❗️Кўпчилик сўраётган саволга жавоб:
Кўпчилик фақат натижам чиқди, энди имтиёзим қайта қўшиб ҳисобланадими, деб сўрамоқда. Йўқ, ундай эмас.
Бугунги эълон қилинаётган натижалар барча имтиёзларни инобатга олган ҳолда чиқарилмоқда. Агар имтиёзингиз бўлса, сизга тақдим этилган натижада бу ҳам қўшиб ҳисобланган.
Шунингдек, бугунги натижалар барча бешта йўналиш доирасида ҳисобланган. Агар сизга «талабаликка тавсия этилмадингиз» деган хабар келган бўлса, демак сиз бешта йўналишга ҳам кира олмаган бўласиз.
👉 @xushnudbek 👈

2020-2021-ўқув йили учун ўтиш баллари эълон қилинди
https://dtm.uz/info/passing-scores2020 манзилида 2020-2021-ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди. Унда бакалавриат таълим йўналишларига танлов ва ўтиш баллари, шунингдек олимпиада ва спорт ғолиблари сони ҳам келтирилган.
❗️Суратдан кўриниб турибдики, Юридик университетга турли спорт тадбирларида ғолиб бўлган 23 нафар абитуриент ҳужжат топширган ва улар имтиҳонсиз КВОТА ИЧИДА ДАВЛАТ ГРАНТИ асосида ўқишга қабул қилинган. Натижада 189 балл ва ҳаттоки ундан кўпроқ балл (яна бир имтиёзчилар) тўплаганлар ҳам контрактга кирган. Бу нақадар аҳмоқгарчилик ва мантиқсизлик эканлигини тасаввур қилаверинг!
‼️Ҳа, айтганча https://dtm.uz/info/passing-scores2020 манзилига ҳам осонгина кириб бўлмайди, тез-тез қотиб қоляпти, омадингиз келса осон оча оласиз. Йўқса, қайта-қайта саҳифани янгилаб туринг.

😢1
❓Норози абитуриентлар нима қилсин?
Агарда сиз бугунги мандатдан ва ўзи умуман тест жавобларингиздан норози бўлсангиз, апелляция шикояти беришингиз мумкин.
Бундай шикоятларни қабул қилиш 27 сентябрь (якшанба) кунидан бошланади.
Шикоят бериш учун қаергадир бориш, телефон қилиш ёки ёзма ариза юбориш шарт эмас. Шунчаки тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириб, онлайн равишда апелляция шикояти қолдиришлари мумкин.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш махсус комиссия томонидан 28 сентябрдан бошланади.
Шикоят юборган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.

Қизиқ маълумот:
Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач, деярли барча вилоят ҳокимлари алмаштирилди. Ҳокими ўзгармаган ягона вилоят - Андижон бўлиб турибди. Шуҳрат Абдураҳмонов 2013 йил 26 апрелдан буён вилоятда ҳокимлик қилмоқда.
Шунингдек, аввалги ва ҳозирги президент даврида вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган кадрлар сони - 3 нафар. Булар: Шуҳрат Абдураҳмонов, Эркинжон Турдимов, Хайрулла Бозоров.
Турдимов ва Бозоров вилоят ҳокимлигидан кетмади, шунчаки бошқа вилоятларга ўтказилди.
Ҳа, айтганча, Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида вилоят ҳокимлигидан бошқа ишга ўтказилиб, маълум муддатдан кейин яна шундай лавозимга қайтган кадр ҳам бор, бу - Зойир Мирзаев.

