Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.67K photos
2.45K videos
206 files
8.35K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Айтишларича, карантин чекловлари 15 августгача узайтирилиши кутилмоқда. Республика махсус комиссиясининг ахборотини кутамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.

ЎзА мухбирининг аниқлик киритишича (@uzauz), Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этди.

Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈
🚘 Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?

Республика махсус комиссияси қарори билан эртага ва индинга, яъни 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

🚙 Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2)
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6290

🤷‍♂️ Ўтган ҳафтада айрим ҳудудларда ҳатто стикери бор ёки Махсус комиссия тасдиқлаган рўйхатга киритилган бўлса ҳам, блокпостларда машиналарни тўхтатиб, ҳаракатланишга рухсат беришмагани ҳақида эътирозларни кўп эшитдик. Бу ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас. Республика махсус комиссиясининг қарори барча фуқаролар учун мажбурий деб ишонтиришга ҳаракат қилишаётган бир пайтда (лекин бу бўйича кўп баҳслашиш мумкин), ушбу қарорларга ҳокимликлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳам бирдек амал қилиши шарт! Ёки қарорлар фақат оддий халқ учун чиқарилгану, давлат ташкилотлари унга амал қилмаса ҳам бўлаверадими? Агар ҳамма ҳудуд ўзини ақли етганича қарорларни ижро этаверса, карвонсарой бўлиб кетадику, ахир.

Таксилар ишлайдими?

Шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида:

таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;

етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.

🍞 шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради.

‼️ Эслатиб ўтамиз, 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


👉 @xushnudbek 👈
Самимий миннатдорлик

Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларни йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман.

Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.
 
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди!

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га
фидойи шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ишга чақирилганди.

Қўнғироқлар кўплиги учун 1109 телефон рақамига доим ҳам боғланиш имкони бўлмаётгани сабабли, махсус анкета яратиб каналамизда ва Кун.уз нашрида эълон қилгандик. Мақсадимиз кўнгиллилар армиясини шакллантиришда Ҳукуматга ёрдам бериш эди.

Кечадан буён 2300 дан ортиқ аризалар келиб тушди. Уларнинг 26%и шифокорлардан, 41,5%и ҳамширалардан, 17,7%и кичик тиббиёт ходимларидан, 14,8%и эса талабалардан келди.

Биз яна бир бор ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада, касбига содиқ қолиб, беморларга ёрдам беришга шошилаётган фидойи инсонларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Барака топинг!

Агар яна истовчилар бўлса, мана бу манзил орқали ариза тўлдиришлари мумкин:

📲 https://forms.gle/z5KMAkbwnMenyMh26

Барча кўнгиллиларнинг маълумотларини Ҳукумат томонидан ташкил этилган Тезкор штабга етказяпмиз.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавируснинг мисли кўрилмаган пандемияси соғлиғимизни асраш бу каби даврларни енгиб ўтиш учун нақадар муҳимлигини кўрсатди. Шифокорларнинг айтишича, коронавирус келтириб чиқарадиган салбий оқибатларнинг аксарияти ўпкага таъсир қилади, улар эса асосан тамаки чекиш натижасида емирилади.

Сўнгги пайтлардаги инфодемия оқибатида Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасига кўпчилик эътибор қаратмади. Унда жудаям муҳим ўзгартишлар ўрин олган, жумладан, буғ билан чекиладиган “вейп” ускуналарини сигаретга тенглаштирилувчи нормалар киритилган.

Чекиш – қарамликнинг бир тури. Узоқ йиллардан бери чекиб келаётган одамни бу одатдан кечиши жуда ҳам мушкул. Аммо менимча, бу ёмон одатдан ёшларни иҳоталаш ўз қўлимизда. Чунки ёшларимиз кўп ҳолларда бунда “крутойлик” аломатларини кўришади ва бу уларнинг сўнгги пайтлардаги вейпларга ишқибозликларида яққол кўринмоқда. Улар вейплар сигаретларга нисбатан зарарсизлиги ҳақидаги ёлғонларга ишонишади, аслида вейплар таркибида ҳам ўша-ўша тамаки ва никотин мавжуд. Буни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вейплар инсоннинг юрак−қон томир ҳамда нафас олиш тизимларини ишдан чиқариши ва айниқса ўсмирлар учун хавфли экани ҳақидаги хулосаси ҳам тасдиқламоқда.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари, Молия вазирлигининг мутасадди раҳбарларига алоҳида миннатдорлигим ва қўллаб-қувватлашимни айтмоқчиман. Бу чекишга қарши курашда қўйилган муҳим қадам ва умид қиламанки, бу кураш янада кучаяди.

