This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш.Мирзиёев: «Очиқлик ва ошкоралик сиёсати бардавом бўлади»
Фотоархив: Мустақиллик байрамлари қандай нишонланган? (1991-2019)
ЎзА байрам арафасида аввалги йилларда Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган давлат тадбирларидан фотожамланма тайёрлади.
Барча фотоларни қуйидаги саҳифадан кўришингиз мумкин:
https://bit.ly/34MVii8
👉 @xushnudbek 👈

Тавба, ёз тугаяпти-я? Вақтнинг шамолдек елишини қаранг.
Эртага куз бошланади!
Эртадан кейин тест бошланади 😊
👉 @xushnudbek 👈
Эртага куз бошланади!
Эртадан кейин тест бошланади 😊
👉 @xushnudbek 👈
Шу тупроқдан топдим бахтимни,
Фарзандимни севганча севгум.
Юртга бўлган муҳаббатимни,
Мендан тортиб ололмас ҳеч ким.
Азиз юртдошлар. Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан Сизларни ғойибона табриклаш насиб қилганидан хурсандман. Бугунги алғов-далғов кунларда тириклик энг катта неъмат эканлигини янада яхшироқ англадик, чамамда.
Озодлик ва мустақиллик ҳам худди шундай катта неъмат, у хоҳ бир давлатнинг мустақиллиги бўлсин, хоҳ бир шахснинг озодлиги, фарқи йўқ, унинг қадрига етиш керак.
Она Ватанимизни Яратганнинг ўзи бало-қазолардан асрасин. Юртимиз тинч, халқимизнинг дастурхони тўкин бўлсин. Ютуқларимиз кўпайсин, муаммоларимиз камайсин. Ҳукумат янада халқчиллашсин, халқимизнинг ҳаёти янада фаровонлашсин.
Мустақиллигимиз бардавом бўлсин!
Ҳурмат билан,
Хушнудбек!

⚡️Абитуриентларга муҳим эслатмалар!
#abituriyent
Эртага, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ҳамда айрим йўналишларга ижодий имтиҳонлар бошланади. 1 ярим миллион талабгорлар билимда ўз омадини синаб кўришади.
Шунга кўра, абитуриентлар учун энг муҳим эслатмаларни йиғиб чиқдик:
👉 тест синовлари 2 сменада бўлиб ўтади:
1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.
👉 абитуриентларни тестга киритиш:
1-смена — 06:30 дан;
2-смена — 15:30 дан бошланади.
❗️Абитуриентлар тестга камида 1 соат вақтлироқ боргани ўзлари учун фойдали.
❌ кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди;
👉 тестга кириш учун атиги 2 та ҳужжат кифоя қилади:
1) паспортнинг оригинали;
2) абитуриент рухсатномаси.
‼️ Паспорт нусхаси (копия), ҳайдовчилик ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди. Албатта паспортнинг оригинали бўлиши керак;
👉 абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин (йўриқнома);
👉 агар шахсий кабинетга кира олмаётган бўлсангиз, унда янада осонроқ йўли abitur.dtm.uz/allow манзилидан ҳам юклаб олса бўлади;
☝️абитуриент рухсатномасида тест санаси, вақти, жойи, сектор ва гуруҳ рақами акс этган бўлади;
🖨 абитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак. Оқ-қора рангда чоп этса ҳам бўлади, рангли принтердан чиқариш шартмас;
❗️Абитуриент рухсатномаси абитуриент қайд варағи билан алмаштирмаслик керак. Ҳужжатнинг юқори қисмида «ABITURIYENT RUXSATNOMASI» деган ёзув бўлиши керак. Кўпчилик «ABITURIYENT QAYD VARAQASI» деган ҳужжат билан адаштириб қўйяпти;
📍 тестлар қайси стадион ва хиёбонларда бўлиши ҳамда уларнинг жойлашган жойини мана бу саҳифа орқали кўриш мумкин:
https://dtm.uz/page/stadionlar_2020
✏️ тестга ручка олиб бориш шарт эмас, ўша ерда тарқатишади;
👕 тестга кириш учун талаб этилган аниқ бир кийим (форма) йўқ. Абитуриентлар ўзига қулай кўринишда кийинишлари мумкин, кийим ранги ҳам муҳим эмас;
👉 тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.
⏰ тестга жами 3 соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида). Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида);
⛔️ карантин талаблари сабабли жорий йилда тест синовларида ота-оналар учун кутиб туриш жойлари қилинмайди, шу сабабли имкон қадар кузатувчиларсиз боришга ҳаракат қилинг;
✅ узоқ туманлардан вилоят марказларига тестга бориб-келиш учун махсус автобуслар ташкил қилинади. Бу автобуслар мажбурий эмас, истаганлар шахсий машинасида ёки таксида бориши ҳам мумкин;
📹 тест жараёнларини test2020.uz сайти (ҳозир ҳам ишлаб турибди) ёки махсус телеканал орқали онлайн томоша қилиш мумкин.
🆗 Энг асосийси тест синовларидан қўрқманг. Ҳаяжон бўлади, бу табиий, ҳаяжон бўлгани бир ҳисобдан яхши ҳам. Аммо бу ваҳимага айланиб кетмасин. Хотиржамликни йўқотманг, диққатингизни бир ерга жамланг, ичингизда ўзингиз севган дуоларни қайтаринг, ўз билимингизга ишонинг.
Барча билимли абитуриентларга омад тилайман!

👍1
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмларнинг миллий телевизион премьералари дастури.
Шунингдек, адиблар ҳиёбони ва у ерда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ҳамда ёзувчиларга бағишланган "Халқ юраги" ҳужжатли фильмининг бугун, 1 сентябрь куни миллий премьераси Менинг юртим МиллийТВ телеканалларида бўлиб ўтди.
Кўришни улгурмаганлар соат 17:30да Севимли телеканалидан томоша қилишлари мумкин.

