Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Тошкент давлат юридик университети молиявий ҳисоботларини очиқ эълон қилди

2019 молиявий йилида университет даромадлари жами 79 млрд 323,7 млн. сўмни, харжатлари эса 72 млрд 502,2 млн. сўмни, соф фойда 6 млрд 821,5 млн. сўмни ташкил этди.

Даромадларнинг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб 67 млрд 729,2 млн. сўмни (85,4%) ташкил қилди. Шу жумладан табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов контракт шаклидан 36 млрд 608,6 млн. сўм.

Энг катта харажатлар иш ҳақи фондига сарфланган бўлиб, ушбу харажатлар 42 млрд 086,1 млн. сўмни (58,0%) ташкил этди.

Талабалар учун стипендия тўловларига 10 млрд 816,5 млн. сўм (14,9%), коммунал харажатлар ҳамда сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, шунингдек ижара учун 3 млрд 569,9 млн. сўм (4,9%), товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 млрд 375,7 млн. сўм (8,9%) ва бошқа харажатларга 8 млрд 939,8 млн. сўм (12,3%) сарфланган.

P.S.: бошқа ОТМлардан ҳам мана шундай ташаббус кутиб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат божхона қўмитаси россиялик блогер Илья Варламовнинг видеоси юзасидан баёнот берди

Варламов 2020 йил 25 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеоинтервьюсида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш чоғида божхоначиларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, сигаретларини олиб қўйганлиги ҳақида сўзлаб берганди.

Ўрганишлар натижасида, блогер Варламов Илья Александрович сўнгги 5 йилда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари орқали умуман ҳаракатланмаганлиги, фақатгина 2020 йил 9 февраль куни тонги соат 05:10 да Россиядан тўғридан тўғри Самарқанд аэропортига учиб келганлиги ва 10 февраль куни мазкур вилоятдаги “Жартепа” чегара божхона пости орқали Тожикистонга чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

“Жартепа” чегара божхона постида ҳам ушбу шахс соддалаштирилган тартибда ва тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилган.

“Самарқанд халқаро аэропорти” ва “Жартепа” чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ушбу шахс ўртасида ҳеч қандай тушунмовчиликлар келиб чиқмаган.

Бугунги кунда, барча чегара божхона постлари замонавий сканер қурилмалари билан таъминланган бўлиб, фуқаролар томонидан олиб ўтилаётган қўл юклари ва багажлар тезкорлик билан ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари доирасида божхона назоратидан ўтказилмоқда.

Шунингдек, юртимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар учун чегара божхона постларида алоҳида йўлаклар ҳам ташкил этилган, - дейилади Давлат божхона қўмитаси баёнотида.

P.S.: мендаги маълумотларга кўра, Варламов сўзлаб берган воқеа 2010 йилда бўлиб ўтган.


👉 @xushnudbek 👈
Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди
#abituriyent

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Саҳифада қуйидаги маълумотлар акс этган:

✅ Стадион ёки хиёбоннинг расми;
✅ Ҳудудга кириш жойлари;
✅ Стадион ёки хиёбон номи;
✅ Стадион ёки хиёбон манзили;
✅ Сектор рақами;
✅ Тест топширадиган гуруҳлар;
✅ Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар:
👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

Cаҳифада тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Мустақиллик куни муносабати билан афв эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Президент фармони
Қуйидагилар “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланишди:

Каримова Дилором Маликовна - меҳнат фахрийси, эркин ижодкор

Собиров Оғабек Каримович - Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Президент фармони

https://president.uz/uz/lists/view/3808
​​❗️Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осонлашди

Aбитуриентлар томонидан телефон рақами йўқолганлиги, телефон рақами ишдан чиққанлиги ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

‼️ Давлат тест маркази томонидан мазкур мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, abitur.dtm.uz сайти орқали “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун қўшимча имконият яратилди.

🔖 Энди “Aбитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва парол шарт эмас.

✅ Бунда “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун мана бу саҳифага кириш керак:

https://abitur.dtm.uz/allow

ва қуйидаги маълумотларни киритиш лозим:

1️⃣ паспорт серияси;
2️⃣ паспорт рақами;
3️⃣ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).


👉 @xushnudbek 👈

#abituriyent

Айтганча, кеча менга SMS келди. Иқтисодиёт университетига ҳужжат топширганимдан мамнунлигини айтишибди. Ректорнинг абитуриентларга йўллаган хабарномаси билан танишишимни сўрашган ва менга омад тилашибди.

