Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага ишланмайдиган байрам куни, яъни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
👉 @xushnudbek 👈

Бугун, Toshkent City мажмуасидаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган давлат тадбири бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча, 29 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тожикистонга борди. Душанбе шаҳрида Абдулла Арипов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашди.
Учрашувларда асосан ўзаро савдо айланмасини янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилган ва музокаралар якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланган.

Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Шавкат Мирзиёев: “Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз”.
P.S.: Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда шахсан президентнинг ўзи биринчи марта қатнашяпти. Авваллари анъанага кўра, Президентнинг ўқитувчиларга табригини унинг номидан бирор давлат маслаҳатчиси ўқиб эшиттирар, лекин ўзи қатнашмас эди.

Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Жумладан:
«Буюк хизматлари учун» ордени билан
• Жумаев Тўхтамурод Муртазаевич - Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби фахрий директори
«Дўстлик» ордени билан
• Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Қорақалпоқ давлат университети ректори
• Тошкулов Абдукодир Хамидович - Термиз давлат университети ректори
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
• Ражабов Барна Журакулович - Давлат тест марказининг Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
Тўлиқ рўйхат:
https://president.uz/uz/lists/view/3861

Шавкат Мирзиёев:
«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.
Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз».

Дедилар дунёда асли ким азиз?
Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки: азиз шубҳасиз
Устозин қадрига етолган инсон!
Нега шеър ёзмайин, юракдан ёниб,
Нега таъзим қилмай, Сизга бу маҳал.
Нега хизматингиз қилмай қувониб,
Эй азиз муаллим, устози аввал.
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сизки юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ёки санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Бугунги касб байрамлари билан юртимизда фаолият юритаётган барча устоз ва мураббийларни, шу жумладан, менга таълим берган, тарбия берган, ҳаёт сабоқларини ўргатган ва бугун ҳам ўргатаётган жондан азиз устозларимни чин қалбимдан табриклайман.
Азиз устозларим, олдингизда бир умр қарздорман, Сизлар учун бошим ерга теккунча таъзимдаман!

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги «Кўганли» маҳалласида яшовчи аҳоли ҳудудда 6,5 миллиард сўмга қуриб битказилган кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушганини, янги қурилаётган йўл ҳам худди шундай сифатсиз бажарилиб яроқсиз ҳолга келиб қолишидан қўрқмоқда.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ушбу иш бўйича 2020 йил 29 сентябрь куни терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
“G” гуруҳидан Барселона ва Ювентус жамоалари ўрин олишди. Месси ва Роналду қарама-қаршилигини яна томоша қилишимиз мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
❗️Бугундан бошлаб тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриатдаги битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланади.
Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси шундай қарорга келган.
Дуо қиламизки, тез орада вазият изига тушиб, барча ОТМлар ўқишнинг анъанавий шаклига ўтишади.

Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️2020 ЙИЛГИ КОНТРАКТ НАРХЛАРИ (барчаси биттада!)
Ушбу суратда давлат олий таълим муассасаларидаги контракт нархлари билан батафсил танишишингиз мумкин. Бунда бакалавр ва магистратура, шунингдек барча таълим шаклларидаги тўлов-контракт нархлари акс этган.
Расмни каттароқ ҳажмда юклаб олиш
Изоҳ: кундузги таълим шаклидаги нархларда 10% чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни талабалар тўлайдиган сумманинг ўзи кўрсатилган.
👉 @xushnudbek 👈
Ушбу суратда давлат олий таълим муассасаларидаги контракт нархлари билан батафсил танишишингиз мумкин. Бунда бакалавр ва магистратура, шунингдек барча таълим шаклларидаги тўлов-контракт нархлари акс этган.
Расмни каттароқ ҳажмда юклаб олиш
Изоҳ: кундузги таълим шаклидаги нархларда 10% чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни талабалар тўлайдиган сумманинг ўзи кўрсатилган.
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайланди
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.