Ёввойи табиатнинг кулгили фотолари танловининг (The Comedy Wildlife Photography Awards) 2020 йилги финалчилари эълон қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан 44 та фотосурат танлаб олинди.
Барча финалчилар билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
comedywildlifephoto.com/gallery/finalists/2020_finalists.php
Ғолиблар 22 октябрда эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈

Тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилди
Ижтимоий тармоқларда тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар эълон қилинмоқда.
Хусусан, махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ҳам кўплаб абитуриентлар бу ҳақда ўз шикоятларини қолдиришди.
Мазкур ҳолат Давлат тест маркази томонидан ўрганиб чиқилди.
“Ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, 11 сентябрь куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган”, - дейилади ДТМ ахборотида.
Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.
❗️Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди.
Мазкур абитуриентлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.
Давлат тест маркази йўл қўйилган хатолик учун абитуриентлардан ва уларнинг ота-оналаридан узр сўраган ҳамда тест синовларини шаффоф ва адолатли ўтишига ҳисса қўшаётган блогерлар ва оммавий ахборот воситаларига яна бир бор миннатдорчилик билдирган.
Шу каби муаммолар ёки ҳолатлар ҳақида @abituriyentguruh гуруҳида қолдиришингиз мумкин, биз имкон қадар уларни тегишли мутасаддиларга етказишга ҳаракат қиламиз.

👍1
Бугун, соат 21:00 да МФактор билан ҳамкорликда тайёрлаётган «Юридик клиника» кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Мавзу: “Меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар”
Кўрсатувни YouTube орқали қуйидаги манзиллардан жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
👉 youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
👉 youtube.com/c/MFaktoruz
YouTube каналимизга обуна бўлишни унутманг!
Саволларингизни изоҳ сифатида қолдиришингиз мумкин, имконим етганига жонли эфирда жавоб қайтараман 👇

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафтадаги “Юридик клиника” кўрсатувида UZIMEI тизими ҳақида ҳам сўз юритгандим.
Асосан 2 та масалага эътиборимни қаратганман:
1) Нимага IMEI кодни рўйхатга олиш тўлови Ўзбекистон фуқаролари учун хорижликларга қараганда қиммат? Яъни ўзимизнинг қора кўзлар туристларга қараганда кўпроқ пул тўлаши керак.
Нега бундай? Қани мантиқ? Қани адолат?
2) Ўзи нима учун ўзбекистонликлар IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун пул тўлаши керак? Ахир бу халққа икки карра солиқ солишку. Фуқаролар тўлаётганлар солиқлардан ойлик олаётган масъуллар ўз ишини яхши бажара олмаётгани учун халқ уларнинг ишини осонлаштириш мақсадида яна ёнидан қўшимча пул тўлаши керакми?
Нега бундай? Қани мантиқ? Қани адолат?
Видеода шу фикрларимни батафсил тушунтирганман.
Ҳажми: 40мб
Тўлиқ видео: https://youtu.be/lPWPCfyKil4

Бироздан сўнг “Юридик клиника” дастурининг навбатдаги сонини қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/ALhEYxWuJjA
https://youtu.be/ALhEYxWuJjA
YouTube
Ishdan bo'shashga arizangni yoz deyishsa, nima qilish kerak? | 🔴 LIVE
Kanalimizga obuna bo'lish: 👉 http://bit.ly/Xushnudbek
Loyiha 🔴 YouTube‘dagi quyidagi ikkita kanalda jonli efirda namoyish etiladi:
👉 https://www.youtube.com/c/MFaktoruz
👉 https://www.youtube.com/c/XushnudbekXudoyberdiyev
#Xushnudbek #MFaktor #YuridikKlinika…

❤1
⚡️⚡️⚡️12 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.
Тест натижаларини қандай кўришни мана бу ерда тушунтирганмиз:
https://t.me/xushnudbek/6902
https://t.me/xushnudbek/6914
Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳазилтайм
“Қирол шер” мультфильмининг ҳақиқий ҳаётга кўчган варианти 😊
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин.