Сизга (абитуриент) ёки яқинларингизга (фарзандингиз, ака-ука, опа-синглингиз) жорий йил талаба бўлиш насиб қилдими?
Anonymous Poll
20%
Ҳа, давлат гранти асосида
36%
Ҳа, тўлов-контракт асосида
37%
Йўқ, балл етмади
7%
Бу йил топширмаганди(м)
«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?
#abituriyent
Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.
• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?
Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.
• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун 26 сентябрь - бугундан бошлаб ариза берса бўлади. Лекин маслаҳатим, бугун-эрта (шанба-якшанба) бориб ўтирманг. Дам олиш куни. Душанба кунидан борсангиз маъқулроқ. Аризани 1 ой ичида берсангиз бўлаверади, шошилиш шартмас. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади деган қоида йўқ. Тўпланган баллга қараб тартибга солинади.
• Ариза қаерга берилади?
Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.
• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?
Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида (хоҳласа биринчи, хоҳласа бешинчи) ўқишга рухсат берилади.
• Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?
Масалан, биринчи йўналишга бали етмади, лекин иккинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент иккинчида ўқишни истамай, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими? Йўқ, ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди.
• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?
Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
•1-тоифа
Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.
Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.
138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.
2-тоифа
56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.
Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.
Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан (t.me/xushnudbek/3180) кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.
3-тоифа
56,7 баллдан кам тўплаганлар (масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.
• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?
Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.
• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?
Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.
• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?
Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.
• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.

❓Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун ўтиш балларини қаердан кўрса бўлади?
Кўпчилик имтиёзлиларнинг ўтиш балини сўрамоқда. Давлат тест марказининг сайтида имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2020-2021-ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди.
Бунинг учун https://dtm.uz/info/imtiyoz-ball саҳифасига ўтишингиз керак.
Мазкур бўлимга киргандан сўнг,
👉 Таълим шакли;
👉 Имтиёз тури;
👉 “Олий таълим муассасаси” ёки “Имтиёз йўналиши” танланади.
Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
❗️Маълумот учун, барча ОТМларнинг умумий кириш баллари билан https://dtm.uz/info/passing-scores2020 саҳифаси орқали танишишингиз мумкин.

👍2
Ғайритабиий жавоб варақалари ҳақида
Кеча мандат чиққандан кейин ижтимоий тармоқларда ғайритабиий ҳолатлар ҳақида саволлар кўпайди.
ДТМ ана шундай ғайритабиий жавоблардан бирига изоҳ берди. Яъни 206,4 балл билан талабаликка тавсия этилмаган абитуриент аслида ҳарбий ОТМ - Божхона институтига кириб бўлган экан. Шу сабабли унинг бали оддий ОТМларда ҳисобга олинмаган ва талабаликка тавсия этилмаган деган ёзув чиққан.
Бундан ташқари бошқа ҳолатлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Масалан, кимдир паст балл билан ўқишга кирган, кимдир эса худди шу йўналишга баланд балл олиб кира олмаган. Ёки кимдир пастроқ балл билан грантга, кимдир худди йўналишга баланд балл билан контрактга кирганини кўриш мумкин.
Бунда ёки таълим тили (ўзбек, рус ва ҳк) бошқача бўлади, ёки таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бошқача бўлиши мумкин. Яъни кимдир 160 балл билан рус потокка кирган, кимдир 165 балл билан ўзбек потокка кира олмаган. Жавоб варақаларида буларни билишнинг иложи йўқ, ўшанчун кўпчилик чалғияпти.
❗️ Агар тил ҳам, шакл ҳам бир хил бўлсаю, лекин юқорида айтилган тушунарсиз жавоб чиққан бўлса, унда апелляцияга беришни маслаҳат бераман. Масаланинг ягона ечими шу.

⚡️Қувадаги бетон тўсиқлар олиб ташланди
Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли бугундан бошлаб очилди. Бу ҳақда @uzauz хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда эса фарғоналик ва андижонликлар ушбу қувончли хабарни Ғаниевнинг кетиши ва Бозоровнинг келиши билан боғлашмоқда.
Умуман олганда жуда кўпчилик бу ўзгаришдан хурсанд бўлганини яшириб ўтирмаяпти. Йўлнинг очилганини айтяпман-да...

