Xushnudbek.uz
512K subscribers
9.68K photos
2.46K videos
206 files
8.36K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Мактабларда дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Халқ таълими вазирлиги мактаб дарсликларининг синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорларини эълон қилди.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилди. Ёки ижара тўлови муддатини узайтириш ҳам мумкин, бунда мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланади.


👉 Ижара тўловлари нархи билан батафсил танишиш 👈
Танлов натижалари бўйича маълумот

Ҳозирда Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

❗️Аммо бир лекини бор. Жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча ОТМлардан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

📌 Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

«Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди. Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз».

Шунингдек, бугунги селекторда Президент қарорига асосан биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилгани ҳақида маълумот берилган. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.


👉 @xushnudbek 👈
Қонунлар амалдорларнинг ҳаракатига қараб ёзиладиган жамият ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг маълумот беришича, Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф киритибди. Таклифда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш мақсадида жарима майдонига жойлаштириш тартибини жорий этиш илгари сурилаётган экан.

Бу нима дегани?

Бу шуни англатадики, бугунги қонунчилик бўйича карантин қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситаларини жарима майдончасига қўйиш мумкин эмас. Бу янги тартибни энди қонунчиликка киритишмоқчи.

Амалиёт

Аммо юртимизда карантин чекловлари жорий этилган муддат давомида 26 мингдан ортиқ автомобиллар карантин қоидаларини бузганлиги учун жарима майдонларига олиб кирилган. Тасаввур қиляпсизми, 26 мингдан ошиқ!

Хулоса

Агар ҳали бунақа қонун йўқ бўлса, унда демак, шу кунга қадар жарима майдончасига жойланган 26 мингта автомобиль қонунларга хилоф тарзда жарима майдончасига жойланган ва фуқароларга миллиардлаб зарар етган. Улар ҳеч бир қонуний асоссиз жарима майдончалари учун тўлов қилишга мажбур бўлган, машинасиз қолиб, рўзғорини боқа олмаган ва бошқа маънавий-моддий жабр чекишган.

Бу нарса кимнидир ўйлантирадими? Бундан кимдир уяладими? Буни кимдир назоратга оладими? Бунинг учун кимдир халқдан узр сўрайдими? Бунақа ноқонуний қарор қабул қилингани учун кимдир жавоб берадими?

Ёки ҳеч нарса бўлмагандай, келган жойидан давом этиб кетилаверадими? «Халқнинг хотираси қисқа, ҳаммасини унутади» принципими?

Суднинг қарори

Балки орангизда «Ўзингча нималар деб валдираяпсан, бирор қонуний асоси бўлмаса 26 мингта бунақа қарор қабул қилишмаса керак, ўзинг қонунни нотўғри талқин қилаётгандирсан» деган фикрда бўлаётганлар бордир. Мантиқан тўғри фикр.

Бунга жавобим эса қуйидагича: Миробод туман маъмурий судининг раиси шунга доир ишни кўриб чиқиб, фуқаронинг машинаси жарима майдончасига қонунга хилоф тарзда қўйилган деб топган эди. Суднинг қарорида мана бундай гаплар бор:

«ИИБ ЙҲХБ инспектори Ш.Атахатжаев ва Миробод туман санитария-эпидемиология назорати инспектори Д.Айматовлар томонидан ўтказилган тадбирда, М.В бошқарувидаги транспорт воситасида юқоридаги қонун талабларига зид равишда жарима майдончасига қўйилиши, транспорт воситаси 7 майдан 27 майгача – 20 кун мобайнида жарима майдончасида сақланиши, шунингдек у автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиш учун ортиқча сарф-харажат қилгани, сарсон-саргардон бўлгани оқибатида, унинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари қўпол равишда бузилган».

Суд фуқаронинг фойдасига қарор чиқарган.

Менинг гапим балки кимлар учундир бир тийинлик аҳамиятга эга эмасдир, аммо суд қарори барча учун мажбурий, буни тан олмасликнинг иложи йўқ. Хулоса ўзингиздан.

P.S.: ривожланган жамиятларда аввал қонунлар чиқарилади, кейин амалиёт унга мослаштирилади. Аммо аввал фуқароларнинг ҳуқуқларини бузадиган қонунга хилоф амалиётни жорий қилиб, кейинчалик уни қонунчиликка киритадиган жамиятда нимадир нотўғри кетяпти, буниси аниқ. Балки жамиятнинг ривожланиб кетмаётганининг кўплаб сабабларидан бири ҳам шудир, ким билсин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мандатни кутаётган абитуриентларнинг ҳозирги ҳолати 😄


Мандат чиқса, каналда биринчилардан бўлиб хабар беришга ҳаракат қиламиз.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Олинган маълумотларга кўра, бугун мандат чиқмайди. Ётиб ухлайверинглар. Ёки ана, футбол кўринг, Бавария-Севилья бошланяпти - Европа суперкубоги.

Жавоблар эртага чиқиб қолиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️ Айтишларича, бугун Президент Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов бошчилигида Фарғонада йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мажлисда ташкилий масала кўрилади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Расмий хабарларни @uzauz каналида кузатиб боринг.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Айтишларича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

Унинг ўрнига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда. Ш.Абдураззоқов 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган эди.

Расмий хабарларни @uzauz каналида кузатиб боринг.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️РАСМАН: Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


👉 Батафсил ўқиш 👈
⚡️❗️ МАНДАТ бугун соат 15:00 да чиқади!

ДТМнинг хабар беришича, 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Барча билимли абитуриентларга чин дилдан омад тилайман!


👉 @xushnudbek 👈
Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлаш бўйича мажлисдан лавҳалар

Унда янги тайинланган ҳоким Шавкатжон Абдураззақов Фарғонага ҳоким бўлиб кетаётган Хайрулла Бозоровга тўн кийдирган.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги


👉
@xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️РАСМАН: Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳар қандай нагрузкани кўтара олади, деб ваъда қилинган ДТМ серверлари айтилгандай бўлиб чиқмади.

Тизимга катта юкланиш бўлаётгани сабабли, dtm.uz, abitur.dtm.uz сайтлари очилмаяпти ёки омади келганларга ўта қийинчилик билан очиляпти. Ҳозирча натижаларни кўришнинг имкони бўлмаяпти.


👉 @xushnudbek 👈