Шунингдек, тамакини қиздирувчи электрон мосламаларни ҳам сигаретларга тенглаштириш кераклигини таъкидлаган бўлардим. Шу каби ўзгартишлар айни кунларда Қозоғистонда қабул қилинди, тез орада Россияда ҳам қўлланилиши кутилмоқда. Албатта, бу таклифим айрим компанияларга ёқмаслиги табиий, аммо бу керакли чора.

Мен ҳар доим чекишга қарши бўлганман, ўзим ҳам шу пайтгача чекмаганман ва бундан кейин ҳам инсонлар саломатлиги учун шу позициямда қоламан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
ҲАР БИР ТИББИЁТ ФИДОЙИСИНИНГ МЕҲНАТИ БЕБАҲО !

Тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясини даволаш билан курашиб, лекин белгиланган иш ҳақи ва махсус устамаларини ўз вақтида ола олмаган тиббиёт ходимларининг иш ҳақи бўйича мурожаатлари зудлик билан ҳал қилинади.

Шунингдек, агар тиббиёт ходимларини овқатлантириш масаласида (нонушта, тушлик, кечки овқат) ҳам муаммолар вужудга келаётан бўлса, ушбу масалалар ҳам оператив тарзда ҳал қилинади.

❗️Агар Сизда ушбу масалада эътироз бўлса, ташкил этилган тезкор Штабнинг +998 71 207-99-84 ишонч телефон рақамига соат 9:00 дан 21:00 гача тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Tez yordam" кўрсатуви туфайли юртимиздаги вазият бўйича менда аниқ тасаввур пайдо бўлди, назаримда. Нима учун тез тиббий ёрдамга қўнғироқлар ёғилиб кетди, нима учун шифохоналарда жой етишмаслиги, енгил ёки ўрта оғир беморларга қандай дорилар мумкин ёки мумкин эмас, қайси қўшимча касалликларга эга инсонлар эҳтиёткор бўлиши керак каби саволларга илмий, кўргазмали жавоб беришга ҳаракат қилдик. Ушбу таҳлиллар кимгадир манфаат келтирса фақат хурсанд бўламиз. Асл мақсад ҳам шу!

@allamjonov_ki
Турфа тақдирлар

Карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаш бўйича эълон қилган махсус анкетамизга ҳозирга қадар 3343 та ариза келиб тушди. Барча маълумотларни Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тузилган Тезкор штабга ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказдим.

Анкетада қўшимча изоҳ ҳам қолдириш мумкин эди. Қолдирилган изоҳларни ўқиб, очиғи турли тақдирларни кўргандай бўлдим. Айрим изоҳларни ўқиб, кайфиятим кўтарилди, айримларини ўқиб эса қийин ҳолатда қолган юртдошларимизни ўйлаб, юрагим сиқилди.

Келинг, шахсиятларни ошкор қилмаган ҳолда, баъзи талабгорлар қолдирган баъзи изоҳларни Сизлар билан улашсам (имло аслича сақланди):

https://teletype.in/@xushnudbek/izohlar

❗️Маълумот ўрнида: ариза юборганларни ишга олиш масаласини мен ҳал қилмайман, мен шунчаки талабгорлар ва тегишли ташкилотлар ўртасида кўприк бўлишга ҳаракат қиляпман холос.


👉 @xushnudbek 👈
Якшанба куни учун таъсирли воқеа.

Кун.уз нашри Бектемир туманида ижарада яшовчи, жигар циррозига чалинган ва зудлик билан операция қилиниши зарур бўлган бемор Мурот Тлеумуратов учун хайрия акцияси ташкил этади. Акцияда 100 млн сўмдан ортиқроқ маблағ йиғилади.

Аммо чегаралар ёпилиб қолгани учун Ҳиндистонда ўтказилиши керак бўлган операцияга 40 ёшли бемор етиб бора олмади ва яқинда касаллик зўрайишидан вафот этди.

Шундан сўнг, марҳумнинг турмуш ўртоғи хайрияга тушган 100 млн сўмни бошқа беморларга бўлиб берибди.

Кун.уз мухбири сўраяпти: «ижарада тураман дегандингиз, чоғроқ бўлса ҳам уй олишга ҳаракат қилмадингизми?»

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Нурсулу жавоб беряпти:

– Бу пулларни ўзим учун ишлатишга ҳаддим сиғмади. Ҳеч кимнинг бошига биздаги каби айрилиқ тушмасин. Ҳозир ҳам 1,3 млн сўм тўлаб ижарада турамиз, эримнинг жони ҳам уйсизликда узилди. Лекин Аллоҳнинг бизга, қизимга атагани ҳам борлигига ишонаман. Ўзи истаса уйлик ҳам бўламиз.

