Xushnudbek.uz
✔
783K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
1-синф ўқувчиларига "Президент совғаси" пандемия шароитидан келиб чиқиб босқичма-босқич тарқатилади

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти “Президент совғалари”ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса “Президент совғалари” айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса, кечроқ топширилиши мумкин.

Ушбу жараёнда мактаб маъмуриятлари ва ота-оналардан ўзаро ҳамкорликда касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш сўралади.

❗️Ҳурматли ота-оналар!

"Президент совғаси" ҳозирланаётганда ҳар бир 1-синф ўқувчиси ҳисобга олинган, шу сабабли ҳеч бир бола "Президент совғаси"сиз қолмайди. "14 сентябрь куни олмасам, совға бизга етмай қолади" деган хавотирга ўрин йўқ
, сиздан фақат карантин талабларига риоя қилган ҳолда совғани қабул қилиб олиш сўралади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Асосий фоиз ставкаси 14 фоиз этиб белгиланди

Бу ҳақида Марказий банкда бошланган матбуот анжуманидан ЎзА мухбири хабар қилмоқда.

Марказий банк бошқаруви асосий фоиз ставкани бир фоиз пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.

— Ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, – дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. – Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз.


➡️ @uzauz
Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

❓Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️9 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Тест натижаларини қандай кўришни мана бу ерда тушунтирганмиз:

https://t.me/xushnudbek/6902

https://t.me/xushnudbek/6914

Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
​​Ниҳоят онлайн дарсларда асосий муаммолардан бири — интернет трафиклари масаласига алоқа операторларидан ечим таклиф қилиняпти.

UZTELECOM GSM мобил алоқа абонентлари учун талаба ва ўқитувчиларга мўлжалланган “ТА'LIM” тариф режасини ишлаб чиқибди.

Талабалар ва ўқитувчилар энди атиги 34 минг 900 сўм эвазига:
— 8 000 МБ интернет трафик;
— “TA’LIM” тариф режасидаги қўнғироқларга 1000 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун 300 дақиқа;
— 500 SMS олишлари мумкин.⠀

Бундан ташқари, “TA’LIM” тарифига уланганлар учун 5000, 8000 ва 12000 МБ пакетларга 20% гача, ZiyoNET хизматига абонент тўлови учун эса 50% чегирма ҳам бериляпти экан.

Компания вакилларининг айтишича, “ТА'LIM” тариф режасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар масофавий таълим олиш учун Ўзбекистон ОТМлари, вазирликлар, идоралар, илмий-услубий марказларининг 100дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларига шу билан биргаликда веб-сайтларига интернет-трафикни сарф қилмасдан мутлақо бепул киришлари мумкин бўлади.

Мана шуниси жуда яхши иш бўлибди!


Website | Facebook | Instagram | Telegram
Ҳаётий анекдот

Бир куни пахта даласига ТВдан съёмкага келишибди. Далада фермернинг ўғли бор экан холос. Дадасига телефон қилибди.

- Дада, ТВдан келишибди.
- Муддаолари нима экан?
- Пахтага қачон селитра соласизлар, деяпти.
- Начальник мелисани чақиртир, селитрага у жавоб беради.
- Дефоляцияни қачон қиласизлар, деяпти.
- Прокурорни чақиртир, жавобгар ўша.
- Теримга қачон тушасизлар, деб сўрашяпти.
- Ҳокимни чақиртир 😊

Твиттердан олинди

P.S.: бунга кулиш керакми ёки йўқ, бунисини ўзингиз ҳал қила қолинг.


👉 @xushnudbek 👈
Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon” хайрия мусобақасига www.samarkandhalfmarathon.uz сайти орқали иштирокчиларни рўйхатга олиш ишлари бошланди.

Бу йил ташкилотчилар асосий эътиборни аутизм билан касалланган инсонларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига фаол қўшилишларига қаратганлар. “Samarkand Half Marathon” яриммарафонидан тушган маблағлар Ўзбекистондаги мактаб-интернатларнинг бирида аутизмга чалинган болалар учун болалар ижодиёти студиясини яратишга сарфланиши режалаштирилган.

Натижалар тўғрисидаги барча маълумотлар “Strava” иловаси ёрдамида қайд этиб борилади. Хайрия мусобақаси 1 ноябрдан бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишини кўчириш бўйича ариза берган талабалар диққатига!

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларидан турдош таълим йўналишлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМларга ўқиши кўчирилиши РУХСАТ ЭТИЛГАН талабалар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига юборилган.

Сизга рухсат этилган ёки этилмаганини билиш учун ўзингиз ариза топширган ОТМнинг расмий веб-сайти ёки Телеграм каналларини текшириб кўринг.

❗️Рўйхатда номи чиққан талабалардан тегишли олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

‼️ Муҳим эслатмалар:

1️⃣ бу ерда гап фақат ички переводлар ҳақида кетмоқда, хориждан ёки Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар филиаллари ва нодавлат университетлардан ўқишни кўчириш жавоби ҳозирча чиққани йўқ, қачон чиқиши ҳам маълум эмас. Бу Давлат қабул комиссияси қарорига боғлиқ;

2️⃣ бу ерда гап фақат турдош йўналишлар ҳақида кетмоқда. Турдош бўлмаган йўналишларга ўқишни кўчириш масаласида (айтайлик педагогикадан молияга) ҳали жавоблар чиққани йўқ, қачон чиқиши ҳам маълум эмас.