Айрим абитуриентларнинг имтиёз берувчи тавсияномалари тасдиқланмаган
Ёдингизла бўлса, қабул жараёнлари бошланиш арафасида абитуриентлар учун @abituriyentguruh деган гуруҳ очган эдик. Ушбу гуруҳда қабул жараёнларига оид ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилиши билан бир қаторда, абитуриентлар ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида ҳам ўзаро фикр ва тажрима алмашиши мумкин эди.
Бугун ДТМ ушбу гуруҳда қолдирилган иккита масала бўйича расмий тушунтириш берди. Яъни айрим абитуриентлар ҳарбий қисм қўмондонлиги тависяномасига эга бўлиб, етарли балл тўпласада, талабаликка тавсия этилмаганидан шикоят қилган эди [1-ҳолат], [2-ҳолат].
Маълумки, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади ва улар дастлаб ушбу квоталар ичида баҳслашади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тасдиқланган (ташкилотлар рўйхати пастдаги суратда).
ДТМнинг айтишича, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзларига тегишли тавсиянома маълумотларини дастурга киритган ва рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, уларнинг маълумотлари масъул ваколатли органга юборилган ҳамда маълумотларнинг тўғри эканлиги текширилиб, тасдиқланган.
Аммо юқорида келтирилган абитуриентларнинг маълумотлари ўрганилганда уларнинг тавсияномаси масъул ваколатли орган томонидан тасдиқланмаган.
Шундай қилиб, ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмаган абитуриентларга нисбатан имтиёз қўлланилмаган.
Ҳурматли ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар! Агар сизда ҳам шунақа муаммо бўлган бўлса, яъни балингиз етарли бўлса ҳам имтиёз қўлланмаган бўлса, унда ўзингиз хизмат қилган ҳарбий қисм қарашли бўлган вазирлик ёки ташкилотга мурожаат қилинг. Улар нима учун сизнинг тавсияномангизни тасдиқлаб бермаганига аниқлик киритинг.
Ва шу билан бир вақтнинг ўзида ДТМга апелляция ҳам юборинг. Албатта ДТМ сизнинг имтиёзингизни қўшиб қўйишга ваколатли орган эмас, аммо апелляция бермасдан бунга ҳуқуқий ечим топишнинг ҳам иложи йўқ.

Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар
#abituriyent
Мандат чиққандан кейин кўпчилик "нима учун бизга хотин-қизларга берилган 4%лик имтиёз қўлланмади?" деб савол бермоқда. Шунинг учун айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчиман.
👉 Биринчидан, кечаги мандатда барча имтиёзлар инобатга олинган, яъни менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан, деб ўйлаётганлар адашяпти;
👉 Иккинчидан, 4% лик имтиёз бу балл қўшиб беради дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, ҳеч қанақа балл қўшилмайди;
Яна ҳам мана бу постда батафсил тушунтирганман, эътибор билан қайта ўқиб чиқинг:
https://t.me/xushnudbek/6373
👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди дегани эмасди, ўқишга кириш учун юқори балл ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди. Жумладан, ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали қуйидагича бўлди:
Қорақалпоғистон – 154,5
Андижон – 135,2
Наманган – 151,5
Фарғона – 151,6
Бухоро – 160,2
Хоразм – 154,9
Сурхондарё – 150,5
Қашқадарё – 157,3
Жиззах – 151,8
Навоий – 163,9
Самарқанд – 151,4
Сирдарё – 138,5
Тошкент вилояти – 138,7
Тошкент шаҳри – 136,3
Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шу баллардан ўтказа олсагина, ўзи топширган ОТМга грантга кирди. Бундан паст балл тўплаганларга 4%лик имтиёз қўлланмади.