Мана шундай яхши инсонлар борлиги учун ҳам бу дунё турибди, менимча. Яхшилар ва яхшиликлар кўпаяверсин...


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

👉 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

👉 Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари
бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
☝️Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.


➡️ @uzauz
Forwarded from bakiroo
Цинизм ҳақида

Коронавирус ва пневмониядан ўнлаб одамлар ўлаётгани, лекин тан олиниб, эълон қилинмаётгани ҳақида блогерлар, ОАВ ва ҳатто Республика миқёсидаги ташкилотлар айтса - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Махсус комиссия - жим. Реакция ноль,

Лекин иккита телеграм канали ҳоким ёки ЖК Раиси ўлди, деганига яшин тезлигида реакция: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан ҳам, кучишлатар органлар тарафидан ҳам.

Демак вақтида муносабат билдирса ҳам бўлади, маълумотнинг тўғри ёки нотўғрилигини рад этса ҳам, тан олса ҳам бўлади. Лекин бу "ўлаётган одамнинг" кимлигига боғлиқ.

Шунақа бўп чиқаяпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чекиш - ўлдиради! Ростдан шунақа 😀


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурада танланган мутахассисликни ўзгартириш мумкинми?

#abituriyent

Жуда кўпчилик айни шу савол билан мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев брифингда тушунтириш берган эди.

Агар сиз magistr.edu.uz портали орқали рўйхатдан ўтган бўлсангизу, лекин маълум сабабларга кўра, танлаган мутахассислигингиз ёки ОТМни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги усулни қўллашингиз керак бўлади:

1) рўйхатдан ўтишда танлаган ОТМга мурожаат қиласиз;
2) ОТМ масъуллари базадан сизнинг аризангизни ўчиришади;
3) ана шундан сўнг, сиз яна қайта magistr.edu.uz портали орқали бошқа мутахассисликни танлашингиз мумкин бўлади.

❗️Илтимос, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мутахассислик танлаётганда сал ҳушёрроқ ва эътиборлироқ бўлинг, таваккалига ёки беэътиборлик билан танлаб, кейин ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам овора қилиб қўйманг.


👉 @xushnudbek 👈
❗️O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi malakali kadrlarni Markaziy apparat, hududiy boshqarma va mahalliy bo‘limlar masʼul lavozimlariga ishga taklif qiladi

Nomzodlar quyidagi manzil orqali onlayn ariza to‘ldirishlari va hujjatlarni elektron yuborishlari so‘raladi.

🗂Kerakli hujjatlar:
1. Shaxsiy maʼlumotnoma(CV yoki obyektivka);
2. O‘zbekiston Respublikasi fuqaroligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
3. Oliy taʼlim maʼlumotiga oid hujjatlar nusxalari;
4. 3x4 o‘lchamdagi fotosurat (oxirgi 6 oy ichidagi)

Saralash jarayoni quyidagi bosqichlarda o‘tkaziladi:
1. Hujjatlar qabuli;
2. Arizalar va hujjatlarni ko‘rib chiqish va baholash;
3. Suhbat.

🏢Agentlik xodimlarining maoshi egallagan lavozimidan kelib chiqib, o‘rtacha 3 -10 mln so‘mni tashkil etadi.

⚠️ Hujjatlar 2020-yil 10-avgustga qadar qabul qilinadi.

👉 Qo‘shimcha ma'lumot uchun:@yoshlarmurojaatibot
«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан 9 нафар шахс қамоққа олинган

Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар
2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар
3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар

Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахсга Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жумладан, улар орасида қуйидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳам бор:

- буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК;
- лойиҳачи “UzGip” МЧЖ;
- бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК;
- пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК;
- “Тўпаланг Шеробод” ШК;
- Сув хўжалиги вазирлиги Эксплуатация дирекцияси.

Дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов Қорақалпоғистондаги ОАВлар билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди. Унда шундай дейилади:

«Шу кунларда бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Repost.uz” нашри маълумотига таяниб, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Т.Ерниязовнинг вафоти ҳақида нотўғри ахборот тарқатган Makan.uz, Kruz.uz интернет нашрлари ҳамда Kar24.uz веб-сайти ходимлари Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан тунги соат 1:00да уйидан олиб кетилиб, тушунтириш хати ёзишга мажбур қилингани ҳамда ноутбук ва мобил телефонлари олиб қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

⚖️ Агентлик ўз ваколати доирасида ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёзма мурожаат юборди.

