Xushnudbek.uz
✔
784K subscribers
15.3K photos
3.79K videos
338 files
12.4K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Контрактга ўтиш баллари ҳам ўзгарди

ДТМ сайтидаги ўтиш баллари саҳифасида ҳам ўзгариш юз берган. Масалан, Тошкент давлат юридик университети мисолида оладиган бўлсак, аввал давлат гранти учун ўтиш баллари 2 та факультетда кўрсатилмаган, шунчаки чизиқча қўйилган эди. Чунки ўша йўналишларда квота доирасида спортчилар имтиёзли қабул қилинганди. Ана энди улар квотадан ташқарига олиб ўтилгандан кейин, давлат гранти учун ўтиш бали 189 балл деб белгиланган. Демак, 189 балл олганларнинг барчаси грантга қабул қилинган.

Яна бир муҳим томони, контракт учун ҳам кириш баллари бироз пастлаган. Яъни спортчилар квотадан ташқарига олиб ўтилгани натижасида контракт чизиғининг тагида турган ва озгина бали етмай қолган абитуриентлар мандат чизиғида юқорига кўтарилиб, контракт асосида қабул қилинган.

Шунинг учун мандат чизиғи тагида турган абитуриентлар яна бир бор ўз натижаларини қайта текшириб қўйишларини сўраган бўлар эдим.

Бугун кўпчиликнинг уйида қўчқорлар сўйиладиганга ўхшайди 😂


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Фарғонанинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида илк марта кўриниш берди.


👉 @xushnudbek 👈
1 октябр куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Хотин-қизлар аҳволи бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг 25 йиллигига бағишланган юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Фолкан Бозкир, БМТнинг Аёллар бўлими раҳбари Фумзиле Мламбо-Нгкука иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг нутқи ҳам эшиттирилди (видео илова қилинмоқда).


👉 @xushnudbek 👈
Тест натижаларини ҳисоблашда имтиёзларни қўллашдаги хатолик тўғрилангани эвазига бугун кимлардир контрактдан грантга ўтди, яна кимлардир умуман ўқишга кирмаган жойида талаба бўлди. Кириш баллари бироз пасайди. Хуллас, алғов-далғов бўлди.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Ҳали олдинда имтиёзи ҳисобланмаган ҳарбий тавсияномалилар бор. Аввалроқ ДТМ бу масалага расмий изоҳ берган эди.

Биз масаланинг тагига етдик.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда тавсияномаларини базага киритишган. Аммо ДТМ базаси шунақа қилинганки, агар паспорт, диплом ёки тавсиянома рақами "ноль" рақами билан бошланса, ўша бошидаги ноль тушиб қолади. Имтиёзи ҳисобланмаган барча абитуриентларники ноль билан бошланади.

Тахминан ДТМ вазирликларга тасдиқлаш учун рўйхат юборганда ўша нолсиз юборган. Вазирликлар эса бунақа рақамли тавсиянома берилмаган, деб қайтарган.

Қарабсизки, бизни яна битта бошоғриқ кутиб турибди.

Мен имтиёзларга тиш-тирноғим билан қаршиман, аммо қонуний ҳаққи бор инсонларнинг ҳуқуқини тиклаш тарафдориман.


👉 @xushnudbek 👈
Кечки суҳбат

Бугунги ўзгаришлар тўғрисида изоҳларда фикр алмашамиз.

Кимда қандай ўзгаришлар бўлди, таассуротларингизни биз билан ўртоқлашишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Жавоблар қачон чиқади?

Охирги йилларда тест синовларини ўтказиш жараёнидаги ижобий ўзгаришлардан кейин коррупция элементлари ўта юқори даражада сақланиб турган йўналишлар - бу магистратура ва ижодий имтиҳонлар эди. Афсуски субъективизмнинг ўта юқорилиги, натижаларни сохталаштиришнинг осонлиги, имтиҳон саволларининг хавфсизлигини таъминлаш даражаси ўта пастлиги ва ҳ.к. факторлар бунга асосий сабаб эди.

Буни қарангки, бугун 3 октябрь бўлишига қарамасдан, ҳалигача жорий йилдаги магистратура тестлари ва бакалаврнинг ижодий имтиҳонлари жавоби эълон қилинмади. Ҳалигача юз минглаб абитуриентлар натижалари на уёқли, на буёқли эканлигини билишмайди.

Азал-азалдан халқ орасида «жавоблар чиқиши қанча чўзилса, шунча ўйинлар кўп бўлади» деган нақл юради. Бу қанчалик рост ёки ёлғон менга қоронғу, аммо жавоблар нима учун кечикаётганига масъулларнинг бирор аниқ жавоби, важ-карсони бормикин ўзи?

Хўп, ҳеч бўлмаса яна қанча кутиш кераклигини айтишсин, абитуриентлар шунга қараб иш қилишарди. Ажойиб қабул йили бўляпти-да ростдан.


