Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида коронавирусга чалингани ва ундан қандай қилиб тузалгани ҳақида сўзлаб берди ҳамда бошқаларга ҳам тажрибаси билан ўртоқлашди. Жумладан, шундай дейди:

«Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.

Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин», - дейди Шерзод Шерматов.

Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин:
https://teletype.in/@xushnudbek/Shermatov-koronavirusdan-tuzaldi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#abituriyent

Халқаро пресс-клубда жонли эфирда қабул жараёнларига оид анжуман бўляпти.

Шерзодхон Қудратхўжаев ҳам ижодий имтиҳон, ҳам тест синови бор йўналишлардаги ўзгаришлар бўйича конкрет савол беряпти: бу ўзгариш қачон аниқ бўлади?

Аммо жавобдан ҳозирча бу расман аниқ эмаслигини билиш мумкин.

Мутасаддиларга конкрет савол: ижодий + тест кўринишидаги йўналишларда ижодий имтиҳон олиб ташланиб, ўрнига ўтган йилги 1,1 балл бериладиган фандан тест бўлиши ҚАЧОН РАСМАН АНИҚ БЎЛАДИ? Бир неча ҳафтадан буён фақат "таклиф киритилди, таклиф киритилди" деяпсизлар. На вазирлик билади буни жавобини, на ДТМ, на ректорлар.

Давлат қабул комиссияси қачон тасдиқлаб берадию, қачон мужмал гапирмасдан, гапни айлантирмасдан, жавобини аниқ айта оласизлар?


👉 @xushnudbek 👈
Юридик университетда юқори курслар учун ўқиш анъанавий бўлиши ҳам мумкин

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов маълум қилди.

Ректорнинг айтишича, агар вазият юмшаса янги ўқув йилида ҳеч бўлмаса битирувчи 4-курслар учун анъанавий тарзда ўқиш тарзини олиб боришга тайёргарлик кўрилмоқда. Сабаби 4-курслар бир семестр ўқиб, кейин амалиётга чиқиб кетишади. Бунда ҳар бир хоналар узоғи билан 15 кишилик қилиб жиҳозланади.

Агар вазият шунга имкон берса ҳамда махсус комиссия розилиги олинса, Тошкент давлат юридик университетда янги ўқув йилида ҳам масофавий, ҳам анъанавий ўқиш бошланиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Карантин талаблари қачондан бекор бўляпти?

Бугунги селекторда Шавкат Мирзиёев бу бўйича яна бир бора кўрсатма бериб ўтди. Унга кўра, қуйидаги саналардан бошлаб қуйидаги енгилликлар жорий этилади:

👉 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади;

👉 15 августдан санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади;

👉 15 августдан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. Тўйхоналарга ҳозирча рухсат йўқ;

👉 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади;

👉 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди;

❗️Республика махсус комиссияси ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаб беради.


👉 @xushnudbek 👈
РАСМАН: Ижодий + тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди

#abituriyent

Ва ниҳоят Давлат қабул комиссияси тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИга алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тезда тасдиқласа бўларкан-у! Ана энди расмийлар ҳам мавҳум гапирмасдан, бемалол ишонч билан шунақа бўлди, деб айта олишади.

Юқоридаги жадвалда ижодий + тест имтиҳонлари бўлган 12 та йўналишга қайси фанлардан тест синовлари бўлиши тўлиқ акс этган.

Эслатма: тест олинмасдан, фақат ижодий имтиҳон олинадиган (масалан, санъат ёки спорт) йўналишларда ҳеч нарса ўзгармади, уларда ижодий имтиҳон бўлади, тест эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
РАСМАН: Ижодий + тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди #abituriyent Ва ниҳоят Давлат қабул комиссияси тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни аввалги йилларда…
❗️Қўшимча маълумот:

5111500 - Чақириққача ҳарбий таълим йўналишида ижодий + тест комбинацияси сақлаб қолинган. Яъни ушбу йўналишда ижодий имтиҳон бекор қилинмаган.

Бунга кўра, Чақириққача ҳарбий таълим йўналишида 1-фан математика, 2-фан эса касбий (ижодий) имтиҳон бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Кимё ва биология фанларини ривожлантириш бўйича инқилобий қарор!

«Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч мактаблари ташкил этилади;

👉 туман (шаҳар)ларда босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилади;

👉 ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 %гача оширилади;

👉 Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади. Миллий сертификатга эга ўқувчилар давлат ОТМига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест топширишдан озод этилади ҳамда уларга максимал балл берилади;

👉 2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда бир маротаба ОТМ талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади.

Мазкур олимпиадаларда ғолиб бўлган талабаларга бир марталик мукофот тақдим этилади ҳамда тегишли йўналишлар бўйича магистратурага давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМ маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

👉 Олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида 2021 йилдан уларга бир маротаба ойлик маошининг 100 % миқдорида ҳақ тўлаш, шунингдек кимё ва биология фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида ОТМ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 % миқдорида устама ҳақ белгилаш тартиби жорий этилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур муассасаларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурасига имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри қабул қилиш тартиби жорий қилинади.


➡️ @uzauz
👍1
Юқоридаги қарор бўйича фикрларингизни шу ерда билдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

15 августдан бошлаб:

👉 автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

👉 маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.

👉 очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

➖ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

👉 нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

➖машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
➖ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
➖ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти.

👉 музейлар фаолияти;

👉 гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

👉 оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда).


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: 17 августдан масжидлар очилади

Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади.

Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ижодий имтиҳони тестга алмашган абитуриентларга бошқа йўналишларни танлашга имконият бериладими?

Ушбу овозли хабарда шу ҳақдаги ўз фикрларимни билдирганман.

Маълумот учун:

Архитектура йўналишидаги Математика (3,2) + Она тили ва адабиёт (3,1) мажмуаси фақат 2 та йўналишда бор: Социология ҳамда Кутубхона-ахборот фаолияти.

Журналистикадаги Она тили ва адабиёт (3,2) + Чет тили (3,1) мажмуаси фақат Ноширлик иши йўналишида бор.

Диншунослик ва Исломшуносликдаги Чет тили (3,2) + Тарих (3,1) мажмуаси бошқа бирорта йўналишда йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
ECTS Kредит-Mодуль Тизими.pdf
3.6 MB
Kредит-модуль тизими бўйича ўзбек тилида қўлланма тайёрланди

Канаданинг Нью Брансвик университети ассошейт профессори (Ҳуқуқ факультети), ҳамюртимиз Вохид Ўринов «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ECTS Kредит-модуль тизими: асосий тушунчалар ва қоидалар» номли қўлланма тайёрлабди.

Эл-юрт умиди жамғармаси ва Республика Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу қўлланма кредит-модуль тизимига ўтиш арафасида турган ўнлаб ОТМ маъмурияти ва минглаб талабалар учун жуда фойдали манба бўлади, деган умиддамиз.

P.S.: Вохид Ўринов ўз қўлланмасини Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ўрта қишлоқда яшовчи оналари Мавсумахон Комилова ва оталари Валижон Комиловга бағишлаб, агар қўлланма кимгадир фойда келтирса, шу инсонлар ҳаққига дуо қилиб қўйишларини сўраган.


👉 @xushnudbek 👈
👍2
⚡️Узоқда яшайдиган абитуриентларни стадионларга элтиб қўйиш учун автобуслар ажратилиши мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

❓САВОЛ: Кириш имтиҳонлари барвақт бўлса, камига биз вилоят марказига узоқдан борамиз. Абитуриентларни олиб бориб-олиб келиш учун автобуслар йўлга қўйилса бўлмайдими? Таксилар ҳам қимматлайди ўша куни...

🚌 ЖАВОБ:
Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги сув ресурслари ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид қарорни имзолади.

➖ Унга кўра, кўплаб ирригация ва мелиорация объектлари қурилади, мавжудлари қайта реконструкция қилинади ҳамда мелиорация объектлари таъмирланади;

➖ 2020/2021 ўқув йилида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олаётган талабаларнинг ёзги малакавий-ишлаб чиқариш амалиёти эксперимент тариқасида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ташкил этилади;

➖Пахтакор ҳамда Ховос туманларида илғор агрокластерларни жалб қилган ҳолда замонавий рақамли технологиялар асосида намунали автоматлаштирилган суғориш участкалари ташкил қилинади.

Қолган маълумотлар инфографикаларда кўрсатилган.

Қарорнинг батафсил матни мана бу ерда.
Мусулмонлар идораси: масжидлар ҳар куни ишлайди!

Махсус комиссия қарори билан 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжидлар ўз эшикларини яна мўмин-мусулмонларга очади.

Айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада 4 кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бунга изоҳ бериб, бундай мазмундаги хабарлар англашилмовчилик оқибати эканлигини таъкидлади.

Баёнотда айтилишича, масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради.

P.S.: Махсус комиссия қароридаги "жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар" дейилганда, турли дин вакилларининг (ислом, христиан, яҳудийлик ва ҳ.к.) катта диний тадбирлари назарда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
Магистратура учун тест синовида нечта савол бўлади?

#abituriyent

Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни билан магистратурага кириш имтиҳонларида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Мутахассислик фани учун - 30 та савол (2,3 балл);
Илмий-педагогик лаёқати учун - 10 та савол (3,1 балл);
Чет тили учун - 25 та савол (2 балл).

Максималл балл - 250 балл.

Тест учун бериладиган умумий вақт - 130 дақиқа.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Тест саволларига 3 соат вақт ажратиладиган бўлди

#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, ОТМларнинг БАКАЛАВРИАТ таълим йўналишларига кириш тест синовларида ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа, яъни бир ярим соат вақт ажратилади.

Шунда 2 та фандан 60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа, яъни уч соат вақт ажратиладиган бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга яна йўналишларни танлаш имконияти берилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ, касбий (ижодий) имтиҳонлари тест синовига алмаштирилган 12 та йўналишга ҳужжат топширган абитуриентларга фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча яна тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти бериладиган бўлди.

Ушбу абитуриентлар ‼️ 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам)‼️ қадар abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, тўғри келадиган яна бошқа қўшимча йўналишларни танлаши мумкин.

ЭСЛАТМА: абитуриентлар ўзлари аввал танлаган йўналишини ўзгартира олмайди. Яъни масалан журналистикага топширганлар фикрини ўзгартириб, молияга ўтказиб юбора олмайди. Улар фақат журналистикага тўғри келадиган бошқа йўналишларни қўша олади холос.


👉 @xushnudbek 👈
Чет тилидан кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тиллари каби бошқа чет тилларидан ҳам кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Бу қайси тиллар?

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топшириши белгиланган эди.

Энди ушбу тиллардан ҳам тест олинадиган бўлди. Тест саволлари ДТМ томонидан шакллантирилади.


👉 @xushnudbek 👈