Тест юзасидан апелляция бериш тартиби ва муаммолари ҳақида
#abituriyent
Ҳар йили тест синовлари жараёнида норозилар кўп бўлади. Атиги 15% абитуриент талаба бўлгандан кейин, кўпчилик орасидан норозилар чиқиши табиий. Камроқ балл олган аксарият абитуриентларнинг айтадиган гапи бир хил: «мен зўр тайёрлангандим, лекин ДТМ нотўғри ҳисоблаган, аслида балим баланд чиқиши керак эди».
Боз устига балларни эълон қилишда хатоликка йўл қўйилгани ҳақида берилган кечаги эълон оловга сепилган керосин бўлди. «Ана, айтмадимми, меникини ҳам паст чиқарди, қайтадан ҳисобласин» деган гаплар кўпайди.
Ўз натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция шикояти беришлари мумкин. Ҳозир шу ҳақда сўз юритамиз.
Дастлабки муаммо, апелляция бериш муддатида. Низомга кўра, апелляция шикоятлари 21 августдан 30 августгача берилиши керак эди. Аммо пандемия сабаб тест синовлари сентябрь ойига қолдирилди. Хўш, бундай вақтда апелляция вақти ҳам суриладими? Расман қачондан бошланади ва қачонгача давом этади? Бу ҳақида бирор тайинли гап йўқ. Буни тезроқ белгилаш ва эълон қилиш керак.
Иккинчи муаммо, апелляция шикоятлари ёзма ёки электрон шаклда берилиши айтилган. Аммо электрон ариза беришнинг аниқ тартиби йўқ. Ўтган йили info@dtm.uz орқали қабул қиламиз дейишганди. Аммо бу яхши қарор эмаслиги, апелляцияни шахсий кабинети орқали юбориш имкониятини бериш кераклиги ҳақида аввал ҳам ёзгандим.
Учинчи муаммо, апелляцияда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
• уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
• апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
• тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
Телефон ёки ноутбук олиб кирса нима бўпти? У ўзининг ҳақлигини исботлаш учун керакли манбалардан қидирса, бунинг нимаси ёмон? Абитуриент гениймаску, ҳаммасини сўзма-сўз ёддан биладиган. Ахир бу шунчаки апелляция жараёни-ку, қайта тест топшириш эмас!
❗️Апелляциянинг умумий тартиблари:
👉 апелляция шикоятини бериш учун Тошкентга келиш шарт эмас, ДТМнинг ҳудудий бўлимлари манзили мана бу ерда;
👉 абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт;
👉 абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест топшириқлари китоби берилади;
👉 абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва апелляция комиссиясига тақдим этади;
👉 абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби ДТМга белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди;
👉 апелляция шикояти фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Илгари ота-онаси ёки устозларига рухсат бериларди, кейинчалик буни тақиқлаб қўйишди;
👉 абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, шикоятни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади;
👉 абитуриент мурожаат қилганда унга қарордан кўчирма берилади;
👉 абитуриент қарор устидан судга шикоят қилиши мумкин.
‼️Таклиф:
Умуман олганда апелляция тартиби худдики ДТМ хатоси чиқиб қолишидан қўрқиб, атайин абитуриентларни қийнаш учун ёзилганга ўхшайди.
Менга қолса, тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин, абитуриентларнинг шахсий кабинетида унга тушган саволларни тўлиқ эълон қилиш керак. Шунда абитуриентлар қайси саволга тўғри белгилади, қайсига нотўғри, ўқитувчиси билан бирга текшириб кўради ва агар ўзи хато қилганини кўргач, апелляция бериб ҳам ўтирмайди. Бу минглаб асоссиз шикоятларнинг олдини олади, ДТМнинг ҳам иши камаяди.
Ўз навбатида хато саволларни аниқлаш ҳам осонлашади. Хатони тан олиш эса мардлик белгиси.
Бу иш очиқлик ва шаффофликка қўйилган навбатдаги катта ва дадил қадам бўлар эди.

