Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Бугун Яшнобод туманидаги Технопаркда иккинчи истиқболли лойиҳа – маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, корхонани очди.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани натижасида ҳар 19 секундда битта маҳсулот тайёрлаш мумкин. Юқори қўшимча қийматга эга бу совутгичларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ерда 1500 та иш ўрни яратилган.

Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
Бош прокуратура расмий баёноти

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддалари (оммавий тартибсизликлар) билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, фуқаро Хайдаржон Бобохайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.

Тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши ниқобларнинг қай даражада фойдаси борлиги ҳақида жуда яхши тушунтириш бўлибди шу видео.

Кимдир шубҳа қилаётган бўлса, умид қиламизки, фикрини ўзгартиради ва доимий ниқоб тақиб юришга одатланади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео: Тошкент ерусти метроси илк йўловчиларини қабул қилди

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг 7та бекатга эга биринчи босқичи ишга тушди. Бугун, 30 август тонг соат 6:00дан ерусти метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган йўналиши илк йўловчиларни қабул қилди.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун илк марта эфирга кетадиган «Yuridik klinika» лойиҳасининг 1-сонини соат 21:00 дан бошлаб қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/4xt56-3H9nw

Мавзу: Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига оид айрим ҳуқуқий масалалар

Унгача қуйидаги каналларга обуна бўлиб қўйишни тавсия этаман:

👉 youtube.com/c/XushnudbekXudoyberdiyev

👉 youtube.com/c/MFaktoruz
Шукр, 1-сонини тугатиб олдик.

Эфирни кўрганлар бўлдими? Фикрингиз қандай? Таклифлар, эътирозлар бўлса, эшитишга тайёрман.

Кейинги сонларда қайси мавзулар ҳақида суҳбат олиб боришимизни истайсиз?
❗️ДИҚҚАТ!

Эртага, 31 август - душанба куни Ўзбекистонда барча учун расман дам олиш куни!

Эртага ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам дам олади.

Агар мабодо заруриятга кўра, эртага сизни ишга чақиришса, унда Меҳнат кодекси 157-моддасига биноан, икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак. Ёки сизнинг хоҳишингизга қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши ҳам мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН

1991 йил 31 август

(айрим қисқаришлар билан)

1-модда.
Ўзбекистон Республикаси, ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир.

2-модда.
Ўзбекистоннинг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир. У ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади.

3-модда.
Ўзбекистон тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди.

4-модда.
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас.

5-модда.
Ўзбекистонда Ўзбекистоннинг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон давлат идораларнинг тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади.

6-модда.
Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш, миллий гвардия ва ноҳарбий (муқобил) хизмат ташкил этиш ҳуқуқига эга.

7-модда.
Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг моддий асоси унинг мулкидир.

Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистоннинг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади.

8-модда.
Давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистоннинг мулкидир.

9-модда.
Ўзбекистоннинг мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш республика қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

10-модда.
Ўзбекистон ўз ҳудудида олтин, бошқа қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлашни мустақил амалга оширади ҳамда назорат қилади, ўз олтин захирасини яратади.

Ўзбекистон Республикаси СССРнинг олтин захирасида, олмос ва валюта жамғармаларида ўз улушига эга.

11-модда.
Ўзбекистон ўз пул бирлиги — миллий валютасини жорий этишга, жами пул обороти, пул ва бошқа давлат қимматли қоғозлари эмиссияси ҳажмларини мустақил белгилашга ҳақли.

12-модда.
Ўзбекистон мустақил молия ва кредит сиёсатини амалга оширади. Республика ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистоннинг Давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади.

13-модда.
Ўзбекистон чет давлатлар билан дипломатик, консуллик, савдо алоқалари ва бошқа алоқалар ўрнатади, улар билан мухтор вакиллар айирбошлайди, халқаро шартномалар тузади, халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиши мумкин.

14-модда.
Ўзбекистон халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил субъекти бўлиб, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартларини, инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа захираларини, айирбошланадиган валютани сотади ва сотиб олади.

15-модда.
Ўзбекистон ҳудудида Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон фуқаролиги жорий этилади.