👉 @xushnudbek 👈
Юридик техникумларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари бўлиб ўтадиган манзиллар ҳақида
МАЪЛУМОТ

1. Андижон вилояти юридик техникуми учун - Андижон вилояти юридик техникумида (Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 2-уй)
2. Бухоро вилояти юридик техникуми учун - “Дилкушо” теннис стадионида (Бухоро шаҳри, И.Каримов кўчаси, 24-уй)
3. Фарғона вилояти юридик техникуми учун - Фарғона давлат университети стадионида (Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси)
4. Жиззах вилояти юридик техникуми учун - Жиззах вилояти юридик техникуми биносида (Жиззах шаҳри, Учариқ МФЙ, Н.Баракаев кўчаси)
5. Наманган вилояти юридик техникуми учун - Наманган вилояти юридик техникуми биносида (Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси, 2-уй)
6. Навоий вилояти юридик техникуми учун - Кимёгар ёпиқ спорт мажмуасида (Навоий шаҳри, А.Навоий кўчаси, 5-уй)
7. Қашқадарё вилояти юридик техникуми учун - “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдонида (Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 5-уй)
8. Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникуми учун - Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Нукус шаҳри, Ҳулиманқиз бахши кўчаси)
9. Самарқанд вилояти юридик техникуми учун - 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчаси )
10. Сирдарё вилояти юридик техникуми учун - Сирдарё вилояти юридик техникумида (Гулистон шаҳри, “Манавият” МФЙ, Эзгулик кўчаси)
11. Сурхондарё вилояти юридик техникуми учун - Сурхон спорт мажмуаси захира футбол майдонида (Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси 43-уй)
12. Тошкент шаҳар юридик техникуми учун - Тошкент шаҳар юридик техникумида (Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 12-мавзе, 67А-уй)
13. Тошкент вилояти юридик техникуми учун - Тошкент вилояти юридик техникумида (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Истиқбол МФЙ, Ҳиёбон кўчаси, 2-уй)
14. Хоразм вилояти юридик техникуми учун - Хоразм спорт мажмуасида (Урганч шаҳри, Байналминал кўчаси, 18-уй)


👉
@xushnudbek 👈
Давлат тест маркази имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди. Унда айтилишича, кеча мен каналимда айтган “ноль” масаласи имтиёз қўлланмаслигига сабаб эмас экан.

Аммо масала барибир очиқ қолмоқда. Тегишли вазирлик тавсияномаларни тасдиқлаб бермаганини тушундик, лекин улар мавжуд тавсияномани нега тасдиқламаган? Муаммонинг илдизи нимада?

Ахир нимадир сабаб бўлиши керакку бунга, ким батафсил изоҳ бера олади?

Ва яна асосий савол, уларнинг тақдири энди нима бўлади? Тавсияномаси тасдиқлангач, яна қайта ҳисоб-китоб қилинадими?


👉 @xushnudbek 👈
Турон қоплони, мардлиги билан Чингизхонни лол қолдирган саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаётидан сўзловчи “Мендирман Жалолиддин” янги кўп қисмли тарихий бадиий фильмнинг илк тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

Умид қиламизки, ушбу лойиҳа буюк аждодларимиз ҳақида бутун дунё севиб томоша қиладиган фильмларнинг илк дебочаси бўлади.

Тақдимотда лойиҳа раҳбари Массмедиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда ғоя муаллифи Маданият вазири Озодбек Назарбековлар фильмнинг яралиш тарихи ва жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

Сериални тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг “Тирилиш-Эртуғрул” ва “Қурилиш-Усмон” каби сериаллари билан машҳур “Bozdag film” компанияси суратга олмоқда.

Сериалнинг 1-фасли 13 қисмдан иборат, премьера 2021 йилнинг январь ойига режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Сериалнинг 1-фасл 1-сериясини томоша қилдик. Зўр чиқибди! Қизиқтириб қўйди одамни.

Профессионаллар барибир профессионалде. Ижодкорларимиз мендан хафа бўлишмасину, лекин ўзимизда бундан 3-4 ҳисса кўпроқ пулга ҳам бунақа ишлай олишмасди, менимча.

Премьерани кутишга арзийди!

P.S.: Жалолиддин (Эмре Кивилжим) ва Чингизхон (Жавоҳир Зокиров) билан эсдаликка расмга тушдим :)


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун устама тўланади

2020 йил 2 октябрдаги Президент қарорига биноан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

• 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
• 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
•
5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
•
10 йилдан 15 йилгача – 1;
•
15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
•
20 йилдан юқори – 1,5.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
​​Ўзбек халқи учун қонли кун

Бундан 82 йил олдин айни шу куни, яъни 1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.

СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.

Жумладан, 4 октябрь куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.

Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг 730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.

Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.

P.S.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унинг 5 октябрда расмийлаштирилганини кўриш мумкин. Яъни ўзбек зиёлилари аввал 4 октябрда отилиб, эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