Forwarded from Xushnudbek.uz
Ватан танланмайди
Давронбек Тожиалиев Фейсбукда ёзмоқда:
«Ватан танланмайди. Қаерда туғилиш, Ватан қилиш — Аллоҳнинг сизга инъоми. Ватан севгиси ҳам ўлчанмайди. Унинг ками ёки ортиғи, тури ва даражаси бўлмайди. Ватанни севиш — инсоннинг фитратидаги туйғу. Уни ҳеч ким тортиб ололмайди.
Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пичир гаплардан унинг яқинларидан биров вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Шукр, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди.
Мен бу нуронийнинг кимлигини билолмадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дардкаш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапириб қолди.
Абдусамад ота йигитлик пайтида шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйланади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Арабистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик ва мартабага эришади. «Мен барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:
― Ота, сизга нима етишмаяпти?
― Ўз уйимни соғиндим.
― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?
― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.
― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.
Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:
― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик…
Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:
― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.
Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:
― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?
― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…
Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…»
Пост тугади.

⚡️Махсус комиссия қарорига биноан, 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб, қуйидаги объектларга рухсат берилмоқда:
✅ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос;
✅ театр ва кинотеатрлар;
✅ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар.
Юқоридаги объектлар фаолияти учун қатъий карантин талаблари ҳам белгилаб қўйилди.

⚡️5 сентябрдан жума намозларига рухсат берилади
Махсус комиссия қарорига биноан, 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилмоқда.
Жума намозлари вақтида қатъий карантин талабларига ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилиши керак.

АЛИШЕР ШАДМАНОВ: ҲАР БИР МУТАСАДДИ ВАЗИЯТГА ОТА-ОНА КЎЗИ БИЛАН ҚАРАШИ КЕРАК
Айни кунларда мактабларда янги ўқув йилини бошлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.
Ҳозирда мамлакатимизда “COVID-19”га чалинган жами 41 994 нафар бемордан қарийб тўрт минг нафарига яқинини болалар ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичнинг аксарият қисми мамлакатимизда карантин эълон қилинган ҳамда халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мавжуд вазиятда, энг аввало, мактабларнинг зарур талабларга жавоб бериши ўта муҳим эканлигини таъкидлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу вазиятда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш ва уларни ўқув йили бошлангунга қадар бартараф этиш зарур:
👉 таълим муассасаларининг баъзилари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги;
👉мактаб ошхоналари ҳамда ҳожатхоналарининг санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
👉 мактаб хамда мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қиладиган ходимларнинг ва ота-оналарнинг хизматдан ташқари вақтларида турли жамоат жойлари (бозор, магазин, автобус, қариндошлар, қўшнилар)да бўлишлари;
👉 ушбу ёшдаги болаларни кун давомида мактаб ҳудудида ижтимоий масофани сақлай олишини таъминлаш;
👉 болаларда коронавирус кўп ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса, хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва ахоли ўртасида касалликни купайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов халқимиз келажаги бўлмиш ёш авлоднинг соғлиғи ҳақида қайғуриш тиббиёт тизими вакилларининг асосий вазифаларидан бири эканини эслатиб:
«Коронавирус болаларда енгил ўтиши бу эҳтиёткорликни унутиш дегани эмас. Чунки бир қатор мамлакатлардаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. Ҳар биримизнинг фарзандларимиз, набираларимиз бор. Болалар соғлиғи ҳақида гап кетганда, уларнинг ўрнига ўз боламизни қўйиб кўрайлик. Шунинг учун мактабларга бириктирилган 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларидан, педагоглардан, маҳаллий ҳокимият вакилларидан вазиятга ота ёки она кўзи билан қарашларини сўрардим”, — деб таъкидлади вазир.
Янги ўқув йили олдидан барча ота-оналар ва педагоглар бу жараёнга масъулият билан ёндашишларини сўраймиз. Фарзандларимиз хавфсизлигига жавобгар эканлигимизни асло унутмайлик, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

⚡️4 сентябрь куни жума намозини ўқишга рухсат берилади
Махсус комиссия аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг KunUz’га аниқлик киритишича, жума намозларини 4 сентябрдан бошлаб масжидларда ўқиш мумкин бўлади.

Катта коррупциянинг ҳиди келмоқда
Ижтимоий тармоқларда IMEI'га оид шикоятлар кўпаймоқда.
Юртдошларимизнинг айтишича, улар чет элдан олиб келган телефонини рўйхатдан ўтказа олмаяпти, чунки аллақачон уларнинг паспортига бошқа телефон рўйхатга олинган. Боз устига, уларнинг шикоятлари идорама-идора “копток” қилиняпти.
Исроил Тиллабоевнинг ёзишича, февралда расмий дўкондан кредитга олган телефони ишламай қолибди. Рўйхатдан ўтказай деса, ҳеч қанақа йўли йўқ эмиш, фақат хорижга чиқиб келган одам топиб келинг дейишибди (бунақа аҳмоқона тизимни ўйлаб топганларнинг калласига қойил).
Хўп, деб нақ 11 кишини топиб келибди. Лекин уларнинг ҳаммасини номига аллақачон телефон рўйхатдан ўтказиб бўлинган экан, ўзлари бундан бехабар.
Тасаввур қиляпсизми?!
Демак, ёки аэропорт-вокзал, ёки чегара хизмати, ёки божхонадаги масъуллар фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллашмоқда.
Бу ерда жуда катта жиноятнинг ҳиди келяпти, ўртоқлар!
Тегишли органлардан зудликда муносабат талаб қиламиз!

😢2