Ўзбекистоннинг барча фуқаролари миллатидан, элатидан, ижтимоий чиқишидан, қайси динга мансублигидан ва эътиқодидан қатъи назар, бир хил фуқаролик ҳуқуқларига эгадирлар, республика Конституцияси ҳамда унинг қонунлари ҳимоясида бўладилар.

16-модда.
Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини, ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддасдир ва уларни ҳар қандай таҳқирлаш қонун билан жазоланади.

17-модда.
Ўзбекистон ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон таркибидан тегишли қонунлар асосида эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ


👉 @xushnudbek 👈
Сўхлик блогернинг адвокати: «мижозимни айбдор деб ҳисобламайман»

Кун.уз сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров (Ҳайдаржон Бобоҳайдаров) масаласида қўшимча маълумотлар эълон қилди.

Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Алишер Бобохўжаев ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдирган:

«Тергов ҳаракатлари давомида «Дадахон» тахаллуси билан танилган Ҳайдаржон Бобоҳайдаров оммавий тартибсизликлар вақтида фаоллик кўрсатиб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишда иштирок этганлик ҳолатлари бўлгани сабабли ушбу фуқаро жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ушлаб туриш муддати жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажрими билан ЖПКнинг 226-моддаси тартибида 10 суткага узайтирилган. Ҳозирда Ҳайдаржон Бобоҳайдаровга айб эълон қилиш билан боғлиқ ҳолатлар текширилмоқда. Ушбу масала тергов ҳаракатлари давомида ҳал қилинади», – деди Алишер Бобохўжаев.

У гумонланувчининг ИИБ ходимлари томонидан бошига қоп кийдириб олиб келинганини рад этди. Шунингдек, унинг саломатлигидан шикоят келиб тушмаганини билдирди.

«Бобоҳайдаров Ҳайдаржон Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда. Ҳибсхонада кузатув камералари ўрнатилган», – деди прокуратура расмийси.

Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг адвокати Ҳамидахон Абдуназарованинг сўзларига кўра, ҳимояси остидаги шахсга нисбатан тўпланган далиллар етарли эмас ва ҳозирча унга тақдим этилмаган.

Адвокат 29 август куни вилоят ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бўлиб, у билан суҳбатлашган. Блогернинг ҳибсга олинишига унинг Сўх воқеалари вақтида Бош вазирга вилоят ҳокимини лавозимидан олиш ҳақида таклиф киритганининг алоқаси йўқлигини, ҳимояси остидаги шахс бошига қоп кийдириб олиб кетилгани ҳақида ҳеч нарса демаганини билдирди.

Мана бу видео-репортажда батафсилроқ маълумотлар берилган:
https://youtu.be/5zYxnWa8KTc

Изоҳ: эълон қилинаётган маълумотларда аниқ саналар ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти. Дадахон Ҳайдаров 22 август куни олиб кетилгани маълум, аммо унга нисбатан ушлаб туриш тарзидаги эҳтиёт чораси қайси куни қўлланган, қайси куни суд муддатни 10 кунга узайтириб бериш ҳақида ажрим чиқарган, ўша 10 кунлик муддат қачон тугайди, булар ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти. Бизнинг тахминий ҳисоб-китобларимиз бўйича, 23 август кунидан буён расман ушлаб турилибди ва 2 сентябрь куни унинг очиқликка чиқиш ёки чиқмаслиги узил-кесил маълум бўлади.

Ҳозирда Дадахон Ҳайдаровнинг мақоми - гумон қилинувчи. Демак, ҳали унга айб эълон қилиш учун етарли асослар топилмаган.

Агар шу 2-3 кун ичида унинг мақоми айбланувчи сифатида ўзгарса, унда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уч ой муддатга (ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда) қўлланилган ҳисобланади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.

Коронавирус пандемияси уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини сўраб дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев қатағон қилинган юртдошларимиз ҳақида:

«Бу инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари, бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон билан эслаймиз».

Коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида:

«Ўз яқинларидан жудо бўлган барча оилаларга чуқур ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилайман. Даволанаётган беморларимизнинг дардига шифо беришини Худодан сўраймиз. Олти ойдан бери шу бало билан курашяпмиз. Бу касаллик юртимиздан тезроқ кетишини сўраб дуо қиламиз», - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.