👍1
❗️189 балл можароси: имтиёзлар нотўғри қўлланган, абитуриентлар ўрни қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак
Хабарингиз бор, жорий йилда кўплаб йўналишларда 189 балл олган абитуриентлар грантга кира олмай, контрактга тавсия этилгани жамоатчиликда эътирозларни келтириб чиқармоқда.
Жумладан, турли халқаро ва республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлган спортчилар имтиёзли равишда берилган квота доирасида грантга қабул қилинди. Натижада кўплаб йўналишларда 189 балл олганлар контрактга тушиб қолди.
Ҳозир имтиёзлар бериш тизими қай даражада адолатсиз эканлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу масалага алоҳида тўхталаман. Ҳозир бошқа жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман.
❓Хўш, спортчилар квота ичида қабул қилиниши керакмиди ёки бошқалар халақит қилмасдан квотадан ташқарими?
ДТМ берган расмий баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2008 йилдаги 226-сон қарорига кўра, спортчилар мавжуд квота ичида қабул қилиниши керак. Ҳа, ҳақиқатдан ўша 12 йил олдинги ҳужжатда шунақа ёзилган.
Аммо жорий йилнинг бошида, аниқроғи 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5924-сонли Фармони қабул қилинган. Мазкур фармоннинг 12-бандида қуйидагича қоида белгиланган:
«12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш;»
Кўриб турганингиздек, Президент фармонида спортчиларга қўшимча давлат гранти ажратилиши белгилаб қўйилган. Яъни улар бошқа билимлиларга халақит бермаслиги керак эди.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Президент фармони Вазирлар Маҳкамаси қароридан устун туради ва 2 хил қоида келтирилган бўлса, Президент фармонида белгилангани кучга эга бўлади.
‼️Шунга кўра, квота ичида қабул қилинган барча спортчиларга қўшимча грант ажратилиши керак ва натижада қолганларнинг ўрни қайта ҳисобланиши лозим, деб ҳисоблайман.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда жисмоний тарбия ва спорт вазири 18 сентябрь куни имзолаган хат нусхаси тарқалди. Ҳақиқийлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган ушбу хатга вазирлик имтиёз берилиши керак бўлган спортчилар рўйхатини илова қилган ҳамда улар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши ҳақида ёзилган.
Мазкур ҳолат бўйича масъул ташкилотлардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.
❗️P.S.: лекин яна бир нарса, агар барча спортчилар қўшимча квотага ўтказилгани билан, 189 балл олганларни грантга киришига тўсқинлик қиладиган яна бир тоифа имтиёзчилар барибир сақланиб қолиши мумкин. Булар "Темурбеклар мактаби" битирувчилари бўлиб, уларга қўшимча балл берилади ва уларнинг кўпчилигининг баллари 189 баллдан ошиб кетган. Ҳа, шунақа, Ўзбекистон ана шундай мантиқсиз имтиёзлар мамлакати. Бу мавзуга яна қайтамиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган сафар “Қирол шер” мультфильмининг ҳаётга кўчган версиясини кўрсатгандик.
Бугун “Титаник” фильмининг реал ҳаётдаги қисмини томоша қилинг 😂
Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!
👉 @xushnudbek 👈
Бугун “Титаник” фильмининг реал ҳаётдаги қисмини томоша қилинг 😂
Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!
👉 @xushnudbek 👈
Ижтимоий тармоқларда барча жавобларнинг олдига ИКС белгиси қўйилган жавоблар варақаларининг расми тарқалмоқда (чапдаги 1-расм).
Ва айримлар, буни тушунмасдан "ана, ҳаммасига нотўғри белгиланган бўлса ҳам, лекин балл ҳисоблабди" дея изоҳ қолдирмоқда.
Аслида ундай эмас. Бу шунчаки ўша одамнинг телефони ёки компьютеридаги муаммо туфайли юзага келган. Яъни яшил рангдаги тўғри (check) ва қизил рангдаги нотўғри (cross) белгисини телефон ўқимаган, юклаб ололмаган ва шунинг учун номаълум белгини билдирадиган тўртбурчак ичида кичкина қизил икс пайдо бўлган. Бунга балки интернет тезлиги ҳам сабаб бўлаётгандир.
Аслида худди ўша жавоблар варағини бошқа яхши ишлайдиган телефондан қайта юклаб қаралса, ҳолат бошқачалигини кўриш мумкин (ўнг томондаги 2-расм).
Мабодо сизда ҳам шунақа барчаси нотўғридай белги чиқиб қолган бўлса, ҳайрон бўлманг, жавоблар варағини қайта юклаб кўринг.