Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан 9 нафар шахс қамоққа олинган

Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар
2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар
3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар

Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахсга Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жумладан, улар орасида қуйидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳам бор:

- буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК;
- лойиҳачи “UzGip” МЧЖ;
- бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК;
- пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК;
- “Тўпаланг Шеробод” ШК;
- Сув хўжалиги вазирлиги Эксплуатация дирекцияси.

Дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов Қорақалпоғистондаги ОАВлар билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди. Унда шундай дейилади:

«Шу кунларда бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Repost.uz” нашри маълумотига таяниб, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Т.Ерниязовнинг вафоти ҳақида нотўғри ахборот тарқатган Makan.uz, Kruz.uz интернет нашрлари ҳамда Kar24.uz веб-сайти ходимлари Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан тунги соат 1:00да уйидан олиб кетилиб, тушунтириш хати ёзишга мажбур қилингани ҳамда ноутбук ва мобил телефонлари олиб қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

⚖️ Агентлик ўз ваколати доирасида ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёзма мурожаат юборди.

❗️Мазкур мурожаатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 14-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 88-моддаси талабларини четлаб ўтишгани алоҳида қайд этилиб, журналистларни сўроқ қилиш зарурати пайдо бўлганда ЖПКнинг 97-моддасига асосан дастлаб чақирув қоғози юбориш тартиботига амал қилиш сўралди.

🔎 Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардикки, Makan.uz, Kruz.uz ва Repost.uz (хакер ҳужумига учраганлиги ўрганилмоқда) Интернет-ОАВлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўрмасдан қонунга зид ҳаракат қилишган. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасида ОАВ ўзи тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда жавобгар экани белгиланган. Шунинг учун Агентлик уларга тегишли тақдимномалар жўнатди.

❌ Журналистларга нисбатан ўтказиладиган ҳар қандай тазйиқ ёки босим Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати ҳамда сўз эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мутлақо тўғри келмайди. Юқоридаги каби ҳолатларнинг содир бўлиши Ўзбекистоннинг халқаро имижига путур етказиши ҳамда давлат органларига нисбатан ишончсиз муносабатлар вужудга келишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

✅ Шунинг учун, давлат органлари ҳам, ОАВ ва блогерлар ҳам ахборот соҳасидаги қонунчиликка бўйсуниши шарт, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазият мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши зарур».
Айрим ислоҳотлар ҳақида

👉 2019 йил 9 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати хизмати тугатилди ва унинг негизида 2 та ташкилот, яъни:

1) Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

ҳамда

2) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Орадан 10 ой ўтди

👉 2020 йил 25 июль

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (1) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (2) тугатилди.

Ушбу иккита ташкилот ўрнига Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилди.

***

Биз жуда бой мамлакат эмасмиз. Иқтисодиётимиз ҳаминқадар. Хўп, унда нима учун жуда кўп беҳуда ислоҳотларга пул сарфланяпти? Масалан, 1 та ташкилотни тугатиб, унинг ўрнига 2 та ташкилотни тузиш ва яна 10 ой ўтгач янги тузилган 2та ташкилотни тугатиб, ўрнига яна ўша эски битта ташкилотни тузишдаги ташкилий жараёнларнинг ўзига давлат бюджетидан анча-мунча маблағ кетгандир?

Тўғри, битта соҳага масъул давлат идораси аслида битта бўлиши керак, йўқса худди чўпон кўп бўлса, қўйлар ҳаром ўлгандек, бир-бирини такрорловчи давлат идоралари ҳам кўп бўлса, самара бўлмайди, дейишимиз мумкин. Майли, бунисига розиман. Лекин унақада 10 ой олдин нима учун бу ислоҳот қилинганди? Ўша пайти нима ўйланганди? Кимлар бу номақбул таклифни илгари сурганди? Ўзини оқламаган тизимни таклиф қилганлар, шуни ишлаб чиққанлар ҳисоб бермайдими?

Ўхшаса ўхшади, ўхшамаса яна ортга қайтараверамиз, деган кайфият ортидан қилинган бюджет харажатлари яна солиқ тўловчилар чўнтагига зарар бўлади.

Олдин ҳам бу ҳақда каналимда бир ёзгандим, давлат ташкилотлари портфели шишиб бормоқда, бу эса ҳозирги молиявий инқироз пайтларида жуда билинади. Кераксиз очиб ташланган ташкилотлар бюджетга юк бўлиши мумкин.