Тошкентда ичимлик суви ўчирилиш жадвали
14 сентябрдан 13 октябргача Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича профилактика таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви босимининг пасайиши ва ўчирилиши кузатилади.
Тўлиқ жадвал билан мана бу саҳифа орқали танишишингиз мумкин:
https://uzsuv.uz/uz/posts/suv-pasayishi
Ўз ҳудудингизни топинг ва шунга қараб тайёргарлик кўриб қўйишни унутманг.

Сўз эркинлиги ва нафратга тўла риторика ўртасидаги ҳуқуқий чегаралар қаерда? Интернетдаги буллингга (бошқаларни таҳқирлаш, зўравонлик) қарши ҳуқуқий ҳимояни қандай кучайтириш мумкин?
Умуман сўз эркинлиги дегани бу ҳар қандай мазмундаги гапни, ҳатто ҳақорат ва туҳматларни ҳам гапиришга эркинлиги бор деганими ёки бунинг ҳам маълум чеклов ва қоидалари борми?
Шу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунос Дилфуза Куролованинг мақоласи ўзбек тилида эълон қилинибди. Ўқишни тавсия қиламан:
https://www.gazeta.uz/uz/2020/09/14/hate-speech/

Газета.uz
Эркинлик чегаралари
Сўз эркинлиги ва нафратга тўла риторика ўртасидаги ҳуқуқий чегаралар қаерда? Интернетдаги буллингга (бошқаларни таҳқирлаш, зўравонлик) қарши ҳуқуқий ҳимояни қандай кучайтириш мумкин? Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунос, Global Shapers Tashkent Hub ташаббусининг…
⚡️⚡️⚡️13 сентябрдаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.
Тест натижаларини қандай кўришни мана бу ерда тушунтирганмиз:
https://t.me/xushnudbek/6902
https://t.me/xushnudbek/6914
Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Тест натижаларини қандай кўришни мана бу ерда тушунтирганмиз:
https://t.me/xushnudbek/6902
https://t.me/xushnudbek/6914
Кеча тестга кирганлар ўз натижаси билан ушбу пост тагида изоҳ сифатида ёки махсус ташкил қилинган @abituriyentguruh гуруҳида ўртоқлашишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик сўраётган саволлардан бири - нима учун ҳалигача mandat.dtm.uz сайти ишламаётгани ҳақида эди. Бугунги брифингда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу бўйича батафсил тушунтириш бериб ўтди.
Маълумотдан шуни тушундимки, ДТМ тизимни ортиқча саволлар туғилмайдиган қилиб эълон қилмоқчи. Ўтган йили шунчаки олган бали бўйича териб чиқилган ва ҳеч қандай имтиёзлар инобатга олинмаганди. Натижада якунда имтиёзлар қўллангач, абитуриентлар ўрни ўзгариб кетган ва тушунмовчиликлар пайдо бўлганди. Жорий йилда барча факторларни инобатга олиб, янги функцияларни қўшиб, кейин эълон қилишмоқчилигини айтишмоқда.
Кўрамиз ва кутамиз, эълон қилингач баҳо берамиз.

Яхши хабар
Айтишларича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси, хусусан, қонунчиликдан "ибодат либоси" атамасини чиқариб ташлаш масаласи муҳокама қилинган.
Жумладан, адлия вазири ўринбосари бу ўзгартишлар ортидан келиб чиқадиган ижобий натижалар, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши тўғрисида гапирган.
Шахсан мен ушбу қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Хусусан, "ибодат либоси" билан боғлиқ норма амалиётда шу пайтгача бирор ижобий фойда келтирмаган, аксинча нафақат виждон эркинлигини чеклаш ёки қийинчилик туғдириш, балки кимларгадир ёқмай қолган инсонларни "диний мақом" билан жазолаш учун ричаг бўлиб хизмат қилган. Сўнгги йиллардаги диний бағрикенглик бўйича қилинаётган ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида мазкур ўзгариш Ҳукуматнинг ижобий имижига яхши таъсир қилиши, инсонларда ишончни янада мустаҳкамлаши табиий.