Қойил, замонни ўзгаришини қаранг. Абитуриентга (ҳали талаба ҳам эмас), шунчаки қайсидир ОТМга ҳужжат топширгани учун ҳурмат кўрсатишяпти. Эҳ, ҳозирги абитуриентлар жуда бир эркалатиб юбориляпти-да, бизни даврларимиздаги каби қийинчиликни кўрмаяпти бирортаси. Лекин абитуриент халқи шунда ҳам бутун дунёдан норози ))

Беҳазил айтганда, йилдан йилга ортиқча бюрократия камаяверсин, абитуриентлар асосий вақтини ташкилий жараёнларга эмас, ўқишга сарфласин. Биз шундан хурсанд.

P.S.: бунақа SMS ҳаммага бордими ёки Нархоздагилар атай мени телефонимни топиб, юборишдими? 😁

👉 @xushnudbek 👈
Ижодий имтиҳони бор йўналишга топширган абитуриентлар диққатига!

Жисмоний тарбия, санъат ва маданият, дизайн ва бошқа тўлиқ ижодий имтиҳонлари бор йўналишларга топширган абитуриентлар кўп саволлар билан мурожаат қилишмоқда:

➖ Менга абитуриент рухсатномаси чиқмаяпти, нима қилсам бўлади?
➖ Имтиҳон куним қачон бўлишини қаердан билсам бўлади?
➖ Имтиҳон жойимиз қаерда бўлади?

Юқоридаги овозли хабарда шу саволларга изоҳ берганман.

Изоҳ: сизга Google.com сайти яқиндан ёрдам беради.


👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Фарҳод Бақоевич Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

У бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#abituriyent

ImtihonGo мобил иловасининг имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланиб, Google Play'га жойлаштирилди

“ImtihonGo” мобил иловаси ёрдамида абитуриентлар:

- имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш имкониятияга эга бўладилар;
- имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш;
- ДТМнинг abitur.dtm.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан тўғри кириш мумкин.

Илова муаллифлари - ТAТУ магистри Ғ. Назаров ҳамда «Радио ва мобил алоқа» факултети талабаси Ҳ.Бахтиёров.

Иловани Android учун юклаб олиш:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.peachdev.imtihongo


👉 @xushnudbek 👈
1 сентябрдан Тошкентда пропискасиз уй сотиб олиш тартиби бекор бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Афсуски ижтимоий тармоқларда мана бунақа хабарларга кўзимиз тушиб қоляпти:

«ШОК ХАБАР! 1 сентябрдан прописка бекор бўляпти! Ҳаммага тарқатинг! Уй олишга шошилинг!»

Бу гаплар қаердан пайдо бўляпти, ҳайронман. Буларнинг барчаси сафсата.

1 сентябрдан прописка бўйича ҳеч қандай янги тақиқ бўлаётгани йўқ, сентябрдан кейин ҳам Тошкентда пропискаси йўқ фуқаролар бемалол иккиламчи бозордан уй сотиб олишга ва шу орқали Тошкент пропискасини олишга ҳаққи бор. Аксинча 1 сентябрдан бир қанча енгилликлар жорий этилмоқда.

Юқоридаги овозли хабарда шу ҳақда тушунтириш берганман.


👉 @xushnudbek 👈
❗️ Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.

⚠️ Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.

🗓 Ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш ҳақида кўрсатма берди

Бугун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Шавкат Мирзиёев ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш ҳақида кўрсатма берди Бугун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Шавкат Мирзиёев ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан…
❗️Қўшимча изоҳ: мактабларда ўқиш гибрид шаклда бўлади

Бугунги селектор мажлисида мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этилиши айтилди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Ота-она фарзандини мактабга боришини истаса, мактабга боради, агар мактабга боришини истамасдан сўровномада рад жавобини берган бўлса, унда онлайн дарсларда қатнашади.

Видеодарслар 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб борилади.

Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилади.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлади.

https://president.uz/uz/lists/view/3812

Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони билан

Бозаров Хайрулло Хайитбаевич - Наманган вилояти ҳокими

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Закиров Батир Иркинович - Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Бурханов Кутбидин Нукритдинович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Мусаев Бехзод Анварович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Садиков Шухрат Мухамаджанович - Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Султанов Алишер Саидаббасович - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

Турсунов Кобул Бекназарович - Навоий вилояти ҳокими

Умурзаков Шавкат Буранович - «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Хаитов Актам Ахмадович - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларни мукофотлади.

https://president.uz/uz/lists/view/3813

Жумладан:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Тўхташев Абдил Касимович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Саидов Олим Чорикулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи

“Дўстлик” ордени билан

Кудрявцев Игорь Владимирович - Тошкент давлат юридик университетининг давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси профессори

Мирзаев Мубин Мухидинович - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


👉 @xushnudbek 👈
❗️ДИҚҚАТ!

Эртага, 29 август - шанба куни Ўзбекистонда барча учун расман иш куни!

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам ишга чиқиши керак.

Жумладан, эртага банклар ҳам ишлайди.


👉 @xushnudbek 👈