***

Ҳа, айтганча, мабодо қачондир молия сектори раҳбарлари иштирокидаги брифингда қатнашиб қолсам, сўрайман деб ният қилиб қўйган бир саволим бор: давлат ташкилотларининг номини ўзгартириш учун бюджетдан тахминан қанча харажат қилинади?

Шундоқ ҳам ечилиши катта маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммоларимиз тиқилиб ётган бир пайтда ташкилотлар номини ўзгартириш шартми, ундан кўра ўша идоранинг иш услубини ўзгартирсак бўлмайдими?

Насиб қилса шу саволларни берарман, қанақа жавоб олишим ҳозирча қоронғу.

Шунчаки мисол учун:

👉 2016 йил 22 февраль

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги => Меҳнат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Орадан 1 йилу 3 ой ўтди

👉 2017 йил 24 май

Меҳнат вазирлиги => Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

***

👉 2019 йил 10 январь

Иқтисодиёт вазирлиги => Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Орадан 1 йилу 2 ой ўтди

👉 2020 йил 26 март

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги => Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
​​Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда айтилган фикрлар:

👉 Давлат раҳбари яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлигини таъкидлади.

👉 Солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, шу йил якунига қадар Тошкент шаҳрида намуна сифатида амалга оширишга кўрсатма берилди.

👉 Президентимиз яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлади.

👉 Йиғилишда норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди. Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.

👉 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, яна кўпларини соддалаштириш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкин. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 миллиард сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади.

👉 Ўз навбатида, коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш зарурлиги айтилди.

👉 Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.
👍1
Шавкат Мирзиёев илк марта тиббий ниқобда кўриниш берди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзэкспомарказ”даги Тақсимлаш маркази иш фаолиятидан лавҳа


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
“STRAUS HOUSE” таъсисчиси 9 йил озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахсларига оид суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, директор А.Махмуталиевга 7 йил, директор ўринбосари Д.Қутпиддиновга 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва бош бухгалтер О.Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Айбдорларга “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти юкланди.


➡️ @uzauz
Колл-центрлар рўйхати 27.07..docx
58.1 KB
Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш
ва волонтёрлик марказлари қошидаги Call-центрлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

(республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг телефон рақамлари бор)


👉 @xushnudbek 👈
​​​Хайрия акцияси якуни ҳақида маълумот

Хабарингиз бор, «Сардоба» фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида хайрия акцияси уюштирган эдик. Унда асосан хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган эди. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғгандик.

Бу пулларни қандай сарфлашни узоқ ўйладик. Каналимиз орқали муштарийлардан маслаҳат ҳам сўрадик, 2 мингдан ортиқ таклифларни кўриб чиқдик.

Аввал айтганимиздек, умумий сумма кам бўлгани учун нақд пул сифатида тарқатиш яхши қарормасди, чунки бир неча минг кишига бўлинса, арзимаган миқдорга тўғри келарди.

Биз имкон қадар сув тошқинидан жабр чеккан учта туман фуқароларига ҳам бирдек фойдаси тегадиган умумийроқ нарса қилишни истадик. Ва охири тез тиббий ёрдам машинаси олиб бериш вариантида тўхтадик.

Бугун Сирдарё вилоятида бўлдим ва саховатли инсонлар номидан Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта «Дамас» тез тиббий ёрдам машинасини топширилишида қатнашдим.

Нега айнан тез ёрдам машинаси?

1
) ҳозир инсонлар саломатлигини сақлаш энг муҳим масала;
2) узоқ йиллар тумандаги барча фуқароларга хизмат қилади;
3) талон-торож, таниш-билиш, ўзлаштириш ёки еб кетишнинг иложи йўқ;
4) бир неча йиллик фаолияти давомида тез ёрдам машиналари инсонлар саломатлиги учун хизмат қилса, эҳсон қилганлар шунча йил савобига шерик бўлиб туришади.

Умид қиламанки, ушбу тез ёрдам машиналари ҳеч бўлмаса атиги 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, биз асосий мақсадимизга эришган бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу акцияда қатнашган ҳамда қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам берганларга чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

P.S.: йиғган пулимиз учта машина олишга етмай қолганди. Етмаётган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берди ва машиналарни жуда тез фурсатда чиқаришга ёрдам беришди. Уларга ҳам катта раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўқишни кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) transfer.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумот берди.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб, қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

❗️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларнинг юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

‼️
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

✅ Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу видеони балки кўпчилик кўргандир. Шундай бўлса-да ўз ишининг профессионали бўлган шифокорнинг ҳаракатларини кўриб, одамнинг кайфияти кўтарилади )


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Молия вазири ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич 55 ёшида оламдан ўтди.

