берилди

Президент Фармонига биноан:

👉 умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади;

👉 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади;

👉 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилишни таъминлайди.

👉 икки кун муддатда умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчиларга овқатланиш ёки хордиқ чиқариш хизматларини кўрсатиш учун енгил конструкцияларни жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланади;

👉 2021 йил 1 январга қадар халқаро тажрибадан келиб чиқиб, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартиби тасдиқланади.


➡️ @uzauz
Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади

ДТМ хабарига кўра, 2 тоифа абитуриентларга тўлов қайтарилади:

1️⃣ дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширганларнинг тўловлари ҳозирги кунда ДТМ томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда;

2️⃣ тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилади.

Аммо ДТМ қайси сабаблар узрли деб ҳисобланишига ойдинлик киритмаган. Катта эҳтимол билан, бу ерда коронавирусга чалиниб ёки унда гумон қилиниб, карантинга олинганлиги сабабли тестга кира олмай қолган абитуриентлар назарда тутилмоқда шекилли.


👉 @xushnudbek 👈