❗️Мазкур мурожаатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 14-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 88-моддаси талабларини четлаб ўтишгани алоҳида қайд этилиб, журналистларни сўроқ қилиш зарурати пайдо бўлганда ЖПКнинг 97-моддасига асосан дастлаб чақирув қоғози юбориш тартиботига амал қилиш сўралди.

🔎 Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардикки, Makan.uz, Kruz.uz ва Repost.uz (хакер ҳужумига учраганлиги ўрганилмоқда) Интернет-ОАВлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўрмасдан қонунга зид ҳаракат қилишган. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасида ОАВ ўзи тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда жавобгар экани белгиланган. Шунинг учун Агентлик уларга тегишли тақдимномалар жўнатди.

Журналистларга нисбатан ўтказиладиган ҳар қандай тазйиқ ёки босим Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати ҳамда сўз эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мутлақо тўғри келмайди. Юқоридаги каби ҳолатларнинг содир бўлиши Ўзбекистоннинг халқаро имижига путур етказиши ҳамда давлат органларига нисбатан ишончсиз муносабатлар вужудга келишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун, давлат органлари ҳам, ОАВ ва блогерлар ҳам ахборот соҳасидаги қонунчиликка бўйсуниши шарт, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазият мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши зарур».
Айрим ислоҳотлар ҳақида

👉 2019 йил 9 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати хизмати тугатилди ва унинг негизида 2 та ташкилот, яъни:

1) Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

ҳамда

2) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Орадан 10 ой ўтди

👉 2020 йил 25 июль

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (1) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (2) тугатилди.

Ушбу иккита ташкилот ўрнига Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилди.

***

Биз жуда бой мамлакат эмасмиз. Иқтисодиётимиз ҳаминқадар. Хўп, унда нима учун жуда кўп беҳуда ислоҳотларга пул сарфланяпти? Масалан, 1 та ташкилотни тугатиб, унинг ўрнига 2 та ташкилотни тузиш ва яна 10 ой ўтгач янги тузилган 2та ташкилотни тугатиб, ўрнига яна ўша эски битта ташкилотни тузишдаги ташкилий жараёнларнинг ўзига давлат бюджетидан анча-мунча маблағ кетгандир?

Тўғри, битта соҳага масъул давлат идораси аслида битта бўлиши керак, йўқса худди чўпон кўп бўлса, қўйлар ҳаром ўлгандек, бир-бирини такрорловчи давлат идоралари ҳам кўп бўлса, самара бўлмайди, дейишимиз мумкин. Майли, бунисига розиман. Лекин унақада 10 ой олдин нима учун бу ислоҳот қилинганди? Ўша пайти нима ўйланганди? Кимлар бу номақбул таклифни илгари сурганди? Ўзини оқламаган тизимни таклиф қилганлар, шуни ишлаб чиққанлар ҳисоб бермайдими?

Ўхшаса ўхшади, ўхшамаса яна ортга қайтараверамиз, деган кайфият ортидан қилинган бюджет харажатлари яна солиқ тўловчилар чўнтагига зарар бўлади.

Олдин ҳам бу ҳақда каналимда бир ёзгандим, давлат ташкилотлари портфели шишиб бормоқда, бу эса ҳозирги молиявий инқироз пайтларида жуда билинади. Кераксиз очиб ташланган ташкилотлар бюджетга юк бўлиши мумкин.

***

Ҳа, айтганча, мабодо қачондир молия сектори раҳбарлари иштирокидаги брифингда қатнашиб қолсам, сўрайман деб ният қилиб қўйган бир саволим бор: давлат ташкилотларининг номини ўзгартириш учун бюджетдан тахминан қанча харажат қилинади?

Шундоқ ҳам ечилиши катта маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммоларимиз тиқилиб ётган бир пайтда ташкилотлар номини ўзгартириш шартми, ундан кўра ўша идоранинг иш услубини ўзгартирсак бўлмайдими?

Насиб қилса шу саволларни берарман, қанақа жавоб олишим ҳозирча қоронғу.

Шунчаки мисол учун:

👉 2016 йил 22 февраль

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги => Меҳнат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Орадан 1 йилу 3 ой ўтди

👉 2017 йил 24 май

Меҳнат вазирлиги => Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

***

👉 2019 йил 10 январь

Иқтисодиёт вазирлиги => Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Орадан 1 йилу 2 ой ўтди

👉 2020 йил 26 март

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги => Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