Xushnudbek.uz
✔
785K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Махсус комиссия қарорига биноан, 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб, қуйидаги объектларга рухсат берилмоқда:

✅ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос;

✅ театр ва кинотеатрлар;

✅ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар.

Юқоридаги объектлар фаолияти учун қатъий карантин талаблари ҳам белгилаб қўйилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️5 сентябрдан жума намозларига рухсат берилади

Махсус комиссия қарорига биноан, 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилмоқда.

Жума намозлари вақтида қатъий карантин талабларига ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилиши керак.


👉 @xushnudbek 👈
АЛИШЕР ШАДМАНОВ: ҲАР БИР МУТАСАДДИ ВАЗИЯТГА ОТА-ОНА КЎЗИ БИЛАН ҚАРАШИ КЕРАК

Айни кунларда мактабларда янги ўқув йилини бошлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.

Ҳозирда мамлакатимизда “COVID-19”га чалинган жами 41 994 нафар бемордан қарийб тўрт минг нафарига яқинини болалар ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичнинг аксарият қисми мамлакатимизда карантин эълон қилинган ҳамда халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мавжуд вазиятда, энг аввало, мактабларнинг зарур талабларга жавоб бериши ўта муҳим эканлигини таъкидлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу вазиятда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш ва уларни ўқув йили бошлангунга қадар бартараф этиш зарур:

👉 таълим муассасаларининг баъзилари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги;
👉мактаб ошхоналари ҳамда ҳожатхоналарининг санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
👉 мактаб хамда мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қиладиган ходимларнинг ва ота-оналарнинг хизматдан ташқари вақтларида турли жамоат жойлари (бозор, магазин, автобус, қариндошлар, қўшнилар)да бўлишлари;
👉 ушбу ёшдаги болаларни кун давомида мактаб ҳудудида ижтимоий масофани сақлай олишини таъминлаш;
👉 болаларда коронавирус кўп ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса, хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва ахоли ўртасида касалликни купайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов халқимиз келажаги бўлмиш ёш авлоднинг соғлиғи ҳақида қайғуриш тиббиёт тизими вакилларининг асосий вазифаларидан бири эканини эслатиб:

«Коронавирус болаларда енгил ўтиши бу эҳтиёткорликни унутиш дегани эмас. Чунки бир қатор мамлакатлардаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. Ҳар биримизнинг фарзандларимиз, набираларимиз бор. Болалар соғлиғи ҳақида гап кетганда, уларнинг ўрнига ўз боламизни қўйиб кўрайлик. Шунинг учун мактабларга бириктирилган 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларидан, педагоглардан, маҳаллий ҳокимият вакилларидан вазиятга ота ёки она кўзи билан қарашларини сўрардим”, — деб таъкидлади вазир.

Янги ўқув йили олдидан барча ота-оналар ва педагоглар бу жараёнга масъулият билан ёндашишларини сўраймиз. Фарзандларимиз хавфсизлигига жавобгар эканлигимизни асло унутмайлик, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️4 сентябрь куни жума намозини ўқишга рухсат берилади

Махсус комиссия аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг KunUz’га аниқлик киритишича, жума намозларини 4 сентябрдан бошлаб масжидларда ўқиш мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Катта коррупциянинг ҳиди келмоқда

Ижтимоий тармоқларда IMEI'га оид шикоятлар кўпаймоқда.

Юртдошларимизнинг айтишича, улар чет элдан олиб келган телефонини рўйхатдан ўтказа олмаяпти, чунки аллақачон уларнинг паспортига бошқа телефон рўйхатга олинган. Боз устига, уларнинг шикоятлари идорама-идора “копток” қилиняпти.

Исроил Тиллабоевнинг ёзишича, февралда расмий дўкондан кредитга олган телефони ишламай қолибди. Рўйхатдан ўтказай деса, ҳеч қанақа йўли йўқ эмиш, фақат хорижга чиқиб келган одам топиб келинг дейишибди (бунақа аҳмоқона тизимни ўйлаб топганларнинг калласига қойил).

Хўп, деб нақ 11 кишини топиб келибди. Лекин уларнинг ҳаммасини номига аллақачон телефон рўйхатдан ўтказиб бўлинган экан, ўзлари бундан бехабар.

Тасаввур қиляпсизми?!

Демак, ёки аэропорт-вокзал, ёки чегара хизмати, ёки божхонадаги масъуллар фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегоналарга пуллашмоқда.

Бу ерда жуда катта жиноятнинг ҳиди келяпти, ўртоқлар!

Тегишли органлардан зудликда муносабат талаб қиламиз!


👉 @xushnudbek 👈
😢2
Сиз ҳам телефон ёки планшетнинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказишда юқоридаги каби муаммоларга дуч келдингизми?

Изоҳларда бу ҳақда ёзиб қолдиришингизни сўраймиз. Буни шундайлигича қолдириб бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
🧢 Абитуриентларга кепка билан келишга рухсат берилди

Давлат тест марказининг маълум қилишича, кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишларига рухсат берилган.

Маълумот ўрнида: тестга соябон олиб киришга рухсат йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ўқишини кўчираётган талабалар 5-6 сентябрь куни тест топширади

Хориждаги ОТМлар ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.

📍Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.

Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.

Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.

⏰ Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади:

1-блок – 3,2 балл;
2-блок – 3,1 балл.

❗️Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон ОТМларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича ўтказиладиган онлайн тест синовлари графиги

‼️Кўпчилик сўраётган саволга жавоб: онлайн тест дегани, тестлар юқоридаги рўйхатда кўрсатилган ОТМларга борган ҳолда компьютер орқали топширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрь куни Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд осмонўпар биноси «Бурж халифа»да мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон байроғи тасвирланди.

«Бурж халифа»нинг расмий Твиттер аккаунтига жойланган ушбу видео остида Ватанимиз мустақиллиги кунига табрик ҳам ўрин олган.

Ажойиб!


👉 @xushnudbek 👈
❤1
2 сентябрдан талабалар учун онлайн ўқишлар бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий каналида 2 сентябрь ярим тунда, аниқроғи соат 02:10 да берилган хабарга кўра, бугундан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланибди.

Хабарда айтилишича, ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Менга бир нарса қизиқ. Нега шунақа хабарлар олдиндан эълон қилинмайди? Нега ОТМлар бу ҳақда расмий саҳифаларида талабаларни огоҳлантирмайди? 10 га яқин йирик ОТМлар сайтига кириб кўрдим, 2 сентябрдан ўқишлар бошланиши ҳақида бирорта хабар йўқ.

Чунки ОТМлар мустақил эмас, улар буни ўзлари ҳал қилолмайди. Тепадан буйруқ кутади. Тепадагилар эса буйруқларни тақаааааб чиқаради, кўп ҳолларда эса бир неча кун кечикиб ҳам бераверади. “Ҳа, нима бўпти, керак бўлса кутасизларда” деган принцип ишлайди.

Жуда бир ажойиб таълим тизимимиз борда, мен сизга айтсам.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Тест синовлари бошланди

2 сентябрь куни республика олий таълим муассасаларида талаба бўлиш истагида бўлган абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

Тест синовлари 14 кун давом этади.

ЎзА ушбу жараёнлардан фотолавҳалар ва тезкор репортажлар бериб боради.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz