Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
#abituriyent #позитив #ёмғир

Илгари плёнка остига пахта экиларди, энди абитуриент "экиляптими" дейман 😄

P.S.: турли синовлар ва машаққатлар билан тест топшираётган барча билимлиларга омад тилаймиз. Тезроқ пандемия даф бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистоннинг узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна қайта Глобал инновацион индекси рейтингида рўйхатга киритилибди. Ўзбекистон сўнгги маротаба 2015 йил ушбу халқаро рейтингда 140 дан ортиқ давлатлар ичида 122-ўринни эгаллаган эди.

2020 йилда Ўзбекистон 131 дан ортиқ дунё мамлакатлари ичида 93-ўринни эгаллади.


👉 @xushnudbek 👈
7 августгача олинган IELTS Indicator B2 учун максимал балл берилади

Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, 2020 йил 7 августга қадар (7 август куни ҳам) IELTS Indicator B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатни қўлга киритган абитуриентларга (улар ҳақидаги маълумотлар Британия Кенгаши томонидан тасдиқланганда) ҳам истисно тариқасида чет тили фанидан максимал балл берилади.

Давлат тест маркази 7 августга қадар қўлга киритган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларнинг тасдиғини оператив тарзда олиш учун Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ишлаб, абитуриентлар бўйича тасдиқланган маълумотлар ДТМнинг махсус дастурига киритилишини таъминлайди.

Шу билан бирга, мазкур тоифадаги сертификат соҳиби бўлган абитуриентларнинг тўплаган балларини ҳисоблашда, уларга тегишли чет тили бўйича максимал балл берилиши таъминланади.

Давлат қабул комиссияси қарорига айтилишича, пандемия шароитини ҳамда кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини (шунингдек, ижтимоий тармоқларда) инобатга олган ҳолда истисно тарзда IELTS Indicator B2 даражасига ҳам рухсат берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Кечки хулоса учун: "шпаргалка"лардан фойдаланишга ошуфта бўлганлар ҳақида

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:

➖ Касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади.
➖ Уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди.
➖ Молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди.
➖ Инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади.
➖ Адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади.
➖ Фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.

ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ МИЛЛАТНИНГ ҚУЛАШИДИР!

Манба

P.S. ўз билимингизга ишонинг, Худо хайрингизни берсин. Қинғир йўллардан қайтинг, бировларни майли, энг аввало ўзингизни алдаманг.


👉 @xushnudbek 👈
Блогер Дадахон Ҳайдаров озод этилди

Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб шу йилнинг 22 августидан буён ушлаб турилган блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) бугун – 2 сентябрь куни озодликка чиқарилган. Бу ҳақида унинг адвокати Ҳамидахон Абдуназарова Kun.uz’га маълум қилди.

Адвокатнинг маълум қилишича, ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган. Шу сабабдан у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган.


👉 @xushnudbek 👈
Texnikumlar kvotasi 2020.pdf
2.4 MB
2020/2021 ўқув йили учун техникумларга қабул параметрлари

Техникумларга ҳужжат топшириш бўйича батафсил мана бу ердан ўқишингиз мумкин:
t.me/xushnudbek/6816

Юридик техникумларга қабул бўйича эса мана бу ерда маълумот бор:
t.me/xushnudbek/6769


👉 @xushnudbek 👈
Kollejlar kvotasi 2020.pdf
2.4 MB
Вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга қабул параметрлари

Ҳужжатлар 25 сентябрга қадар www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн қабул қилинмоқда.

Қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.


👉 @xushnudbek 👈
Сизнингча, сайлов якунлангандан кейин бошқа партияларга нисбатан қиёслаб кўрганда, энг суст (пассив) фаолият кўрсатаётган сиёсий партия қайси?
Anonymous Poll
10%
Адолат
7%
Миллий тикланиш
9%
ЎзЛиДеП
38%
ХДП
36%
Экопартия
❗️5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи (5 йил) ва кечки (4 йил) таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 15 сентябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда ЎзА @uzauz хабар бермоқда.

Шунингдек, 5 йил стажга эга бўлган ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, жорий 74 та ташкилот сафига қуйидагилар ҳам киритилди:

75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
76. Мудофаа вазирлиги
77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ
78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.

‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш:
https://t.me/xushnudbek/6610

Ташкилотлар рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6602

Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633

Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Мактабларда дарслар ташкил этишнинг тартиби эълон қилинди

АОКАда бўлган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактабларда анъанавий шаклда дарс ташкил қилиш тартиби тўғрисида маълумот берди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

👉 Пандемия шаротида мактабларда дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

👉 Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида, дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Унга кўра, 1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг мактабга келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

👉 Дарслар синф системасида олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👉 Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади, ота-оналарнинг мактабга кириши тақиқланади.

👉 Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқлар чалинмайди. Синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
❗️ТОП-1000 даги Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз амалга оширилади

Аввал хабар берилганидек, хориждаги ОТМлардан ўқишини кўчириш учун ариза берган талабалар 5-6 сентябрь куни тест топширади. Имтиҳон вақти ва жойи мана бу ерда.

Ушбу ҳолат юзасидан талабалардан жуда кўп саволлар келиб тушмоқда ва улар орасида айримларига жавоб бериб борамиз.

Дастлаб, ТОП-1000 даги Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш ҳақида 2 оғиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, халқаро рейтингда ТОП-1000 талик рўйхатдан жой олган Россия ОТМларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон ОТМларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Агар сиз ТОП-1000 даги ОТМда ўқисангиз ва ариза берган бўлсангиз, унда ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишингиз кўчирилиши кафолатланади. Энди масаланинг айрим жиҳатлари ҳақида гапирсам:

1️⃣ бу қоида фақат ТОП-1000 даги ОТМнинг ўзига таалллуқли, уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди;

2️⃣ Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси сайтидаги маълумот бўйича, Россиядаги 26 та ОТМлар ТОП-1000 га киради. Булар қуйидагилар:

1. Bauman Moscow State Technical University
2. Far Eastern Federal University
3. ITMO University
4. Kazan Federal University
5. Lobachevsky State University of Nizhni Novgorod
6. Lomonosov Moscow State University
7. Moscow Institute of Physics and Technology State University
8. Moscow State Institute of International Relations – MGIMO University
9. National Research Nuclear University "MEPhI"
10. National Research Saratov State University
11. National Research University - HSE
12. National University of Science and Technology "MISIS"
13. Novosibirsk State Technical University
14. Novosibirsk State University
15. Peter the Great St.Petersburg Polytechnic University
16. Plekhanov Russian University of Economics
17. RUDN University
18. Saint-Petersburg Mining University
19. Saint-Petersburg State University
20. Samara National Research University
21. South Ural State University
22. Southern Federal University
23. Tomsk Polytechnic University
24. Tomsk State University
25. Ural Federal University
26. Voronezh State University

3️⃣ гарчи Сиз ТОП-1000 таликка кирадиган ОТМда ўқисангиз ҳам, Сизга тестга кириш ҳақида огоҳлантириш юборилган бўлиши мумкин. Менимча, ташкилотчилар ОТМлар рўйхатини базага киритиб, қайси талабалар имтиҳонсиз топширишини белгилаб чиқишмаган (балки бу катта вақт олгани учундир), шунинг учун тизим автоматик равишда ҳаммага "оптом" хабар юборган бўлса керак. Бундай вазиятда талабалар нима қилиши ҳақида бирорта расмий тушунтириш ҳозирча берилмади. Агар тест кунигача расмий изоҳ берилмаса, унда ўта шахсий тавсиям, имконингиз бўлса, ҳар эҳтимолга қарши тестга кириб чиқаверганингиз маъқул, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️ТОП-1000 даги Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз амалга оширилади Аввал хабар берилганидек, хориждаги ОТМлардан ўқишини кўчириш учун ариза берган талабалар 5-6 сентябрь куни тест топширади. Имтиҳон вақти ва жойи мана бу ерда. Ушбу ҳолат юзасидан…
Қўшимча изоҳ:

Бу қоида фақат Россиядаги ОТМларга тааллуқли. Бошқа давлатлар, масалан, кўпчилик сўраган Қозоғистондаги ТОП-1000 га кирувчи университетларда ўқийдиганларга бу қоида қўлланмайди. Улар ҳамма қатори имтиҳон топширган ҳолда ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
​​❓Тест натижаларини қандай билиш мумкин?

Кеча тест топширган 100 мингдан ортиқ абитуриентлар интиқлик билан ўз натижаларини кутишмоқда. Чунки қоидага кўра, абитуриент тўплаган балл худди ўтган йилдагидек тест топширилган куннинг эртасига эълон қилинади. Ўқишга кирган ёки кирмаганлиги эса барча тест синовлари якунлангандан кейин чиқади.

Кўпчилик абитуриентлар ўз натижасини қаердан билиш мумкинлигини сўрашмоқда. Бу жуда осон.

Абитуриент рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код бор. Ана ўша QR код остига махсус ҳавола (линк) яширинган бўлади. Ўша ҳавола очилса, абитуриентнинг тест натижаси кўринади.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

1️⃣ Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир программа ўрнатиш шартмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижангизни кўриш мумкин бўлади.

2️⃣ Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана дастурни юклаб олишингиз мумкин:
https://play.google.com/store/apps/details?id=tw.mobileapp.qrcode.banner&hl=en_US

❗️Кечаги тест натижаси бугун бир неча соатлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Озгина сабр қилишингизга тўғри келади.


👉 @xushnudbek 👈
Фақат оқибатни эмас, сабабларни ҳам муҳокама қилайлик

Телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказишда бегона шахсларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланишаётгани масаласида 2 та ташкилот баёнот берди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Бугунги кунда тергов суриштурув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

❗️Лекин вазирлик баёнотида нима учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли эканлиги, нима учун бу жараён бу даражада қийин ва бюрократик усулда эканлиги, нима учун расмий дўконлардан телефон сотиб олган фуқароларнинг телефони ишламай қолса, UZIMEI тизим ходимлари хорижга чиқиб келган у-бу кимнинг паспортини олиб келишни, йўқса бошқа ҳеч қанақасига бу телефонни рўйхатдан ўтказиб бўлмаслигини таъкидлашлари тўғрисида лом-мим дейилмаган.

IMEI рўйхатдан ўтказиш учун ўзгаларнинг паспорт маълумотлари ўғриланаётгани - бу муаммонинг оқибати холос. Муаммонинг асосий сабаби эса вазирлик ва шу соҳага масъул ташкилотларнинг охиригача ўйланмасдан жорий қилган тизимидир! Агар тизим содда ва мантиққа мос тушадиган, шунингдек хавфсизлик талаблари тўлиқ инобатга олинган бўлганда эди, бировларнинг паспорт маълумотлари ўғриланмасди.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан текширув тайинланган. Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08 га мурожаат қилишлари сўралади. Текширув натижалари юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан қўшимча ахборот берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Фақат оқибатни эмас, сабабларни ҳам муҳокама қилайлик Телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказишда бегона шахсларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланишаётгани масаласида 2 та ташкилот баёнот берди. Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини…
Тўлдириш:

Бироз аввал Ички ишлар вазирлиги ҳам бу бўйича баёнот берди.

Унда айтилишича, ўзгаларнинг маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш масаласини муҳокама этиш мақсадида, жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва “UZIMEI” тизими оператори масъул ходимлари иштирокида ишчи учрашув ўтказилиб, унда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Шу ўринда юртдошларимизга агарда телефонларининг “IMEI” кодлари билан боғлиқ юқоридаги муаммолар юзага келган тақдирда яшаш манзиллари бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилишлари тавсия этилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ўқишини кўчириш истагида бўлган хориждаги талабалар учун хушхабар!

Хабарингиз бор, 5-6 сентябрь кунлари хорижий ОТМлардан ўқишини кўчириш истагида онлайн ариза топширган талабалар учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Аммо ушбу хабар чиққандан сўнг, ҳозирда хорижда бўлиб турган ва карантин чекловлари сабабли Ўзбекистонга келишга улгурмаган талабалардан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Улар 5-6 сентябрь куни бўладиган тестга етиб бора олмасликларини, бундай вазиятда уларнинг масаласи қандай ҳал қилинишини сўрашди. Мазкур мурожаатлар тегишли мутасаддиларга етказилди.

Ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва бироз келиб тушган маълумотларга кўра, ушбу муаммо талабалар фойдасига ижобий ҳал қилинган.

Яъни бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган ва ўқишини кўчириш масаласида transfer.edu.uz сайти орқали онлайн ариза юборган талабалар учун октябрь ҳамда ноябрь ойларида алоҳида имтиҳон ўтказилади.

Имтиҳон саналари ва бошқа қўшимча маълумотлар тез орада расман эълон қилинади, кутиб туришингизни тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Ўқишини кўчириш истагида бўлган хориждаги талабалар учун хушхабар! Хабарингиз бор, 5-6 сентябрь кунлари хорижий ОТМлардан ўқишини кўчириш истагида онлайн ариза топширган талабалар учун тест синовлари бўлиб ўтади. Аммо ушбу хабар чиққандан сўнг, ҳозирда…
Расмий маълумот:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждан ўқишни кўчиришга оид маълумот берди.

Белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича РЎЙХАТДАН ЎТГАН, АММО аммо хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда ИШТИРОК ЭТА ОЛМАГАН фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Тугаётган куннинг энг катта шов-шувли воқеаси - бу, шак-шубҳасиз, New York Times газетасининг биринчи саҳифасида асосий сурат сифатида Ўзбекистондаги тест синовларининг сурати чоп этилгани бўлди!

Бу таърифлаб бўлмас, даҳшатли даражадаги зўр иш! Ўзбекистон бирор оламшумул фалокат ёки фожиа билан эмас, айнан таълимга оид ижобий тадбир билан NYT бош саҳифасида бўлиши одамни беҳад хурсанд қилади, албатта.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Кечаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини шахсий кабинети орқали кўришлари мумкин.

Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Ажойиб!

Юқори балларни кўриб, кўз қувнайди.

Ўз илми билан юксак натижа кўрсатаётганларнинг ақл-заковатини Аллоҳ янада зиёда қилсин.



👉 @xushnudbek 👈