Олинган маълумотларга қараганда, аввалроқ Ё.Турсуновда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дунёда «Плаквенил»ни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқ» - немис мутахассиси аввал ЖССТ, сўнг Ўзбекистон қўлланмадан чиқариб ташлаган препарат ҳақида

👉
https://kun.uz/58900946

«Кўп сонли беморлар билан ўтказилган кейинги тадқиқотлар «Плаквенил»нинг самарадорлигини кўрсатмади. Баъзи тадқиқотлар ҳатто ушбу препаратнинг зарарлигини кўрсатди. Шу тариқа, ҳозирги пайтда дунёда ушбу препаратни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқ. ЖССТ препаратни коронавирусни даволаш учун тавсия этилган терапевтик воситалар рўйхатидан чиқариб ташлади», - деди мутахассис.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирининг 13 июлдаги 187-сонли буйруғи билан коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг давосини олиб бориш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма тасдиқланган. Унда «Плаквенил» препаратини касалланганларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмаслиги айтилган.


👉 @xushnudbek 👈
Асаджон Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун магистратурага ҳужжат топширишнинг охирги куни

30 июль, яъни бугун магистратурага онлайн рўйхатдан ўтишнинг (ҳужжат топшириш) охирги куни.

Хоҳловчилар magistr.edu.uz портали орқали ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун, 30 июль соат 00:00 ҳолатига магистратурага кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони 65 минг 875 нафарни ташкил қилган. Бугун бу рақам янада кўпайса керак.

Солиштириш учун кўрадиган бўлсак, ўтган йили жами 25 минг 913 киши, 2018 йилда эса 11 минг 999 киши ҳужжат топширган.

Жорий йилда хоҳловчилар бир неча баробар ошиб кетганининг асосий сабаби ёшлар бирдан билимга қизиқиб, магистратурада ўқигиси келиб қолганида эмас, қизиқиш олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Шунчаки бу йил ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия бекор бўлиб, барчаси онлайн, осон ва қулай бўлганида (биринчи йил шошилинч бўлгани учун порталдаги айрим техник носозликларни ҳисобга олмаганда).

Пандемиянинг энг катта фойдали томони бизда кўплаб қотиб қолган тушунчаларни парчалаб ташлади. Агар коронавирус бўлмаганида бакалавр ёки магистратурага ҳужжат топшириш қачон бунақа тўлиқ онлайнга ўтарди, Худо билади. Айрим консерваторлар “вой-дод, онлайн қилиб бўлмайди, керак бўлса абитуриентнинг ўзи ҳужжатларини кўтариб келсин” дея қаршилик қилиб тураверган бўларди.

Халққа кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш қанчалар осон бўлса, инсонлар шунча кўп фаол бўла бошлайди, қанча кўп бюрократик талаблар бўлса, шунча фаоллик камаяди ва энг асосийси коррупция урчиб кетади. Бу аксиома, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.


👉 @xushnudbek 👈
Ва ниҳоят халққа пул тарқатиляпти

ЎзА (@uzauz)нинг хабар беришича, 2 кун ичида жами 150 млрд сўм ҳудудлар кесимида моддий ёрдам сифатида тарқатилади:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

Мисол учун, Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг берган хабарига кўра, 20 мингта оилага (жами 84 335 киши) 1 млн сўмдан тарқатилишга қарор қилинган.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, демак республика бўйлаб 150 мингта эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан тарқатилади.

Халққа нақд пул кўринишида пул тарқатиш кераклиги, бу иқтисодий томондан энг тўғри қарор эканлиги хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан карантин бошлангандан буён жуда кўп таъкидлаб келинаётган эди. Лекин шу чоққача аҳолига ёрдам сифатида озиқ-овқат кўринишида маҳсулот тарқатиб келинди.

Ўйлайманки, ҳозирги бошланган нақд пул тарқатиш ташаббуси ҳар томонла тўғри қарор ва буни қўллаб-қувватлаган ҳолда имкон доирасида бардавом бўлишига тилакдошман.

P.S.: фақат пулларни тарқатиш учун муҳтож оилаларни аниқлаш механизми қандай йўлга қўйилгани ҳам муҳим албатта. Умид қиламизки, пуллар ўз эгаларига етиб боради, тарқатишнинг тўғри механизмини ишга солишади.


👉
@xushnudbek 👈
Соғлиқни сақлаш вазири даволанмоқда

Алишер Шодмонов ҳозирда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи қониқарли ҳолатда.


👉 @xushnudbek 👈
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда.


👉 @xushnudbek 👈