3️⃣ бу ерда гап фақат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар ҳақида кетмоқда. Яъни республика ичида турдош бўлган бир йўналишдан бошқасига (масалан, иқтисоддан иқтисодга, тиббиётдан тиббиётга, тарихдан тарихга ва ҳ.к.) ўқишни кўчириш масаласини ОТМ бўйсунадиган вазирлик ҳал қилади. Ҳар бир вазирлик ўз тасарруфидаги ОТМлар бўйича алоҳида қарор қабул қилади. Ҳозирча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМларнинг жавоби чиқди (энг кўп ОТМлар шу вазирликка қарашли). Бошқа йўналишларда, масалан тиббиёт соҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аграр соҳада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, санъат соҳасида Маданият вазирлиги қарор қабул қилиши керак. Ҳозирча улар қарор қабул қилган-қилмагани маълум эмас.

4️⃣ бу ерда гап фақат ўқишни кўчиришга рухсат этилган талабалар ҳақида кетмоқда. Яъни агар сизнинг фамилиянгиз рўйхатда чиққан бўлса, бу ҳали талабаликка қабул қилинганингизни англатмайди. Агар фанлардан фарқингиз бўлса, уларни ёпишингиз, тегишли тартибда контракт тўловларини амалга оширишингиз керак ва яна бошқа айрим ташкилий жараёнлар амалга ошгач, сизни талабаликка қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.


👉 @xushnudbek 👈
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўғил фарзанд кўргани ҳақида маълумот берди.

Чақалоққа Шавкатжон деб исм қўйишибди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Э Ъ Л О Н !
 
Ўзбекистон давлат консерваториясида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ихтисосликлар бўйича Касбий-пуллик ўқув курслари ташкил этилади:
 
- Фортепиано (орган)
- Торли чолғулар
- Пуфлама ва зарбли чолғулар
- Халқ чолғулари
- Эстрада чолғулари
- Академик хонандалик
- Эстрада хонандалиги
 
Ўқиш истагидаги шахслар иқтидорини инобатга олган ҳолда 2020/2021 ўқув йили касбий-пуллик ўқув курсларига 6-10 октябрь кунлари суҳбат асосида 1- ёки 2-ўқув йилига тингловчи сифатида қабул қилинадилар.

Касбий-пуллик ўқув курслари консерваторияга ижодий (касбий) имтиҳонлар натижасида кира олмаган абитуриентларнинг касбий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш учун имкон яратади.

Касбий-пуллик ўқув курслари тўлов миқдори –

- Ўзбекистонлик тингловчиларга тегишли ўқув йилига бакалавриат босқичи учун тасдиқланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорининг 75%;
- хорижлик тингловчиларга тегишли ўқув йилига бакалавриат босқичи учун тасдиқланган хорижий талабаларга белгиланган тўлов-контракт миқдорининг 75%.

Касбий–пуллик ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган шахслар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиб, керакли маълумотларни олишлари мумкин:

☎️
71-244-85-85;
📱 91-133-81-87.
 
1. ЎзДК ректори номига ариза (konservatoriya.uz веб сайтида ёки t.me/konservatoriyauz ) телеграмм каналидан ариза намунасини юклаб олинади.
2. Паспорт (пропискаси билан).
3. Диплом (иловаси билан) ёки 11 йиллик мактаб (шаҳодатномаси).

Маълумотлар (PDF ёки RaR) форматида, онлайн тарзда  podkurskonservatoriya.uz@gmail.com электрон манзилига 2020 йил 25 сентябрдан 5 октябрга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

Касбий-пуллик ўқув курсларига суҳбат натижаларига кўра муваффақиятли ўтган тингловчилар жорий йилнинг 12 октябридан ўқув жараёнларини бошлайди.
⚡️⚡️⚡️10 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Тест натижаларини қандай кўришни мана бу ерда тушунтирганмиз:

https://t.me/xushnudbek/6902

https://t.me/xushnudbek/6914

Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳазилтайм #abituriyent

Айрим абитуриентлар худди шу ўрдакка ўхшайди, мингта чиғириқдан ҳам ҳеч нарса кўрмагандай ўтиб, имтиҳонга телефон олиб киради 😊


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Фондимизда журналист ва блогерлар билан учрашиб, туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид Президент қарорларида белгиланган масалаларни муҳокама қилдик.

Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар.

Барча таклифларни умумлаштириб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этамиз. Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида водий вилоятларида бўлди.

2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида етказиб бериш ҳажми:

Андижон вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 5,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 70,8 фоизга;
▫️электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 16,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
▫️электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.

Наманган вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 23,6 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 52 фоизга;
▫️электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
​​Мактаб ўқитувчиларидан оммавий равишда коронавирусга тест олинмоқда

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили гибрид шаклда бошланмоқда. Болаларнинг мактабга чиқиши ёки чиқмаслиги ота-оналар ихтиёрига кўра амалга оширилмоқда.

14 сентябр кунидан етарли талабларга жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда.

Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

❗️Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароитида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



👉 @xushnudbek 👈